05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 12:40 "Формула-1. Гаснут огни". 13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул. 18:05 "Вы это видели". 18:55LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
05:25 "География спорта". Калининград. 05:55 Новости. 06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург). 08:00 "Непобедимый". 08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 "География спорта". Коломна. 12:55 "География спорта". Тобольск. 13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда. 14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:35 Евротур. 17:25 Новости. 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция. 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция. 23:55LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция. 01:30 Все на Матч! Прямой эфир. 02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 03:55 "Формула-1. Гаснут огни". 04:25 Матч! Парад. 04:55 Новости.
06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 16:40LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция. 18:30LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция. 20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. 02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
29 февраль куни Ўзбекистон миллий термаси илк марта японлар устидан ғалабага эришди. Бу тарихий ғалаба ҳамма юртошларимиз қатори мени ҳам қувонтирди, гарчи ўйиндан олдин мен ўз мақоламда термамизнинг мағлубиятини таҳмин қилган бўлсам ҳам.
“Қовунлар” ҳақидаги мақоламда термамиз Кореяга ҳам, Японияга ҳам ютқазишини таҳмин қилгандим ва буни баъзи объектив омиллар (таркибимиздаги ва тактикамиздаги муаммолар) билан асослашга ҳаракат қилгандим. Бир таҳминим тўғри чиқди: корейсларга мағлуб бўлдик. Иккинчи таҳминим нотўғри чиқди: японларни ютдик.
Мазкур учрашувни “Спорт” телеканали орқали томоша қилдим ва уни тушкунликка ҳам, сармастликка ҳам берилмасдан, умуман ҳеч қандай хиссиётларсиз таҳлил қилдим. Ҳудди Зафар Имомхўжаев ҳиссиётларсиз шарҳлагандек. 29 февраль куни нега ўзбеклар ютди-ю, японлар ютқазишди? Футбол мухлислари ва фаҳрийлари тарихий ғалабани тантана қилашверишсин, биз эса шу саволларга аниқ жавоб берайлик, яъни журналистлигимизни қилайлик!
МИНУС ҲАРОРАТЛИ ТАҲЛИЛ
Аввало шуни айтиш керак-ки, 29 февральдаги ўйинда японияликлар ҳам, ўзбекистонликлар ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин эди. Учрашувнинг 0:1 ҳисобида якунлашишига икки терма аъзоларининг яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганликлари сабаб бўлди.
Масалан, агар биринчи таймда Оказаки икки марта ва Хавенаар бир марта ўта қулай вазиятларни голга айлантиришганида, ўйин умуман бошқача сценарийда давом этиши аниқ эди. Ёки Иномов ўз дарвозасини сал “аниқроқ” нишонга олганда ҳам вазият тубдан ўзгарарди. Японлар иккинчи таймда ҳам кўплаб қулай вазиятлардан гол ура олишмади. Нега кунчиқар юрт футболчилари голурар вазиятлардан фойдалана олишмади?
Ўйинни телевизорда кўраётганимда ушбу саволга мен шундай жавоб бергандим: “Чунки японлар ўта қулай вазиятга чиқиб, яқин масофадан туриб, гол уришмоқчи бўлишяпти. Улар якуний паллада ҳаддан ташқари майдалашиб кетишяпти. “Самурайлар” жарима майдонимизга кирмасдан, узоқдан зарба йўлласалар, гол ура оладилар”, - деб жавоб бергандим. Ўшанда ўйинни мен билан бирга томоша қилаётган танишларим менга: “Нуқул шу “дальний удар” деяверасиз-да!” – деб, мени мижғовликда айблашганди. Японларнинг ортиқча пас узатишлари натижасида Артём Филипосян, Анзур Исмоилов ва Ислом Иномовлар ўз позицияларига қайтиб, ҳавфни бартараф этишга улгураётганини илғашмаётганди танишларим.
Аммо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида юқоридаги саволга жавоб бераётиб, Япония термасининг устози Алберто Заккерони ҳам айнан шу сабабни келтирибди. “Шогирдларим узоқдан зарба кам йўллашди, рақиб дарвозасини жарима майдонига кириб, ишғол қилишга уринишди. Бунинг оқибатида қулай вазиятларни йўққа чиқаришди”, - деган италиялик бош мураббий.
