Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| Чорак финал |
Шўртан
Маъруф Жумаев
|
1 : 2
|
Қизилқум
Ислом Кенжабоев
Ислом Кенжабоев
|
| JAMOALAR TARKIBI |
1.Амирбек Лутфуллаев,
5.Озодбек Ражабов,
14.Фарзин Мухторов,
19.Бобур Мамадаминов, 20.Исломбек Баратов, 23.Муҳриддин Ботиров,
34.Шаҳбоз Жўраев,
66.Аҳмед Қобилжонов,
70.Маъруф Жумаев,
76.Муҳриддин Зоиров,
85.Сарвар Бўронов. |
|
22.Артём Макосин,
6.Эркин Байдуллаев,
7.Ислом Кенжабоев,
8.Гиорги Кухианидзе,
10.Мате Ватсадзе,
17.Салим Мустафоев,
18.Жасур Азимов,
20.Ислом Тўхтахўжев,
25.Азизбек Усмонов,
30.Элгужа Григалашвили, 71.Тимур Набиев. |
| ZAHIRA |
13.Жаҳонгир Жамолов,
7.Бекзод Сувонов,
11.Асадбек Самариддинов, 17.Жавоҳир Ҳасанов,
22.Жавоҳир Шокиров,
24.Шоҳруҳ Абдураимов,
99.Алпомиш Миров.
|
|
1.Игнатий Нестеров,
9.Беҳруз Садиллоев,
11.Шамсиддин Сагдуллаев, 14.Файзулло Қамбаров,
19.Жамшид Ҳасанов,
32.Илҳомжон Кенжаев,
44.Ҳумоюн Абдуалимов,
88.Аҳрор Умаржонов, 92.Владислав Алексин. |
| SARIQ KARTOCHKA |
Бобур Мамадаминов |
|
|
| 90+' |
 |
Шу темпда бугунги трансляциямизга якун ясаймиз. Келгуси баҳсларгача учрашгунча хайр, саломат бўлинг |
| 90+' |
 |
Қадрли дўстлар! учрашув якунланди. Қизилқум Актамов бошчилигида чорак финалга йўл олди |
| 90+' |
 |
Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди |
| 90' |
 |
Хавфлиии! Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар анча фаол ўтказишмоқда. Владислав Алексин деярли бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади |
| 85' |
 |
Шўртан ўйинда назоратни қўлга олди. Бироқ рақиб ҳимояси анча мустаҳкам ушлаб бермоқда |
| 80' |
 |
Макосинга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин |
| 79' |
 |
Меҳмонлар посбони Артём Макосинга нисбатан қўпол ўйнагани учун Жавоҳир Ҳасановга сариқ карточка кўрсатилди |
| 75' |
 |
Қизилқум ўйинни тўлалигича назорат қилмоқда. Рақиб майдоннинг иккинчи қисмига ўтишга қийналмоқда |
| 70' |
 |
Зарбааа! Ватсадзе яна бир вазиятни кўкка совурди. Тўп дарвоза тўсинини силаб ўтиб кетди |
| 65' |
 |
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув ғолиби АГМК ҳамда Нефтчи жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради |
| 63' |
 |
Ўйиндаги устунлик тўлиқ Қизилқум томонига ўтиб кетди |
| 61' |
 |
Гоооооол! Ислом Кенжабоевдан дубл. У пеналтини аниқ амалга оширди |
| 60' |
 |
Пеналтиии! Қизилқум фойдасига 11 метрлик нуқта белгиланди |
| 56' |
 |
Гоооооол! Ислом Кенжабоев жарима майдони ичидаги пала партишликдан унумли фойдаланди. У Байдуллаевнинг узутмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди |
| 50' |
 |
Ухххх! Эркин Байдуллаевнинг амалга оширган стандарт вазиятида ҳужумчилар зарба йўллашди. Бироқ ғузорлик ҳимоячилар бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни сўнгги лаҳзаларда қайтариб қолишга эришди |
| 46' |
 |
Таймни Шўртан ҳужумкор руҳда бошламоқда. Дастлабки вазиятлар хавфли кўриниш оляпти |
| 45' |
 |
Қадрли дўстлар, иккинчи бўлимга старт берилди. Қизиқарли баҳснинг давоми ҳам шиддатли темп тақдим этиши табиий |
| 45' |
 |
Бош ҳакам учрашув биринчи бўлимига ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Танаффус |
| 43' |
 |
Ғузорликлар майдон марказини қўлга олишга асосий урғуни бермоқда. Бу эса жамоага баҳсда катта устунлик бермоқда. |
| 41' |
 |
Шўртан ўйинни жуда ақлли темпда ўтказмоқда. Мезбонларнинг ҳимояси деярли бехато ўйнаяпти. Рақиб тўпларига ўз вақтида блок қўйишга улгуряпти |
| 40' |
 |
Зарбааа! Ватсадзе стандарт вазиятдан узатилган тўпга кучли зарба йўллади, бироқ мезбонлар посбони Амирбек Лутфуллаев жамоасини муҳим голдан қутқариб қолди |
| 33' |
 |
Баҳсда Қизилқум Суперлига вакили сифатида биринчи жамоа бўлиб ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар ўйинни назорат қилишяпти, бироқ зарбалар аниқлиги жуда паст фоизга эга |
| 30' |
 |
Зарбааа! Эркин Байдуллаевнинг жарима зарбаси ааанча ноаниқ кўриниш олди |
| 29' |
 |
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, жамоалар бевосита экстра таймлар ва пеналтилар сериясига мурожаат қилишади |
| 24' |
 |
Зарбааа! Шўртан жарима зарбасини хавфли ижро этди. Муҳриддин Зоировнинг зарбаси ноаниқ кетди |
| 22' |
 |
Бизда илк сариқ карточка. Бобур Мамадаминов рақибига нисбатан тактик фол ишлатди |
| 19' |
 |
Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни бесамар якунламоқда. Бу сафар ҳам яна Ватсадзенинг уриниши ўхшамади |
| 12' |
 |
Гооооооол!!! Учрашувда ҳисобни кутилмаганда Шўртан очмоқда. Маъруф Жумаев чап қанотдан узатилган тўпни икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай тўхтатмай туриб дарвозага йўллади. Чиройли гол! |
| 10' |
 |
Зарбааа! Баҳсда илк аниқ зарба. Ватсадзенинг йўллаган тўпини дарвозабон ушлаб олди |
| 07' |
 |
Қизиқарли маълумот: Ушбу жамоалар 2010 йилда ҳам ушбу мусобақанинг нимчорак финалида қатнашишганди. Унда икки ўйин натижасига кўра Шўртан кейинги босқичга йўл олган эди |
| 04' |
 |
Учрашувдаги биринчи хавфли вазият!!! Қизилқумнинг илк бурчак зарбаси ноаниқ кетмоқда |
| 01' |
 |
Демак дўстлар, учрашувга старт берилди |
| 00' |
 |
Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Шўртан" - "Қизилқум" учрашуви бошланмоқда. Ушбу учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин. |
| 00' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!!! |