Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+' |
|
Қадрли ишқибозлар! Келаси учрашувларда кўришгунча хайр!
|
90+' |
|
Учрашув якунланди. Ҳар иккала жамоа ҳам бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди
|
90+' |
|
Сўнгги дақиқалар мезбонларнинг хавфли хужумлари остида ўтмоқда
|
90' |
|
Бош ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди
|
89' |
|
Саҳоб Рашидовга нисбатан тактик фол ишлатилди. Меҳмонларнинг ҳужуми узилиб қолди
|
87' |
|
Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Норхонов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди
|
84' |
|
Мезбонларнинг хавфли ҳужумларини тугаллайдиган футболчи топилмаяпти
|
83' |
|
Зарбааа! Ғиёсовнинг алдамчи зарбасини Абдуллаев бартараф этди
|
82' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш. Одилжон Абдураҳмонов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди
|
77' |
|
Ухх! Тўхтасинов офсайддан жуда хавфли зарба йўллади
|
75' |
|
Ғиёсов бирин кетин рақибларини алдаб дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтарди!
|
70' |
|
Уххх! Ғиёсов рақиб жарима майдони ичига йиқилиб тушди. Ҳакам жим. Пеналти йўқ
|
68' |
|
Хавфлиии! Расул Йўлдошевнинг девор услубида ўйланган комбинациясини шериги тушунмади
|
66' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш! Санжар Рашидов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди
|
65' |
|
Зарбааа! Миржаҳон Мираҳмадов бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади
|
62' |
|
Ҳакам билан тортишгани учун Шохруз Норхонов огоҳлантирилди
|
61' |
|
Ухххх! Асилжон Бегимқуловнинг жарима майдони ичига узатган тўпидан сўнг Норхонов чалқанча услубда зарба йўллади. Бироз ноаниқ
|
57' |
|
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми бесамар кетди. Абдуллаев ўз ўрнида!
|
53' |
|
Меҳмонлар таркибида ўзгаришлар. Арслонмурод Омонов - Саҳоб Рашидов, Искандар Шойқулов - Жамшид Болтабоев
|
53' |
|
Жасур Ҳасанов бурчак зарбасини аниқ ижро эта олмади
|
52' |
|
Саҳоб Рашидов деярли бирга бир вазиятни голга айлантира олмади
|
49' |
|
Миржаҳон Мираҳмадовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча кучсиз чиқди
|
46' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш. Суҳроб Иззатов ўрнига Расул Йўлдошев майдонга тушди
|
45' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди
|
45' |
|
Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келди
|
45+' |
|
Бош ҳакам биринчи бўлимга якун ясади. Жамоалар танаффусга йўл олишди
|
45+' |
|
Гооооол! Хуршид Ғиёсов пеналтидан ҳисобни тенглаштирди
|
45' |
|
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пеналти бнлгилади
|
44' |
|
ГоооооЛ! Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум эвазига ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Гол муаллифи Номанов
|
43' |
|
ГоооооЛ! Нурилло Тўхтасинов рақиб ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланиб дарвозани узоқ бурчагига тўпни жойлаб қўйди
|
39' |
|
Хавфлиии! Норхонов жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бтроқ сўнгги пасда адашди
|
35' |
|
Бизда кичик тўхталиш! Норхоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
32' |
|
Суҳроб Иззатовнинг жарима майдони ичига узатмаси яна ноаниқ кўриниш олди
|
29' |
|
Тўраевнинг жаримадан узатган тўпини Абдуллаев қўллари билан уриб юборди
|
25' |
|
Хавфлиии! Меҳмонлар ҳимоячилари дарвозабоннинг хатосини тўғрилашди
|
23' |
|
Меҳмонлар кетма кет равишда ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда
|
21' |
|
Зарбааа! Искандар Шойқулов рақибларидан бирин кетин ўтиб дарвозага зарба йўллади. Бироқ ноаниқ
|
17' |
|
Гооооол!!! Сўғдиёна учрашувда ҳисобни очди. Норхонов бурчак зарбасини голга айлантирди
|
16' |
|
Ҳасановнинг жарима майдони ичига узатган тўпи яна ҳимоячилардан ўтмади
|
14' |
|
Мезбонлар ўйинни асосан майдон марказидан назорат қилишмоқда
|
12' |
|
Мираҳмадовнинг узатмаси ўз эгасига етиб бормади
|
08' |
|
Хавфлиии!!! Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди
|
06' |
|
ЖИЗЗАХДАН ТАШРИФ БУЮРГАН МУХЛИСЛАР МЕҲМОНЛАРНИ ЮҚОРИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАМОҚДА
|
04' |
|
Муҳаммадодил Қаҳрамоновга нисбатан қўполлик ишлатилди
|
03' |
|
Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ прессинг уютирмоқда
|
01' |
|
Бош ҳакам ўйинга старт берди. Баҳс бошланди!!!
|
00' |
|
Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келди
|
00' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бироздан сўнг Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида мезбон жамоа ва «Сўғдиёна» ўртасидаги Суперлига 5 тур учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг
|