05:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". Прямая трансляция. 07:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Нюрнберг". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Германии. Перед туром. 12:45 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". 14:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 16:55LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Эльферсберг". Прямая трансляция. 18:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 19:25LIVE Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Фрайбург". Прямая трансляция. 21:25 Новости футбола. 21:30 Килиан Мбаппе. Восходящая звезда. 22:25LIVE Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вердер Бремен". Прямая трансляция. 00:25 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хайденхайм 1846". 02:25 Д/ф "Мы, игроки сборной России...". 03:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Гоияниенсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
05:10 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 07:35 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 10:10 "Олимпийские надежды 2024". Специальный репортаж. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 Паркур. Чемпионат мира в Японии. 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 "Тайны звёзд спорта". 15:30 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 17:00 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Гала-концерт. 18:15 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 20:25 "Кто кого?". 20:55LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивелине, Франция. Прямая трансляция. 00:50 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...". 01:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. 04:05 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. 04:50 "Тайны звёзд спорта".
05:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Спринт. 06:10 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Спринт. 07:30 "Формула-1. Гаснут огни". 08:00 "РецепТура". 08:30 "Центральный круг". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 М/с "Команда МАТЧ". 12:25 "Век нашего спорта". 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 Новости. 15:10 Все на Матч! Прямой эфир. 16:00LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Макао, Китай. Пётр Ян против Дейвесона Фигередо, Муслим Салихов против Сонга Кенана. Прямая трансляция. 19:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 16-й тур. "Спартак" (Москва) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция. 21:55LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Милан" - "Ювентус". Прямая трансляция. 00:00 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Сельта" - "Барселона". Прямая трансляция. 03:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 07:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 08:15 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 09:30 Велотрек. Лига чемпионов. Обзор сезона 2023. 10:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 12:30 "Минута". 12:35 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 13:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 14:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 17:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Квалификация 1. Прямая трансляция. 19:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. Прямая трансляция. 22:00LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивлине, Франция. Прямая трансляция. 01:00LIVE Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. Прямая трансляция. 03:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 04:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1.
ёхуд Ўзбекистон ОТЖнинг кейинги тақдирига оид шубҳа ва фаразлар битилган фантастик мақола
Ушбу мақолани ёзишимга БАА нашрларида бир ҳафтадан бери тинмаётган баландпарвоз мақолалар-у, ушбу юрт олимпия термаси мураббийларининг ўта оптимистик чиқишлари сабабчи бўлди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Ироққа 1:2 ҳисобида енгилгач ҳамда БАА олимпиячилари австралиялик тенгқурларини 1:0 ҳисобида енггач, БАА нашрларида бу хусусда чиққан мақолаларда ёзилган иддаоларга қаранг: «Тошкентда камида дуранг бўлади», «Ўзбекистонга расмиятчилик учун бориб келамиз», «Ўзбеклар плей-оффга тайёрлана бошлашди» ва ҳоказо.
Ушбу турдаги хабарлар асосида ЎФФ матбуот хизмати ходимлари Дубай шаҳридан туриб, ташкилотнинг расмий сайтига «14 март куни 5 та самолёт тўла БАА мухлислари Тошкентга келиши мумкин», деган хабарни жойлаштирди. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Амирлик ОАВ гуруҳдаги вазиятни яхшилаб ҳисоб-китоб қилмай, хатога қўл уришди. Улар Лондон-2012 йўлланмаси муддатидан олдин қўлга киритилгани ҳақида бутун мамлакатга жар солишди».
Амирлик мураббийлари ва журналистларининг бу тарзда баёнот беришлари юзаки қараганда сармастликнинг ёки адашишнинг белгисидек туюлади. Лекин бу ҳолатга чуқурроқ назар солса, эйфория ва янглишиш хусусида сал гумонлар пайдо бўлади.
ФАРАЗЛИ ШУБҲАЛАР
Наҳотки олимпия мусобақаси регламентидан хабардор амирлик мураббийлари ва журналистлари: «14 мартдаги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар гуруҳдаги биринчи ўрин бизники!» – деб, адашишган бўлишса? Менимча, охирги ўйинда БАА ютқизса, Лондонга Ўзбекистон боришини араблар ҳам жуда яхши билишади. Лекин шунга қарамай уларнинг оптимизми чегарадан чиқиб, таъкидга ўхшаб боряпти.
