Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Челси" — Европа лигаси ғолиби!
|
90+3' |
|
Обамеянгнинг зарбасига аниқлик етишмади
|
90+1' |
|
Вазиятлардан фойдаланишда "Арсенал"га омад етишмаяпти. Яхши ҳужум ташкил қилинган эди
|
90' |
|
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"Челси"да ўзгариш: Эден Азар ўрнига Дзаппакоста туширилди
|
86' |
|
Ляказетт олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
84' |
|
ВУУУУУУУҲ! Яна Ляказеттдан омад юз ўгирди. Александр яна бир марта яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Бу сафар олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди
|
82' |
|
ВУУУУУҲ! "Арсенал" футболчилари қандай қилиб гол ура олишмади! Ляказетт яккама-якка вазиятда йўллаган зарбани Кепа қайтарди
|
81' |
|
Азарнинг узатмасидан кейин Аспиликуэта рақиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
79' |
|
Вууууҳ! Виллиан жарима майдончасига кирди ва хавфли зарба йўллади. Тўп Чехнинг қўлидан майдонни тарк этди
|
77' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Месут Ўзил ўрнига Жозеф Уиллок туширилди
|
76' |
|
"Челси"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Росс Баркли майдонга туширилди
|
75' |
|
"Арсенал" дарҳол қарши ҳужум билан зарба берди. Обамеянг жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
75' |
|
"Челси" яхши комбинация ташкил қилди ва Азар 15 метрлардан яхши зарба берди. Чех қутқарди
|
72' |
|
ГООООООЛ! Эден Азар, 4:1! Бельгиялик футболчининг ўзи майдон марказида тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумни гол билан якунланди. Ассистент - Жиру
|
71' |
|
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Виллиан тушди
|
69' |
|
ГООООООООЛ! Алекс Ивоби, 3:1! Ҳозиргиа захирадан майдонга туширилган футболчи олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олди!
|
68' |
|
Кристенсен огоҳлантириш олди
|
67' |
|
"Арсенал"да 2та ўзгариш бўлди: Начо Монреал ўрнига Гендузи, Торрейра ўрнига Ивоби майдонга туширилди
|
65' |
|
ГОООООЛ! Эден Азар, 3:0! Бельгиялик футболчи Петр Чехни осонлик билан доғда қолдирди
|
64' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозасига!
|
60' |
|
ГОООООООЛ! Педро, 2:0! Азар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўз вақтида очилган Педрога пас берди. Ҳужумчининг 12 метрдан берган зарбаси у қадар кучли чиқмади, шунга қарамай тўп олис бурчакка бориб тушди. Чех кеч қолди
|
59' |
|
"Арсенал" ижросида яхши ҳужум. Ҳимоячилар қийинчилик билан бўлса-да хавфни бартараф этишди
|
56' |
|
Педро огоҳлантириш олди. Ҳакам билан тортишгани учун
|
51' |
|
Эмери жамоаси жарима тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
|
50' |
|
Жиру Европа лигасининг ушбу мавсумидаги энг яхши тўпурарга айланди — 11та гол
|
49' |
|
ГОООООООЛ! Оливье Жиру, 1:0! Эмерсон чап қанотдан етказган узатмани ҳужумчи 11 метрли нуқта атрофида бош билан дарвоза томон бурди. Чех яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди
|
49' |
|
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди
|
46' |
|
Иккинчи тайм старт олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
|
41' |
|
"Кўклар"нинг ҳужуми давом этади. Педронинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
|
39' |
|
"Челси" тезкор ҳужум ташкил қилди. Жиру жарима майдончаси чизиғи устидан аниқ зарба берди. Чех зарбани қайтарди. Сўнгра ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
34' |
|
Вуууҳ! Эмерсон чап қанотдан жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Чех зарбани қайтарди
|
32' |
|
"Канонирлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Сократис бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ
|
31' |
|
Аспиликуэта жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Сократисга тегиб қайтди
|
30' |
|
"Челси" дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
|
28' |
|
Вууууҳ! Жака кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Тўп тўсинни силаб ўтиб кетди
|
26' |
|
"Челси"да яхши имконият. Канте ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб келган Жируни тўп билан таъминлади. Оливье ўз техникаси қурбонига айланди ва тўп майдонни тарк этди
|
25' |
|
"Арсенал" жарима тўпини ўйинга киритди. Қанотдан етказилган узатмани охир-оқибат Кепа эгаллаб олди.
|
22' |
|
"Челси" посбони Аррисабалага ва ҳимоячи Аспиликуэта ўзаро тўқнашиб кетишди. Дарвозабон жароҳат олди
|
20' |
|
"Арсенал" бурчак тўпи ишлади. Давид Луис узатмани жарима майдончасидан ташқарига чиқариб юборди
|
18' |
|
Ляказетт жарима майдончаси ичида "Челси" посбони Аррисабалага билан тўқнашувда йиқилди. Ҳакам эса пенальти белгилашга жазм этмади. VAR ҳам ҳакамнинг қарори тўғри бўлганини тасдиқлади шекилли. Ҳужумчи ўзи йиқилишни истагандек кўринди
|
16' |
|
"Арсенал"дан яна бир хавфли ҳужум. Жаканинг чиройли пасидан кейин Колашинац чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Унинг узатмасини Аспиликуэта майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
|
13' |
|
Томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда
|
9' |
|
Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни "Арсенал" яратди. Майтланд-Найлс ўнг қанотдан олдинга ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Кепа мушт билан тўпни қайтарди. Обамеянг энг 14 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.
|
8' |
|
Европа лигаси мусобақаси тарихида бугун илк марта VAR тизими ишламоқда
|
4' |
|
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда
|
1' |
|
Диққат ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "канонирлар" киритиб беришди
|
' |
|
"Челси" кўк, "Арсенал" эса ўзининг "қизил-оқ" рангли формасида ҳаракат қилади
|
' |
|
Европа лигаси Кубоги стадионга олиб чиқилди. Энди эса "Челси" ва "Арсенал" клублари стадионга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
Айни дамда Бокудаги стадионда финал ўйинига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
|
' |
|
Лондоннинг икки — "Челси" ва "Арсенал" жамоалари нуфузли соврин учун Бокудаги "Олимпия" стадионида майдонга чиқишади. Ўйин бошланишига тахминан 15 дақиқа вақт қолди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европада клублар ўртасидаги нуфузи бўйича иккинчи ўринда турувчи — Европа лигаси мусобақасининг финалига етиб келдик
|