Бугун 23 май, 2025 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 23.05.2025 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2025 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Монца
      • 24.05.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.05.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.05.2025 21:30
      • Леганес
      • -:-
      • Вальядолид
      • 24.05.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 25.05.2025 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 25.05.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 25.05.2025 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. On-line.
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      18:05 Новости футбола.
      18:10 "Голевая неделя. РФ".
      18:40 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      20:40 Новости футбола.
      20:45 "Голевая неделя".
      21:15 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      03:25 Евротур.
      04:05 Новости футбола.
      04:10 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.05.2025

      05:35 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:30 "Парусный спорт".
      10:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      12:50 Падел. Международный турнир в Москве. Финалы.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Golden Grand Prix в Токио, Япония.
      20:35 "Лучшие из лучших".
      21:05 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Лица страны". Алексей Тищенко.
      23:00 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:10 "Непобедимый".
      01:40 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Эстафета 4х7,5 км.
      03:10 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Большой хоккей".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      14:35 "Лица страны". Татьяна Волосожар и Максим Траньков.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Евротур.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. "Трактор" (Челябинск) - "Локомотив" (Ярославль). 6-й матч. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:55 Д/ф "Шмейхель".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      13:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      14:00 Велоспорт. U-23. Orlen Nations Grand Prix. Обзор.
      15:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      15:45 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 2. Обзор.
      21:45 Теннис. Australian Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Мэдисон Киз (США).
      23:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар

Баҳо:
+0; -0

Футболимиз саънат даражасига чиқдими, саънатимиз футбол даражасига тушдими, билмадиму, иккала соҳа ҳам расво бўлганига анча бўлиб қолди. Футболда ҳам, саънатда ҳам ушбу соҳага алоқаси йўқ, мақсади, ўз нафсини қондириш бўлган инсонлар кўпайиб кетди. Ҳар иккисида қалбакилик, хўжакўрсинга ишлаш, сохтакорлик, ҳалқни алдаш каби иллатлар илдиз отиб кетди.

Бизда Фонограмма саънат турига киргач, бу саънат футболга ҳам кириб келди. Ҳаттоки саънаткорларимиздан бири 1-лига жамоаси қайдномасидан ўрин олганига нима дейсиз. Ҳофизлар фақат тўйларни кўпайтириш учун қўшиқ ёзиб, уни радио, ТВда айлантириш билан овора, режиссёрлар “одноразовий” кино олиб, харажатларини қоплаш ҳақида қайғуриб юрганлиги, истеъдоди бору, пули йўқлар бир чеккада қолиб, бойвачча такасалтанглар муқаддас саҳнани оёқости қилаётганлиги футболимизга нақадар ўхшаш эмасми? Футболда ҳам бир кўришли спектакллар намойиш этилиб, букмекербоп ҳисоблар орқали чўнтакни қаппайтириш урфга айланганига нима дейсиз.

Яна бир ишни амалга оширсак, саънат билан футбол бирлашганига гувоҳ бўлардик. Яъни стадион атрофидаги афишаларда навбатдаги ўйин қачон бўлишини ёзиш билан бирга фонограмадан фойдаланилади деган ёзувни қўшиб қўйилса бас. Мухлис кирмай қолишидан хавотир олишмасин, шундоғам кирмайдигани кирмаяпти, кирадигани фонограмадан фойдаланилади деган ёзувга қараб ўтиришмайди.

Биз мухлислар эса бундай бирлашувдан норозимиз, саънат ўз йўлида, футбол ўз йўлида ривожланишини хоҳлаймиз. Футболнинг ўз юлдузлари, саънати бўлишини хоҳлаймиз. Фонограмма футболга қаршимиз. Сўнгги вақтларда интернет сайтларида бу ҳақда танқидий мақолалар тез-тез чоп этила бошлади, мухлис минбари блоги ҳам жим қараб тургани йўқ, лекин фақат ва фақат танқид билан кифояланиб қолиш ниятида эмасмиз. Кинояни йиғиштириб асосий гапга ўтсак. Бизда таклифлар бор.

