05:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". Прямая трансляция. 07:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Нюрнберг". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Германии. Перед туром. 12:45 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". 14:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 16:55LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Эльферсберг". Прямая трансляция. 18:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 19:25LIVE Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Фрайбург". Прямая трансляция. 21:25 Новости футбола. 21:30 Килиан Мбаппе. Восходящая звезда. 22:25LIVE Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вердер Бремен". Прямая трансляция. 00:25 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хайденхайм 1846". 02:25 Д/ф "Мы, игроки сборной России...". 03:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Гоияниенсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
05:10 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 07:35 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 10:10 "Олимпийские надежды 2024". Специальный репортаж. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 Паркур. Чемпионат мира в Японии. 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 "Тайны звёзд спорта". 15:30 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 17:00 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Гала-концерт. 18:15 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 20:25 "Кто кого?". 20:55LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивелине, Франция. Прямая трансляция. 00:50 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...". 01:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. 04:05 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. 04:50 "Тайны звёзд спорта".
05:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Спринт. 06:10 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Спринт. 07:30 "Формула-1. Гаснут огни". 08:00 "РецепТура". 08:30 "Центральный круг". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 М/с "Команда МАТЧ". 12:25 "Век нашего спорта". 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 Новости. 15:10 Все на Матч! Прямой эфир. 16:00LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Макао, Китай. Пётр Ян против Дейвесона Фигередо, Муслим Салихов против Сонга Кенана. Прямая трансляция. 19:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 16-й тур. "Спартак" (Москва) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция. 21:55LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Милан" - "Ювентус". Прямая трансляция. 00:00 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Сельта" - "Барселона". Прямая трансляция. 03:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 07:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 08:15 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 09:30 Велотрек. Лига чемпионов. Обзор сезона 2023. 10:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 12:30 "Минута". 12:35 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 13:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 14:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 17:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Квалификация 1. Прямая трансляция. 19:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. Прямая трансляция. 22:00LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивлине, Франция. Прямая трансляция. 01:00LIVE Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. Прямая трансляция. 03:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 04:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1.
Ёхуд бухгалтерлик кўникмалари ва журналист бўлиш орзуларининг қоришмаси нималарга олиб келаётгани ҳақидаги мақола
Ўзбек футбол журналистикасида дунёда учрамайдиган йўналиш – 1С бухгалтеристика – пайдо бўлди. Бу йўналишнинг моҳияти у ёки бу нарса, асосан бошқа журналистлар ёзган мақолалар хусусида автоматик тарзда муносабат билдириб, қоғоз қоралашдан ёки клавиатура шақиллатишдан иборат. Жаҳон журналистикаси тарихида мисли кўрилмаган ушбу “феномен”нинг асосчиси Қўқон шаҳридаги фирмалардан бирининг ҳисобчиси ҳамда “Стадион” газетасида ва веб саҳифасида муттасил равишда муносабат билдириб келаётган Қаҳрамон Аслановдир.
“ФУТБОЛ ШАРҲИ”ГА АВТОМАТИК ШАРҲ
Мана, масалан, унинг охирги қораламаларини олайлик. Шу йил 2 апрель куни “Спорт” телеканалида эфирга узатилган “Футбол шарҳи” кўрсатуви ҳақида, унинг бошловчиси Зафар Имомхўжаев берган саволлар ва иштирокчиси Вадим Абрамов қайтарган жавоблар хусусида Қ. Асланов эртаси куниёқ (3 апрель куни) ўзининг “25-кадр” блогида (Stadion.uz сайтида) “Абрамов ва бошқалар...” деган мақола эълон қилди. Ўзбекистон олимпия термасининг муваффақиясизлигида расмий айбдор бош мураббий Вадим Абрамов эканлигини таъкидлаб, Қ. Асланов мақолада, жумладан, шундай деган: “Буни ҳеч ким, ҳатто Абрамов ҳам инкор қилгани йўқ. Абрамовдан мағлубиятнинг бош айбдори ким, деб жиддий сўрасангиз, у ҳеч қачон “Бобомурод Абдулла” демайди, “фалон никли мухлис туфайли юта олмадик” демайди. Албатта, бош айбдор сифатида ўзини кўрсатади”.
