05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 12:40 "Формула-1. Гаснут огни". 13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул. 18:05 "Вы это видели". 18:55LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
05:25 "География спорта". Калининград. 05:55 Новости. 06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург). 08:00 "Непобедимый". 08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 "География спорта". Коломна. 12:55 "География спорта". Тобольск. 13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда. 14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:35 Евротур. 17:25 Новости. 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция. 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция. 23:55LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция. 01:30 Все на Матч! Прямой эфир. 02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 03:55 "Формула-1. Гаснут огни". 04:25 Матч! Парад. 04:55 Новости.
06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 16:40LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция. 18:30LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция. 20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. 02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
2012 йилнинг февраль ойи ўзбек футболи тарихига "қовунлар" ойи бўлиб кирди. Чунки ушбу ойда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бир нечта "қовун" туширди. Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) эса "қовунлар"дан келган зарарни юмшатиш учун Абрамовнинг изини тозалашга, яъни "санитар"лик вазифасини бажаришга тушди.
Аввалига Абрамовнинг ўтган йилги "афёраси" фош бўлди: ноябрда Тожикистон термасига қарши ўйинда ўзбекистонлик футболчилар сариқ қарточкаларни атайлаб олганини пайқаган ФИФА 1 февраль куни Ўзбекистон миллий термасини жазога тортди. ФИФА қарорига кўра, беш нафар футболчи (Муллажонов, Турсунов, Тўхтахўжаев, Жепаров ва Галиулин) ЖЧ-2014 саралаш мусобақасининг якуний тўртинчи босқичдаги биринчи учрашувини ўтказиб юборишга мажбурлар. Бу ҳам етмагандек, уларнинг ҳар бири 3 минг швейцария франки миқдорида жарима тўлаши керак. Бу найрангга йўл қўйгани учун ЎФФ ҳам 20 минг долларлик жаримага тортилди.
Маҳаллий журналистлар бу мавзуда кўп нарсалар ёзишди: кимдир қарор чиқарган ФИФАни қораласа, кимдир сариқ олишни эплолмаган футболчиларни ёмонлади, яна кимдир эса миллий маънавият масалаларига урғу берди. Айбни ўзимиздан излаган журналистлар ўз мақолаларида худди ФИФА мутасаддилари каби Вадим Абрамов шахсини айланиб ўтишди.
Қизиқ журналистик ҳолат: ўйин якунида сариқ карточкалар "ишлаш" лозимлигини футболчиларга танаффус пайтида Абрамов уқтиради ва талаб қилади, оқибатда эса шу топшириқни бажарган футболчилар танқид қилинади. Тўғри, ҳамма ҳам Гейнрих эмас, сариқ карточка олиш ҳам санъат даражасидаги мукаммал бир иш. Аммо бош мураббий ушбу "миссия"ни айнан ўйин якунланишига 15-20 дақиқа қолганда бошлашни талаб қилган бўлса, айб фақат нокомил "актёрлар"дами?! Шу ишни биринчи тайм якунида ёки иккинчи тайм бошида қилса бўлмасмиди?!
Тасаввур қилинг: ўйин тугашига атиги 15-20 дақиқа қолган, қалин мўйловли одам эса майдон четида туриб, футболчиларга: "Жёлтая! Жёлтая!" – деб, сариқ олишни талаб қиляпти. Ҳужум қилаётган тожикистонликларни қулатиб, сариқ "ишлай" деса, рақиб ҳужум қилмай, ҳимояга ётиб олган. Бундай вазиятда бу каби ишларда тажрибасиз йигитлар сариқ олишнинг энг оддий усули – вақт чўзишни танлашлари табиий эди.