Биринчи ва энг муҳим, энг қийин таклифимиз футболимизда ҳалолликни таъминлаш. Зеро ҳалоллик бўлмаган жойда ҳар қандай ғоя ва таклифлар сариқ чақалик қийматга ҳам эга бўлмайди, яъни ҳалоллик бўлмаса, чемпионатни хоҳланг шотланд тизимида, хоҳланг Бельгия чемпионатидек ёки Австралия лигаси каби ташкил этсангиз ҳам ПФЛ гуллаб кетмайди, ўша-ўша сохта футбол спектакларидан “баҳраманд” бўлганингиз қолади. Бу ишни амалга ошириш учун кенг миқёсли ислоҳот зарур. ПФЛдан бошлаб, клуб раҳбарию, мураббийларигача алмаштириб, футболни севадиган, тушунадиган, маъсулиятни ҳис этадиган раҳбару, мураббийларни тайинлаш лозим бўлади. Тушунаман, бу жудаям қийин таклиф, лекин амалга оширса бўладиган иш, бундай ислоҳотни амалга ошириш учун ундан-да қийинроқ масалани ҳал этиш лозим бўлади, бу ҳақда сал қуйироқда тўхталамиз.

Ҳалолликни таъминлаш учун футболимизга шаффофлик олиб кириш лозим. Ҳар бир клубнинг бюджети қанча, футболчининг маоши, шартнома муддати, кимлар ҳомийлик қиляпти, трансферларга қанча маблағ ажратилмоқда, уй ўйинларида қанча даромад олишмоқда, буни мухлис билиши керак. Ҳозирги вақтда бу ишлар бизда сир тутилади, нима учун деган саволга тайинли жавоб йўқ. Шундай бўлгач, ҳар хил миш-мишлар чиқиши табий хол, айнан шу ишларни ўта махфий эканлиги шубҳа-гумонларни кўпайишига сабаб бўлади. Гумонлар ҳам асослидек кўринади, йил бошида маблағдан муаммоси бўлмаган жамоа, 2-даврага келиб, ўйинида кескин пасайиш кузатилади.
Мураббий эса бу вазиятга молиявий ҳолат сабабчи эканлиги, футболчиларнинг ҳам оиласи борлиги (шу жумлани эсда сақланг), маблағ бўлмаса, футболчиларни руҳлантириш қийин эканлигини таъкидлашдан чарчамайдилар. Бу гапни ўзидаёқ жамоа ўйинни келишаётганлигини яққол исботи эмасми? Фараз қиламиз, жамоада ҳақиқатдан ҳам пул йўқ, футболчиларни оиласи бор, жамоа пул йўқлиги учун руҳияти сўниб, кайфияти тушиб, табиий равишда ўйнамай қўйишаётгани йўқ, жамоада пул бўлмаса ҳам майдонга чиққач хеч қайси футболчи мағлуб бўлишни ёқтирмайди, демакки, мағлубиятдан қандайдир манфаат борки, бирдан ўйнамай қўйишади, ахир уларда ҳам оила бор, рўзғорни тебратиш керак. Энди клуб раҳбариятига келсак, йил бошида жамоани бир йиллик бюджети аниқ бўлгач, қандай қилиб мавсум ўрталарида пул тугаб қолиши мумкин, демакки, ортиқча сарф харажатларга йўл қўйилган ёки маблағ ўзлаштирилган деган хулосага келишимиз мумкин, тўғрими? Айнан шундай шубҳа гумонлардан холи бўлишимиз учун футболимизга ҳалоллик, ҳалолликни кўрсатиб бериш учун шаффофлик зарур.