Ушбу сатрларни ўқиб, менда: “Қаҳрамон “Футбол шарҳи”ни ҳақиқатдан ҳам кўрганми ёки йўқми?” – деган савол туғилди. Ахир, Абрамов кўрсатувнинг бошидан охиригача ОТЖ мағлубиятининг бош айбдори сифатида “сохта ватанпарвар журналист”ни, унинг “нохолис мақоласи”ни ва “салбий комментлар билдирган мухлислар”ни айблади-ку! Тўғри, кўрсатувда мураббий “Бобомурод Абдулла” деган исми-шарифни тилга олмади, аммо унинг айтганлари айнан Бобомурод Абдуллага қаратилган эди-ку. Мухлисларни ҳам айблагани рост-ку.
Шуларни била ва кўратуриб, Қ Асланов ўз мақоласида: “Абрамов бош айбдор сифатида албатта ўзини кўрсатади”, - деган. Лекин кейинги мақоланинг сатрларида муаллиф ўзининг ушбу фикрига қарши қарашларни баён этган. “Абрамов ва бошқалар...” мақоласининг иккинчи қисмида Қ. Асланов: “Мураббий мағлубиятнинг сабабларидан бири сифатида интернет тармоқларидаги турли чиқишларни кўрсатяпти... Нега энди Абрамов мана шу жараёндаги ўз фикрларини айтишга ҳаққи йўқ экан?” – деган риторик саволни ўртага ташлаган.
Бир қарасанг: “Абрамов журналистларни ва мухлисларни айбламади”, - дейди. Кейин кўрсанг: “Абрамов журналистларни ва мухлисларни айблади. Бунга ҳаққи йўқми?” –дейди. Тағин, бир-бирига зид фикрларни битта мақоланинг ўзида ёзади. Қани мантиқ? Қани фикрлар занжири? Мақола ёзишдан асосий мақсад қандай (мантиқли, мантиқсиз) бўлса ҳам автоматик тарзда муносабат билдиришми? Ёки жамоатчилик фикр билдириши кутилаётган “қайноқ” нуқталарда зудлик билан пайдо бўлиб, жамоатчиликнинг ёқимтойига айланишми?
1С БУХГАЛТЕРИСТИКАДАГИ ДОИМИЙ МАНТИҚСИЗЛИК
Қаҳрамон Аслановнинг автоматик тарзда муносабат билдириш техникаси фақат юқоридаги ҳолатда эмас, бошқа пайтларда ҳам мантиқсизлик аломатларини намоён қилиб келмоқда. Бунинг учун, муаллиф томонидан турли вақтларда ёзилган муносабат-мақолаларни бир кўздан кечириш кифоя. Мана, масалан, охирги пайтда энг “қайноқ” мавзуга айланга Вадим Абрамов масаласини олайлик. Бундан бир ярим олдин В. Абрамов Ўзбекистон МТЖга бош мураббий қилиб тайинланганда кўпчилик журналистлар (шу жумладан, мен ҳам): “Нега терма айнан шу одамга топширилди?”, “Унинг қайси хислатлари инобатга олинди?” – деган саволларни кўтариб чиқди.
