05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Италии. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. 10:05 Новости футбола. 10:10 "Журнал Серии А". 10:45 Чемпионат Италии. 12:45 Новости футбола. 12:50 Чемпионат Италии. 14:50 Новости футбола. 14:55 Журнал Лиги Европы и Лиги конференций. 15:25LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 17:25 Журнал Лиги чемпионов. 17:55LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 19:55 Новости футбола. 20:00 Лионель Месси. 20:55LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 23:05 Журнал Лиги чемпионов. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии.
06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Германии. On-line. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. 10:00 Новости футбола. 10:05 Женщины. Кубок Испании. Финал. "Реал Сосьедад" - "Барселона". 12:05 Новости футбола. 12:10 Чемпионат Германии. 14:10 Новости футбола. 14:15 Чемпионат Германии. On-line. 16:15 Новости футбола. 16:20 Чемпионат Германии. 18:20 Новости футбола. 18:25LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. Прямая трансляция. 20:25 Новости футбола. 20:30 Чемпионат Германии. 22:25 Новости футбола. 22:30 Фабрика грез: Бенфика. Тренировка "по-бенфиковски". 23:00 Д/ф "Мы, игроки сборной России...". 00:00 Новости футбола. 00:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. 02:00 Новости футбола. 02:05 Женщины. Кубок Испании. Финал. "Реал Сосьедад" - "Барселона". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии.
07:00 "Парусный спорт". 07:30 "Лучшие из лучших". 08:00 Самбо. Чемпионат Европы в Сербии. 09:35 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 09:50 Автоспорт. СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". 10:45LIVE Лёгкая атлетика. Мировой континентальный тур. Гран-при Seiko Golden в Токио, Япония. Прямая трансляция. 12:50 Плавание. Чемпионат России в Казани. 15:30 "Легендарные клубы". 16:00 "Что за спорт?". 16:30 "Легенды овального мяча". 16:55LIVE Гандбол. Чемпионат России. Мужчины. OLIMPBET Суперлига. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 18:55LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в ОАЭ. Прямая трансляция. 21:30 "Лучшие из лучших". 22:00 Лёгкая атлетика. Мировой континентальный тур. Гран-при Seiko Golden в Токио, Япония. 00:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. 02:40 "Легендарные клубы". 03:10 Д/ф "В поисках самой сложной трассы". 04:05 Лёгкая атлетика. Мировой континентальный тур. Гран-при USATF в Лос-Анджелесе, США.
07:00 "Вы это видели". 08:00 Пляжный футбол. Суперкубок России. "Кристалл" (Санкт-Петербург) - "Локомотив" (Москва). 09:20 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки". 10:30LIVE Лёгкая атлетика. Всероссийский полумарафон "ЗаБег. РФ". Прямая трансляция. 13:30 Футбол. Журнал Лиги чемпионов. 14:00 "Что за спорт?". 14:30 "Лица страны". Алла Шишкина. 14:50 Новости. 14:55LIVE Регби. PARI Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Енисей-СТМ" (Красноярск). Прямая трансляция. 16:55LIVE Гандбол. Чемпионат России. Мужчины. OLIMPBET Суперлига. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 18:30LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/2 финала. "Локомотив-Кубань" (Краснодар) - УНИКС (Казань). 6-й матч. Прямая трансляция. 20:25 Новости. 20:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 29-й тур. "Ахмат" (Грозный) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция. 23:15 После футбола с Георгием Черданцевым. 00:35 Новости. 00:40 Все на Матч! Прямой эфир. 01:40 Дзюдо. Чемпионат мира в ОАЭ. 02:45 Хоккей. Чемпионат мира в Чехии. Словакия - Латвия. 04:55 Новости.
06:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 14. Кастильоне-делле-Стивьере - Дезенцано-дель-Гарда. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. 08:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Новак Джокович (Сербия) - Каспер Рууд (Норвегия). 10:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 14. Кастильоне-делле-Стивьере - Дезенцано-дель-Гарда. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. 11:30 BMX. Чемпионат мира в Рок-Хилле, США. Финалы. 12:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 14. Кастильоне-делле-Стивьере - Дезенцано-дель-Гарда. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. 13:15LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Манерба-дель-Гарда - гора Моттолино. Прямая трансляция. 20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 4. 21:45 BMX. Чемпионат мира в Рок-Хилле, США. Финалы. 22:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл. 23:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл. 00:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 1 на трассе Имола, Италия. Гонка. 01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Манерба-дель-Гарда - гора Моттолино. 03:00 Снукер. Masters в Лондоне, Великобритания. Финал. 04:30 Теннис. Australian Open. Женщины. Финал. Чжэн Циньвэнь (Китай) - Арина Сабаленка.
6 июнь куни, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Хитой термаси устидан ажойиб ғалабага эришиб, ўз мухлисларини ҳурсанд қилди. Ушбу ғалабадан мен ҳам чексиз қувондим. Қувончимга фақат ғалаба эмас, балки термамиз ўйинидаги баъзи ижобий ўзгаришлар, хусусан, хужумдаги ранг-баранглик, футболчиларнинг шижоати ва ишончли тўп суриши, тўпга эгалик қилиши, узоқ масофалардан зарба йўллашлари ҳамда қарши хужум тактикасидан унумли фойдаланишгани ҳам сабаб бўлди.