Кейинги саволга ўтамиз: ўзбекистонликлар нега голурар вазиятлардан фойдалана олишмади?
Менимча, қулай вазиятларга чиққан Баҳодир Насимов ва Жасур Ҳасановга совуққонлик етишмади. Гол урилган вазиятда Насимовнинг меҳнатлари кўплигини эътироф қилган ҳолда шуни айтишим мумкин-ки, Баҳодир кўп вазиятларда қулай позициялардан туриб, дарвозага ноаниқ зарбалар йўллади ва ҳисоб йириклашишининг “олдини олди”. Японлар хатоларимизни кечиришди, аммо келажакда бошқа рақибларимиз кечирмасликлари, яъни биз урмасак – бизга уришлари мумкин.
ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИНГ САБАБЛАРИ
Энди: “Ўзбекистон термаси ниманинг эвазига японларни мағлуб этди?” - деган энг асосий саволга жавоб берсам. Менимча, ушбу тарихий ғалабага Вадим Абрамов қуйидаги икки омил эвазига эришди.
Биринчи омил: Вадим Абрамов миллий терма жамоадаги фаолияти давомида илк маротаба ўзи ёқтирадиган “тўп назорати”, “майда паслар” ва “тотал хужум” тактикасига зид бўлган “узун паслар” ва “қарши хужум” тактикасини қўллади.
Япония-Ўзбекистон ўйинини кўриб, эътибор берган бўлсангиз, термамиз аъзолари ўйин давомида, айниқса, иккинчи бўлимда кўпроқ узун паслар орқали қарши хужумда ўйнашди. Гол урилган вазият ҳам, гол урилмаган ҳавфли вазиятлар ҳам айнан қарши хужумлар туфайли юзага келди. Агар ўша вазиятларда термамиз аъзолари тезкор қарши хужум уюуштириш ўрнига, тўпни олиб, одатдагидек, майда паслар орқали орқага ва ёнларга оширишганида, японлар орқага чекинишга улгуришарди ҳамда ҳавфли вазиятларнинг олдини олишарди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон термасининг тезкор қарши хужумлари ҳақида гапираётиб, Альберто Заккерони бекорга: “Бугун рақиб бизга ўйлаш ва қарор қабул қилиш имконини бермади”, - демаган. Чунки японлар айнан тезкор қарши хужумлар сабабли шошиб қолишганди.
Абрамов нима сабабдан ўзининг “тўп назорати” ва “майда паслар” услубига тескари бўлган узун паслар ва қарши хужум тактикасини қўллаганидан бехабарман. Балки, кимдир унга “Қовунлар” ҳақидаги мақоламни етказгандир ва Карленович танқидни тўғри қабул қилиб, узун пасли қарши хужумда ўйнашга аҳд қилгандир. Агар иш ростдан ҳам шундай бўлган бўлса, Вадим Абрамов танқидларимни тўғри қабул қилганидан мамнунман ва тарихий ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан ҳурсандман! Танқид – келажак меваси-да!
Балки, шу усулда ўйнашни Абрамовга термамиз делегацияси таркибида Японияга йўл олган танқили мураббий Рустам Акрамов маслаҳат бергандир. Профессор барибир профессор-да! Агар шу таҳмин ҳақ бўлса, тўғри маслаҳат бергани учун Рустам Акрамов, олим ҳамкасбининг маслаҳатларига қулоқ солгани учун Вадим Абрамов таҳсинга сазоворлар.
Балки, Вадим Абрамов ҳам, Рустам Акрамов ҳам футболчиримизга қарши хужумда ўйнаш зарарурлигини уқтиришмагандир. Яъни, вазиятдан келиб чиқиб, термамиз аъзоларининг ўзлари шу усулда ўйнашгандир. Агар шундай бўлса, юзага келган вазиятларда энг тўғри қарорга келганликлари учун футболчиримизга миннатдорчилик билдириш керак.
Иккинчи омил: япон футболчиларининг кўплаб қулай вазиятлардан гол ура олмаганликлари – тарихий ғалабамизнинг яна бир омили. Унга юқорида батафсил тўхталиб ўтдим, шу сабабдан айтилган фикрларни такрорлашнинг хожат йўқ, деб ҳисоблайман.
“АБДУЛЛА ТОПДИ БАРҲАМ, ВАДИК УНГА БЕРДИ ДАМ!”
Ўзбекистон термаси Япония устидан ғалабага эришгач, Stadion.Uz сайтидаги конференциям ҳам, электрон почтам ҳам, “агент” ва “одноклассники”даги манзилларим ҳам: “Бобомурод Абдулла, қалайсиз энди?”, “Дам оляпсизми?”, “Термамизни кўролмайдиганларга алангали саломлар!”, “Бош антиабрамовчига Япониядан “привет”!” қабилидаги хабар ҳамда мурожаатлардан тўлиб кетди. Бир мухлис эса шоирлик қобилиятларини намойиш қилиб, ўз фикрини: “Абдулла топди барҳам, Вадик унга берди дам!” – деган мисраларда билдирибди. Мавриди келган экан, шу мақолада уларга умумий тарзда жавоб беришни лозим топдим.
Ҳеч бир иймонли инсон ўз Ватани, ўз миллати термасининг халқаро майдонларда мағлуб бўлишини хоҳламайди. Одатда одамлар ўз юртига бўлган муҳаббатини билдириш учун юртини, элини мақташади, кўкларга кўтаришади. Лекин Ватанига, миллатига бўлгани севгисини ундай тарзда намойиш қилмасдан, юрти ва миллати учун ич-ичидан, ҳеч кимга билдирмасдан қайғурадиган ватанпарварлар, миллатпарварлар ҳам бор. Ватанини, миллатини очиқча мақтамаганликлари учун уларни ватанпарварсизликда ёки миллатпарварсизликда айблаб бўлмайди.
Бу тоифа одамлар кўпинча юртидаги ва миллатидаги камчиликларни кўрсатишга ҳамда бартараф қилишга ҳаракат қилишади. Ундай одамлар ҳамма халқларда, ҳамма юртларда, ҳамма вақт бўлишган, бор ва бундан кейин ҳам бўлишади. Мавжуд камчиликлар ҳақида оғиз очгани учун уларни хоинликда ёки ичиқораликда айблаб бўлмайди.
Масалан, ўз вақтида машҳур ёзувчи Николай Гоголь ўз миллатдошлари бўлмиш руслар ҳақида жуда аччиқ гаплар-у ёқимсиз қиёсларни айтган. Албатта, ўз миллатининг келажаги учун қайғураганлигидан шундай қилган. Аммо адибнинг кўплаб замондошлари Гогольни рус миллатининг душмани деб эълон қилиб, рус халқини кўролмасликда айблашган.
Бундай мисолларни ўзимизнинг тарихдан ҳам келтирса бўлади. Ўз даврида Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби ўзбек ёзучилари, шоирлари ва мутафаккирлари ҳам ўз миллатдошлари ҳақида жуда аламли гапларни айтишган. Оқибатда у бечоралар ҳам замондошларидан турли дашномларни эшитишга мажбур бўлишган. Ёки бўлмаса, ўзимизнинг Рунийни олайлик. Танқидий шеър ва ҳикояларини у ўз юртини, миллатини кўра олмаганлигидан ёзганми?!
Аммо вақтлар ўтиб, ўша пайтларда ўз ватани ва миллати учун мақтовпарастларга қараганда танқидпарастлар (Гоголь, Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва ҳоказолар) кўпроқ қайғургани билиниб қолади. Мақтовпарастлар бировнинг ёдида қолган-қолмагани номаълум, аммо Қодирий ва Чўлпонларга ўхшаганлар эл ёдидалар.