Ҳар қандай “қайноқ” мавзулар атрофида дарров пайдо бўлишни ёқтирадиган Қ. Асланов ана шу пайтларда бу борада қуйидаги фикрларни билдирди:
“Инилеевдан сўнг Қосимов даврида терма жамоамиздан бор шукуҳ кетиб бўлди. Ўйинлар қашшоқ, мазмунан дағал бўлиб кетди. Юқорида ёздим-ку, 4-5-1... Янгилик йўқ. Қўрқиб ўйнайвердик. Комбинациялар, ранго-ранглик, футбол фалсафаси йўқ эди.” (“Абрамов! Ким эди? Ким энди?” мақоласи, 2011 йил 17 январь, “49-саҳифа” блоги, Uff.uz сайти);
“Абрамов тайинлангани ҳамоно биринчи бўлиб “қосимовчилар” тош отиб қолишди-ку. Ол-а, шунчалик ҳам бўладими? Бир цикл ўтсин ақалли. Терма жамоа мураббийини қўллаб қувватлаш керакмасмиди, жаноблар?!” (ўша мақола);
“Абрамов ўзбек мураббийлари орасида анча ҳийлагар ва ишига пухта экан. Қўл силтади барча танқидларга! Тўғри қилибди билсак.” (ўша мақола);
“Ҳали бирорта ўйинини кўрмасдан, Абрамов Навкаровни танлагани учунгина танқид қилиб, кейин, у ҳақида фикр билдириш учун гол уриши ёки урмаслигини кутиш мантиқан мос келмаяпти-ку?!” (“Абрамов! Ким эди? Ким энди?-2” мақоласи, 2011 йил 18 январь, “49-саҳифа” блоги, Uff.uz сайти);
“Мен Абрамовчи эмасман! Абрамовни зўр тренер деб ҳеч қачон гапирмаганман! Фақатгина ишлаяпти, ишини кўрайлик, кейин гапирамиз, деганман.” (ўша мақола).
Кўриб турганингиздек, Абрамов даврида ёзилган мақолаларида Қаҳрамон Асланов терманинг олдинги мураббийлари Инилеев ва Қосимов жамоаларини қўрқоқ ва чалажон беморга қиёслаган. Ҳудди шу қиёслар битилган мақолаларни Қаҳрамон нега Инилеев ва Қосимов даврида ёзмади?! Ушбу икки мураббийнинг жамоаларини қўрқоқ ва чалажонлигини ўша пайтда кўрмадими? Ёки кўрган бўлса ҳам, бу ҳақида очиқ ёзишга “духи” етмадими? Арава ўтиб кетгандан кейин аравакашни танқид қилишни ҳамма, ҳатто кўчадаги оддий ғийбатчилар ҳам билади! Журналист эса аравани кўргани заҳоти у ҳақида фикр билдира олиши ёки танқид қила олиши керак.
1С бухгалтеристика асосчиси Қаҳрамон Асланов эса: “Абрамов ҳозир ишлаяпти, ишини кўрайлик, кейин гапирамиз”, - деяпти. Яъни, “Олдин арава билан аравакаш олдимиздан ўтиб кетсин, кўзимиздан узоқлашсин, кейин фикр билдирамиз”, - деяпти. Шунинг учун ҳам у термага Олим Новкаровни чақиргани учун Абрамовни танқид қилиш нотўғрилиги ҳақида ёзган.
Олим Навкаровнинг термада нималарга қодирлиги ҳам барчага аён бўлиб бўлди. Лекин ўша пайтда: “Ҳали Новкаровнинг ўйинларини кўрайлик, кейин гаплашамиз футболчи ҳақида, уни термага чақирган Абрамов ҳақида”, - деб ёзган Асланов бу борада ҳали ҳам сукут сақламоқда. Аравадаги Новкаровнинг, уни аравага миндириб, Қатарга олиб борган Абрамовнинг қандайлигини ҳали ҳам кўрмаяптими? Ёки кўрса ҳам, бир нарса дейишга қўрқаяптими? Қаҳрамон Аслановнинг томирларида қаҳрамонларнинг қоними ёки..? Унинг кўкрак қафасида арслоннинг юрагими ёки..?
Вадим Абрамов ўз суюклиси Олим Новкаровни нима учун терма жамоага чақирганини мен биламан. Ўша пайти, яъни 2010 йилги миллий чемпионат тугагач, ушбу футболчига Хитойнинг бир қатор клублари қизиқиб қолган. Новкаров иштирокидаги ўйинлар видеодискларини кўрган хитойликлар футболчининг жонли ўйинларини кўриб, кейин бир қарорга келишларини билдиришади. Шунда Вадим Абрамов ўз шогирдини Қатардаги Осиё чемпионатига олиб кетиб, у ерда майдонга туширади. Яъни футболчини терма манфаатлари учун эмас, аввало хитойликларга кўз-кўз қилиш мақсадида майдонга туширади. Абрамов айнан шунинг учун Новкаров хусусидаги танқидларга қўл силтаган. Яъни, Новкаров борасидаги танқидлар футболчини хориж клубига пуллаш муаммоси олдида арзимас масала бўлиб қолган. Бор гап шу. Бу нарсалардан бехабар Асланов эса: “Абрамов танқидларга эътибор бермай тўғри қилди!” – деб, дўпписини осмонга отиб юрибди.
