Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11972 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.08.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.08.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.08.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.08.2026

      07:00 Снукер. Chinese Open. Первый раунд.
      09:00 Велоспорт. Тур де Франс. Этап 19. Мужчины.
      10:30 Снукер. Chinese Open. Первый раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Chinese Open. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат Европы. Бирмингем. День 3. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Снукер. Chinese Open. Второй раунд. Прямая трансляция.
      20:00 Легкая атлетика. Чемпионат Европы. Бирмингем. День 2.
      21:00 Трейлраннинг.
      21:30  Трейлраннинг. Премьера.
      22:00 Легкая атлетика. Чемпионат Европы. Бирмингем. День 2.
      23:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат Европы. Бирмингем. День 3. Прямая трансляция.
      02:00 Американский футбол. Hard Knocks.
      03:00 Покер.
      04:00 Снукер. Chinese Open. Второй раунд.
      04:30 Велоспорт. Тур де Франс. Этап 20. Мужчины.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Раҳмат сенга, Райан!

Баҳо:
+0; -0

Икки минг ўн туртинчи йил олтинчи май санаси. Англия премьер-лигасининг 37-тур учрашувлари бўлиб ўтмокда. “МЮ” “Халл Сити”ни "Орзулар театри"да қабул қиляпти. Бугун “МЮ” футболчилари Гиггс мураббийлиги остида майдонга тушишган. Ўйин “МЮ”нинг кескин ҳужумлари билан бошланди ва мезбон жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган Уилсоннинг икки ва Ван Перси бир голи эвазига “Халл” 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Бу ўйин оддий тур ўйини бўлса-да, лекин кўпчилик мухлисларнинг узоқ вақт ёдида қоладиган ўйин бўлди, десак муболаға бўлмас. Сабаби...

Сабаби бу ўйин буюк футболчи Райан Гиггснинг футболчилик фаолиятидаги энг сўнгги ўйини бўлди. Мен ушбу ўйинни кузатар эканман, ўйин давомида қандайдир ўзгача ҳислар қалбимни чулғаб олганини сездим. Бу ҳисни қандайлигини идрок эта олмайман, на хурсандчилик аломати бор ва на хафалик. Худди ичимда нимадир узилгандек бўлди гўё.

Ўтган йилги мавсум охирида “МЮ”нинг афсонавий мураббийи Сэр Алекс Фергюссон футболдаги мураббийлик фаолиятини тугатганида ҳам вужудимда шунга ўхшаш ҳолат содир бўлган эди. Ўхшаш вазият...

Гиггс 2-бўлимнинг 70-дақиқаларида ўзини ўзи майдонга туширди ва ўйин охиригача майдонда ҳаракат килди, бу ўйин унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги ўйини бўлди. Ўйин тугаганидан сўнг барча жамоадош дўстлари, рақиб жамоа футболчилари, ҳакамлар ва мураббийлар уни табриклашди...

Шу онда уни кўзларида ёш қалқиди, беихтиёр унинг кўз ёшларини куриб, мен ҳам кўз ёшларимни тийиб туролмадим, албатта бу қувонч, хурсандчилик кўз ёшлари эди. Унинг кўнглидан ўтган кечинмаларни, юрагининг туб-тубидан отилиб чиққан ҳиссиётларни англаш учун унинг бутсаларини кийиб, у босиб ўтган йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Гиггс жонажон клуби либосида майдон атрофидаги сўнгги йўлни босиб ўтаркан, мухлислар уни тинмай олқишлаб туришди...

Гиггснинг титуллари
Гиггс “МЮ”даги бутун фаолияти давомида 950дан ортиқ расмий ўйинда майдонга тушди ва бундан ташқари у британ футболи тарихида энг куп титулга эга футболчи мақомини олди.

Гиггс 1991 йилдан то ҳозирги кунгача “МЮ”даги фаолияти давомида Англия Премьер-лигасининг 13 карра чемпионлик титули, тўрт карра Англия ФА кубоги, уч карра Англия Лига кубоги, икки карра Европа Чемпионлар Лигаси, бир мартадан Қитъалараро кубок ва клублар ўртасида жаҳон чемпиони совринлари соҳиби бўлган.

Мана энди Гиггс аста секинлик билан мураббийлик фаолиятини ҳам йўлга қўймоқда. Шундай афсонанинг яна футбол оламида биз билан бирга бўлиши жудаям қувонарли ҳолат. Биз мухлислар Гиггснинг футболга қўшган улкан хизматлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, унинг мураббийлик фаолиятида ҳам мана шундай ажойиб натижаларини қайд этишини ва сэр Алекс Фергюссонга муносиб издош бўлишини тилаб қоламиз. РАҲМАТ СEНГА, РАЙАН!

Камолиддин (KASPERISKIY)

Киритилган сана: 07.05.2014 07:52. Ўкилди: 7999 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик