Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
Ўйин тугади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалига йўл олди. Ғалаба муборак бўлсин! Кейинги рақибимиз — Суадия Арабистони!
|
90+4' |
|
ГООООООООЛ! Нурилло Тўхтасинов, 1:5! Яхшибоев ўнг томондан олдинга ўтиб, жарима майдонига узатма берди. Абдухолиқов тўпни ўтказиб юборди, Тўхтасинов эса яқин масофадан дарвозани забт этди
|
90+3' |
|
Ўзбекистон хотиржамлик билан тўпни назорат қилиб, қўшилган вақтни ўтказмоқда
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Достон чап қанотдан олдинга ўтиб, Бобур томон пас бераётган эди. Аммо рақиб футболчиси тўпни эгаллаб олди
|
88' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Дилшод Саитов туширилди
|
87' |
|
Вууууууҳ! Тўхтасинов рақиб жарима майдони ичида тўпни олиб қўйиб, 15 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
85' |
|
ГООООООООЛ! Жасур Яхшибоев! 4:1! АГМК ярим ҳимоячиси ажойиб комбинацияни голга айлантирди. Ассистент — Тўхтасинов!
|
83' |
|
ВУУУУУҲ! Ғаниев! Жарима зарбасидан тўпни рақиб дарвозаси "тўққизлиги" томн йўналтирди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
81' |
|
ВУУУУУУУҲ! Ҳожиакбарнинг зарбасидан кейин тўп БАА дарвозаси устунига тегиб қайтди!!!
|
78' |
|
Майдон марказидан олдинги чизиққа узатма берилди. Дарвозани тарк этган Шамсий тўпни эгаллади
|
77' |
|
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Санжар Қодирқулов ўрнига Достон Ибрагимов туширилди
|
76' |
|
Вууууууҳ! Ғаниев! Яхшибоевнинг узатмасидан кейин Азиз рақиб жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
72' |
|
Ҳусниддин Алиқулов сариқ карточка олди.
|
71' |
|
ЭҲҲҲҲҲҲ, ЯХШИБОЕВ! Бир ҳимоячидан қочиб кетиб, жарима майдонига кирди, яккама-якка вазиятда дарвозабонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ортдан етиб келган мудофаа вакили чизиқ устида тўпни қайтариб қолди. Жасур очиқ турган жамоадошларига узатма бериши мумкин эди. Қизғанди!
|
71' |
|
Футболчиларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди ва Ал-Амирий жарима майдонимизга кириб келиб, ўткир бурчак остида ноаниқ зарба берди
|
69' |
|
Алижонов икки ҳимоячи орасида ўтиб, рақиб жарима майдонига киришга уринди, аммо рақиблар тўпни олиб қўйишди
|
65' |
|
Али Солиҳ Амро жароҳат олди. У Абдуллаевни атайлаб тепди
|
64' |
|
Ўзбекистонда биринчи ўзгариш: Ойбек Бозоров ўрнига Нурулло Тўхтасинов туширилди
|
63' |
|
Терма жамоамиз рақибни ўз жарима майдони ичига қамади, уюштирилаётган ҳужумлар ҳозирча зарба билан якунланмаяпти
|
60' |
|
Амирлик футболчилари бурчак зарбаси ишлади. Ўйинга киритилган тўпни Неъматов мушти билан уриб юборди
|
59' |
|
Рақиб жарима майдонига кираётган Бобур томон юқоридан узатма берилди. Тўпни Шамсий эгаллаб олди
|
57' |
|
Олимпиячиларимиз қарши ҳужумда яхши имкониятларга эга бўлишмоқда
|
54' |
|
БААликлар жарима зарбасини амалга оширишди, аммо вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Аммо бор-йўғи "аут" ишладик
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:3
|
45+3' |
|
ВУУҲҲҲ! Даҳшатли сейв! Рақби посбони Абдуҳолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди
|
45+3' |
|
Зарба! Қодирқуловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
45-3' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
|
' |
|
Ойбек Бозоров олис масофадан рақиб дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилишга муваффақ бўлди! Футболчиларимиз 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди
|
41' |
|
ГОООООООООООООЛ! Ойбек Бозорооооооов! Супергооооооооол!
|
36' |
|
ЗАРБААА! Бекхитнинг кучли зарбаси жонли девордаги футболчиларимизга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
35' |
|
Дарвозамиз томон жарима тўпи. Тўп олдида 13-рақамли футболчи...
|
' |
|
Эслатиб ўтамиз. Бугунги учрашув ғолиби Осиё чемпионатининг ярим финалида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади.
|
33' |
|
Яхшибрев рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдони ичига узатма амлга оширган эди, ҳимоячилар тўпни қайтарди
|
31' |
|
Эҳҳҳҳ, гол уришимиз керак эди! Яхшибоев жарима майдони ичида қулай вазиятда турган Бозоровга пас берди. Ойбек зарба бериши шарт бўлган вазиятда йиқилди. Аммо бу пенальти эмас
|
29' |
|
ВУУУУУҲ! БАА посбони бир амаллаб жамоасини голдан қутқарди. Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб, кучли зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб, дарвозага кираётганди. Шамсий ўрнидан туриб, тўпни қайтариб қолишга эришди
|
27' |
|
ВУУУУУУУҲ! Ғаниев ўнг қанотдан ажойиб юришни амалга ошириб, жарима майдонига кирган Бобурнинг оёғига тўпни "қўндирди"! Абдухолиқовнинг тўпни ерга туширмасдан йўллаган зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди
|
25' |
|
ГООООООООЛ! Ислом Қобилов! 2:1! Сардоримиз марказ бўйлаб зарба берди ва дарвозани забт этди!
|
24' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Ниҳоят 3 дақиқа этган текширувдан сўнг БАА дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди
|
20' |
|
Бозоров чап томонда рақибнинг икки футболчисидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдони кирди ва ҳимоячи уни чалиб йиқитди. Фу Минг ҳуштак чалмади. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда
|
19' |
|
Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда
|
15' |
|
ГООООООООЛ! Илҳом Алижонов! 1:1! Бозоровнинг узатмасидан кейин чап қанот ҳимоячимиз 18 метрдан кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди
|
13' |
|
ГОЛ! БАА ҳисобни очмоқда. Олис масофадан етказилган узатма натижасида 3 ҳимоячимиз Ал-Амирийни ўтказиб юборишди. Зайид яккама-якка вазиятда олис бурчакни ишғол қилди.
|
9' |
|
Эҳ, Жасур! У ўз қанотида рақибни икки марта алдади-ю, сўнгра на аниқ зарба берди, на аниқ узатма...
|
7' |
|
Оҳо! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Ғаниев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
|
6' |
|
Яхшибоев бурчакдан тўпни жарима майдони ташқарисидаги Алижоновга узатди. Ҳожиакбарнинг зарбаси кучли, аммо аниқлик етишмади
|
5' |
|
Амирлик футболчиси жарима майдонимизга кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Неъматов тўпни эгаллади
|
4' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани рақибларимиз қайтаришди
|
4' |
|
ВУУУУУҲ! Энди БАА посбони маҳорат кўрсатди. Яхшибоев томонидан етказилган жарима тўпини Абдухолиқов бош билан дарвоза томон бурди. Ерга урилиб борган тўпни Шамсий дарвоза юқорисига уриб юборди
|
2' |
|
ВУУУУУҲ! Абдувоҳид Неъматов! Рақиб футболчиси яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Дарвозабонимиз оёғи билан тўпни қайтарди
|
1' |
|
Диққат! Учрашув бошланди. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз. Яратганнинг ўзи қўлласин
|
' |
|
Гуруҳдаги 3та ўйинни оқ рангли футболкада ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк рангли формада ҳаракат қилади
|
' |
|
Энди эса навбатда Ўзбекистон давлат мадҳиясига
|
' |
|
Дастлаб Бирлашга Араб Амирликлари мадҳияси янграмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ва БАА Олимпия терма жамоалари чорак финал ўйинини ўтказиш Бангкокдаги “Ражамангала” стадионига чиқиб келишди.
|