Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
|
ПСЖ ярим финалда! Қўшиб берилган дақиқаларда голлар уриб, ғалабани юлқиб олди
|
90+3' |
|
ГООООООЛ! ПСЖ иккинчи голни ҳам урди. Шупо-Мотинг парижликларни олдинга олиб чиқди
|
90+5' |
|
Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
ГОООООЛ! ПСЖ ҳисобни тенглаштирди. Шупо-Мотингнинг узатмасидан кейин Неймар зарба йўллади, тўп Маркиньос бориб тушди ва у ани зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
|
86' |
|
Дракслернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўғри трибуналар томон йўл олди
|
85' |
|
Бурчакдан ошириб берилган тўпга Шупо-Мотинг бош билан зарба йўллади, ноаниқ
|
84' |
|
Паломино огоҳлантрилди
|
82' |
|
"Аталанта" саида ўзгариш: Сапата ўрнига Да Рива туширилди
|
80' |
|
Силванинг зарбаси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди.
|
80' |
|
ПСЖ сафида ўзгариш: Навас ўринга Рико, Икарди ўрнига эса Шупо-Мотинг туширилди
|
76' |
|
Бу сафар Неймар жарима майдони ичига кириб зарба йўллади. Тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
|
73' |
|
Мбаппе қанотдан катта тезликда кириб бориб кучли зарба йўллади, дарвозабон қайтарди
|
72' |
|
ПСЖ сафида ўзгариш Эррера ўрнига Дракслер, Гейе ўринга Паредес туширилди.
|
71' |
|
Кейлор Навас майдонни тарк этиши мумкин. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатмоқда
|
69' |
|
"Аталанта" сафида ўзгариш Пашалич ўрнига Муриель туирилди
|
66' |
|
Рафаэл Толо огоҳлантирилди
|
65' |
|
Мбаппенинг майдонга тушгани ПСЖнинг ўйинига катта таъсир ўтказа бошлади. Жамоа "Аталанта"ни ҳимояга қамаб ташлади
|
59' |
|
ПСЖ сафида ҳам ўзгариш рўй берди. Сарабия ўрнига Мбаппе туширилди
|
59' |
|
"Аталанта" сафида ўзгариш Гомес ўрнига Малиновский, Димсити ўрнига Паломино туширилди
|
59' |
|
"Аталанта" стандарддан кейин гол уриши мумкин эди, бироқ Димситининг зарбасига аниқлик етишмади
|
56' |
|
ПСЖ футболчиси Андер Эррера огоҳлантирилди
|
54' |
|
ПСЖ ҳимоячилар Сапатага нисбатан қоида бузишди
|
52' |
|
Бу сафар ҳакат Дуван Сапатани огоҳлантирди
|
49' |
|
Неймарнинг футболкасини тортиб қолгани учун де Рон огоҳлантирилди
|
47' |
|
де Роннинг зарбаси ҳимояччига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурсак тўпи
|
45' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Бизни яна 45 минутли "жанг" кутмоқда
|
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
|
45' |
|
Танаффус! Ҳозирча "Аталанта" 1:0 ҳисоида олдинда. Тез орада қайтамиз!
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
|
' |
|
https://junipersports.com/wp-content/uploads/2020/08/Neymar-forgives-a-very-clear-chance-against-Atalanta-390x205.jpg
|
42' |
|
Эҳ! Неймарда яна бир қулай имконият бўлганди. Ҳужумчи яна сўнгги зарбада адашди
|
41' |
|
Сарабиянинг қанотдан жарима майдони ичига пас узатди. Парижликлардан тўп ҳеч кимга бориб тушмади
|
37' |
|
Учрашувдаги илк огоҳлантириш. Ҳакам "Аталанта" футболчиси Димситига сариқ карточга кўрсатди
|
35' |
|
ЗАРБАА! Неймар жаримдаан аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди
|
35' |
|
Фройлер жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди. Жарима тўпи...
|
33' |
|
"Аталанта" ҳам тинмаяпти. Бергамоликлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Ҳимочилар ҳозирча аниқ ўйнашяпти
|
28' |
|
Ўтказиб юборилган голдан сўнг Неймарнинг жаҳли чиқди. Бразилиялик футболчи рақибларини бирин-кетин алдаб ўтиб зарба йўллади, ноаниқ
|
26' |
|
ГОООООООЛ! Пашалич!!! Ажойиб комбинациядан сўнг Марио юқори бурчакни аниқ нишонга олди
|
18' |
|
ПСЖ қарши ҳужумга ўтди. Неймар қанотдан кириб бориб, ноаниқ узатмани амалга оширди
|
' |
|
"Эслатиб ўтаман, ПСЖ дарвозасида Чемпионлар лигасини кетма-кет ютиш бўйича мутлоқ рекордчи турибти. Бу сейвлар фантастика эмас, уларнинг муаллифи шундай.
Кейлор Навас" - Даврон Файзиев.
|
14' |
|
Тило Керер жарима майдони яқинида "Аталанта" футболчисни йиқитди
|
12' |
|
Навас нималар қиляпсан! Кейлор қаторасига иккинчи марта жамоасини қутқарди. Кейинчалик ён ҳам кам зарба йўллаётган футболчини офсайдда деб топди
|
10' |
|
ЗАРБААА! Хатебурнинг бош билан йўллаган зарбасини Навас қайтарди. Супер сейв
|
8' |
|
Ўйин темпи бироз пасайди
|
4' |
|
Ана холос! "Бу ердан гол ура олмасликнинг ўзи бир маҳорат" Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазияга чиқиб борди ва кутилмаганди нотўғри зарба йўллади
|
3' |
|
ВУУУҲ! Гомеснинг зарбасини Навас эагллаб олди
|
1' |
|
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ПСЖ ўйин тизгини ўз қўлига олмоқчи
|
1' |
|
Ўйин бошланди. Баҳсни "Аталанта" бошлаб берди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Барчага таниш бўлган ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда
|
' |
|
Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Аталанта" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Учрашувни мазкур саҳифада сиз билан бирга Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради
|