A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог

Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

“Жар”даги мили-футбол

Баҳо:
+5; -0

Ёхуд “Бунёдкор” вице-президенти Баҳром Давлатов хориждан нимани ўрганиб келган?

“Муаллиф биринчи сарлавҳада имловий хатога йўл қўйибди”, - дейишга шошилманг.  Чунки у ерда мен мини-футболни эмас, миллий футболни ҳам эмас, ҳақиқатдан ҳам мили-футболни назарда тутганман. Ишонмасангиз, мақолани ўқиб кўринг.

Ушбу йилги футбол мавсуми бошланибди-ки, Ўзбекистон олимпия термасининг, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларининг миллий чемпионат ва Осиё чемпионлари лигасидаги уй учрашувлари “Жар” стадионида ўтказилди. Ушбу учрашувлар менинг ёдимда нафақат жамоаларнинг драматик ўйинлари билан, балки ўйинлар арафасида стадионга кириш, учрашувлар тугагандан кейин пресс-ложадан матбуот анжуманлари хонасига киришдаги асаббузарликлари билан ҳам ёдимда қолди. Менимча, ўша тортишувларни учрашувларга ташриф буюрган журналистлардан бир мен эмас, кўпчилик ҳали ҳам эсласа керак.

“ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ ШОХЛАРИ БЎЛСА, КЎРСАТИНГ!”

14 март куни Ўзбекистон-БАА учрашувига кириш учун қалам аҳли “Жар” стадионининг биринчи дарвозасидан иккинчи дарвозасига камида 5-6 марта бориб келган бўлса керак. Дарвозалар олдидаги милиционерлар: “Бу ердан кириш мумкин эмас. Анави дарвозадан киринг!” – деб, ўз раҳбарларининг буйруғини рўкач қилаверишди. “Ахир, у ердаги ҳамкасбларингиз бу ерга юборишди бизни! ” – десак, яшил униформадаги кишилар: “Ўша дарвозадан кираверинглар!” – дейишдан чарчашмади. 

Охир-оқибат қўлимиздаги аккредитация карточкалари, қоғоз-қалам ва диктофонларимиз билан умумий “қозон”дан, яъни мухлислар кириши мўлжалланган йўлаклардан ўтишга мажбур бўлдик. Қайнаб турган “қоридор”дан чиқсам, кийимимдаги тугмалар узилиб тушган, диктофон пачоқ бўлган, иш анжомларим солинган сумкам йиртилиб кетган... Хуллас, осойишта ва тинч мамлакатда яшаб, оддий мақолалар ёзаётган журналистга эмас, қайноқ нуқталарда ва уруш майдонларида ишлайдиган репортёрларга ўхшаб қолдим.

Тиқилинчдан тирик чиққанимга шукр қилиб, кетавердим. Аммо ҳали трибуналарга етмасдан яшил формалилардан иборат яна бир “назорат-ўтказиш пункти”га дуч келдим. У ерда ҳам ур-йиқит, тўполон. Шунда милиционерларга қарата: “Акалар, биз журналистларни алоҳида жойдан ўтказмайсизларми?! Аҳволимизга қаранг!” – дедим. Формали ва юлдузчали одамнинг жавоби эса шундай бўлди: “Ну и что?! Бу ҳаммага келган тўй! Журналистларнинг шохлари борми?! Бўлса - кўрсатинг! Ёқмаса, нима қиласиз футболга тушиб?!”. Унга бошқа гап айтишга хоҳиш ҳам, имконият ҳам қолмади. Журналистлар футболга нима учун келишини унга тушунтирдинг нима-ю, тушунтирмадинг нима?! У фақат ўз раҳбарининг буйруғини тушунади.

Бир пайт қарасам, ўйинни ташкиллаштирувчи ЎФФ матбуот хизмати ходимлари ҳам ҳудди шу аҳволда келишяпти. Улар ҳам ноиложликдан умумий “коридор”дан киришибди. “Аҳволим Бубликовнинг аҳволидан яхшироқ”, - деганларидек, бир ўзим эмаслигимни кўриб, сал ховуримдан тушдим. Ва иккинчи “назорат-ўтказиш пункти”дан нисбатан сокинроқ ўтдим.

Тартиб посбонлари ва журналистлар ўртасидаги “олишув”лар шу билан тугади, деб ўйлагандим. Лекин  энг катта “музокаралар” ҳали олдинда экан. Учрашув якунига етгач, пресс-ложадан матбуот анжуманлари хонасига йўл олдик. Аввалига трибуна остига ўтиш жойида “тушунтириш” ишлари олиб боришимизга тўғри келди. Кейин эса матбуот анжуманлари хонасига элтувчи зина олдида таҳминан ярим соат қолиб кетдик. 