Ўша ўйинни мен стадионда томоша қилганман. Очиғи, футболчиларимизнинг сариқ "ишлашлари"ни кўриб, уларнинг хатти-ҳаракатларидан нафратланиб кетганман. Чунки улар бу ишни жуда очиқ ва жирканчли тарзда амалга оширишганди. Тожикистон термаси билан ўтказилган ўйиндан кейин журналистларнинг Абрамовга берган биринчи саволи айнан карточкалар хусусида бўлганди. Аммо Вадим Карленович ўзининг топқирлик ва нотиқлик санъатини намойиш қилиб: "Бу борада мен чуқур қайғудаман. Лекин улар бу карточкаларни атайлаб олганлари йўқ!" - деб, кўпчиликни кулдирганди.
Мана энди, кўпчилик бизнинг устимиздан куляпти. Абрамовнинг устидан кулмаяпти, ЎФФ ва миллий терма жамоа устидан куляпти. Кўряпсизми: ҳатто кулгининг юки ҳам футболчиларга, термага ва ЎФФга тушмоқда.
Юзага келган вазиятдан чиқиш учун Федерация ФИФАга апелляция ёзиб, беш нафар футболчини тўртинчи босқичнинг биринчи ўйинига тушириш учун рухсат сўраяпти. Ҳақиқий "санитар" шундай бўлади! Кимдир бир жойни ифлос қилса, кир ён-атрофга тарқалиб, янада кўпроқ зарар келтирмаслиги учун ўша жойни тозалашга тушади!
ИККИНЧИ "ҚОВУН"
Энди "қовунлар"нинг иккинчисига тўхталсам. Лондон-2012 саралаш баҳслари доирасида 5 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Абрамовнинг таклифи билан соат 20:00 белгиланганди. Австралияликларни -20 градусли совуқда ухлатиш мақсадида. Мухлисларнинг манфаатлари инобатга олинмагани учун бу ҳолатни танқид қилиб чиқдим.
Лекин мухлислардан баъзилари: "Абрамов ҳақ. Олимпиячиларимизни қўллаш учун биз -50 градус совуқ бўлса ҳам, тунги соат 12 да бўлса ҳам борамиз стадионга", - деб, менинг ўзимни танқид қилишди. Қизиқ, журналист мухлис манфаатларини ҳимоя қилиб, мақола ёзади, мухлис эса Абрамовнинг манфаатларини ёқлаб, журналистга норозилик билдиради.
Улар-ку мухлислар! Аммо мухлисларга қўшилиб, туппа-тузук баъзи журналистларнинг Абрамовга "адвокат"лик қилганига ўлайми?! Масалан, Абдумутал Абдуназаров "Бечора" Абрамов айбдор!", - деган мақола ёзган бўлса, Диёр Имомхўжаев карам шўрвани йиғиштиришни сўраб, чиқиш қилди. Билмаган эканман: мен ёзган ўша мақола карам шўрва экан!
Аммо орадан икки кун ҳам ўтмасдан карам шўрвани ким пиширгани-ю, қовунни ким туширгани ойдинлашди. Чунки ФИФАдан келган битта қўнғироқдан ("қандайдир жаноб Гордоннинг қўнғироғидан") кейин ЎФФ ҳам, Абрамов ҳам учрашувнинг бошланиш вақтини соат 15.00 га кўчиришди. Ўйинга бир кун қолганда. Бу вазиятда ўйинни 20.00 белгилаган ЎФФ ҳам, Абрамов ҳам ўз позицияларида тура олмадилар. Иккисига ҳам қатъиятлилик ва руҳият етишмади.
Мухлисларнинг кейинги чиқишлари эса умуман латифаларга ўхшаб кетди: "Ўйиннинг кундузги соат 3 га белгиланганлиги жуда яхши бўлди-да. Энди стадионга кўпроқ мухлис келади", - қабилидаги баёнотлар беришди. Журналистлар ҳам шунга ўхшаш нарсалар ёзишди. Омманинг ва баъзи журналистларнинг ўзгарувчанлигидан далолат берувчи ушбу ҳолат эски бир латифани ёдимга солди.
