Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин тугади. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" - 2:0.
|
90+3' |
|
ГООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ, 2:0! "МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Мисрлик футболчи яккама-якка вазиятда Давид де Хеани доғда қолдирди.
|
90+2' |
|
"МЮ" бурчак зарбаси ишлади
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"МЮ" жарима зарбасини ўйинга киритди. Ван Дейк хавфни бартараф этди
|
87' |
|
Салоҳ чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб, узатма берди. Аммо узатмага ҳеч ким ета олмади
|
83' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Фирмино ўрнига Ориги, Мане ўрнига Фабиньо туширилди
|
82' |
|
"МЮ" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба натижасида тўп ён томонга кетиб қолди
|
81' |
|
Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқалиги бошланди.
|
75' |
|
"МЮ"жа иккита ўзгариш бўлди. Гринвуд ва Хуан Мата майдонга туширилди
|
72' |
|
Люк Шоу огоҳлантирилди. У Салоҳни қучоқлаб олди ва уни тўхтатди
|
68' |
|
Фред офсайдда қолди
|
67' |
|
Оҳо! Фред олис масофадан хавфли зарба берди. Алиссон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
|
66' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Алекс Окслейд-Чемберлен ўрнига Адам Лаллана туширилди
|
63' |
|
Мане! Мерсисайдликлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Садио жарима майдонига кириб, нозик зарба берди. Тўп олис устун ёнидан думалаб ўтиб кетди
|
59' |
|
ВУУУУУҲ! Эҳҳҳҳ, Марсиал! Антони Перейра билан "девор" жарима майдонига кириб борди ва яккама-якка вазиятда дарвозагача 7-8 метрлардан ноаниқ зарба берди.
|
57' |
|
Вуууууҳ! Фред катта масофани босиб ўтиб, 14 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
55' |
|
Фирмино жарима майдонининг чап томонида бр ҳимоячини икки марта алдади ва зарба берди. Тўп бошқа ҳимоячига тегиб қайтди
|
54' |
|
Майдон эгалари босимни ошириб юборишди. Кетма-кет бурчак зарбалари
|
53' |
|
Алекс Окслейд-Чемберлен 18 метрлардан аниқ зарба берди. Де Хеа ўз ўрнида
|
52' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Такрорий узатма пайтида тўп "МЮ" ҳимоячиси Шоунинг қўлига тегди, пенальти белгиланмади
|
49' |
|
ВУУУУУҲ! "МЮ" ҳимоячилари Хендерсоннинг 16 метрдан зарба беришига халал беришмади. Тўп эса устунга тегиб қайтди
|
48' |
|
Оҳо! Мане ва Фирмино бир-бирлари билан "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдонига кириб боришди, Садио аниқ зарба бера олмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз.
|
45+3' |
|
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Ливерпуль" - "МЮ" - 1:0.
|
45+2' |
|
"Ливерпуль" бурчак зарбасини амалга оширди. Де Хеа чизиқ устида тўпни мушти билан уриб юборди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Вууууҳ! Мане томонидан 14 метрлардан йўллаган зарбаси анча хавфли бўлди. Де Хеа оёғи билан қайтарди
|
44' |
|
Перейра 22 метрлардан яхши зарба берди. Бекер тўпни эгаллаб олди
|
41' |
|
ВУУУУУУУҲ! Перейра 2 метрдан тўпни дарвозага бура олмади. Унинг оёғига тўпга бироз етмай қолди. Ван-Биссака яхши узатма берганди
|
40' |
|
Оҳо! Марсиал майдон эгалари жарима майдони чизиғи устидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
36' |
|
Вейналдумнинг узатмасидан кейин Мане яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо Садио бирозгина офсайдда қолган экан
|
32' |
|
Манкунианликлар олдинга ўтишмоқда, аммо ҳозирча "Ливерпуль" жарима майдонга кира олишмаяпти
|
27' |
|
Мезбонлар яна бир яхши имкониятга эга бўлишди. Фирмино вазиятдан фойдалана олмади
|
26' |
|
VAR ёрдамида гол бекор қилинди.
|
25' |
|
ГООООООЛ! Роберто Фирмино дарвозани ишғол қилди! "МЮ" футболчилари дарҳол ҳакамга ташланишди. Рефери Давид де Хеага нисбатан ишлатилган фолни қайд этмади
|
24' |
|
Вуҳ! Мане рақиб дарвоза майдонига яқинлашиб келди, аммо Шоу тўпни тепиб юборишга улгуриб қолди
|
23' |
|
"Ливерпуль" яна бир бурчак зарбасини амалга оширди, ҳимоячи тўпни қайтарди
|
19' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани де Хеа эгаллаб олди
|
18' |
|
Вуҳ! Ван Дейк стандарт вазиятда яна меҳмонлар жарима майдонига борди, оёқ билан зарба бериши мумкин бўлган вазиятда нидерландиялик футболчи муваффақиятли ҳаракат қила олмади
|
14' |
|
ГОООООООЛ! Виржил ван Дейк, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди
|
11' |
|
"МЮ" ҳимояга ётиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Имкон бўлиши билан олдинга ўтмоқда. Перейра офсайдда қолди
|
8' |
|
Жаримадан етказилган узатмага Садио Мане рақиб жарима майдони ичида бош билан зарба берди. Зарба кучли эмас, боз устига ноаниқ бўлди
|
8' |
|
Неманья Матич сариқ карточка олди. У рақиб футболчиси боши томон оёғини баланд кўтарди
|
6' |
|
Мерсисайдликлар бурчак зарбаси ишлади
|
5' |
|
Жеймс ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, жарима майдони томон узатма берди. "Ливерпуль" ҳимоячиси тўпни қайтарди
|
1' |
|
Учрашув бошланди!
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган марказий ўйин бошланиш арафасида. «Ливерпуль» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилмоқда. Яхши кайфиятда мазкур ўйиндан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз
|