Манзарага қаранг: зина йўлаги олдида икки милиционер қалқон бўлиб туриб олган. Уларнинг орқасидаги деворда шундай ёзувли тахтачалар илиб қўйилган: “ФАҚАТ МАТБУОТ УЧУН. ТОЛЬКО ДЛЯ ПРЕССЫ. ONLY FOR PRESS”. Журналистлар тушунтиришяпти: “Акалар, бу йўл фақат биз журналистлар учунлигини ёзиб қўйилган. Ўтказиб юборинг, анжуманга кеч қолмайлик!”. Милиционерлар эса: “Бизда кўп нарса ёзишади. Раҳбаримиз бу ердан ҳеч кимни ўтказмасликни буюрган. Гап тамом – вассалом!”. “Музокаралар” пайти журналистлар инсоф, иймон, виждон, ақл, идрок, кўз каби тушунчаларни ҳам ўртага ташлашди, аммо яшил формалилар муздан ҳам совуқ, ғиштдан ҳам қаттиқ бўлиб тураверишди.  

Охири ҳамкасбимиз Норбек Ниёзов тартиб посбонларининг исми-шарифларини сўради. Аммо улар айтишмади: давлат сири эмиш. “Ундай бўлса, сизларни расмга ва видеога олиб: “Мана шу ходимлар йўлимизни тўсиб, иш жойимизга ўтишга қўйишмади”, - деб шикоят қиламиз”, - дегандик, яшил формалилардан биттаси: “Бизни расмга олиш ҳам мумкин эмас! Агар шундай қилсангиз, протокол тузиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатингизни расмийлаштираман”, - деб қолди.  Мен уларга гап тушунтириб бўлмайди деб юрсам, уларни расмга ҳам олиб бўлмас экан! Биздаги қонунчиликка кўра, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари фақат ҳарбий ва стратегик аҳамиятга эга объектларни (иншоотларни) расмга олишлари мумкин эмас. Қизиқ: милиционерлар ҳарбий ёки стратегик объектми?

Ўша кунги матбуот анжуманига мана шундай асаббузарликлар билан етиб бордик. Бошқача айтганда, 14 март куни олимпиячиларимизни араблар футбол қилишган бўлса, журналистларимизни милиционерлар "футбол" қилишди.

МУАММОНИНГ ИЛДИЗЛАРИ

Мана шунга ўхшаш можаролар “Жар” стадионида ўтган бошқа ўйинлар пайти ҳам содир бўлди. Масалан, “Бунёдкор”-“Аделаида Юнайтед”, “Бунёдкор”-“Машъал” ва “Пахтакор”-“Банийас” ўйинлари пайти ҳам стадион ҳудудига мухлисларга мўлжалланган йўлаклардан киришга, пресс-ложадан матбуот анжуманлари хонасига тушишда яна милиционерларнинг “жонли деворлари”га дуч келдик. Ўз жамоасининг ўйинидан кейинги матбуот анжуманига “Бунёдкор” матбуот хизматидан Баҳодир Мирзаев, “Пахтакор”дан эса Беҳзод Назаровлар ҳам киролмай ҳалак бўлишди. Бундай хунук вазиятга ким айбдор? Муаммонинг илдизлари фақат ички ишлар ходимларига бориб тақаладими?

ЎФФ ва ЎзПФЛнинг Мусобақларни ўтказиш Регламентига кўра, ҳар бир футбол ўйинидан олдин учрашув назоратчиси ёки комиссари, мезбон клуб директори, стадион раҳбари ва ички ишлар бўлимининг махсус вакили ташкилий масалаларни ўзаро келишиб олишади. Учрашув пайти мезбон клуб директори ва стадион раҳбари ички ишлар бўлими вакилига кимларни қаердан киритиш кераклигини, қайси йўлакларни очиб, қайсиларини ёпиш зарурулигини айтишади. Яъни милиция ходимлари у ёки бу дарвозани ўзбошимчалик билан ёпиб, очишмайди. 

Мен бунга “Хоразм” футбол клубида ишлаб юрганимда гувоҳ бўлганман. Шуни инобатга олиб, ўйинлардан олдин клуб директори ва стадион раҳбарига журналистлар қайси эшиклардан киришини, матбуот ложасидан анжуманлар хонасига қайси йўлакдан йўл олишигача эслатиб турардим. Ўз навбатида улар бу икир-чикирларни ўйинолди маҳсус кенгаш пайти ички ишлар вакилига етказишарди. Вассалом: ҳеч қандай муаммо бўлмасди.

Шундай экан, юқоридаги асаббузарликларнинг илдизи ички ишлар ходимларига эмас, “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятига, хусусан, вице-президенти Баҳром Давлатовга бориб тақалади. Яъни, Давлатов қаерни ёпинглар деса, милиция ходимлари шу ерни ёпишади, қаерни очинглар деса, шу ерни очишади. Акс ҳолда журналистлар мухлислар билан бир йўлакдан киришга, ўйинлардан кейин эса матбуот анжуманлари хонасига илтимослар ва ёлворишлар билан ўтишга мажбур бўлишмасди.

Баҳром Давлатовни “Европанинг илғор футбол клублари ва стадионларига бориб, уларнинг инфратузилмасини ва ҳавфсизлик тизимини ўрганиб келган”, - деб, мақташади. Бойжонович хориждан нимани ўрганиб келган ўзи? Қалам аҳли билан мухлисларни бир тешикдан (эшик дейишга тил бормади) киргизиб-чиқаришними? Ёки матбуот анжуманига шайланган журналистларни милиция ходимларининг олдида сарғайтириб, йўлак олдида тиз чўктиришними?