Нега араблар катта гапиришяпти? «Тошкентда камида дуранг бўлади», «Ўзбекистонга расмиятчилик учун бориб келамиз», «Ўзбеклар плей-оффга тайёрлана бошлашди», - деган гапларни улар қаердан олишмоқда? Нега 14 март куни Тошкентда бўладиган ўйин тўғрисида сўз очганда араблар БААнинг ғалабаси ҳақида эмас, айнан дуранг ҳақида гапиришмоқда? Ёки, раҳматли қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтганидек, араб журналистлари бир нарсаларни эшитдимиканлар. Масалан:
- 14 март куни Тошкентда бўладиган Ўзбекистон-Ироқ ўйини дуранг билан якун топармиш... - Ие, сиз буни қаердан биласиз? - Эшитдик-да!
«Шпакнинг магнитофони, элчининг медальони...», - деганларидек, шубҳа ва гумонлар ортиб бормоқда. Келинг, шубҳа ва гумонларнинг урчишини шу ерда тўхтатамиз-да, ана шу ёмон хаёлларни ҳақиқат деб қабул қиламиз. Ҳамда кейинчалик гумонлар платформасига ўтириб, бир фикр юритиб, фараз қилиб кўрамиз. Вақтинча, атиги 10-15 дақиқага.
Ёмон фаразларларга ўтишдан олдин бир нарсани айтиб қўяй: Ўзбекистон МТЖ ва ОТЖ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг покдомон, ҳалол, «порядочний» инсонлигига ишончим комил. У киши Ўзбекистон термаларини жаҳон чемпионатига ва олимпиадага олиб чиқишга қаттиқ бел боғлаганлигига, ватанпарварилигига ҳам шубҳам йўқ. Қуйида номаълум, тахминий ва фаразий киши тўғрисида фикр юритиб кўраман.
ШУБҲАЛИ ФАРАЗЛАР
Энди ёмон фаразларга ўтсам. Мабодо, 21 февраль кунги Ироқ-Ўзбекистон учрашувидан олдин ўша пок ва ватанпарвар Вадим Абрамов ўрнида нопок ва пулпарвар киши (НПК) бўлганида нима бўларди? Тахминан шундай бўларди.
НПК аввало мусобақа регламентига ва мусобақа жадвалига яна бир кўз югуртиради. Регламентда очколар тенг келса, аввал тўплар нисбати, кейин ўзаро ўйинлар натижалари ҳисобга олиниши ёзилган. Мусобақа жадвалида Ўзбекистон Ироққа ютқазса ҳам, БАА Австралияни ютган тақдирда ҳам Лондон йўлланмасининг гуруҳдаги эгаси барибир Тошкентда, Ўзбекистон - БАА ўйинидан кейин аниқланиши кўриниб турибди. Устига-устак, Ироққа ҳеч нарсанинг кераги йўқ: улар олимпиада йўланмасидан умидини узиб бўлишган.
Бундай вазиятда ҳар қандай НПК мўмай пул ишлаш учун катта имконият туғилганини кўради. У бундай имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилади. НПК соддароқ бўлса, БАА ОТЖ вакиллари билан алоқага чиқади-да, улардан пул сўрайди. Ироқ билан бўладиган ўйинни бой бериш учун пул сўрайди. Агар НПК тулкироқ бўлса, принципиал рақиб билан алоқага чиқиб, обрўсини тушириб ўтирмайди-да, тўғри тотализаторга боради. Чунки у ерга қимордан енгил ва кўп пул топиш ниятида келганларнинг аксарияти Ироққа қарши ўйинда Ўзбекистон ютишига иккиланишмайди.