Очиғи мен: “Қосимов шогирдлари аввалги ўйинлардаги бир хил услубни намойиш этиб, яна фақат қанотлардан хужум уюштиришса ва қанот паслари орқали гол уришга ҳаракат қилишса керак” – деб ўйлагандим. Ҳайрият, ундай бўлмади: юқорида айтганимдек, термамиз хитойликларга қарши умуман бошқача футбол намойиш этди.
Хитой-Ўзбекистон учрашуви ҳақида
Авваламбор, терма ўйинидаги ижобий ўзгаришларда бош мураббий Миржалол Қосимовнинг хизматлари кўплигини айтиш керак. Қисқа муддатли йиғин давомида хужумга ранг-баранглик киритиш осон иш эмас. Шундай бўлса ҳам, Қосимов шу ишни амалга оширди, ва унинг бу борадаги меҳнати таҳсинга сазовор.
Ушбу учрашувдаги тактик қарама-қаршилик тўғрисида тўхталсам, ўйинда хитойликлар қисқа пасларга асосланган “испанча” (“барса”ча) ўйин, позицион хужумларга асосланган тажовузкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилишди. Ва Қосимов шогирдлари бу услубда ҳаракат қилган рақибларини қарши хужумларда жазолашди. Термамиз уюштирган уч қарши хужумдан иккиси гол билан якунланди, фақат бир маротаба Улуғбек Бақоев тепган тўпни биринчи бўлимда мезбонлар дарвозабони қайтарди.
Мазкур учрашувда термамиз қарши хужум усулидан унумли фойдалангани муҳим аҳамиятга эга. Чунки Жанубий Корея билан сафарда бўладиган учрашувда мезбонлар бор кучлари билан олдинга ташланишлари, бунинг натижасида футболчиларимизда яна қарши хужумлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан, яъни қарши хужум усулини синаш нуқтаи назаридан олиб қараганда Хитой термаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашуви Қосимов шогирдлари учун ўта фойдали бўлди. Биринчидан, бу усулда хужум қилиш имкониятларимиз юқорилиги, иккинчидан эса, бу усул самара бериши амалда ойдинлашди.
Шуни ҳам айтиш керакки, Хитой термасининг ўйин услуби Жанубий Корея ўйинидан тубдан фарқ қилади. Боя айтганимдек, хитойликлар кўпинча қисқа пасларга ва хужумкор футболга асосланган “испанча” тактикада ҳаракатланишса, кореяликлар асосан узун паслар ва атлетизм (жисмоний устунлик ва катта тезлик) ёрдамида ўйнашга одатланишган. Бу хулосага яқинда бўлиб ўтган Ливан-Жанубий Корея учрашувидан кейин яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
Ливан-Жанубий Корея учрашуви ҳақида
4 июнь куни бўлиб ўтган Ливан-Жанубий Корея ўйинини кўргач, корейсларнинг ўйин услуби ўтган йилдан бери ўзгармай, бир хил бўлиб қолаётганига амин бўлдим. Улар тўпни майдон марказидан, қанотлардан, жарималардан ва бурчаклар – хуллас майдоннинг исталган нуқтасидан - рақиб жарима майдони остонасига кириб бораётган бўйдор шерикларига (асосан 5-чи рақамдаги Ква Тае Хвига) оширишади. Бўйдор корейслар эса ҳаводан узатилган тўпларни катта тезликда келаётган жамоадошларига ё дарвозага бирданига зарба бериш учун, ёки тўпни жарима майдони ичига олиб кириб, кейинчалик зарба йўллаш учун беришади.
Байрутдаги учрашувда корейслар юзага келтирган аксарият ҳавфли вазиятлар ҳудди шу йўл билан ташкил қилинди. Бу борада ливанликлар бўйдор корейсларга ҳаводан етказилган узун пасларни зарба учун ташлаб беришга унчалик ҳалақит қила олишмади. Бироқ, мезбонларнинг бахтига, ливанлик ҳимоячилар ерга тушган тўпларга эгалик қилишда (“подбор”да) аксарият ҳолларда корейслардан устунлик қилишди. Шунинг учун ҳам жанубий кореяликлар узатган ҳамма узун паслар эмас, фақат тенг ярми ҳавфли тус олди.
Эсингизда бўлса, ўтган йили Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйинида ҳам корейслар ҳудди шу услубда ҳаракатланишганди. Улар томонидан дарвозамизга киритилган икки гол ҳам айнан жарима майдонимиз яқинига ҳаводан узун паслар оширилиши, бу пасларни иккинчи қаватда бош билан “зарбага” ташлаб берилиши ҳамда иккинчи қаватдан тушириб берилган тўпларни дарвозага биринчи тегишдаёқ тепиш натижасида урилганди. Ёдингизда бўлса, биринчи гол ҳимоячимиз Артём Филипосян томонидан автогол тарзида киритилганди, аммо шу тўпни унинг орқасида келаётган корейс ҳужумчиси ҳам бемалол кирита оларди. Иккинчи голда ҳам ҳаводан оширилган узун пас жарима майдонимиз чиидаги хужумчига зарба учун ташлаб берилганди.
