05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 12:40 "Формула-1. Гаснут огни". 13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул. 18:05 "Вы это видели". 18:55LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. 00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
05:25 "География спорта". Калининград. 05:55 Новости. 06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург). 08:00 "Непобедимый". 08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 "География спорта". Коломна. 12:55 "География спорта". Тобольск. 13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда. 14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:35 Евротур. 17:25 Новости. 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция. 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция. 23:55LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция. 01:30 Все на Матч! Прямой эфир. 02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 03:55 "Формула-1. Гаснут огни". 04:25 Матч! Парад. 04:55 Новости.
06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал. 16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3. 16:40LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция. 18:30LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция. 20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже. 22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. 02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. 03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
Мана, муқаддас Рамазон ойи тугаб, Ҳайит байрамлари бошланиб кетди. Юртдошларимизнинг хурсандчилигини кўриб, ҳар бир кунимиз шундай ўтишини Яратгандан сўраймиз. Мана шундай кунларда инсонларнинг бир-бирларига янада меҳрибонроқ ва ғамхўрроқ бўлиши кўп кузатилади. Улар бир-бирларини йўқлашади, холидан хабар олишади. Шундай кунларда баъзи ватандошларимиз ҳаттоки оламдан ўтган танишлари ва яқинларини эслаб, уларнинг ҳаққиларига Қуръон тиловат қилиб, дуолар қилишади. Юртимизда шундай ажойиб инсонлар кўплигидан кишининг қалби юмшаб, ҳатто кўзларига мамнуният ва фаҳр ёшлари келади.
Фурсатдан фойдаланиб, бугун мен ҳам бир ажойиб инсонни, эл таниган ҳамкасбимизни ёдга олмоқчи эдим. Йўқ, у ўлмаган. Аллоҳга шукр-ки, Хайрулла Ҳамидов тирик. Фақат бизлардан узоқ жойларда.
Мен кўп жойларда журналистлик қилганман, кўплаб журналистлар билан бирга ишлаганман. Баъзилари билан эрталабдан кечгача, баъзилари билан эса онда-сонда ишлашга тўғри келган. Айримлари билан узоқ, бошқалари билан қисқа муддат ишлаганман. Хайрулла Ҳамидов билан кўп муддат ишладим дея олмайман. “Чемпион” газетаси учун мақолалар ёзиб юрганимда у билан ойига бир-икки марта кўришиб турардим.
Аммо мана шу оз сонли ва қисқа муддатли учрашувлар давомида Хайрулла мен ҳамда бошқа одамлар тасаввур қилгандек тўғри инсон эканлигига амин бўлганман. Хайрулла ҳақидаги илк тасаввурларим у ёзган мақолаларни ўқиб, у тайёрлаган телекўрсатувларни кўриб ва радиоэшиттиришларни тинглаб вужудга келган. Яъни, ҳамкасбимни танимасдан туриб, яхши одам деб билганман.
Баъзи одамлар тасаввурингизда ажойиб бўлиб туюлсалар ҳам, танишганингиздан кейин ўйлаганингиздек бўлиб чиқмайди. Хайруллани танишимдан олдин қандай тасаввур қилган бўлсам, таниганимдан кейин ҳамкасбим тасаввуримдагидек бўлиб чиққан.
Авваллари, ҳали уни танимасимдан олдин, ҳали у телевидениеда ишлаб, футболга оид ажойиб кўрсатувлар тайёрлаб, футбол учрашувларини қойилмақом тарзда шарҳлаб юрганида, унинг шарҳларини ёқтирсам ҳам, футболга оид кўрсатувларни рангини очмасдан олиб боришини сал хушламасдим. Табассумини қизғанаётган димоғдордек туюларди. Кейинчалик “Чемпион”да бирга ишлаганимда Хайрулла нега кам кулишини тушуниб етганман.
У кула олмас эди. Ҳатто табассумини ҳам қийинчилик билан ифода этарди. Чунки у атрофдаги муаммоларга бефарқ эмасди, миллат тақдирига енгил-елпи қарай олмасди. Шулар аён бўлгач, мен Хайрулла Ҳамидов ҳақида қачонлардир нотўғри ҳаёлга борганимдан ич-ичимдан афсусланганман.
Ҳар сафар Хайрулла билан “Чемпион” таҳририятида кўришганимда унга хавас қилиб, унинг қилган ишларидан хайратланардим. Масалан, ёритиладиган мавзу ва муаммолар қанчалик чигал бўлмасин, у мақолани бир зумда ва энг асосийси тўкис ёзиб қўярди. Кўзларимга ишонмасдим. Чунки ўзим тез ёзиш бўйича “аутсайдер”ман: бир мақолани одатда 1-2 кун давомида ёзаман, баъзида эса 3-4 кунлаб ҳам ёзишим мумкин. Тезкор ёзиш бўйича “оғиркарвон” мендек журналистга Хайрулла Ҳамидовнинг яшин тезлигида ёзиши ҳақиқий фантастика эди. Ҳамкасбим нега тез ёзишини ҳам кейинчалик билиб олганман: унинг фикри ҳаддан ташқари кўп эди, у мақола ёзганда миядаги фикрларни қоғозга тушириш қоларди холос. Шунда мен “Кўп китоб ўқиган, фикри ва ғояси кўп журналист бошқа ҳамкасбларига қараганда доим тезроқ ёзади”, - деган хулосага келганман.
