Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. Аламли мағлубият. Жуда яхши ўйнаб, сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбордик.
|
90+5' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар эгаллаб олишди
|
90+4' |
|
Бурчак зарбаси ишладик
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Игорь Сергеев туширилди
|
89' |
|
ГОЛ! Афсуски, Саудия Арабистони терма жамоаси чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Шукуров майдон марказида тўпнги олдириб қўйди. Салим ад-Довсарий эса 15 метрдан парашют зарба билан дарвозани ишғол қилди. Суюновнинг қўлларига тўпга етмай қолди
|
86' |
|
ГОЛ! Афсуски, олис масофадан зарба йўлланганидан кейин тўп рекошет ҳолатида дарвозамизга бориб тушди. Салмон ал-Фараж дублни расмийлаштирмоқда
|
85' |
|
Саудияда ўзгариш: Ал-Биракан ўрнига Абдуллоҳ ал-Ҳамдан туширилди
|
84' |
|
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
|
84' |
|
Чап қанотда Алибоевга нисбатан фол ишлатилди
|
82' |
|
Ўзбекистонда дастлабки ўзгариш: Машарипов ўрнига Одил Ҳамробеков туширилди
|
81' |
|
Қойил, Элдор! Меҳмонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқаётган эди. Дарвозабонимиз тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди
|
79' |
|
Меҳмонлар футболчиси бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди
|
79' |
|
Вуҳ! Абдулазиз ал-Беший айланма зарба берди. Суюнов сэйв намойиш қилиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
|
77' |
|
Абдулашиш ал-Беший огоҳлантириш олди.
|
75' |
|
Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритди, Шомуродов бош билан тўпни ортга уриб юборди, Машарипов чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлди. Тўп Жалолнинг оёғига тегмай қолди
|
74' |
|
Аҳмедовнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди
|
73' |
|
Салим ад-Довсарий огоҳлантириш олди. У ортдан келиб Алибоевни йиқитди. Даврозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепамиз
|
72' |
|
Саудияда ўзгариш: Аш-Шеҳрий ўрнига Навоф ал-Обид туширилди
|
71' |
|
Машарипов бироз офсайдда қолиб кетди
|
70' |
|
Шукуров олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
|
69' |
|
Эҳ, яхши вазият эди я! Футболчиларимиз рақибга босим ўтказиб, уларни хато қилишга мажбур қилишмоқда. Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Қодирқулов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо тўп Санжарнинг оёғига тегдию, ортда қолиб кетди
|
68' |
|
Терма жамоамиз тўпни назорат қилишга интилмоқда
|
62' |
|
Саудия Арабистонида ўзгариш бўлди. Баҳебрий ўрнига Абдулазиз ал-Беший майдонга туширилди.
|
62' |
|
Алижонов ўнг томондан рақиб жарима майдонига кириб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
61' |
|
Тўп саудиялик ҳимоячининг қўлига тегди. Бу сафар япониялик ҳакамнинг ҳуштаги жим
|
56' |
|
ГООООООООЛ! Отабек Шукурооооов! Кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
55' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Саудия Арабистони дарвозасига! Машарипов жаримадан етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Сайфиев йўллаган зарбадан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди
|
54' |
|
Қодирқулов ҳимоячига босим ўтказди, ундан тўпни олиб қўйди ва жарима зарбаси ишлади. Жарима майдонининг ён томонида
|
53' |
|
Алибоев рақиб билан тўп учун курашда тик оёқ билан чиқиб борди. Сато уни оғзаки огоҳлантирди
|
51' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Элдор мушти билан уриб юборди
|
50' |
|
Ҳакам жарима майдонимиз бурчагида жарима зарбаси белгилади.
|
46' |
|
Машарипов чап қанотда ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвоза олдига узатма берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 1:1. Танаффус
|
45+1' |
|
ВУУУУҲ! Ашурматов ўта қўпол хатога йўл қўйди! У жарима майдонимиз ичида Суюновга жуда ноаниқ пас берди. Аҳмедов ўз вақтида тўпга етиб бориб, хавфни бартараф этди. Акс ҳолда меҳмонлар ҳужумчиси бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Шеҳрий жарима майдонимиз ташқарисидан зарба берди. Элдор тўпни эгаллаб олди
|
42' |
|
ВУУУУУУҲ! Шомуродоооов! Элдор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Ал-Овайс оёғи билан тўпни қайтарди
|
39' |
|
Ўйин анча фаол ва тезкорлик билан давом этмоқда. Терма жамоамиз кетма-кет бурчак тўпларини ўйинга киритишмоқда. Ҳозирча меҳмонлар юқори қаватда яхши ўйнашмоқда
|
35' |
|
Ҳакам Саудия дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Шомуродов икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдонига кирган пайтда футболчилардан бири уни қўли билан туртиб йиқитди. Ҳакам эса қоидабузарлик содир этилмагинини кўрсатди
|
22' |
|
ГОЛ! Ал-Фараж дарвозани ишғол қилди
|
21' |
|
Эҳ, дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Рустам Ашурматов рақибни ушлаб қолди.
|
16' |
|
ГООООООООЛ! Элдор Шомуродов! 1:0! Алибоев Шаҳронийга босим ўтказиб, уни хато қилишга мажбур қилди. Элдор эса 16 метрдан дарвоза бурчагини ишғол қилди! Ажойиб ижро!
|
16' |
|
Аҳмедов ҳимоядан узун пас билан ҳужум чизиғига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
16' |
|
Ўзбекистон ижросида навбатдаги бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди
|
14' |
|
Футболчиларимиз бурчакдан тўпни рақиб дарвозаси олдига эмас, яқинга етказиб, комбинация ташкил қилишга уринишди, аммо муваффақиятли чиқмади
|
13' |
|
Одил Аҳмедов бурчак зарбаси ишлади
|
12' |
|
Арабистонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Саҳафий бош билан зарба берди. Суюнов тўпни эгаллаб олди
|
11' |
|
Жалол етказиб берган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди
|
10' |
|
Машарипов қанотида Жалолиддинга нисбатан фол ишлатилди
|
8' |
|
Саудиялик футболчи Ад-Досарий офсайдда қолди
|
7' |
|
Ҳар иккала жамоа юқори прессинг қўллаб, майдон маркази учун кураш олиб боришмоқда
|
5' |
|
Сайфиев ўз қанотида ҳимоячидан қочиб кетиб, юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан узатмани қайтарди
|
4' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, ҳеч қандай хавфли вазият юзага келмади
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга яшил формадаги Саудия Арабистони киритиб берди. Ўзбекистон бугун оқ футболка, кўк шортик ва оқ гетрада ҳаракат қилмоқда
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мамлакатлари мадҳиялари янгради
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан куч синашади. Айни дамда ҳар иккала жамоанинг бошланғич таркиблари аниқ бўлди. Асосий таркиб ўйинлари майдонда чигилёзди машғулотини ўташмоқда.
|