Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | ' |   | "Барселона" эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ўз уйида "Осасуна"га ютқазди — 1:2 | 
				                
                    | 90+6' |   | Ўйин тугади. "Реал" - "Вильярреал" - 2:1. "МАДРИД" - ЧЕМПИОН! | 
				                
                    | 90+5' |   | ЙЎҚ! Ҳакам видеотакрорни кўргач, голни бекор қилди. 2:1 | 
				                
                    | 90+5' |   | ГООООООЛ! Марко Асенсио, 3:1! Барча ишни Винисиус бажарди ва жамоадошига пас берди. Марко бўш дарвозани ишғол қилди! | 
				                
                    | 90+3' |   | ВУУУУУУУҲ! Қандай қилиб??? Куртуа икки марта қутқарди. Иборра эса 4 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! "Реал"ни кечирди очиқчасига | 
				                
                    | 90+2' |   | Вууууҳ! Санти Мина жаримадан хавфли зарба берди. Куртуа тўпни мушти билан уриб юборди | 
				                
                    | 90' |   | Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 87' |   | "Вильярреал" сариқ карточка олди. Шакла жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. У 11 метрлардан аниқ зарба бера олмади | 
				                
                    | 86' |   | Иско огоҳлантириш олди | 
				                
                    | 84' |   | "Реал"да 3та ўзгариш бўлди. Майдонга Иско, Вальверде ва Лукас Васкес туширилди | 
				                
                    | 83' |   | ГОООООЛ! Иборра, 2:1! Қанотдан етказилган узатмага футболчи 11 метрли нуқта устидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! | 
				                
                    | 81' |   | ВУУУУУҲ! Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Асенсио бош билан зарба берди. Асенхо тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 80' |   | Винисиус жарима майдонига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди | 
				                
                    | 80' |   | Cooling break'дан кейин ўйин давом эттирилди | 
				                
                    | 77' |   | ГООООЛ! Бу сафар Карим Бензема 11 метрли жаримадан зарба берди. 2:0! | 
				                
                    | 77' |   | Аммо пенальтидан қайтадан тепилишини кўрсатди ҳакам. Хато қилдиёв | 
				                
                    | 75' |   | ИЯ? Керакмиди шу нарса? Рамос пенальтидан зарба бериш ўрнига пас берди. Бензема югуриб келиб гол урди. Аммо гол бекор қилинди. Чунки Карим зарбадан аввал жарима майдонига кирган эди | 
				                
                    | 73' |   | ПЕНАЛЬТИ! "Вильярреал" дарвозасига! Рамос ҳужумга ўтди ва пенальти ишлади. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда | 
				                
                    | 72' |   | Оҳо! Онтиверос "Реал" жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди. Куртуа ўз ўрнида | 
				                
                    | 69' |   | Ҳаммаси жойида. Куртуа ўйинни давом эттира олади | 
				                
                    | 67' |   | "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Кинтилья тиззаси билан Куртуанинг бошига урилиб кетди. Тибонинг аҳволи яхши эмас. | 
				                
                    | 64' |   | Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. Лионель Месси 21 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди. Ҳозирча "Барселона" - "Осасуна" - 1:1. | 
				                
                    | 63' |   | "Вильярреал" футболчиси жаримадан тўғридан-тўғри зарба беришга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди | 
				                
                    | 62' |   | Лука Модрич сариқ карточка олди | 
				                
                    | 60' |   | Менди ўз қанотида икки футболчидан ўтиб кетиб рақиб жарима майдонига кирди ва узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 58' |   | Қанотда Родригога нисбатан фол ишлатилди | 
				                
                    | 58' |   | Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйиб олишди | 
				                
                    | 55' |   | "Вильярреал" жарима зарбасини ишлади. Тўп Варандан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган тўпни Куртуа эгаллаб олди | 
				                
                    | 54' |   | Вуууууҳ! Карвахаль ўз қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, икки ҳимоячини алдади ва зарба берди. Асенхо қийинчилик билан тўпни қайтарди | 
				                
                    | 53' |   | Зидан шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда | 
				                
                    | 48' |   | Меҳмонларнинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган тўпни Карвахаль бош билан қайтарди | 
				                
                    | 46' |   | Кроос жаримадан тўпни рақиб жарима майдонига етказди. Рамос бироз ета олмади | 
				                
