05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 12:40 "Формула-1. Гаснут огни". 13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул. 18:05 "Вы это видели". 18:55LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
05:25 "География спорта". Калининград. 05:55 Новости. 06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург). 08:00 "Непобедимый". 08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 "География спорта". Коломна. 12:55 "География спорта". Тобольск. 13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда. 14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:35 Евротур. 17:25 Новости. 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция. 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция. 23:55LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция. 01:30 Все на Матч! Прямой эфир. 02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 03:55 "Формула-1. Гаснут огни". 04:25 Матч! Парад. 04:55 Новости.
06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 16:40LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция. 18:30LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция. 20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. 02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
Сарлавҳадаги савол менга 24 майдан, миллий терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинган кундан бери тинчлик бермаяпти. “Бунёдкор” таркибида икки йилдан бери голли вазиятларни мунтазам равишда йўққа чиқараётган Камолиддин Мурзоев қайси хислатлари учун терма таркибига жалб қилингалигини ҳали ҳам тушуна олмаяпман.
Ўтган йилги Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор”-“Поханг Стилерз” учрашувида камида уч қулай вазиятни йўққа чиқарган Мурзоев бу йил ҳудди шу мусобақадаги “Бунёдкор”-“Бурирам Юнайтед” ўйинида яна икки марта вазият исрофгарчилигига йўл қўйди. Иккала учрашув ҳам ҳавфли вазиятларга бой бўлиб, шу вазиятлардан энг қулайларини айнан Камолиддин Мурзоев кўкка совурганди. Хуллас, ушбу йигит ажойиб имкониятларни чиппакка чиқаравериб, кўпчилик қатори мени ҳам “қон” қилиб юборди.
“Бунёдкор”-“Бурирам Юнайтед” ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимовдан: “Мурзоев икки йилан бери голли вазиятларни йўққа чиқаряпти. Лекин сиз икки йилдан бери уни майдонга тушириб, унга имконият бериб келяпсиз. Бунинг боиси нимада?” – деб сўраганимда “Бунёдкор” ва миллий терма жамоамиз бош мураббийи: “Ҳамма вазиятларни урадиган хужумчининг ўзи йўқ. Ана, бугун Пишчурнинг ҳам ўйини чиқмади” – деб жавоб берганди.
Албатта, ҳеч бир хужумчи барча вазиятларни голга айлантира олмайди. Лекин ҳеч бўлмаса ярмини ёки учдан бир қисмини уради. Аммо Мурзоев шериклари томонидан яратилган вазиятларнинг на ярмини, на учдан бир қисмини ва ҳаттоки биттасини ҳам голга айлантира олмаяпти. Бир хужумчи муттасил равишда бир-икки ой “голсизлик” ёки “исрофгарчилик” касалига дучор бўлиши мумкин. Футболчи фаолиятидаги мана шу бир-икки ойга “қора давр” дейилади.
Аммо Мурзоевда бу ҳолат икки йилдан бери давом этмоқда. 24 ойлик бу даврни “қора босқич” ёки “омадсизлик пайти” деб бўлмайди, чунки мазкур давр ҳаддан ташқари чўзилиб кетган. Бу ерда омадсизлик эмас, “қора давр” эмас, балки футболчи ўзининг хато ва камчиликларидан керакли хулосаларни чиқармаётгани, ўз устида ишламаётгани ҳақиқатга яқинроқдир.
Ана энди миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи ҳудди ана шу Мурзоевни, ҳа, ҳа, ана шу “Бунёдкор”даги Камолиддин Мурзоевни терма йиғинига ҳам жалб қилибди. Наҳотки бугунги Мурзоев терма ўйинига, боринг ана – оддий йиғинига зарур футболчи бўлса? Миржалол Қосимов терма йиғинига чақириш йўли билан Мурзоевнинг руҳиятини кўтариб, унга далда бўлмоқчими? Ёки Мурзоевни терма йиғинига чақиришни кимдир “илтимос” қилдимикан? Мурзоевнинг “танка”си борми? Агар бор бўлса, ким унинг “танка”си?
Ғазабланган мия ишлайверса, фақат савол ишлаб чиқараркан. Шу сабабдан менда ҳам савол кўп, лекин унга жавоб берадиган одам йўқ. Тўғри, Мурзоевнинг терма йиғинига жалб қилингани ҳали у терма таркибига киритилди, ўйинларига туширилди, дегани эмас. Лекин икки йилдан бери “вазиятлар исрофгарчилиги” билан оғриётган футболчини терма йиғинига чақириш ҳам профессионалликдан эмас, менимча, назаримда, чамамда (охирги уч сўз “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев ҳафа бўлмаслиги учун ёзилди).