Авваллари, бундан бир-икки йил олдин, “Жар”да юқоридаги каби муаммолар деярли юз бермасди. Мабодо, онда-сонда содир бўлиб қолса, дарров барҳам топарди. Ҳозир “Жар”да ундай эмас: Ўзбекистоннинг илғор футбол менежери ўйинлар пайти темир панжаралар ва дарвозалар ортига бекиниб олмоқда. Журналистлардан ёпиниб олмоқда.

Вахолан-ки, ОФК ФИФА талабларидан келиб чиққан ҳолда доим клубларимиздан журналистларни стадионлар ҳудудига алоҳида дарвоза ва йўлаклардан киритишни, матбуот анжуманлари хоналарига иложи борича тез олиб борадиган йўллардан элтишни буюради. “Бунёдкор” вице-президенти Б. Давлатов ОФКнинг бу талабини жуда яхши билади. Лекин билса ҳам, негадир авваллари журналистлар кириб чиқиб юрадиган йўлларни ёпиб, қалам аҳлини умумий “коридор”дан ўтказишни маъқул топмоқда.

СЎНГСЎЗ

Юқоридагиларга ўхшаш вазиятлар мамлакатимиздаги бошқа стадионларда ҳам рўй бериб туришига ишончим комил. Хўроз ҳамма ерда бир хил қичқиради. Аммо бундай муаммоларнинг доимий тарзда “Бунёдкор” стадионидаучраши ажабланарли ҳолат. Чунки бошқа клублар, стадионларнинг раҳбарлари Англия, Нидерландия ва бошқа давлатларнинг илғор футбол жамоалари ҳамда стадионларига бориб, уларнинг инфратузилмаси, хавфсизлик тизимини ўрганишмаган бўлиши мумкин. ОФКнинг талабларидан ҳам бехабар бўлишлари мумкин. Аммо мамлакат чемпиони ўйинайдиган, халқаро ўйинлар ўтадиган, юртнинг биринчи рақамли футбол менежери ўтирадиган стадионда ҳар сафар журналистлар “этқиймалагич”дан ўтиб, матбуот анжуманларига киролмай юришини ҳазм қилиш қийин.

ЎФФ мутасаддилари ҳам бундай муаммоларнинг олдини олишлари ёки ечимини топишлари лозим. Яъни, стадионнинг 5-6 кириш йўли бўлатуриб, мухлису журналистларнинг ҳаммасини атиги бир йўлакдан киритиш стадионга келганларнинг хавфсизлигини таъминлаб, тартиб сақланишига эмас, аксинча, тартиб бузилишига олиб келиши мумкинлигини ЎФФ мутасаддилари ҳам тушунтиришлари керак. Акс ҳолда клубларнинг хўжайинлари ички ишлар вакиллари билан келишган ҳамда ўзлари билмаган ҳолда сунъий ажиотаж ва таҳликали ҳолатлар яратишда давом этаверишлари мумкин.  Шундай экан, бу борада ЎФФ биносидан “Жар” стадионига ҳам қўнғироқ бўлиб қолар...

Бобомурод АБДУЛЛА 

Киритилган сана: 05.04.2012 11:46. Ўкилди: 3057 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALBARS
Сана: 08.04.2012 13:57. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 07.04.2012 16:09. AZIZBECKSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RIVAJON
Сана: 06.04.2012 21:19. RIVAJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 06.04.2012 16:46. SARQURGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 06.04.2012 13:49. AVTOGOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STEMUR
Сана: 05.04.2012 23:58. STEMURга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLTINBEK
Сана: 05.04.2012 21:25. OLTINBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTAMAKON

Сана: 05.04.2012 18:45. OTAMAKONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 05.04.2012 17:56. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANKUNIAN
Сана: 05.04.2012 17:16. MANKUNIANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DONNEFT
Сана: 05.04.2012 16:22. DONNEFTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KULDASHEV
Сана: 05.04.2012 15:44. KULDASHEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 05.04.2012 15:32. FATHQUQONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KULDASHEV
Сана: 05.04.2012 15:32. KULDASHEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 05.04.2012 14:53. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PARTIZAN
Сана: 05.04.2012 14:23. PARTIZANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHESSMASTER
Сана: 05.04.2012 14:13. CHESSMASTERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DONNEFT
Сана: 05.04.2012 14:13. DONNEFTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 05.04.2012 14:04. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINKUV
Сана: 05.04.2012 13:53. FINKUVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 05.04.2012 13:39. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTAMAKON

Сана: 05.04.2012 13:37. OTAMAKONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOSSBOSS
Сана: 05.04.2012 13:13. BOSSBOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 05.04.2012 13:11. ABITURIYENTга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 05.04.2012 12:30. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TANQIDCHI
Сана: 05.04.2012 12:15. TANQIDCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.