Сабаблари маълум: Ироқ «путёвка»дан умидини узган, боз устига, БААдан техник мағлубиятга учрагани учун амирликлардан аламзада, керак бўлса, ўзбекларга атайлаб ютқазиши ҳам мумкин. Аламзадалигидан «назло» ютқазиши мумкин. Ўзбекистон-чи, Ўзбекистон қандай аҳволда? Унга сув ва ҳаводек ғалаба зарур. Шу сабабдан бўлажак ўйинда ўзбеклар тиш-тирноғи билан тўп суришлари кундек равшан. Мана шундай фикр-у хаёллар билан қиморзбозлар Ўзбекистон ОТЖга пул тикишлари аниқ.
Бу вазиятда НПК тотализаторда ўз жамоасига, яъни Ўзбекистонга эмас, Ироққа пул тикади. Иккиланмасдан пул тикади. Чунки Ироққа ютқазиш-ютқазмаслик ўзининг қўлида-да. Албатта, НПК тотализаторда ўз номидан эмас, бошқа, «подставной» кишиларнинг номидан иштирок қилади. Чунки ФИФА мураббийларнинг тотализаторларда иштирок қилишини тақиқлаб қўйган. Боз устига, илгариги олимпия саралаш баҳсларида айнан Осиёлик бир мураббий ўз термасининг мағлубиятини «башорат» қилиб, тотализаторларда катта маблағ ишлаганидан, кейинчалик ўша мураббий Умумжаҳон тотализаторлар уюшмасининг «қора» рўйхатига тушганидан кўпчиликнинг хабари бор. Хулласи калом, бундай вазиятда тулкироқ НПК бошқа кишиларнинг номидан пул тикади.
Шундан кейин НПК ўйинни ютқазиш режасини туза бошлайди. НПК соддароқ бўлса, битта ҳимоячи ёки дарвозабонни чақиради-да, бўлажак ўйинда қандай қилиб бўлса ҳам ютқазиш зарурлигини, бунинг учун вазиятга қараб, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш лозимлигини уқтиради. НПК тулкироқ бўлса, ортиқча гап-сўзларга қолиб, шогирдлари олдида обрўсини тўкиб ютирмайди-да, ўйинга энг ожиз таркибни туширади ёки бўлмаса энг аҳмоқ тактикани танлайди. Қарабсиз-ки, ўйин бой берилади.
Учрашувдан сўнг журналистлар турли саволлар-у танқидий мақолалар билан ҳужум уюштиришса, НПКнинг жавоблари тайёр: «Ҳали ҳаммаси олдинда, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, Лондон «путёвкаси»нинг эгаси охирги турда аниқланади» ва ҳоказо. Мағлубиятнинг эртаси куни эса НПК «ҳосил»ни йиғиштириб олади: ёки БАА тарафдан, ёки тотализаторлардан.
Агар НПК очкўзроқ бўлса, олимпия саралашининг охирги ўйинидан ҳам мўмай пул ишлашни режалаштиради. Соддароқ НПК тўғридан-тўғри арабларнинг ўзига чиқади-да, 14 мартдаги охирги ўйинда дуранг ўйнаб беришини, яъни Лондон йўлланмасини уларга тақдим қилишга тайёр эканлигини, бунинг учун араблар «тўлаб» қўйишлари лозимлигини билдиради. Тулкироқ НПК бу хатарли йўлдан бормайди, у яна тотализаторга боради. Бу сафар у ўз жамасининг мағлубиятига эмас, дурангга пул тикади. Чунки сўнгги турда ўз майдонида, мухлисларнинг кўз ўнгида ютқазса, мухлисларнинг: «Позор! Позор! Позор!» – деган ҳайқириқларини эшитишга ҳамда ЎФФ раҳбариятининг дашномларини тинглашга мажбур бўлишини яхши билади. Шунинг учун тулкироқ НПК сўнгги турда мўътадилроқ йўлни – дурангни танлайди.
Дурангга «эришиш» механизми эса юқоридаги каби, яъни мағлубиятга учраш механизми билан бир хил бўлади: «ўқланган» ҳимоячи ёки дарвозабон, ожиз таркиб ёки аҳмоқ тактика. Қарабсиз-ки, ўйинда дуранг қайд этилади.
