Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Энергетик-БГУ" - "Городея" - 0:1. Меҳмонларнинг ягона қарши ҳужуми уларга 3 очко келтирди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Носконинг узатмасидан кейин Умаровни тўпни қабул қилди, дарҳол зарба бермади. Қулай вазиятга чиқишга уринди, аммо имкониятни қўлдан чиқарди
|
87' |
|
"Городея"да ўзгариш: Гол муаллифи Сорокин ўрнига Игнатенко туширилди
|
86' |
|
Умаров дарвоза томон яқинлашаётган жамоадошига узатма берди. Аммо марказий ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
|
83' |
|
"Талабалар" ҳужумда ҳеч нарса қила олишмаяпти
|
82' |
|
Тве жарима майдони ичидаги Умаровга узатма берди. Шаҳбоз зарба беришга улгурмади.
|
78' |
|
Вуууҳ! "Городея" иккинчи голни уришига бир бахя қолди. Яқин масофадан берилган зарбани мезбонлар дарвозабони қайтариб қолди
|
75' |
|
Умаров фаол ўйнашга интилмоқда. Аммо жамоадошлари ҳозирча уни қулай вазиятга чиқара олишмаяпти. Агар Яхшибоев майдонда бўлганида, улар яхши жуфтлик ҳосил қилишарди
|
70' |
|
"Городея" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Энергетик" эса уларнинг мудофаасини ёриб ўта олмаяпти
|
69' |
|
Юқоридан етказилган узатмани "Городея" дарвозабони осонлик билан эгаллаб олди
|
68' |
|
Умаровнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди
|
66' |
|
Тве жарима майдони ярим айланаси чизиғи устидан аниқ зарба йўллади. "Городея" дарвозабони тўпни эгаллаб олди
|
63' |
|
"Городея"да ҳам ўзгариш бўлди
|
60' |
|
"Энергетик-БГУ"да ўзгариш: Мусаханян ўрнига Совпель тушди
|
57' |
|
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Самарасиз
|
53' |
|
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди
|
51' |
|
Умаров бурчак зарбаси ишлади
|
49' |
|
Шуҳбоздан гол кутиб қоламиз
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида Яхшибоев ўрнига Шаҳбоз Умаров туширилди. Жасурнинг жароҳати унга ўйинни давом эттиришга халал берди шекилли
|
46' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Энергетик-БГУ" - "Городея" - 1:0. Танаффус
|
45+1' |
|
Яхшибоев олис масофадан белгиланган жарима зарбасини йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
Мезбонлар кўп ҳужум ташкил қилмоқда. Аммо иш аниқ зарбагача етиб бормаяпти
|
35' |
|
ГОООЛ! "Городея" ҳисобни очди. Меҳмонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Қанотдан етказилган узатмани Сорокин кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди
|
34' |
|
Жасурга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилади
|
33' |
|
Яхшибоевга нисбатан фол ишлатилди. Жасур майдонда ётибди. Жароҳат олди шекилли
|
33' |
|
Яхшибоевнинг томон билан берган пасидан кейин Носко чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
28' |
|
Яхшибоевдан узатма қабул қилган Тве жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
27' |
|
"Энергетик"нинг навбатдаги ҳужуми самарали чиқмади. Жарима майдони томон узатилаётган узатмалар негадир Яхшибоевгача аниқ етиб бормаяпти
|
25' |
|
Тўп асосан майдон марказида
|
21' |
|
Яхшибоев бурчакдан узатма берди. Хавфли вазият юзага келди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
18' |
|
Меҳмонлар футболчисининг зарбаси хавфли бўлди, аммо бироз ноаниқ
|
17' |
|
Мавату чап қанотдан "Городея" жарима майдони ичига узатма берди. Ҳужумда фол ишлатилди
|
10' |
|
"Талабалар" футболчиси Тве жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
8' |
|
Жасур кетма-кет 2 марта бурчакдан узатма берди. "Городея" мудофаа вакиллари яхши ҳимояланишмоқда
|
7' |
|
Яхшибоев чап қанотдан Яхшибоев рақиб жарима майдонига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
|
4' |
|
Бурчакдан тўпни Яхшибоев эмас, Тве етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
3' |
|
"Энергетик" футболчиси олис масофадан кучли зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
|
1' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Беларусь чемпионатининг 5-тури доирасида «Энергетик-БГУ» ва «Городея» жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланди.
|