Ҳа, афсус-ки, бизда мухлислар - ўзгарувчан, журналистлар эса - мосланувчан. Чунки аҳли кўпчилик - эластик, яъни букилувчан, чўзилувчан ва тўшалувчан.
"ҚОВУНЛАР"НИНГ УЧИНЧИСИ
21 февраль куни Доҳа шаҳрида Абрамов олимпиада йўлланмасидан умидини узган ироқлик ҳамкасби Розий Суадийга 1:2 ҳисобида ютқазди. Ҳа, айнан Абрамов ютқазди, терма эмас. Чунки Абрамовнинг майда пасларга асосланган ва "тотал ҳужум", "тўп назорати" деган футболига қарши ироқлик Розий Суадий узун пасли қарши ҳужум футболини намойиш қилди ва ғалаба қозонди. Бошқача айтганда, ироқлик мутахассис Абрамовнинг жамоаларига қарши қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди. Худди 2011 йил январида шу шаҳарда австралияликлар кўрсатиб қўйгандек.
Лекин Ироқ-Ўзбекистон ўйини тугагач, мўйловли жаноб ҳеч нима бўлмагандай баёнот берибди. Хусусан, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Карленович: "Ҳеч ким мағлубиятдан кафолатланган эмас. Мағлубият жамоамиз руҳини синдира олмайди", - дебди. Ҳарқалай, айбни футболчиларга юкламабди. Ўтган йили Дохада 0:6 ҳисоби қайд этилганда ҳамма айбни шогирдларига юклаганди.
Юзаки қараганда, бу сафарги мағлубиятга ҳам футболчилар айбдордек. Масалан, иккинчи голга Қувватов ва айниқса Тўхтахўжаев пропорционал тарзда айбдорлар. Биринчиси бемаврид югуриб чиққани учун, иккинчиси эса тўпни ўз олдига, жарима майдонининг ичига қайтариш ўрнига, майдон ташқарисига чиқараман дея хол қўйгани учун. Дарвоқе, Тўхтахўжаевнинг "Локомотив"га ўтгани билиняпти. Ушбу футболчи: "Терма жамоа "лицензияси" қўлимда энди" - деган хаёлларда ҳаволаниб юрган бўлса ажабмас.
Авваллари терма жамоада ўйнаш учун бериладиган "лицензия"ни "Пахтакор" берарди. Кейинчалик футболчиларимиз шу рухсатномани қўлга киритиш учун "Бунёдкор"га ўтишга ҳаракат қилишарди. Энди бу "миссия" амалда Абрамов бошқараётган "Локомотив"га ўтмоқда. Шу иллат қачон барҳам топаркан-а?!
Мавзуга, яъни 21 февраль кунидаги мағлубиятга қайтаман. Гарчи дарвозамизга киритилган голларда Омонов, Қувватов ва Тўхтахўжаевлар айбдор бўлсалар ҳам, якуний мағлубиятда барибир Абрамов айбдор. Чунки ўтказиб юборилган икки голда футболчиларнинг ҳиссаси бўлса ҳам, чала уюштирилган ҳужумлар, киритилмаган голлар, ўтказиб юборилган қарши ҳужумлар барибир Абрамовнинг зиммасида.
Нега ироқликлар кам ҳужум қилиб, кўп ҳужум қилган ўзбекистонликларни енгишганини биласизми? Чунки ироқликларнинг асосий мақсади гол уриш бўлди, ўзбекистонликларнинг асосий мақсади эса тўпни назорат қилиш бўлди. Ҳамма ерда футбол ўйнашдан асосий мақсад гол уриш бўлса, бизда футбол ўйнашдан асосий мақсад - тўпни назорат қилиш, уни рақибга бермаслик. Абрамов шуни талаб қилмоқда. Бу мураббий учун тўпни назорат қилиш - рақиб дарвозасига гол уришдан ҳам муҳим нарса.
Шунинг учун ҳам Абрамов қўл остидаги термаларимиз рақиб жарима майдони ва ҳаттоки дарвозаси ёнига борсалар ҳам, дарвозага зарба бериш ўрнига тўпни орқага, ёнларга узатишаверади. Чунки тўпни дарвозага тепиб, йўқотиб қўйишдан, рақибга бериб қўйишдан қўрқишади. Абрамовнинг кўрсатмаси шундай. Қисқача айтадиган бўлсам, Абрамовнинг термалари майда паслар орқали ҳаракатланавериб, майдақадам бўлиб кетишмоқда.
"АбраБарса" тактикасини ўринлатамиз деб, бизнинг футболчилар узоқдан зарба бермай қўйишди. Чунки узоқдан зарба йўллаб, тўпни йўқотиб қўйиш мумкин. Зарбадан кейин гол бўлмаса (дарвозабон қайтарса, ёки ноаниқ кетса), тўпга рақиб эгалик қилади-да! Ўтган йили Доҳада Одил Аҳмедов ҳамда Александр Гейнрих ўзларининг шахсий ташаббуси ва дадиллиги туфайли узоқдан зарба йўллаб, ўша чемпионатнинг энг чиройли голларини киритишганди. "АбраБарса" тактикаси нуқтаи назаридан олиб қараганда бу зарбалари билан улар Абрамовнинг кўрсатмаларига зид иш қилишганди.
Ҳа, Абрамов рақиб дарвозасига узоқдан ҳамла қилишга рухсат бермайди, чунки тўпни йўқотиб қўйиш мумкин. Абрамов фақат икки ҳолатда узоқдан зарба беришга ижозат бериши мумкин: агар майдонни ёмғир ёки қор босган бўлса.
Қарши ҳужум деган нарсани умуман унутиб қўйишди. Бу тактик усулнинг нечоғлик самарадорлигини ўтган йили австралияликлар, бу йил эса ироқликлар эслатишди. Тўғри-да: майда пасларга ўралашиб, рақиб томонга бутун жамоаси билан тошбақадай судралиб келаётганларни жазолашнинг энг осон йўли – тўпни олиб қўйиб, узун паслар орқали тезкор қарши ҳужум уюштириш.
Шунинг учун ҳам 21 февраль куни бизнинг ҳимоячиларимиз, жумладан, пенальти сабабчиси Бобур Омонов ҳам ироқликларга етиша олмай ҳалак бўлишди. Юз фоиз аминман-ки, уларнинг ўрнида чаққонроқ ва зўрроқ ҳимоячилар ҳам улгура олишмасди. Чунки жамоанг тотал ҳужумда ўйнаса, қарши ҳужумда ўйнаётган рақибни тўхтатиб қолиш ўта мушкул.
Хулласи калом, ироқликларга ўта муҳим ўйиннинг бой берилишида асосан Вадим Абрамов айбдор. Буни фақат футболни тушунмайдиганлар инкор қилиши мумкин.
СУРУНКАЛИ ОПТИМИЗМ
21 февраль куни Вадим Абрамов "қовун" туширган бўлса, Ироқ-Ўзбекистон ўйинини "Спорт" телеканалида шарҳлаган Мурод Ризаев ҳам "қовун" улоқтирди. Учрашувнинг 88-дақиқасида араблар дарвозамизга комик гол киритишди ва ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўйин майдон марказидан бошланиши билан ҳурматли шарҳловчимиз: "Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган, ҳали ҳаммаси олдинда", - деб телетомошабинларнинг кайфиятини кўтармоқчи бўлди.
Тележурналистларимизга оммани тинчлантириш, руҳлантириш, умидлантириш каби сиёсий ва тарғибот миссиялари юкланганидан хабарим бор. "Спорт" телеканалининг футбол шарҳловчиларига ҳам шундай вазифалар юклатилган кўринади. Агар бу тахминим нотўғри бўлса, телешарҳловчиларимиз сурункали оптимизмга дучор бўлганлар.