Айтмоқчи бўлганим, корейслар ўтган йилдан бери бир хил услубда ўйнаб, бир хил услубда хужум уюштиришмоқда. Улар бир йилдан бери бир усулга содиқ қолишаётган бўлса ҳам, бу усул уларнинг энг ҳавфли томони бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблайман.
Корейсларнинг энг ҳавфли томонлари – ҳаводаги узун паслар ва иккинчи қават
Дарҳақиқат, ҳаводан ошириладиган узун паслар ва бўйдор футболчиларнинг тўпни зарбага ташлаб бериши Жанбуий Корея термасининг энг ҳавфли томонлари ҳисобланади. Уларнинг мана шу услубига қарши тўғри чора кўрилса, корейсларнинг энг ҳавфли қуроли бартараф қилинган бўлади. Корейсларнинг севимли усулига қарши нималарни қўллаш мумкин?
Менимча, биринчи навбатда, корейс футболчиларига жарима майдонимиз яқинига ёки ичига қарата ҳаводан узун паслар оширишга имкон бермаслигимиз керак. Яъни, узун паслар оширишга шайланаётган футболчиларнинг зарбалари тўсилиши керак. Шундай қилинса, корейсча хужум усули бешигидаёқ “қатл” қилинган бўлади.
Иккинчидан, ўзимизнинг ярим майдонда иложи борича қоида бузмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, Жанубий Корея термасининг аввалги ўйинларидан маълумки, корейслар рақиб ярим майдонидаги ҳар қандай стандартдан хужум сифатида фойдаланишади. Яъни улар жарима ва бурчак тўпларини яна ўша бўйдор шерикларига ҳаводан оширишади, бўйдор корейслар эса ҳаводан етказилган тўпларни яна зарбага ташлаб беришади.
Учинчидан, агар паслар оширилиб қолгудек ёки ўзимизнинг яриммайдонда жарималардан тўп келгудек бўлса, ҳимоячиларимиз иккинчи қаватда Квак Тае Хвига ухшаган бўйдор корейсларга имконият қолдирмаслиги керак: кореялик футболчиларга иккинчи қаватдан зарбага тўп ташлатмасликлари керак. Бунинг учун Анзур Исмоиловнинг ёнига яна бир бўйдор ҳимоячи қўйилса ва уларга тегишли кўрсатмалар берилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Тўртинчидан, агар бўйдор ҳимоячиларимиз иккинчи қаватда корейс футболчиларига имкониятни бой беришса, охирги умид чораси ерга тушадиган тўпларга эгалик қилишда (“подбор”да) чаққон ўйнайдиган футболчилардан бўлади. Бунинг учун термамиз ҳимоясига қўйилиши талаб этиладиган икки бўйдор ҳимоячининг ёнига “подбор”да чаққонлик қила оладиган, масалан, Ислом Тўхтахўжаевга ўхшаган ўрта бўйли ҳимоячилар зарур бўлади. Биласиз, ўрта бўйли ва жуссаси нисбатан кичик ҳимоячилар “подбор”да бўйдор футболчиларга қараганда эпчилроқ бўлишади.
Менимча, термамиз мураббийлари ва футболчилари мана шу тўрт хусусга эътибор қаратишса, ҳеч бўлмаса энг асосий ва минимал иш – рақиб хужумларини бартараф этиш ҳамда ўз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлай олишади. Бўлажак муҳим ўйиндаги яна бир эътиборли хусус – бу учрашувнинг илк 10-15 дақиқасида мезбон футболчилари ва стадионга келган мухлисларининг босимига қарши совуққонлик билан туриб бериш. Агар футболчиларимиз ўйиннинг илк 15 дақиқасини довдирамасдан хотиржам ўтказишса, кейинчалик руҳий ўсиш биз томонга, руҳий пасайиш ва асабийлашиш эса корейслар томонига ўтади.
Хужумда қандай ўйнаш кераклигини эса термамиз мураббийлари ва футболчилари яхши билишади. Буни Хитой термасига қарши ўтказилган ўйинда кўрдик. Бўлажак ўйинда бизга қарши хужумлар яна фойда келтиришига ишончим комил.
Хулоса ўрнида
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз: “Душманнинг қандай жанг қилишини билиш – ярим ғалабадир” деганлар. Биз ҳам рақибимиз Жанубий Корея термасининг қандай “жанг” қилишини, уларнинг хужумларини қандай бартараф қилишни биламиз. Демак, бўлажак ғалабанинг ярми ҳозирнинг ўзида биз томонда.
Энди 11 июньдаги ўйинда ана шу маълумотлардан тўғри хулосалар чиқариб, ўйинга тўғри кўрсатмалар берилса, футболчилар бу кўрсатмаларни тўғри бажаришса, ғалабанинг қолган ярми ҳам, иншааллоҳ, биз томонда бўлади.