Мақтов хусусида гапираётиб, Ғарблик мутафаккир Жарко Петан: “Бировлар ўз миллатини ва мамлакатини чунонам мақташиди-ки, гўёки миллатини ҳамда ватанини реклама қилиб, сотишни орзу қилаётгандек таассурот уйғотишади”, - деган экан. Танқид тўғрисида гапираётиб эса, таниқли рус мутафаккири ва жамоат арбоби Пётр Чаадаев: “Ватанини алдагандан кўра, уни танқид қилган яхшироқдир”, - деб айтган.
Stadion.Uz сайтидаги конференциямга бир фойдаланувчи (“юзер”) шундай савол қолдирибди: “Сиз учун ривожланишнинг танқиддан бошқа йўли йўқми? Ёки сиз бошқа йўлини синаб кўрмаганмисиз? Сиз бировни доимий тарзда ёмонлаганингиз билан, ўша одам яхши томонга ўзгариб қолмайди-ку!”.
Албатта, ривожланишнинг танқиддан бошқа яна бир усули бор - доимий тарзда мақташ. Биласиз, аксарият журналистлар ва газеталар ривожланишнинг ана шу йўлини (мақташни) танлаганлар ёки маиший сабаблар туфайли мақташга мубталолар. Энди шуларнинг ҳаммасига муқобилият (альтернатива) тарзида мен ривожланишнинг иккинчи йўлини (танқидни) танласам, кўпайиб кетяптими?!
Мен кимнидир доимий ёмонлаётганим йўқ, мен улар қилаётган доимий хатолар ҳақида доимий тарзда ёзаяпман холос. Бу хатолар ва камчиликлар ҳақида ёзишимдан мақсад танқид объектини тарбиялаш эмас, балки шу камчиликлар ҳақида оммани огоҳлантириш. Чунки бу (камчиликлар ҳақида материал ёзиб, оммани хабардор қилиш) - менинг профессионал (журналистлик) бурчим.
Ҳар бир танқидий мақоламдан кейин ўз шаънимга турли ёқимсиз гапларни эшитиш-у танқид объектларининг менга ёв бўлишларини кўриш менга ёқади дейсизми?! Ёқмайди, албатта. Лекин кимдир танқид ҳам қилиб туриши керак-ку!
Дарвоқе, футболга оид қайсидир газетада Вадим Абрамовнинг интервьюсини ўқигандим. Унда термамизнинг бош мураббийи: “Бугунги муваффақиятларга эришишимда мени танқид қилган журналистларнинг ҳам ҳиссаси бор. Чунки уларга ортиқча мавзу бўлмаслик учун ҳам ўз устимда кўпроқ ишлашга, олдинги хатоларимни такрорламасликка ҳаракат қилдим. Шу сабабдан танқидчилардан миннатдорман”, - деган.
Кўряпсизми, танқиднинг таъсирини, мевасини?!
Танқидчилар айнан шу нарсага – вазиятни яхши томонга ўзгартиришга - эришиш учун танқид қилишади. Танқиддан кўзлаган менинг мақсадим ҳам айнан шундай. Баъзи мухлислар ёзаётгандек, мақсадим тирноқ остидан кир излаш эмас.
ТИРНОҚНИ ТОЗАЛАШ ЁКИ БЎЯШ КЕРАКМИ?
Дарвоқе, тирноқ остидан кир излаш ҳақида. Агар кимда-ким ўз тирноқлари остидан журналистлар кир топишини истамаса, тирноқларининг остини доимий тарзда тозалаб юрсин! Акс ҳолда, танқидчи (гигиеник-профилактик) журналистлар томонидан нишонга олиниши мумкин.
Аммо, афсус-ки, “Тирноқ остидаги кирни тозалаш керак!” - деб ҳисоблайдиган гигиеник-профилактик журналистларга қараганда “Тирноқ остидаги кирни тозаламасдан кир тирноқни чиройли қилиб бўяш керак!” – деб, ҳисоблайдиган маникюрчи (бўёқчи) журналистлар кўплигини эсдан чиқармаслик лозим. Улар туфайли жирканч аҳлатлар чиройли, жимжимадор лак ва бўёқлар билан беркитилмоқда. Ва, таассуф-ки, мухлисларнинг аксариятига айнан шу журналистика, айнан маникюрчи-бўёқчи журналистлар маъқул келмоқда.