Биласиз, сурункали касалликларнинг асосий белгиси – ўша касаллик ривожланишига сал бўлса ҳам муҳит яратилса, касаллик яна қўзғайверади. Бизда ҳам мағлубиятга учрашимиз (муҳит яратилиши) биланоқ, телешарҳловчиларимизнинг сурункали оптимизми қўзиб қолади ва улар: "Ҳечқиси йўқ, ҳаммаси олдинда! Омад сиз-у бизни асло тарк этмасин!" – деб, оптимизм талвасасига туша бошлашади. Менимча, шарҳловчиларнинг шундай талвасага тушишлари ёки умидлантиришга уринишлари телетомошабинларда тескари ҳиссиётларни уйғотади. Яна билмадим.
Мухлислар ва баъзи журналистлар мени пессимизмда айблашади. Мен пессимист ҳам, оптимист ҳам эмасман. Мен борлиқнинг ёмон томонларига, камчиликларига кўпроқ урғу берадиган реалистман, холос. Шунинг учун ҳам ғалабалардан сармастликка, эйфорияга берилмайман. Оптимистлар ҳақида гапираётиб, ғарблик бир мутафаккир: "Оптимистлар борлиқдан бехабар ёки чала хабардор пессимистлардир", - деган экан.
Ҳақ гап. Мана, масалан, ўша оптимистлардан: "Корея ва Япония термаларига қарши бўладиган ўйинларда Ўзбекистон термаси қандай натижага эришади?" – деб сўрасангиз, улар иккиланмасдан: "Бизникилар ғалаба қозонишади!" – деб жавоб қайтаришади. Жавоб бераётиб, Абрамов ўша ўйинларга кимларни олиб кетганига (таркибга) қарашмайди ҳам. Иброҳим Раҳимов, Александр Шадрин каби футболчилар корейсларга ва японларга муносиб қаршилик кўрсата олишармикан? Ёки оғир югурадиган Элдор Магдеев чаққон корейслардан ва японлардан ўзиб кетармикан?
Жаноб оптимистлар, ён атрофга сал реал назар солиш керак эмасми?! Рақибларнинг таркибига назар сола олмасангиз, ҳеч бўлмаса, ўз термамизга кимлар чақирилганини эътиборга олмайсизми?! Қачонгача: "Абрамов – омадли мураббий!" – деб, омаддан умид қилиб юрасизлар?!
Менимча, шу таркиб билан Абрамов "қовунлар"дан яна иккисини туширади: биринчисини – Кореяда, иккинчисини – Японияда. Агар шундай бўлса, февраль ойи бемалол "қовунлар" сайлига айланади. Ишқилиб, тахминларим нотўғри чиқсин! Агар тахминларим тўғри чиқса, ФИФА рейтингида янада пастлашимиз ва ЖЧ-2014нинг IV сарашлаш босқичи қуръасида паст баллар билан 4-саватга – кучсиз жамоалар орасига тушиб қолишимиз аниқ.
Мақоламнинг ниҳоясида Абрамовга "адвокатлик" қилаётган мухлисларга ва журналистларга яна бир гап айтмоқчи эдим: кимдир мухлисларга жуда ёқса, ўша ёқимтой танқиддан ҳоли дегани эмас. Телевизор, радио, газета ва журналларда улар маънавият ва маърифатдан оммага шундай насиҳатлар қилишади-ки, гўёки пири комил, авлиё интервью бераётгандек туюлади.�
Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам, яъни энг катта ғалабалар қўлга киритилганда ҳам сармастликка, эйфорияга берилмасдан вазмин бўлиш лозим. Ғалабалардан ҳеч бўлмаса журналистлар ҳаволанмасликлари керак. Мухлислар бу ишни уддалашлари қийин. Мухлис ва журналист ўртасидаги энг катта фарқ ҳам шунда. Акс ҳолда мураббий ва мухлислардан кейин журналистлар ҳам хол "қовун" туширишлари мумкин.