Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Бавария" Европа чемпионлар лигаси финалига чиқди. "Лион"нинг эртаги эса якунланди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
88' |
|
ГООООООЛ! Роберт Левандовски, 0:3! Жаримадан етказилган узатмага польшалик футболчи бош билан зарба бериб, дарвозани забт этди
|
83' |
|
Ауар 16 метрдан аниқ зарба берди. Нойер ўз ўрнида
|
82' |
|
"Бавария"да иккита ўзгариш: Алаба ўрнига Толиссо, Горецка ўрнига Павар туширилди
|
81' |
|
Горецка 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп Мюллерга тегиб қайтди.
|
80' |
|
Аслида узатма берилаётган пайтда Коутиньо офсайдда эмас экан. Фақат йўл-йўлакай Мюллернинг оёғига теккани учун офсайд дея баҳоланди
|
80' |
|
Коутиньо дарвозани ишғол қилди. Лайсменни байроқни кўтарди. ВАР вазиятни текширмоқда
|
78' |
|
Оҳо! Коутиньо жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
75' |
|
"Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Коутиньо туширилди
|
75' |
|
Ҳозиргина майдонга тушган Черки 6-7 метр масофадан дарвоза томон муваффақиятли зарба бера олмади
|
73' |
|
"Лион"да ўзгариш: Марсал ўрнига Матис Черки тушди
|
72' |
|
"Лион" ҳужум қилишда ўзида куч топмоқда. Мюнхенликлар мудофааси яхши ўйнамоқда
|
68' |
|
Левандовски яхши имконият. Польшалик футболчи ҳимоячи таъқиби остида зарба бера олмади
|
66' |
|
Ауар бир ҳимоячидан ўтиб, иккинчисидан ўтди, сўнгги паллада Алаба тўпни майдондан чиқариб юборди
|
65' |
|
"Бавария" хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Таваккал қилишга шошилмаяпти
|
63' |
|
"Бавария"да ўзгариш: Перишич ўрнига Кингсли Коман туширилди
|
58' |
|
ВУУУУУУҲ! "Лион" 100%ли имкониятдан фойдалана олмади. Экамби яккама-якка вазиятда Нойерни доғда қолдира олмади!
|
56' |
|
Хавфли зарба. "Лион" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Какре бош билан аниқ зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллаб олди
|
51' |
|
Вуууууҳ! Перишич "Лион" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Лопеш тўпни эгаллаб олди
|
50' |
|
Тўп назорат мюнхенликлар томонида
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
46' |
|
"Бавария"да ўзгариш: Боатенг ўрнига Зюле туширилди
|
46' |
|
"Лион"да ўзгариш: Гимараэс ўрнига Тиаго Мендес туширилди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лион" - "Бавария" - 0:2.
|
43' |
|
Горецка олис масофадан зарба берди, аммо тўп жарима майдони ичидаги Левандовскига тегиб қолди
|
41' |
|
Экамбида яхши имконият, аммо "Лион" футболчиси бундан фойдалана олмади
|
38' |
|
Вууууҳ! Гнабрининг ажойиб узатмасидан кейин Левандовски шундоққина устун олдидан тўпни дарвозага бура олмади
|
33' |
|
ГООООООЛ! Серж Гнабри, 0:2! "Бавария" ажойиб комбинация ташкил қилди. Аслида қанотдан етказилган узатмани Левандовски 3-4 метрдан дарвозага жойлаши керак эди. Аммо зарба кучсизроқ чиққани учун Лопеш қайтарди. Қайтган тўпни Гнабри яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди
|
31' |
|
Хавфли вазият! Левандовски Мюллер билан "девор" ўйнаб жарима майдонига кирди, аммо Лопеш бироз олдинга чиқди ва хавфни бартараф этди
|
30' |
|
Голдан кейин устунлик тўлиғича "Бавария" томонига ўтиб кетди
|
27' |
|
Дэвис жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Аммо канадалик футболчи офсайдда қолган экан
|
25' |
|
Олис масофадан "Лион" жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячи муваффақиятсиз қайтарди. Тўпни Гнабри эгаллади ва дарвоза томон зарба берди. Лопеш қайтарди
|
22' |
|
"Бавария" жарима зарбасини чиройли амалга оширди. Тезлик билан жарима майдонига кирган Мюллер узатма берилди. Зарба чоғида Томаснинг оёғига тўпга тегмай қолди.
|
18' |
|
ГОООООООЛ! ГНАБРИ эса ҳисобни очмоқда. Серж жарима майдони атрофида 2 ҳимоячини алдаб ўтди ва 16 метрдан чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
|
17' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Экамби жарима майдонига кирди, ҳимоячини алдаб ўтди ва 4-5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!! "Лион" камида учинчи марта "Бавария"ни кечирмоқда
|
13' |
|
Вуууууҳ! "Лион" яна бир голли вазиятни юзага келтирди. Токо-Экамби чап томонда Горецкадан қочиб кетиб, жарима майдонига кирди ва дарвоза олдида очиқ турган Корне томон пас берди. Сўнгги паллада Боатенг хавфни бартараф этди. Хавфли вазиятлар бўйича устунлик "Лион" томонида.
|
11' |
|
"Лион" қарши ҳужум ташкил қилди. Депай чап қанотдан берган узатма-зарбаси кучли чиққани учун Корне унга ета олмади
|
11' |
|
Оҳо! "Бавария" голли вазият яратди. Горецка жарима майдонига кириб зарба берди. Зарбаси қовушмади
|
9' |
|
Лионликлар бурчак зарбасини комбинация шаклида ўйинга киритишди. Нойер мушт билан тўпни уриб юборди
|
9' |
|
"Лион" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилиб, бурчак зарбаси ишлади
|
6' |
|
"Бавария" бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
4' |
|
ВУУУУУУУҲ!!! Депай яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, Нойерни ҳам алдади, аммо бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади!
|
3' |
|
Депай чап қанотдан жарима майдонига кириб, жамоадошига узатма беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп ҳимоячидан ўтмади
|
1' |
|
"Бавария" илк ҳужумдаёқни тўпни рақиб жарима майдони атрофига йўналтирди. "Лион" ҳимоячилари тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга мюнхенликлар киритиб беришди.
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келиб, саф тортишмоқда. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчисини билиб оламиз. «Лион» ва «Бавария» клублари Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида ўзаро тўқнаш келишмоқда.
|