Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:1
      • Женоа
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 0:0
      • Ливерпуль
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • 1:2
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 3:2
      • Саудия Арабистони
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      •   Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [3479]

"Челси" "Барселона"га даҳшатли сумма таклиф қилиши мумкин [3439]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [3229]

Сульшернинг "МЮ"да оладиган маоши бўйича маълумотлар чиқди [2362]

"Барселона" АПЛнинг энг тезкор ҳимоячисини нишонга олди [2292]

Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" дуранг ўйнади [2270]

Тер Штеген "Барса"дан кетишга қарор қилди. Унинг янги жамоаси номи маълум [2172]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2048]

Ўзбекистон МТЖнинг яқин ўтмишдаги таниқли футболчиси «Бунёдкор»да иш бошлади [1984]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [1638]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!

Баҳо:
+3; -0

Аллақаердадир ўқигандим, Самарқанд хар бир инсон бориб кўриши шарт бўлган шаҳарлар 10 талигига киритилган экан. Фахрланса арзигулик ҳолат, шундай эмасми? Менга қолса мана шу рўйхатга Бухоро ва Хивани ҳам қўшиб қўйярдим. Ажойиб шаҳар, келган инсон ҳеч ҳам афсусланмай, маънавий, маданий озуқа олиб, тарихий обидаларни кўриб, яна келаман деган фикрни дилига тугиб кетиши тайин.

Афсуски, шундай шаҳарларни футбол клублари кўрсатаётган ўйинлари кўнгилни хира қилади. Самарқандек вилоятнинг бош жамоаси "Динамо" ҳам, Бухоронинг "Бухоро" клуби ҳам бир неча йилдан бери олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. "Хоразм" эса ҳатто олий лигада эмас, биринчи лигада тўп сурмоқда, холос. Мен мана шу вилоят клублари олий лигада грандлар қаторидан жой олишини, чемпионлик учун курашишини, мунтазам Осиё чемпионлар лигасида ўйнашини хоҳлардим. Агар шундай бўлганида бу жамоалар нафақат ўз мухлисларини хурсанд қилишарди, балки юртимизга ҳам фойдалари тегиши мумкин бўларди. Ахир Самарқанд, Бухоро, Хоразмда Осиё чемпионлар лигаси ўйини бўлса, келадиган меҳмон жамоаларни, боринг, ана 50 нафар мухлиси бу вилоятга ташриф буюради дейлик, улар юртларига қайтиб боришгач бу ердаги тарихий обидаларни, зиёратгоҳларни ўз яқинларига сўзлаб бериши табиий. Оқибатда, ишонаманки, бу вилоятларга келгувчи меҳмонлар сонини ошишига хизмат қиларди. Ахир Римга бориб Колизейни, Парижга бориб Эйфел минорасини, Мисрга бориб эҳромларни кўрмай қайтиш мумкин бўлмаганидек, бу вилоятларга келиб Регистон, Шоҳизинда, Ичан Қаъла, Лаби ҳовуз, Минораи Калонларни кўрмай қайтиш мумкин эмас. Бу клубларни халқаро майдонда тўп суриши юртимизда туризмни янада ривожланишига сабаб бўлиши аниқ.

Бу фикр билан "Динамо", "Бухоро", "Хоразм"ни суъний равишда кучайтириш керак демоқчи эмасман. Ҳозирги ҳолатда ҳам ишни тўғри йўлга қўйган ҳолда бу вазифани амалга оширса бўлади. Жамоаларда профессионал ишлашни ўзлаштирган, фидоий раҳбарлар келиб, узоқни кўзлаган ҳолда тизим яратишса, бемалол бу вазифани бажариш мумкин. Лекин фақатгина ҳомийлар ажратган маблағни тугатиш ва олий лигада жон сақлаш орқали келгуси мавсум учун яна ҳомийлардан пул ундириш билан шуғулланаётган бу клублар учун юқоридаги фикрларни аҳамияти бир тийин. Ишбилармон раҳбар учун бу жамоалар нақ хазинанинг ўзи, ақлли раҳбар бу жамоаларни ўзини ўзи қоплаш даражасига олиб чиқиши мумкин, лекин бу ҳеч кимга керакмас.

Келинг, қизиқишга ҳозирда бу жамоаларда тўп сураётган таниқли футболчиларга эътибор қаратсак. "Бухоро"да терма жамоаларимизда тўп сурган дарвозабон Сардор Қобулжонов, Р.Мелзиддинов, А.Ибрагимов, П.Смоляченко, "Динамо"да эса Филипосян, К.Мурзоев, И.Юнусов, шунингдек Мелъничук, Маматказин, О.Зокиров каби яхши савиядаги футболчилар тўп суришмоқда, лекин натижалар яхши эмас. Жамоалар бу мавсумни тугатиши билан бир йиллик шартномага эга футболчиларни ҳаммаси клуб билан хайрлашади, яна бир тўда янгилар келишади, яна янги таркиб, янги мураббий келади, лекин мақсад эскилигича қолади: Олий лигада жон сақлаб қолиш, кучли ўнлик, саккизлик ва ҳоказо. Очиғи, ачинаман, жудаям ачинаман. Аслида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Начора!

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 07.11.2015 17:03. Ўкилди: 10957 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.