Мана, Абрамовнинг олимпия термасидаги ишини кўрдик ҳам. ОТЖнинг араваси ва аравакаши Аслановнинг олдидан ўтиб кетиб бўлди. Хўш, нега жаноб бухгалтер бу борада бирор тайинли фикр билдирмаяпти? Ёки араванинг ва аравакашнинг қандайлигини кўрмадими? Ёки кўрса ҳам, бу ҳақида очиқ бир нарса ёзишга юраги имкон бермаяптими?
Ўтган йилги мақолаларидан бирида Қ Асланов: “Абрамов тайинлангани ҳамоно биринчи бўлиб “қосимовчилар” тош отиб қолишди-ку. Ол-а, шунчалик ҳам бўладими?” – деган. Абрамов тайинлагани ҳамоно Абрамовни биринчи бўлиб танқид қилганлардан бири менман. Аммо менинг “қосимовчи” эмаслигимни кўпчилик билади: термага Қосимов мураббийлик қилганида унинг хатоларини ҳам танқид қилганман. Лекин Аслановнинг миясида “Абрамовнинг танқидчилари Қосимов лагеридан чиққан” деган фикр ўрнашиб қолган. Бирор нарса валдирашдан олдин ён-атрофга сал эътиборлироқ назар солиш керак!
Юқорида келтирилган парчалардан бирида Қаҳрамон Асланов: “Абрамов ўзбек мураббийлари орасида анча ҳийлагар ва ишига пухта экан. Қўл силтади барча танқидларга! Тўғри қилибди билсак”, - деган. Агар Абрамовнинг танқидларга қўл силтагани рост ва бу қўл силташ тўғри бўлса, 2 апрель куни эфирга узатилган “Футбол шарҳи” кўрсатувида ва эртаси кунги матбуот анжуманида ОТЖнинг муваффққиятсизлигига журналистларнинг ҳамда мухлисларнинг танқидларини сабаб қилиб кўрсатгани нотўғри экан-да?! Мантиқан шундай хулоса келиб чиқади.
Аммо ўтган йили: “Абрамов танқидларга қўл силтаб, тўғри қилди!” – деб ёзган Асланов бу йил “Абрамов ва бошқалар...” мақоласида: “Одам очиқдан очиқ Абрамов ўйинни сотгани ҳақида ёзса-ю, бутун интернет тармоғи бу ҳақида бонг урса-ю, наҳотки, мураббийнинг ўзини оқлашга, ушбу ҳолат ҳақида фикр билдиришга ҳаққи бўлмаса?” – деяпти. Яъни Абрамовнинг танқидларга муносабат билдирганини туғри деб ҳисобламоқда. Хўш, Абрамовнинг танқидларга қўл силтагани тўғрими ёки силтамаганими? Мантиқ қани, жаноб бухгалтерист?!
КУНГАБОҚАР ФАЛСАФАСИ ВА КОМФОРМИЗМ
Аслановнинг мақолаларида мантиқ йўқ! Ушбу мантиқсизликни Қаҳрамон Асланов ўтган йили Uff.uz сайтида эълон қилган “Абрамов! Ким эди? Ким энди?-2” мақоласида шундай тушунтирган: “Вазиятнинг ўзгаришига қараб, фикрларнинг ўзгариб туришини мен ҳам тўғри деб биламан. Айтайлик, бугун Абрамов ютди, мақталиши мумкин, эртага ютқазса танқид қилинади. Тўппа тўғри”.
