Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин тугади. "Манчестер Сити" чорак финалга йўл олди. "Реал" эса ўтган мавсумда бўлгани каби ўз иштирокини нимчорак финалда тўхтатди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
Крооснинг узатмасига Васкес ета олмади.
|
89' |
|
"Сити" ўзгариш: Родри ўрнига Отаменди туширилди
|
88' |
|
"МанСити" хотиржамлик билан тўпни назоарт қилмоқда
|
86' |
|
Давид Силванинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
85' |
|
Шундоққина "Реал" жарима майдони остонасида жарима зарбаси белгиланди. Тони Кроос КДБга нисбатан фол ишлатди
|
83' |
|
"Реал"да бирданига 3та ўзгариш: Вальверде, Лука Йович, Лукас ВАскес туширилди. Модрич, Азар ва Карвахаль майдонни тарк этишди
|
82' |
|
"Реал" ҳимоячиларидан яна бир қўпол хато. "Шаҳарликлар" фойдалана олишмади
|
81' |
|
"Сити"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Давид Силва туширилди
|
80' |
|
Лука Модрич сариқ карточка олди
|
78' |
|
"Мадрид" тўп назоратини ўз томонига оғдирди
|
76' |
|
Жезус жарима майдони ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
|
75' |
|
Бугун "Реал" ҳимоячиларига нимадир бўлди. Рамоснинг ўрнини боса олмаяпти на Варан, на Милитао
|
73' |
|
Стерлинг рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Пеналти йўқ дея кўрсатди Брих
|
71' |
|
"Сити" жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бор-йўғи бурчак зарбаси
|
70' |
|
"Реал" дарҳол ҳужумга ташланди. Ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этишди
|
68' |
|
ГОООООЛ! Габриел Жезус! 2:1. Варан бош билан тўпни дарвозабонга етказди. Ҳужумчи тўпга эртароқ етиб борди ва Куртуани доғда қолдирди
|
67' |
|
"Сити"да ўзгариш: Фил Фоден ўрнига Бернарду Силва туширилди
|
66' |
|
Вууууҳ! Жезус! Куртуа муқаррар голдан қутқарди!
|
64' |
|
Вууууҳ! Бензема! Асенсио мезбонлар жарима майдони олдида тўпни қабул қилди ва Каримга узатма берди. Бензема аниқ зарба йўллади. Эдерсон тўпни эгаллаб олди
|
63' |
|
Бензема! Кроос рақибдан тўпни олиб қўйиб, Каримга узатди. Франциялик футболчининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
61' |
|
"Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Асенсио туширилди
|
61' |
|
Фоденнинг узатмасидан кейин де Брюйне жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, нариги қанотга ўтиб кетди
|
60' |
|
Ташаббус тўлалигача "Сити" томонида
|
58' |
|
Вууууҳ! Кевин де Брюйне икки ҳимоячи қуршовида жарима майдонига кирди. Карвахаль зарба йўлига ўзини ташлади. Бурчак зарбаси
|
55' |
|
Бензема жарима майдони остонасидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
54' |
|
Каземиро майдон марказида тўпни йўқотди. "Сити" жуда хавфли ҳужум ташкил қилди. Сўнгги паллада Куртуа қутқарди. Стерлингда яхши имконият бор эди
|
53' |
|
Кроос 30 метрлардан зарба берди. Тўп Фернандиньога тегиб қайтди
|
51' |
|
Жамоалар навбати билан тўпни назорат қилиб, ҳужум қилиш йўлларини қидирмоқда
|
47' |
|
Вуууууҳ! Кевин де Брюйненинг ажойиб узатмасидан кейин Стерлинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Раҳим ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бурчак зарбаси
|
46' |
|
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Канселу жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Варан тўпни эгаллаб олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилган эди. У якунига етди ва Феликс Брихнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" - 1:1.
|
45' |
|
Де Брюйне бурчак зарбасидан тўпни яқин юқори бурчакка айлантирди. Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди
|
44' |
|
Бензема яккама-якка вазиятда зарба берди. Аммо Карим офсайдда қолган эди
|
43' |
|
"Сити" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Карвахаль эса рақибнинг ғоясини ўқиди ва хавфни бартараф этди
|
42' |
|
Вууууҳ! Фоден "Реал" ҳимоячиларининг совғасидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ҳимоячилар яна тўпни олдириб қўйишган эди
|
39' |
|
де Брюйне бир неча футболчилар орасида ўтиб рақиб жарима майдонига яқинлашаётганида Карвахаль бельгиялик футболчининг футболкасидан тортиб йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси бермади
|
37' |
|
Канселу чап қанотдан жарима майдонига кирди ва зарба берди. Куртуа тўпни ўз олдига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
|
34' |
|
Энди ташаббус мадридликлар томонига ўтаётгандек
|
33' |
|
Уокер майдон марказидан бошлаб рақибнинг 3 футболчисини алдаб ўтди ва 23 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
|
32' |
|
Тўп назорати манкунианликлар томонига ўтди
|
28' |
|
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Родриго ўнг қанотдан етказилган узатмани франциялик ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
|
27' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми. Стерлинг узатмага ета олмади
|
22' |
|
"Реал" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини тепди. Азар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Эдерсон эгаллаб олди
|
21' |
|
Вуууууҳ! Азарнинг узатмасидан кейин Бензема жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Эдерсондан сэйв ва бурчак зарбаси
|
20' |
|
Тўп назорати тўлалигича "Мадрид" томонида. "Сити" бунга қўйиб беряпти
|
19' |
|
Вуууҳ! Стерлинг "Реал"нинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди, зарба бериш чоғида йиқилиб тушди
|
18' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан юқорилатиб узатма берди. Эдерсон тўпни эгаллаб олди
|
15' |
|
Вуууҳ! Раҳим жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
14' |
|
Модрич жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба йўллади
|
12' |
|
"Сити" жуда хавфли ҳужум ташкил қилди. Мадридликлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
|
9' |
|
ГОООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 1:0! "Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари атрофида дарвозабон Куртуага ҳаддан ташқари кўп узатма беришди. Натижада Варан тўпни Жезусга олдирди. Стерлинг эса бўш қолган даврозани осонлик билан ишғол қилди
|
7' |
|
Бельгиялик футболчининг ўзи бурчак зарбасини тепди. Хавфли вазият юзага келмади
|
7' |
|
Кевин де Брюйне олис масофадан зарба йўллади. Тўп Милитаога тегиб, майдонни тарк этди
|
4' |
|
"Реал"нинг ҳужуми. Карвахаль жарима майдонига кираётган Бенземага узатма берди. Маркахий ҳимоячилар Каримдан тўпни олиб қўйишди
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Реал" футболчилари киритиб беришди. "Манчестер Сити" оч ҳаворанг формада, "Мадрид" эса пуштиранг (янги мавсум учун сафар формаси) футболкаларда ўйнамоқда
|
' |
|
Бир дақиқалик сукут... Коронавирус туфайли вафот этганларнинг хотираси учун
|
' |
|
Манчестер шаҳридаги "Этиҳад" стадионида "Сити" Мадриддан ташриф буюрган "Қироллик клуби"ни қабул қилмоқда. Учрашув бошланиш арафасида
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси қайта старт олмоқда!
|