Учрашувдан сўнг журналистлар турли саволлар-у танқидий мақолалар билан хужум уюштиришса, НПКнинг жавоблари тайёр: «Чуқур афсусдаман! Аммо дурангдан ҳеч ким кафолатланмаган! Ҳали ҳаммаси олдинда, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, ҳали плей-офф бор! Ўзбекистон ОТЖ умрида биринчи марта қитъа плей-оффига чиқяпти. Ҳали бунақаси бўлмаган. Шунга ҳам шукр қилайлик! Шукр қилиб яшовчи одамлар эканлигимизни эсдан чиқармайлик» ва ҳоказо. Қўшимчасига эса НПК: «Аммо лекин-чи, қитъа плей-оффида ютиб, қитъалараро плей-оффга чиқишга, у ерда эса Сенегал термасини ер тишлатишга сўз бераман! Ишонаверинг!» – деб ҳам қўяди.
Учрашувнинг эртаси куни эса НПК «ҳосил»ни йиғиштириб олади: ё рақиб тарафдан, ё тотализаторлардан.
Молиявий, тўғрироғи, шахсий чўнтагини тўлдириш нуқтаи назаридан олиб қараганда, ҳар қандай НПК олимпия саралаш баҳсларининг имкон қадар кечроқ тугашидан манфаатдор. Чунки унинг жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Лондон йўлланмасини қўлга киритса, ўйинлар, сафарлар, йиғинлар тугайди. Агар НПК жамоаси олимпиада йўлланмасини гуруҳнинг ўзида ҳал қилиб қўйса, жамоа фақат Лондон-2012 баҳслари олдидан атиги битта тайёргарлик йиғини ўтказади ва нари борса 5-6 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади холос.
Аммо ОТЖ гуруҳдан Лондонга эмас, Осиё қитъасининг плей-оффига, ундан кейин эса қитъалараро плей-офф учрашувига йўл олса, вазият тубдан ўзгаради: сон-саноқсиз сафарлар, ўйинлар, йиғинлар ва ҳоказо. Бу эса яна минг-минг ва ҳаттоки миллион-миллион доллар миқдоридаги сафар ва йиғин харажатлари деганидир. Масалан, ҳар бир футболчининг «суткалик» овқатланиш пулидан ҳеч бўлмаса 10 доллардан «уриб» қолинса, йиғинга чиққан 20-30 футболчининг «суткалиги»дан бир кунда жами 200-300 доллар «ишласа» бўлади. 10 кунда бу маблағ 2-3 минг долларни ташкил қилади. У ёғи оддий арифметика.
Шу сабабдан ҳар қандай НПК олимпия саралаш баҳсларининг иложи борича кеч тугишини хоҳлайди. Ич-ичидан хоҳлайди, аммо буни ҳеч кимга билдирмайди.
ЯХШИ НИЯТ – ЯРИМ ЙЎЛЛАНМА
Юқоридагилар оддий, тўғрироғи, қуруқ фаразлар эди холос. Фараз бўлганда ҳам ёмон хаёлларнинг, шубҳа-гумонларнинг устига қурилган фаразлар эди. Шу сабабдан, ҳеч кимни иблисликда айблаганим йўқ! Агар кимнидир иблисликда айблаган бўлсам, ўзим ўйлаб топган, шахсий фантазиямнинг маҳсули бўлмиш НПКни айбладим, холос. НПК – ҳақиқатдан ҳам иблис!
Машҳур ва маълум ўзбек халқ мақолини ўзгартириброқ айтадиган бўлсак, яхши ният – ярим йўлланма. Оддий йўланма эмас, Лондон олимпиадасининг йўлланмаси. Ишқилиб, юқорида битилган гумон-шубҳалар ўринсиз ва нотўғри бўлиб чиқсин! 14 март куни олимпиячиларимиз БААни мағлуб этишсин! Бўлажак учрашувда Ўзбекистон ОТЖни дуранг ҳам, мағлубият ҳам четлаб ўтсин! Ишқилиб, ёзган фаразларим тўғри чиқиб, мухлисларимиз: «Эшитгандик-да! Ёзишганди-да!» - деб юришмасин!