Бунинг учун ЎФФ, ПФЛ, клублар ва Спорт-ТВ биргаликда улкан ҳажмдаги ишларни амалга ошириши зарур. Чемпионатга қуръа ташлаш маросимидан, то мавсум якунида ғолибларни тақдирлаш маросимигача Спорт-ТВда кенг ёритилиши керак. Тўғридан-тўғри эфирда қуръа ташлаш маросимини кузатиш мухлислар учун қизиқарли бўлиши шубҳасиз. Шунга монанд уни ўтказишга профессионал равишда ёндошилса, кўришли дастур тайёрласа бўлади. Масалан: студияда байрамона декорация яратилади, унда барча клубларимиз мураббий ва жамоа сардорлари, матбуот котиблари қатнашиши шарт этиб белгиланади, футболимиз раҳбари бошланаётган мавсум билан ҳаммани табриклайди, эстрада юлдузларини чиқишлари билан маросимга файз олиб кириши мумкин, сўнг жамоаларнинг янги мавсум формалари таништирилади. Шундан сўнг ПФЛ раҳбари қуръа ва тақвим регламенти билан йиғилганларни таништиради, саҳнага саватча ва жамоалар номи яширилган махсус тўпчалар олиб чиқилади (киндер тухумлари бундан мустасно). Шундан сўнг футболимиз тарихидаги машҳур инсонлардан 14 нафари бирин-кетин саҳнага чақирилади (Миржалол Қосимов, Равшан Эрматов, Биродар Абдураимов, Ёдгор Саъдиев, Рауф Инилеев, Ислом Аҳмедов, Жаъфар Ирисметов, Февзи Давлетов, Шуҳрат Мақсудов, Тўлаган Исоқов, Камолиддин Кенжаев, Юрий Саркисян, Шуҳрат Раҳмонқулов. Зафар Мусабоев), бошловчиликка Даврон Кабулов бўлса нур устига аъло нур бўлади.

Оддий қуръа ташлаш маросими учун амалга ошириладиган вазифа шулардан иборат, бу тадбир учун ЎФФ маблағ билан таъминласин, ПФЛ ташкилаштирсин, ТВ кенг ёритсин, мухлисларга тақдим этсин. Очиғи ёзганим майда-чуйда элементар нарсалар, лекин айнан шулар футболнинг савияси ошишига хизмат қилади, оммавийлигини оширади. Бу ишлар билан кифояланмай мавсум давомида йил бошида тузилган пухта режа билан ишлашни давом этириш керак, яъни Спорт-ТВ тур ўйинларини кенг ёритиш керак, ПФЛ қаттиққўлик билан ўз сиёсатини юргазиши, терма жамоалар маркази эса турли терма жамоаларимиз тайёргарликларни яратиб бериш, ЎФФ эса назоратни кучайтириш ва йил бошида ҳомийлар томонидан ажратиладиган маблағларни бир жамғармага жамлаб, пулларни клубларимизга тенг тақсимлаб бериш, шунингдек, ўз қошида тегишли орган вакиллари билан ҳамкорликда назорат тафтиш инспексияси жорий этиб, йил давомида кутилган ва кутилмаган текширувлар ташкил этиб, ПФЛ, ТЖМ ва клубларни доимий назорат этиб бориши лозим.

Ўз навбатида клубларимиз ПФЛ регламентига тўлиқ бўйсуниб, талаб этилган вазифаларни сўзсиз бажариши, ажратилган маблағдан йил давомида пухта режалаштирилган сметалар орқали оқилона фойдаланишлари, маркетинг ишларини ривожлантириб, боқимандаликдан воз кечиб, ўзлари ҳам пул ишлаб топишлари, матбуот котиблари эса клуб амалга оширган ишлар, трансферлар, хуллас мухлис билиши керак бўлган маълумотларни клуб сайтида кенг ёритиб бориши лозим. Йил сўнгида эса мавсум якунларига бағишлаб ҳақиқий шоу, гала-концерт ташкил этиб, унда совриндорларга медаллар топширилиши, йилнинг энг яхшиларига совринлар топширили керак. Бундай ишларни доимий аънанага айлантириш лозим бўлади. Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, бунинг учун катта ислоҳотни амалга ошириш лозим, юқорида айтиб ўтганимдек, бунинг учун янада қийинроқ ишни амалга ошириш керак бўлади, яъни етук кадрларни топиш, виждонини пулга сотмайдиган, ватанпарвар, масъулиятли, ўз ишини севадиган кадрларни аввалдан топиш зарур, зеро шошма-шошарлик билан ислоҳот қилиб, ҳозиргиларни ишдан олиб, дуч келганини ўрнига тайинлаш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди, яъни ёмғирдан қочиб дўлга тутилганимиз қолади.

