Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Эйбар" - 5:0.
|
90' |
|
Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
ГООООООЛ! Артур, 5:0! Ассист — Мартин Брэйтуэйт. Иккала футболчи голни юзага келтиришди. Артурнинг узатмасидан кейин ҳужумчи яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғидан Артурга бориб тушди ва бразилиялик футболчи бўш дарвозани ишғол қилди
|
87' |
|
ГООООООЛ! Лионель Месси, 4:0! Покер. Ассист — Мартин Брэйтуэйт.
|
85' |
|
Папе Диоп сариқ карточка олди. Брэйтуэйтга нисбатан фол ишлатгани учун
|
83' |
|
"Эйбар"да сўнгги ўзгариш: Себастьян Кристофорo майдонга туширилди
|
82' |
|
Артуро Видаль дарвозани ишғол қилди, аммо офсайд туфайли гол бекор қилинди
|
82' |
|
Артуро Видаль дарвозани ишғол қилди, аммо офсайд туфайли гол бекор қилинди
|
79' |
|
Месси жаримадан зарба йўллади. Дмитрович тўпни юқорига уриб юборди
|
76' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Лангле ва Умтити биргаликда дарвозани ишғол қилишди. Аммо Клеман офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди
|
75' |
|
Брэйтуэйт чап қанотда тўпни эгаллади ва жарима майдонига кираётган Месси томон узатма бермоқчи бўлди. Уриниш муваффақиятсиз чиқди
|
74' |
|
Орельяна ўнг томондан мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Тўп олис устун томондан ўтиб кетди
|
72' |
|
"Барселона"да кутилган ўзгариш рўй берди. Антуан Гризманн ўрнига Мартин Брэйтуэйт майдонга туширилди.
|
68' |
|
"Барса"да ўзгариш: Жерар Пике ўрнига Самуэль Умтити туширилди
|
67' |
|
Вуууҳ! Ҳозиргина майдонга тушган Пабло де Бласис ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Унинг 7-8 метрдан йўллаган зарбасини Тер Штеген қайтариб қолди
|
66' |
|
"Эйбар"да иккита ўзгариш бўлди: Инуи ва Энрич майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Кике Гонсалес ва Пабло де Бласис туширилди
|
63' |
|
"Эйбар"нинг яна бир голи инобатга олинмади. Пике дарвоза чизиғи устида тўпни боши билан қайтараётган эди. Аммо оёғини баланд кўтарган Арбилья дарвозани ишғол қилди. Хавфли ўйин туфайли гол бекор қилинди
|
63' |
|
Вууууҳ! Инуи Семедудан тўпни олиб қўйиб, "Барса" жарима майдонига кириб келди ва зарба берди. Тўп Ланглега тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
|
61' |
|
"Барселона" жарима майдони чизиғи яқинида белгиланган жарима зарбасини Орельяна тепди. Тер Штеген тўпга ташланди ва уни майдондан ташқарига чиқариб юборди
|
59' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Френки де Йонг туширилди
|
52' |
|
Бу сафар Артуро Видаль Гризманндан голни олиб қўйди. Бускетснинг узатмасидан кейин Антуан дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқаётган эди, офсайдда қолган чилилик футболчи тўпни эгаллаб, вазиятни йўққа чиқарди
|
51' |
|
Вууууууҳ! Гризманнинг узатмасидан кейин Ракитич дарвоза майдони ичида тўпни дарвоза томон бурди. Дмитровичдан сэйв
|
50' |
|
Эҳҳҳ, Семеду! Мессининг узатмасидан кейин Гризманн яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолган Семеду тўпни ўйнаб, вазиятни йўққа чиқарди
|
48' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди
|
48' |
|
Вуууҳ! "Эйбар" битта жавоб тўпини киритишга яқин келди. Қанотдан ерлатиб етказилган узатмага меҳмонлар ҳужумчиси зарба берди. Тўп Пикенинг оёғидан юқорига кўтарилиб кетди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Эйбар" - 3:0. Танаффус
|
45' |
|
Гризманн дарвозабон билан яккама-якка вазиятда посбонни алдадию, аммо ўзи йиқилди. Пенальти эмас, офсайд!
|
43' |
|
ВУУУУҲ! Дмитрович қаҳрамонлик кўрсатди. "Барса"нинг тезкор ҳужуми натижасида Гризманн томонидан 10 метрдан йўлланган зарбани "Эйбар" посбони қайтарди. Қайтган тўпга Бускетс 5 метрдан зарба берди. Марко яна бир сэйв намойиш қилди
|
40' |
|
ГООООООЛ! Лионель Месси, 3:0! Хет-трик! Меҳмонлар ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Мессига узатиб қўйди. Аргентиналик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятда ўзи зарба бермасдан, Гризманнга узатма берди. Антуан тўпни ўзига бўйсундириб, зарба бергунга қадар ҳимоячи етиб келиб, тўпни қайтарди... Месси томон. Лео эса битта зарба билан дарвозани ишғол қилди
|
39' |
|
Гризманн офсайдда қолди
|
39' |
|
Артурнинг узатмасини марказий ҳимоячи қайтариб қолмаганида Месси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб кетар эди
|
37' |
|
ГООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Жамоа сардори яна рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди
|
30' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Эскаланте 15 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
27' |
|
"Барса" ниҳоят қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб келди, аммо Месси офсайдда қолди
|
26' |
|
"Эйбар" футболчилари томонидан қўлланилаётган прессинг иш бермоқда шекилли, мезбонлар майдон марказидан ўта олишмаяпти
|
22' |
|
"Эйбар" бурчак зарбасини амалга оширди. Пике бош билан тўпни қайтарди. Такрорий узатма натижасида тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
|
19' |
|
Вууууҳ! Артуро Видаль чап қанотдан ўткир бурчак остида зарба берди. Дмитрович қайтарган тўпга чилилик футболчининг ўзи етиб келди ва дарвозабон яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди...
|
18' |
|
Тер Штегеннинг ноаниқ узатмасидан кейин тўпни Папе Диоп эгаллаб олди ва 11 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
|
14' |
|
ГОООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Аргентиналик футболчи рақиб жарима майдони атрофида тўпни қабул қилди, уч футболчидан чиройли ўтиб кетди ва Дмитровични доғда қолдирди
|
11' |
|
Инуи "Барса" жарима майдони бурчагидан аниқ зарба йўллади. Марк-Андре тўпни осонлик билан эгаллади
|
10' |
|
Каталонияликлар аста-секин рақиб жарима майдони томон кириб келишмоқда
|
7' |
|
Тўп назорати каталонияликлар томонига ўтди
|
4' |
|
ГОЛ эмас! "Эйбар" ҳисобни очган эди. Аммо гол урган Энрич томон қанотдан узатма берилаётган пайтда ҳужумчи офсайдда қолган эди
|
1' |
|
Диққат учрашув бошланди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
|
0' |
|
Ўйин бошланишига негадир чўзилмоқда. Ҳакамларнинг алоқа воситасида қандайдир муаммо юзага келди шекилли
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 25-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Эйбар»ни қабул қилмоқда.
|