Холисона айтишим керак-ки, “Чемпион” газетасида қанча мақолам чиққан бўлса, ҳаммаси Хайрулла Ҳамидовнинг саъй-ҳаракатлари ва матонати эвазига чиққан. Биласиз, мен кўпинча кўпчилик ёқтирмайдиган танқидий мақолалар ёзаман. Баъзилар: “Бобомурод Абдулланинг мақоласини чиқариб бўлмайди”, - деганда Хайрулла мен учун, мақолаларим учун ҳақиқий маънода курашарди. Бундан уч йил один “Кубок машмашаси” сарлавҳали мақоламнинг “Чемпион” саҳифаларига қандай чиққанини эсласам, ҳозир ҳам этларим жимирлаб кетади. Ишонасизми-йўқми, ўша мақолани газетада чоп этиш учун Хайрулла Ҳамидов кечки соат 18.00дан эрталабки соат 9.00гача елиб югурган. Ҳа, Хайрулла – ҳалол ва матонатли инсон.
Баъзида у билан тортишиб қолардим, лекин бундай тортишувларни тез унутиб, яна ишга берилиб кетардик. Бир марта у мени ҳаддан ташқари кескин ва очиқ ёзишда айблади, мен эса уни қоғозга ўраб, юмалоқ ёстиқ қилиб ёзишда айбладим. Телефонда. Иккаламизнинг тортишувимизга уяли алоқа оператори чек қўйди: ҳисобларимизда пул тугаганлиги боис телефонларимизни узиб қўйди. Эртаси куни кўришганимизда Хайрулла: “Кеча яхшиям-ки телефонларимизни ўчириб қўйишди”, - деб, ҳазиллашди.
Ана шундай гаплар. Шу дўстимизга Яратгандан омонлик ва саломатлик тилаб, уни тезроқ сафимизга қайтишини сўрайман. Хайрулла Ҳамидов миллий журналистикамиз ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшишда давом этади деган умиддаман.
Яна бир ҳафтадан сўнг бугунги Ҳайит байрами бошқа бир шодиёна – “Бунёдкор” стадиони ва спорт комплекси очилиши тантаналарига уланиб кетади. Ўзбек футболининг 100 йиллигига муносиб совға бўлиши кутилаётган ушбу стадионни ҳар куни ташқаридан кўриб ўтаман. Ажойиб манзара. Айниқса, кечки пайт стадионнинг ташқи ёритгичлари ёқилганда эски МҲСК спорткомплекси ўрнига оқ елканли улкан бир кема келтириб қўйилгандек. Афсоналардаги орзулар кемасига ўхшайди.
Ушбу замонавий стадион қурилишига ўз ҳиссасини қўшган ҳеч бир инсон эътиборимиздан четда қолмаслиги керак, деб ўйлайман. Хусусан, “Бунёдкор” стадиони ва спорткомплексини қуриш ғоясини таклиф қилиб, илгари сурган, кейинчалик эса ушбу аренанинг пойдеворини қўйишда ғайрат кўрсатган футболсевар тадбиркор Миродил Жалоловни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак.
Мамлакатимиз президенти Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда спорт ва футболнинг ривожланишига давлат томонидан алоҳида эътибор берилаётганлиги туфайли кўплаб тадбиркорларимиз сунъий футбол майдонлари, кичик ҳажмдаги стадионлар барпо этиб, спортимиз ривожига ўз улушини қўшиб келмоқдалар. “Бунёдкор”нинг собиқ хўжайини Миродил Жалолов футболга қаттиқ қизиқувчи тадбиркорлар ичида илғорлардан бири, десам муболаға бўлмайди.
“Бунёдкор” жамоасининг тузилиши ўзбек футболи илгарилашига хизмат қилди. Баъзилар: “Бунёдкор” пайдо бўлгандан кейин футболимиз орқага кетди”, - деган гапларни айтишади. Уларнинг таъкидлашича, “Бунёдкор” ўз футболчиларига катта маош ва мукофотлар бера бошлагач, бошқа жамоалар ҳам ўз ўйинчиларининг ойликларини кўтаришга мажбур бўлишган ва молиявий жиҳатдан қийналиб қолишган эмиш.
Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Чунки, авваламбор, “Бунёдкор”нинг пайдо бўлиши ўзбек футболига сал бўлса ҳам рақобат ва ўзига хос интрига олиб кирди. “Пахтакор”нинг чемпионатдаги яккахокимлигига чек қўйилди. “Бунёдкор” пайдо бўлгач, бошқа жамоалар сафларида ўйнаб, арзимаган маош олиб юрган футболчилар ўз жамоаларида ўйнаб ҳам олдингиларга қараганда каттароқ пуллар ола бошлашди, қаддиларини тиклаб олишди. Агар “Бунёдкор” жамоаси ва футбол клуби ташкил қилинмаганда эрта-индин тантанали очилиши кутилаётган “Бунёдкор” аренаси ва спорткомплекси ҳам қурилмасди.
