ECHL - 2019-20 / Нимчорак финал / 19.02.2020 01:00 |
|
Borussiya D
Эрлинг Ҳоланд (69,77) |
2
:
1
|
PSJ
Неймар (75) |
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Учрашув якунланди. Мазкур баҳсда Ҳолланднинг дубли эвазига мезбонлар ғалаба қозонди
|
90+1' |
|
Маркиньоснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг бурчак зарбаси белгиланди.
|
90+2' |
|
Ўйинга 2 дақиқа ватқ қўшиб берилди
|
88' |
|
Энди Вератти ҳам огоҳлантирилди. ПСЖ учун навбатдаги йўқотиш италиялик футболчи ҳам кейинги ўйинни ўтказиб юборади
|
86' |
|
Тома Менье ого=лантирилди. У жавоб учрашувни щтказиб юборади
|
77' |
|
ВУУУУУУУ! Ҳоланд узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб "арилар"ни яна олдинга олиб чиқди. Бу болани тўхтатиб бўлмаяпти
|
75' |
|
ГООООООЛ! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Неймар бўш қолган дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди
|
71' |
|
Урилган голдан сўнг ўйин анча тезлаши кетди. Парижликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда
|
69' |
|
ГОООООООЛ! Ҳоланд ҳисобни очишга эришди. Герейрунинг зарбаси Эрлингга бориб тушди, унинг зарбасини Навас қайтара олмади
|
68' |
|
"Боруссия" сафида ўзгариш Торган Азар ўрнига Жованни Рейна майдонга тушди
|
67' |
|
Ҳакимининг айлантириб йўллаган зарбаси дарвоза тепасиан ўтиб кетди
|
67' |
|
ВУУУУҲҲ! Неймар ва Мбаппе ўзига ўхшай бошлади. Аввалига Мбаппе рақиб дарвозабонини "ўққа" тутди қайтган тўпга Неймар зарба берди яна посбон уни бартараф этди
|
64' |
|
Мбаппенинг зарбасни Бюрки қийинчиликсиз бартараф этди
|
61' |
|
Курзава қанот бўйлаб аввалига, Пишекни сўнгра Витецлни кейинчалик Жанни алдаб ўтди, лекин Ди Марияга узатган тўпи анча ноаниқ чиқди
|
58' |
|
Бу сафар Витцелга нисбатан қоида бузган Неймар огоҳлантирилди
|
53' |
|
ПСЖ футболчиси Идрисса Гее огоҳлантирилди
|
48' |
|
Иккинчи бўлимни ҳам Дортмунд клуби анча фаол бошлади
|
45' |
|
Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берлди
|
' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Биздан узоқлашманг
|
38' |
|
Ҳоланд майдон марказидан ҳужумга ўтиб бораётган эди, Вератти қоида бузмасдан уни тўхтатиб қолди
|
36' |
|
Мезбонлар тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб борди, Санчонинг ҳаводан узатиб берган тўпига Ҳоланднинг бўйи етмади
|
34' |
|
ЗАРБААА! Ҳоланд кучли зарба йўллаган эди, тўп дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди
|
27' |
|
ЗАРБАААА! Санчо дарвоза томон аниқ зарба йўллаган эди, Навас парижликларни муқаррар голдан қутқариб қолди
|
22' |
|
Гейе Санчони тўхтатиб қолди. Жейдон майдонда ётипти
|
14' |
|
Тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб борган "арилар"нинг сўнгги зарбасига аниқлик етишмади. Зарба муаллифи– Санчо
|
13' |
|
Неймарнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимояга ёрдамга келган Ҳоланд қайтарди
|
10' |
|
ВУУУУҲ! Неймарнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади
|
9' |
|
Неймарга нисбатан жарима майдони яқинида фол ишлатишди
|
4' |
|
ПСЖ ҳам ҳужумга ўтган эди. Ди Мариянинг узатмаси Мбаппегача етиб бормади
|
2' |
|
Учрашувни мезбонлар анча фаол бошлади. Ҳакими қанотдан ўз рейдини амалга оширишга уриниб кўрди
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида!
|
' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бир неча дақиқалардан сўнг ЕЧЛ плей-офф доирасидаги "Боруссия" ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Бугунги ўйинни матнли трансляция қилиб борамиз
|