                    | 46' |   | Иккинчи бўлим бошланди. | 
				                
                    | 46' |   | "Вильярреал"да иккита ўзгариш бўлди. Майдонга Бруно ва Хави Онтиверос туширилди | 
				                
                    | 45+3' |   | Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Вильярреал" - 1:0. Танаффус. | 
				                
                    | 45+2' |   | "Вильярреал" жарима зарбасини амалга оширди. Узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади | 
				                
                    | 45' |   | Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 44' |   | Родриго яхши ҳаракат қилди. У ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига ерлатиб узатма берди. Кинтилья тўпни вазиятдан узоқлаштирди | 
				                
                    | 41' |   | Сўнгги 3 дақиқани меҳмонлар ҳужумда ўтказишди. Аммо "Реал" ҳимоясини ёриб ўта олишмади | 
				                
                    | 37' |   | Родриго ўнг қанотда Карвахаль билан "девор" ўйнаб, жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди | 
				                
                    | 33' |   | Футболчилар сув ичиб олишди | 
				                
                    | 29' |   | ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Ниҳоят, "Вильярреал" хатога йўл қўйди! Майдон марказида Каземиро рақибдан тўпни олиб қўйди. Модрич тўпни эгаллаб, Бенземага узатди. Каримнинг зарбасидан кейин тўп дарвзабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Мавсумдаги 20-гол! | 
				                
                    | 26' |   | Мадридликлар рақиб мудофаасини ёриб ўтиш йўлларини қидиришмоқда | 
				                
                    | 24' |   | Чуквуезе яна бир яхши вазиятни қўлдан чиқарди. У жарима майдони ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади | 
				                
                    | 23' |   | Меҳмонлар майдон марказидан туриб Чуквуезе томон узатма беришди. Агар футболчи тўпни эгаллай олганида хавфли ҳужум юзага келарди | 
				                
                    | 21' |   | "Реал"га тезкор гол уриш насиб қилмади. "Вильярреал" бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланмоқда | 
				                
                    | 19' |   | Шакла сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаёган Эден Азарни қўли билан тортиб қолди | 
				                
                    | 17' |   | "Барселона" - "Осасуна" ўйинида ҳисоб очилди. Меҳмонлар футболчиси Хосе Арнаис ҳисобни очди. Дарвоқе, агар бугун "Барса" очко йўқотса, "Реал" мағлуб бўлса ҳам чемпионга айланади | 
				                
                    | 16' |   | Модрич олис масофадан кучли зарба йўллади. Асенхо қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди | 
				                
                    | 15' |   | Оҳо! Каземиронинг узатмасидан кейин Бензема тўпни ерга туширмасдан чап оёқда ўткир бурчак остида тепди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 13' |   | Родриго Бензема билан бирга яхши ҳужум ташкил қилди, аммо ўзи офсайдда қолди | 
				                
                    | 12' |   | Каземиро кутилмаганда олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ | 
				                
                    | 11' |   | Мадрид жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди | 
				                
                    | 9' |   | Эҳ, Модрич. Азар жарима майдони остонасида очилган хорватиялик футболчига узатма берди. Лука тўпни эгаллаб ичкарига кириш ўрнига, тўпни ўтказиб юборишга қарор қилди. Орқада Родриго бор эди, аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди | 
				                
                    | 7' |   | "Реал"нинг ҳужуми. Модрич ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Бенземанинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Асенхо тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 7' |   | Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи даврадаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди | 
				                
                    | 4' |   | Вуууууҳ! Рамос олис масофадан узатма билан Карвахални олдинга бошлади. Дани тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кирди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Посбон ортга сурилдию, тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 2' |   | Сариқ сувости кемаси тўпни назорат қилмоқда | 
				                
                    | 1' |   | Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Вильярреал" футболчилари киритиб беришди | 
				                
                    | ' |   | Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида | 
				                
                    | ' |   | "Реал"ни чемпионликдан 2 очко ажратиб турибди. Зидан шогирдлари эса бугун 3 очкони қўлга киритиб, чемпионлик масаласини ҳал қилишмоқчи | 
				                
                    | ' |   | Ассалому алайкум, қадрли Испания футбол мухлислари! "Реал" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйинга хуш келибсиз |