“Бунёдкор” туфайли ўзбек мухлиси машҳур Ривалдонинг Тошкентдаги ёки вилоятлардаги стадионларда тўп суришига гувоҳ бўлди. Бундан ташқари, жаҳон футболининг Месси, Роналду каби мегаюлдузлари Тошкентга келиб, ўзбекнинг болакайлари учун мастер-класслар ўтиб беришди. Ёш мамлакатда футболни оммавийлаштириш, миллий футболни дунёга тарғиб қилиш ва футбол орқали ўз юртини жаҳонга танитиш шунчалик бўлади.
Ушбу эзгу ишларда “Бунёдкор”нинг собиқ хўжайини Миродил Жалоловнинг алоҳида ҳиссаси борлигини ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Олдинига “Қурувчи” деб номланиб, кейин “Бунёдкор” номи берилган ана шу футбол клуби ва жамоасини тузиш ҳамда ривожлантириш ишларининг бошида Миродил Жалолов бўлганини кўпчилик билади. Шу жамоани ташкил қилганининг ўзи учун ҳам ушбу саховатпеша инсоннинг меҳнатлари тилга олиниши зарур, деб ҳисоблайман. Одамгарчилик юзасидан. Адолат юзасидан.
Тўғри, бугун ушбу инсон расман ва амалда “Бунёдкор”дан ташқарида. Лекин бу ҳолат ушбу инсоннинг ўзини ҳам, қилган меҳнатларини ҳам йўққа чиқармайди. “Бу одам ҳозир футболдан ташқарида”, - деб, футболсевар тадбиркорнинг ўзбек футболи ривожига қўшган хиссасини эътироф этмасак ёки эътироф этишдан қўрқсак, инсофдан бўлмайди.
Ушбу мақолани ўқиб, кимдир: “Бобомурод Абдулла “Бунёдкор”нинг собиқ хўжайинига пахта қўйибди”, - дейиши ҳам мумкин. Бундай иддаоларга жавобан шуни айтишим мумкин-ки, агар мен ушбу инсонга ҳушомад қилишни истаганимда бундан бир-икки йил олдин, у “Бунёдкор”нинг бошида бўлганда, унинг тадбиркорлик ишлари чўққисига чиққан пайтларда қилардим. Мен Миродил Жалоловнинг аввалги меҳнатларини тилга оляпман холос. Эътироф қилганда ҳам у “Бунёдкор”дан ва катта футболдан ташқарида юрган пайтда қиляпман.
Инсонларнинг эзгу ишларини эътироф этиш бўйича пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам барчага ўрнак бўлганлар. Бир гал кофирлар тарафга ўтиб кетиб, мусулмонларга хоинлик қилган бир мусулмон қўлга олинади. Шунда саҳобалар пайғамбаримизга қарата: “Ё, расулуллоҳ! Ижозат беринг, хоинлик қилгани учун уни ўлдирайлик”, - дейишади. Шунда Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам бу мусулмонни ўлдиришни таъқиқлаб, “У Бадр жангида қаҳрамонлик кўрсатиб, ғалабамизга катта хисса қўшганди”, - дея, одамнинг аввал қилган яхшилигини эътироф қилганлар. Ҳатто шу одам хоинлик қилган бўлса ҳам!
Машҳур француз мутафаккири Мишель Монтень: “Қўрқоқлик ёвузликнинг онасидир”, - деган. Хоинлик ҳам ёвузликнинг бир тури. Хоинлар одатда қўрқоқ бўлишади. Бизнинг ҳолатда, Худога шукр, хоинлар ҳам йўқ, хоинларнинг меҳнатини эътиборга олиш вазифаси ҳам йўқ. Биз ҳозир узоқ жойларда бўлган холис бир журналист ва айни пайтда катта футболдан, катта ишбилармонликдан четда юрган сахий бир тадбиркорнинг эзгу ишларини тилга олсак кифоя. Тўғрироғи, уларнинг яхши тарафлари ҳақида оғиз очишга қўрқмасак кифоя.
Улардан бирининг ижоди гуллаб, футболимиз ҳақида холис мақолалар ёзиб юрганида, иккинчисининг эса иши равнақ топиб, мамлакат футболининг ривожи учун сахийлик кўрсатган пайтларда иккаласини ҳам мақтаб, уларнинг бошларига қийинчилик тушиб, ишлари орқага кетганда эса улардан юз ўгириш, уларнинг меҳнатларини эътироф этиш тугул, исмларини айтишга қўрқиш маънавий хоинлик эмасми?!
Шундай экан, қўрқоқликдан ва хоинликдан йироқ бўлайлик. Эртанги шодиёналар ва қарсакбозликларга берилиб, кечаги яхшиликларни унутмайлик!