Мен бирор бир муаммони танқид қилсам, кўпинча менга: “Муаммони танқид қиласизу, лекин ечимини бермайсиз!” – дейишади. Шу сабабдан бу гал ўзим кўтарган муаммо, яъни Камолиддин Мурзоевнинг миллий терма жамоа йиғинига чақиртирилишининг ечимини ҳам таклиф қилмоқчиман.
Миржалол ака, агар Мурзоевни терма йиғинига чақиртирмасликнинг, ўйинларига туширмасликнинг иложи бўлмаса, илтимос, шу йигитни хужумда эмас, ҳимояда синаб кўринг! “Нимага айнан ҳимоя чизиғида?” дейсизми? Чунки Мурзоев ҳимояда ўйнаса, ундан ўз дарвозамизга автогол ҳам бўлмайди! Бугунги кунда ушбу футболчи шундай аҳволдаки, у ўз даврозасига ҳам гол ура олмайди. Ва унинг мана шу “хислатидан” терма мураббийлари штаби унумли фойдаланиши керак.
Қачонгача Филипосян деган бўйдор ва тажрибали ҳимоячилар ўз дарвозамизга гол уриб юришади?! Жанубий Корея билан меҳмонда бўладиган ўта муҳим ўйинда ана шундай ҳимоячилар яна “ҳунар” чиқариб қўймасин! Хуллас, ҳимоя чизиғимизга зудлик билан Камолиддин Мурзоев керак! Чунки ундан автогол бўлмайди. Мурзоевни ҳимояда ўйнатиб, Нестеров дарвозасини ҳеч бўлмаса автоголлардан ҳимоя қилайлик!
Клубингизнинг яна бир ўйинчиси, ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраевни эса умуман Жанубий Корея термаси сафида Ўзбекистонга қарши майдонга туширишингизни илтимос қиламан. “Нега?” – дейсизми? Чунки ушбу футболчи охирги пайтларда камдан кам ҳолларда шерикларига аниқ пас етказиб беряпти: оширган беш узатмасидан учтаси рақиб футболчиларга етиб бормоқда. Агар Лутфулла Тўраев кореяликлар сафида ўйнаса, у нотўғри паслар оширавериб, тўпни ўз жамоадошлари корейсларга эмас, бизникиларга узатади ва ҳеч бўлмаса шу тарафдан термамизга ёрдами тегади.
26 май куни ўтказилган “Бунёдкор”-“Шўртан” ўйинида Лутфулла Тўраев томонидан йўққа чиқарилган қулай вазиятларни, қабул қилинган нотўғри қарорларни кўриб: “Ишқилиб, футболчининг ушбу “хислатлари” йиғин пайти термамизнинг бошқа аъзоларига юқмасин!” – дея дуо қилдим. Дуодан бошқа нима ҳам қила олардик!
Биз мураббий эмасмиз, мутахассис эмасмиз. Оддий журналист бўлсак. Бизнинг гапимизга ким ҳам қулоқ соларди?! Футболчиримиз ва мураббийларимизнинг аксарияти китоб тугул ўз соҳасига оид газеталарни ҳам ўқимаса. Ўқиганлари ҳам ҳеч нарсани тушунмаса. Тушунганлари эса тушунганини бир тийинга олмаса. Кўряпсизми: илтимос ва дуо қилишдан бошқа чорамиз йўқ!
Футбол шундай соҳаки, унда соҳтакорлик, ёлғон-яшиқ, қорани оқ, оқни қора дейиш камдан кам ҳолларда самара беради. Чунки футбол миллионлаб одамларнинг кўз ўнгида бажарилади. Футболчилар ўз касби футболни ҳамманинг кўз ўнгида импровизация тариқасида бажаришгани учун уларнинг хатолари ҳам, ютуқлари ҳам мутахассиларнинг, журналистларнинг ва мухлисларнинг кўз ўнгида содир бўлади. Телетрансляциялар футболни кузатувчи одамлар сонини янада ошириб юборяпти.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда ўзбекистонлик футбол мутахассислари, мураббийлари, журналистлари ва мухлислари Камолиддин Мурзоев ва Лутфулла Тўраев каби футболчилар аслида миллий терма жамоа йиғинларига чақиртириладиган даражадаги ўйин намойиш этмаётганини яхши билишади. Бу футболчилар қандай “спорт формаси”да эканлигини наҳотки Миржалол Қосимов билмаса?!
Бобомурод АБДУЛЛА
Манба: "Futbol MUNDIAL" газетаси 21 (153)-сон, 2013 йил 28 май