Мана Қаҳрамон Аслановнинг фалсафаси ва ҳаётий тамойили: вазиятнинг ўзгаришига қараб, фикрларни ўзгартириб туриш зарур. Шунинг учун ҳам у Инилеев ва Қосимов даврида ушбу мураббийларнинг камчиликларини “кўрмайди”-да, улар ишдан бўшатилиб, ўрнига Абрамов келгандан кейин “кўради”. Бу кетишда, жаноб бухгалтер Абрамовнинг хатоларини ҳам Абрамов ишдан олингандан кейин “кўради”. Ҳозирча эса бухгалтерист учун оммани фалсафий муносабатлар билан чалғитиб турган маъқулроқ.
Бунга “кунгабоқар фалсафаси”, дейилади. Қуёш қайси тарафга ҳаракатланса, кунгабоқар ҳам юзини шу тарафга буриб бораверади, чунки мазкур ўсимликка шуниси фойдали. Комфорт (қулайлик) шуни талаб қилади. Комформистлар одамлар ичида, хусусан, журналистлар ва ўзини журналист деб ҳисоблайдиган бошқа касб эгалари ичида ичида ҳам талайгина. Улар ўз комфортини йўқотиб қўйишдан чўчиб, турли қуёшлар ҳаракатларига мос равишда ҳаракатланишади. Шунинг учун ҳам 1С бухгалтеристика асосчиси жаноб Қаҳрамон Асланов ўзбек футболининг “қуёши” Вадим Абрамов ҳаракатларига монанд равишда мақолалар ёзишни давом эттирмоқда.
Охирги пайтларда “қуёш”га эргашаман, деб жаноб бухгалтерист бошқа одамлар, хусусан, футбол соҳасидаги журналистлар шаънига номаъқул гапларни ёза бошлади. Мисол учун, шу йил 3 апрель куни бўлиб ўтган ва Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов иштироқ қилган матбуот анжумани, унда қатнашган журналистлар ҳақида фикр билдираётиб, Қ. Асланов Facebook.com сайтида эртаси куни (4 апрель куни) шундай ёзган: “Матбуот анжуманини курдим. Биласизми, менга нима туюлди? Гуёки, журналистлар вазиятга ойдинлик киритиш учун, саволларга берилган жавоб орқали мухлисларни вазиятдан воқиф килиш ниятида эмас, ютқазган (демак, ноҳақ) мураббийни айбини буйнига қўйиш ниятида боргандек”. Унинг ёзишича, Абрамовга савол берган журналистлар “шунақа саволни беришга духим етди, деб ўзига нисбатан юқори баҳо бериш учун” борганмишлар матбуот анжуманига.
Қаҳрамон Аслановга ўхшаган кишилар: “Ботиний нарсалар фақат Аллоҳга аён”, - деб фалсафий ваъз ўқишни ёқтиришади. Матбуот анжуманига ким нима мақсадда боргани, нимани кўзлаб савол бергани ҳам фақат Яратганга аён эмасми? Ёки бухгалтеристларга ҳам аёнми?
Ўша матубот анжуманида Вадим Абрамовга мендан ташқари яна 3-4 журналист кескин савол берди. Кимдир: “Давлат мадҳиясини ёд олганмисиз?” –деб сўради, яна кимдир: “Истеъфога чиқмайсизми?” – деди. Улар қатори мен ҳам саволлар бердим. Шу кишиларнинг ҳаммасини шон-шуҳрат орттириш учун савол берганликда айблашга асослари борми Қаҳрамоннинг?
Шахсан мен мазкур матбуот анжуманига икки саволга жавоб олишни режалаштириб боргандим: “Олимпия термасида қанча ойлик маош ва мукофот пули олиб ишлагансиз?” ва “Миллий термага бош мураббий бўлиб тайинланишингизда ЎФФ президентининг ўғли билан дўстлигингиз роль ўйнадими?”. Аммо мен бу саволларни бера олмадим, чунки анжуман пайти Абрамов аввалига турли кесатик гаплар билан мени мувозанатдан чиқармоқчи бўлди. Аммо мен хотиржам ўтиравергач, менга ота-онам тўғрисида “Ота-онангиз борми? Улар сиз ёзган мақолаларни ўқишадими? Мақолаларингизни ўқиб, онангиз нима дейди?” – қабилидаги провокацион саволлар бера бошлади. Абрамов онам тўғрисида кесата бошлагач, мен ортиқ ўзимни босиб ўтира олмадим ва режадаги саволларим қолиб, бошқа саволларни бериб кетдим. Яъни, МТЖ бош мураббийнинг найрангига учдим.