М.Усмонов ҳозирги вақтда ЎФФ президенти бўлиш билан биргаликда МОҚ раиси сифатида иш олиб бораётганлиги туфайли асосий иш ваколатини тенг ярмини вице-президентга бериши, бу лавозимга эса А.Никимбаевни тайинлашлари керак бўлади. Ана шунда баъзи бир инсонлар қадамларини ўйлаб босишларига тўғри келади. Мен футболимиз фидойилари деб биладиган баъзи инсонлар бор, агар улар футболимизда турли лавозимларда ишласа, менимча, бир неча йилда футболимиз юқори даражага чиқади, булар А.Никимбаев, Р.Инилеев, Б.Абдураимов, А.Бердиқулов, Ш.Шокиржонов, Қ.Асланов, О.Бўроновлар. Юқоридаги санаб ўтканларимни биронтаси билан ҳаётда кўришмаганман, фақатгина олиб борган ишларию, ёзаётган мақолаларидан мен уларни шундай тасаввур қиламан. Албатта бу мени шахсий фикрим. Лекин журналистлар ёзаётган мақолалар, билдираётган фикрлари билан футболимиз идораларида ҳозирги кунда ишлаб турган ходимлардан кўра юз баровар кўпроғ фойда келтира оладилар деган фикрдаман

Йиғилган жамғарма тенг тақсимлангач, ҳамма жамоалар мавсум стартида бир хил кучга эга бўлади, бу ҳақда Қ.Асланов ўз мақоласида аниқ-тиниқ ёритиб берганлар. ПФЛ эса шу ҳомий ташкилотлар номи туширилган реклама шитларини ҳар бир жамоа стадионида бир хилда жойлаштиришни мажбурий этиб белгиласинлар, мисол учун хориж чемпионатини кузатар экансиз, стадион четида жойлаштирилган Mаstеrcаrd ёзувли баннерни ТВда бемалол ўқий оласиз, бизда эса майда шрифтда ёзилган қандайдир фирмалар номини ўқишингиз учун стадионни олди қаторидан жой олишингизга тўғри келади. Шундай экан ушбу элементар ишларга жиддий қараб, 14та жамоа учун махсус буюртма бериб, битта фирмада бежирим реклама баннерлари тайёрланиб, жамоаларга мажбурий тарқатишлари лозим. ПФЛ, шунингдек, тақвим тузаётганда ҳар бир ҳолатни олдиндан инобатга олиб, мукаммал ва ўзгармас этиб тузишлари, бунда байрамлар, қайсидир вилоят ташкил топган йилини нишонлашидан тортиб, кончилар кунигача эътиборга олиниши, ўйинлар вақтини кеч соат 19-00да бўлишини олдиндан белгилаши зарур. Шунингдек стадион ҳолати, мухлислар ва журналистлар учун шароитлар яратилган эканлиги, майдон майсаси камида “Локомотив” жамоаси стадионидагидек бўлишини талаб этиши лозим.

Шунингдек, олий лигамизга келаётган легионерларга талабни юқори қўйиш вақти келди, назаримда, юртимизда ўйнамоқчи бўлган хорижлик футболчи аввало ўз терма жамоасида сўнги 3 йилда камида 50% ўйинларда қатнашиши шарт этиб белгилансин. Ундай футболчи юртимизга келиши гумон дейсизми? Унда янада яхши, келмай қўяқолишсин, уларнинг ўрнига ўзимизнинг қоракўз йигитларимиз ўйнашади, клублар 4-5 савиясиз легионерга кетадиган сарф харажат ўрнига бир дона хорижлик савияли мураббий олиб келишсин, ҳар холда шу йўл билан легионерлар орқасидан харом-хариж пул топадиганлар бозорини касод қилган бўлармидик.

ПФЛ олий лигамиз регламентига яна бир фойдали ўзгариш киритишса яхши бўларди, яъни жамоалар майдонга 2 нафар 20 ёшгача бўлган футболчини асосий таркибда бошлаши, бир нафар шундай ёшдаги футболчи ўйин қайдномасидан ўрин олиши, майдонга чиққан тақдирда ҳам айнан ўз тенгдоши ўрнига тушиши шарт этиб белгиланса, ёшларимизга эътибор кучайиб, терма жамоаларимиз яхши футболчилар танқислигига чек қўйган бўлардик. Жамоаларимиз эса “берсанг ейман, урсанг ўламан” деб боқимандалик қилмасдан ўзлари ҳам пул ишлаб топишга интилишса, маркетинг ишларини ривожлантириш ҳаракатларини бошлашса, ўзларини таъминлай олиш даражаси чиқиб, ҳокимликлар қарамоғидан чиқиб, улар олдидаги мажбуриятдан, қандай қўлга киритилишини аҳамияти йўқ бўлган ютуқлар ортидан қувишдан, натижа яхши бўлмаган тақдирда табиийки, йил охирида ҳоким олдида қизаришдан қутулишган бўлишарди. Бир нарсани тушуниш лозим, клуб ҳокимият қарамоғида қолгач, ҳокимликлар учун футбол оддий ўйин эканлиги унутилади ва вилоятни йил охиридаги ҳисоботларидан жой олувчи асосий иш режалари, яъни сиёсатига аралашиб қолади. Фалон тонна пахта, ғалла топшириқлар орасига вилоятимиз жамоаси фалон фахрли ўринларни банд этди каби ҳисоботлардан холи бўлиши учун клубларимиз ўзини-ўзи таъминлаши лозим.

Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларни ҳозирдан амалга оширишга бел боғлаб интилсак, 5 йил ичида миллий чемпионатимиз ва терма жамоамиз Осиёнинг энг олди қаторига чиқиб олиши шубҳасиз. Балки ёзганларим ўта юқори савияга эга эмасдир, балки мақола талабига жавоб бермас, очиғи журналистликка даъвоим йўқ, лекин оддий мухлис сифатида ушбу фикрларим сайт юзини кўришини жудаям истайман, балки бу билан ҳеч нарса ўзгармас, балки олдингилари каби блогда чанг босиб қолар, лекин бир кунмас бир кун миллий футболимиз айнан ёзганларимдай бўлишига ишонаман. Футболимиз муттасадиларига айтар сўзим: қачонлардир шундай ишлар, ислоҳотлар амалга ошади, яхши ишларни эрта кечи йўқ, балки келгуси йилдан уриниб кўрарсизлар, фақат қоғозда эмас, амалда ҳам бир уриниб кўрайлик, ерни чуқурроқ ҳайдаб кўрайлик, мевасидан баҳраманд бўлиб, боғбонга раҳмат дейдиганлар топилади, албатта. Ёки сизларга мана шу қалбаки чемпионат ёқаётган бўлса, унда ўз ўрнингизни бўлажак қаҳрамонларга бўшатиб беринг, улар бизни жонли футбол сари етаклаб боришсин. Саломат бўлинг.

Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)

Киритилган сана: 13.11.2014 01:08. Ўкилди: 10897 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 14.11.2014 05:54. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 14.11.2014 05:39. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 13.11.2014 22:12. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 13.11.2014 22:03. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUBARU
Сана: 13.11.2014 18:36. SUBARUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 13.11.2014 16:27. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 13.11.2014 16:24. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 13.11.2014 16:19. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 13.11.2014 16:17. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 13.11.2014 16:10. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRAT
Сана: 13.11.2014 11:07. GAYRATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAGARINEX
Сана: 13.11.2014 10:40. GAGARINEXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 13.11.2014 09:59. BULUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.