05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 12:40 "Формула-1. Гаснут огни". 13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул. 18:05 "Вы это видели". 18:55LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
05:25 "География спорта". Калининград. 05:55 Новости. 06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург). 08:00 "Непобедимый". 08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 "География спорта". Коломна. 12:55 "География спорта". Тобольск. 13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда. 14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:35 Евротур. 17:25 Новости. 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция. 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция. 23:55LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция. 01:30 Все на Матч! Прямой эфир. 02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 03:55 "Формула-1. Гаснут огни". 04:25 Матч! Парад. 04:55 Новости.
06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 16:40LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция. 18:30LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция. 20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. 02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
Ёхуд машхур телекўрсатувнинг ҳафталик гап-гаштакларга ўхшаш томонлари ҳақида
Шу йил 13 март куни “Спорт” телеканалида “Турдан тургача” кўрсатувининг навбатдаги сонини кўриб, ушбу телемаҳсулот журналистик материалдан кўра ошна-оғайнилар ва ҳамкасбларнинг ҳафталик гап-гаштакларига ўхшашлигига яна бир бор амин бўлдим.
“Турдан тургача”нинг мунтазам уюштириладиган зиёфатларга ўхшаш биринчи томони – телекўрсатувда ҳудди гап-гаштаклардагидек бир хил одамларнинг, ягона таркибнинг йиғилиши. Ҳар ҳафта фақат “Спорт” телеканалининг журналист ва ходимлари тўпланиб, турли мавзуларни муҳокама қилишади. Гап-гаштакда ҳам шундай-ку: бир гуруҳ одам, бир хил таркиб мунтазам равишда йиғилиб, озиқланиш баҳонасида ҳар тарафдан бир шингил олиб, мириқиб гаплашишади!
Кўрсатувнинг гап-гаштакка ўхшаш иккинчи жихати эса – унда янграётган фикрлар, айтилаётган гаплар ҳудди зиёфатдаги гурунгларга ўхшаб, жиддий ва чуқур таҳлил, ҳар қандай илмий қараш ва асослардан ҳолилиги. Мисол тариқасида кўрсатувнинг ўтган сонларида айтилган “гаштакона” гапларнинг баъзиларига қаратаман.
“Турдан тургача”нинг қайсидир сонида Испания кубоги ўйинлари доирасида “Барселона” ва “Валенсия” ўртасида ўтиши кутилаётган жавоб учрашуви ҳақида мунозара бошланиб кетди. Биринчи ўйинда “Барса” ғолиб чиққанини эътироф этаётиб, кўрсатувнинг деярли барча иштирокчиси жавоб учрашувида ҳам каталонияликлар ғалаба қозонишини таҳмин қилди.
Шунда Сиёвуш Тўрахўжаев кутилмаганда: "Келинглар, “Валенсия” ютишини ҳам башорат қилиб курайлик!" – деб, ўртага “бомбасимон” таклиф киритди. Қаранг: телегап иштирокчилари ўз башоратларини айтиб бўлишган, аммо бир иштирокчи чиқиб, айтилган башоратларни қайта кўриб чиқишни ва уларга тескари башорат яратишни сўрамоқда. Телезиёфатнинг ўзгинаси!
Кўрсатувнинг яна бир сонида кучли чемпионатларнинг навбатдаги турларида урилган энг чиройли уч голга овоз бериш жараёни эътиборимни тортди. Телегапнинг у иштирокчиси бу футболчининг голига, буниси унга овоз бера бошлашди. Шунда, аниқ эсимда йўқ, кимдир: “Мен Дель Пьеронинг голига овоз бераман. Чунки Дель Пьеронинг ёши ўтиб қолган”, - деб, мени хайратда қолдирди. Мантиққа қаранг: энг чиройли гол голнинг мукаммаллиги, муҳимлиги ва жозибадорлигидан келиб чиқиб эмас, гол муаллифининг “пенсия” ёшидан келиб чиқиб аниқланяпти!
Гап-гаштакларда ҳам таҳминан шундай бўлади: - Яхши ишлаганларга бериладиган мукофотнинг кейингисини кимга берамиз? – Анави, бобойга бериш керак! – Нега энди, бу ой у умуман ишга чиқмади-ку! – Э, айтиб бўладими, эртага борми-йўқми: тириклигида қадрлаб қолайлик.