Журналистлар Тошкентда Абрамов билан олишаётган пайтда Қаҳрамон Асланов Қўқонда эди. Ўз уйида ёки ишхонасида ўтирган бухгалтерист ЎФФ биносида воқеалар қандай ривож топганини қаердан билсин?! Лекин шунга қарамасдан у қисқартирилган ва овоз сифати паст видеолавҳани кўриб, эртаси куни: “Журналистлар ўзини мард қилиб кўрсатиш учун савол беришган”, - деган айблов билан Facebook.com сайтида чиқиш қилди.
Матбуот анжуманида бухгалтеристнинг ўзи иштирок қилганда ҳам Абрамовга тайинли савол бера олмасди, бошқаларнинг берган саволлари ҳақида ҳам бирор нарса ёзмас эди, тўғрироғи, ёза олмасди. Чунки ўша нарсалар ҳақида ёзиш учун қаҳрамоннинг ботирлиги ва арслоннинг юраги керак: Қаҳрамон Аслановда у нарсалар йўқ! Аммо бошқа журналистлар шу нарсалар ҳақида профессионал хабар, мақолалар ёзиб, кенг оммага видеоролик тақдим қилгач, Қаҳрамон муносабат билдирди. Чунки у фақат муносабат билдиришни билади холос. Ва ўзининг муносабат билдириб, қоғоз қоралашини ёки клавиатура тақиллатишини у журналистика деб ҳисоблайди.
БУХГАЛТЕРИСТИКА ВА ЖУРНАЛИСТИКА ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТЛАР
Ҳисобчиларнинг ишини енгиллаштириш учун “1С бухгалтерия” деган махсус компьютер дастури яратилган. Ушбу дастурга керакли рақамлар киритилса, бас: қаерга қанча солиқ, тўлов ва ҳоказолар тўланиши автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади. Қаҳрамон Аслановнинг 1С бухалтеристикаси ҳам шунга ўхшаш бир технология: бирор журналист у ёки бу материал тайёрласа, бас: муаллиф автоматик тарзда жавоб ёки муносабат ёзади. 1С бухгалтерия дастури учун рақамлар керак бўлса, 1С бухгалтеристика учун ўзгаларнинг материаллари керак.
Аслановнинг ушбу технологиясига сайт ва газета ўқувчилари ҳам кўникиб бўлишган: у ёки бу журналистнинг мақоласи эълон қилинса, улар: “Қаҳрамон Асланов бунга жавобан нима ёзаркан-а?” – деб қолишади ва Қўқон тарафдан фалсафий муносабат кута бошлашади. Афсус-ки, баъзи ўқувчилар ҳам мана шу муносабатчиликни журналистика деб ҳисоблашади.
Мен Қаҳрамон Аслановнинг ёзганларини сифат, шакл ва компонент жиҳатдан таҳлил қилиб ўтирмайман: сарлавҳалари, lead, асосий, back ground ва якуний қисмлари профессионалликдан анча узоқда. Мақолаларининг сўнгида: “Ҳайр! Саломат бўлинг!” – дейишининг ўзи, муаллифнинг журналистикадан буткул бехабарлигини кўрсатиб турибди. Бундан ташқари, газета сайтига Herolion ва бошқа турли тахаллуслар билан кириб, у ерда ўзи эълон қилган мақолаларнинг остига фикр қолдириши Қаҳрамоннинг юзер даражасидаги бир ёзар эканлигидан далолат беради. Ўз мақолаларининг муҳокамасини сунъий равишда “қиздириш”нинг нима кераги бор?
Хулласи калом, Қаҳрамон Асланов ёзган материалларнинг мазмуни ҳақида гапиряпман холос. Журналистик материалларнинг аксариятини реал фактларга, рақамларга асосланиб ёзилган информатив характердаги мақолалар (хабар, интервью, таҳлил, шарҳ ва ҳоказо) ташкил қилади. Шуни билган профессионал журналистлар аксарият ҳолларда ахборот берувчи материаллар тайёрлашади.
Қаҳрамон Асланов ўзини журналист деб билса, нуқул бошқаларнинг ёзган мақолаларига фалсафий муносабат билдиравермасдан, ҳеч бўлмаса ўзи яшаётган жойларга чиқиб, у ердаги вазият ҳақида информатив, таҳлилий ва танқидий мақолалар ёзиши керак. “Қайси журналист нима ёзаркан-у, мен нима деб муносабат билдирсам экан?” – деб, куну тун интернетда ўтиргандан кўра, мухлислар билет олиб ҳам “Фарғона” стадионига кира олмаётгани, у ердаги миршаблар журналистларни стадионга яқинламаётгани, стадиондаги футбол майдони атрофида алмисоқдан қолган баннерлар йўқолиб кетган япон ва корейс фирмаларини реклама қилаётгани ҳақида мақола ёзган фойдалироқ эмасми футболимиз ва журналистикамиз учун? Ёки шаҳарга чиқиб, Қўқон футболининг бугунги муамолари ҳақида журналистик суриштирув ўтказган маъқул эмасми?
У ёки бу нарсага муносабат билдириш журналистикада йўқ эмас, бор. Лекин журналистнинг муносабати реал воқеликка, конкрет фактларга ва бошқа аниқ нарсаларга таяниб, содда ва лўнда қилиб ёзилиши керак. Ҳа, мужмал ва мавҳум қилиб ёзилмаслиги зарур! Ҳар қандай журналистик материал “Нима? Қаерда? Қачон?” саволларига жавоб бериши зарур бўлганидек, шахсий муносабат битилган материаллар ҳам ана шундай аниқ саволларга жавоб бериши керак. Қаҳрамон Асланов ўз муносабатини билдирмоқчи бўлса, долзарб муаммолар, аниқ фактлар тиқилиб ётибди.
Мана, масалан, Ханойда Уммон термасига енгилгач, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов муваффақиятсизлик сабаблари ҳақида гапираётиб, футболчиларнинг толиққанлигини ва пенальтидан урилган тезкор голни сабаб қилиб кўрсатганди. Аммо Ўзбекистонга келгач, “Футбол шарҳи” кўрсатувида ва эртаси куни ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг танқидий мақолаларини, мухлисларнинг комментларини пеш қилди. Ана, энди: “Нега Абрамов хорижий журналистларга бир нарсани, маҳаллий журналистларга бошқа нарсани рўкач қилди?” – деган саволни ўртага ташлаб, муносабат билдиринг, агар жуда муносабат билдиргингиз келаётса, жаноб бухгалтерист! Ёза олмайсиз!
Чунки ёзсангиз, муносабатингизда: “Вадим Абрамов хорижий журналистлар олдида: “Мағлубиятимизга интернетдаги танқидий мақолалар сабабчи”, - деганида, хорижликлар Абрамовнинг устидан роса кулишарди. Лекин бундай афсоналар ўзимизникиларга ўтаверади”, - дейишингизга тўғри келади. Бу эса сиз учун жуда ҳавфли: ўзбек футболи “қуёши”нинг ва мухлисларининг ғазабига учраб, комфортингиздан айрилишингиз мумкин! Ундан кўра, у ёки бу журналист ёзган нарсаларга зудлик билан фалсафий муносабат билдириб, мухлисларнинг ёқимтойи бўлиб юрган афзалроқ. Тўғрими, жаноб бухгалтерист?!
Профессионал журналист мухлисларнинг ёқимтойи бўлишга эмас, ўзининг, ўз комфортининг зарарига бўлса ҳам ҳақ гапни айтишга интилиши керак. Мухлисларнинг ёқимтойи бўлиш - шоуменларнинг орзуси!