"Турдан тургача"нинг мунтазам иштирокчиларидан бири Дилшод Тўхтабеков “Аш-Шабоб”-“Нефтчи” ўртасидаги плей-офф ўйини олдидан эфирга узатилган кўрсатувда ўзининг “ажойиб” репликаси билан кулгимни қистади. Кўрсатув давомида томошабинлар ўртасида ўтказилаётган телесўров натижаларини (энг кўп овоз “Нефтчи”нинг ғалабасига берилаётганини) кўриб, муҳтарам шарҳловчи: “Нефтчи футболчилари ростдан ҳам бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўришган, шекилли”, - деб юборди. Ана холос: агар журналистлар ҳам жамоаларнинг тайёргарлик даражасини мухлисларнинг фикрларига, овоз беришларига қараб аниқлайверишса, қалам аҳлининг “касалманд”лардан (“болельшик”лардан) фарқи қоладими? Энди қайси клуб қанчалик тайёргарлик кўрганини аниқлаш учун жонли телеэфирда карталарга, юлдузларга, кафт чизиқларига ва ҳоказорларга қараб фол очиш қолди!
Мантиққа зид гапириш бўйича “Турдан тургача”нинг бошқа иштирокчилари ҳам фаоллар. Мисол учун, 13 мартдаги кўрсатувда Ўзбекистон олимпия термасининг шу кунгача эгаллаб турган ўрни хусусида гапираётиб Умид Рўзиев: “Адолат юзасидан олиб қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир биринчи ўринда туриши керак эди”, - деди. Ажабо: Ўзбекистон ОТЖнинг икккинчи ўринда туришида қандай адолатсизлик бор экан? Ироқликларнинг дисквалификацияси бор ўйинчини майдонга тушириб, техник мағлубиятга учраши, бунинг натижасида эса БАА термасига техник ғалаба ва уч очко ёзилиши адолатсизликми? Ёки Ўзбекистон термасининг ироқликларга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиши адолатсизликми?
Ўша кўрсатувда Умид Рўзиев мантиқни ҳам, реал вазиятни ҳам инобатга олмасдан яна бир гап айтди. “Реал” (Мадрид) ва “Бетис” жамоалари ўртасида 3:2 ҳисобида якунланган ўйиннинг сўнггида (иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда) ҳакам “Реал” дарвозасига пенальти белгиламагани ҳақида бахслар бошланиб кетди. Униси бу деди, буниси у деди. Умид Рўзиев эса: “Келинглар, пенальти ҳақидаги бахсни тўхтатайлик! Агар ҳакам пенальти белгилаб, “Бетис” пенальтидан гол урган тақдирда ҳам, “Реал” яна битта гол уриб, барибир ғалаба қозонарди” – деб, ўзининг мухлислик қараши билан телечойхона тортишувларига барҳам берди. Иккинчи таймнинг қўшимча дақиқаларида пенальтидан гол ўтказган жамоа қандай қилиб яна бир гол уришга улгуришини мен ҳеч тасаввур қила олмайман. Балки, мадридликлар тўпни марказдан ўйинга эмас, тўғри рақиб дарвозасига йўллаб, гол киритар-а? “Бетис” дарвозабони эса: “Реал”нинг ўзбекистонлик телемухлислари томонидан айтилган гап ерда қолмасин!” – деб, ўтказиб юборар-а майдон марказидан келаётган тўпни? Борлиқ бир ён-у, “Спорт” телеканалининг ходими бир ён! Мантиқ бир ён-у, Умид Рўзиев бир ён!
Баъзи ҳолларда “Турдан тургача”нинг иштирокчилари нафақат мантиққа, балки ўзларининг айтган гаплари-ю, қилган ҳатти-ҳаракатларига ҳам зид нарсаларни айтишади. Мана, масалан, 13 март куни эфирга узатилган телезиёфатда модератор (бошловчи) Даврон Файзиев эртаси куни бўладиган Ўзбекистон ва БАА олимпия термалари ўртасидаги ўйин натижаси ҳақида иштирокчиларнинг башоратларини сўради. Кимдир 1:0, яна бошқаси 2:0, учинчиси 3:1 ва ҳоказо ҳисобларни башорат қилишди. Шундан кейин бир муддат бошқа мавзуга чалғиб олгач, Даврон Файзиев: “Ўйин натижасини таҳмин қилишдан олдин икки жамоа ўйинларини таҳлил қилиш керак”, - деб, башоратчи иштирокчиларни чув туширди.
“Турдан тургача”нинг мунтазам уюштириладиган зиёфатларга ўхшаш учинчи томони ҳам бор. Бу – кўрсатув иштирокчиларининг ҳудди зиёфат қатнашчиларига ўхшаб, бирининг гапини иккинчиси кесиб, суҳбатдошининг фикри якунланмасданоқ баланд овозларда гапира бошлашлари. Масалан, 13 мартдаги кўрсатувда ҳам ушбу ҳолат такрорланди. Бечора Мурод Ризаев БАА термасининг кучли тарафларини (юқори техникаси, бир-бириларини яхши тушунишлари, қарши хужумларда яхши ўйнашлари, Аҳмад Ҳалилнинг стандартлардан ўта ҳавфли зарбалар йўллашларини) гапира бошлаши билан аввалига модератор Даврон Файзиев, кейинчалик эса бошқа иштирокчилар таниқли шарҳловчини “буғиб” қўйишди. Ушбу кўрсатувда совуққон таҳлиллари ва рақибнинг кучли тарафлари ҳақида огоҳлантириб ўтирган ягона иштирокчи даврадошларининг оғзаки “шлагбаум”ларига жавобан жилмайганча қолиб кетаверди. Бахслашиш, суҳбатдошни тинглаш одоби шуми?
“Турдан тургача” кўрсатувининг оддий зиёфат ва гап-гаштаклардан ягона фарқли томони шунда-ки, оддий ўтиришмалар видеога ёзиб олинмайди, ёзиб олинса ҳам, телевидениеда эфирга узатилмайди. Жонли эфирда ҳам кўрсатилмайди.
Профессионал журналистика нуқтаи назаридан, хусусан, мазмун, шакл ва техник жиҳатдан олиб қараганда ҳам “Турдан тургача” кўрсатувининг камчиликлари кўп. Мазмун жиҳатидан олиб қараганда, кўрсатувнинг энг катта камчилиги таҳлил йўқлигида. Чуқур таҳлил у ёқда турсин, юзаки таҳлил ҳам йўқ! Бундан ташқари, кўрсатув янги маълумот, ахборот етказиш тарафидан ноль деса ҳам бўлади. Мисол учун, кучли чемпионатлар ўйинлари ҳақида гапирганда телезиёфат иштирокчилари оддий мухлис ҳам биладиган фактлардан нарига ўтишмайди. Шахсан мен ўша чемпионатларни унчалик яхши билмайман, лекин “Турдан тургача”да ҳатто мен ҳам ўзимга янги бир маълумот, қизиқарли факт ололмадим, ололмаяпман. Кўрсатувга ўша чемпионатларни мукаммал биладиган журналистларни, ҳаттоки мухлисларни чақирса бўлмайдими? Ёки уларни телестудияга олиб кириш қийинми?
Ҳа, айтганча, эсимдан чиқипти: у ерга четдан одам олиб кириш учун “пропуск” ёзиш керак, келган одамни грим қилиш керак. Бу оғир иш-ку! Бунинг устига, четдан келган одам студияга кириб олгач, жонли эфирда алланималарни “сайраб” юбориши ҳам мумкин. Айтиб бўладими?! Ундан кўра, шу “Спорт” телеканалида тинчгина ишлаётган журналист-ходимларни тинчгина олиб чиққан яхши! Кўрсатув ҳам тинчгина ўтади! Шундайми, Давлат ака?
Энди кўрсатувнинг техник камчиликларига тўхталсам. 13 мартдаги кўрсатувда Ўзбекистон ва БАА термаларининг машғулотларига бағишланган ҳар бир кадр 20-30 секундлаб давом этди. Вахоланки, тележурналистика қоидаларига кўра, томошабин зерикиб қолмаслиги учун бир телекадр 5-6 секунддан ошмаслиги керак. “Турдан тургача”да кўрсатиладиган телесўров жадвали эса ҳар сафар экраннинг нақд ярмини банд этади. Экранда кўрсатилаётган лавҳани кўриш учун томошабин “Темир хотин” спектаклида Қўчқор аканинг ховлисига мўралайдиган қўшни аёлга ўхшаб, ўзига хос жадвалдан ошиб кўришга мажбур бўлмоқда.Эҳ, “Турдан тургача” ҳақида гапираверса, гап кўп...
ЮНЕСКОнинг Женева шаҳридаги бош қароргоҳига кираверишда таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби Паҳлавон Маҳмуд қаламига мансуб қуйидаги мисралар мармар плитага зар ҳарфлар билан ёзиб қўйилган:
Уч юз кўҳи Қофни келида туймоқ,
Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ,
Ёйин-ки бир аср зиндонда ётмоқ
Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.
Иймонли ва атоқли шоир гапирганда журналистнинг жим турмасдан иложи йўқ. Чунки биз, журналистлар, 3-4 саҳифада ёзадиган нарсаларни шоир халқи 3-4 мисрада, қофиядош ва таъсирчан ибораларда айтади-қўяди. Шу сабабдан мен ҳам жим бўляпман: бошқа таърифга, шарҳга ҳожат йўқ!