Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

Анри "Манчестер Сити"ни қаттиқ жазолашга чақиргани ҳақидаги хабарни рад этди [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Кимсиз ўзи, мистер Перес!

Баҳо:
+0; -0

Азизлар, «Реал Мадрид»дек супержамоа президенти вазифасини моҳирона бажараётган Флорентино Пересни нечоғли биласиз? Кўпчилик бу саволга жавоб тариқасида мутлақо бошқа гапларни айтишга одатланиб қолган: «Перес учига чиққан фирибгар», «У ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган инсон...». Бечора Флорентинони тенги йўқ маккордек тасаввур қилувчилар ҳам жуда кўп. Хўш, бундай «таъриф»лар қанчалик асосли? Аслида Перес жаноблари қандай инсон? У ниманинг ҳисобига «Реал»ни бинойидек бошқаришни ўрнига қўймоқда?

Демак, ҳаммасини бир бошдан кўриб чиқамиз. Флорентино Перес миллионлар ўйини - футболдаги фаолиятини қандай ва нимадан бошлаган? «Реал»дек буюк жамоанинг президентлик тахтига қай тариқа кўтарилган? Аввало, алоҳида айтиш керак, бу инсон халқ орасида жуда машҳур саналсада, ҳозиргача унинг ўтмиши кўпчиликка номаълум. Бошқача айтганда,  дон Флоронинг ҳаёт йўли саноқли кишилар, яъни яқинлари ва танишларигагина  мавҳум эмас, қолганлар учун гўёки, очиш тақиқланган саҳифадек. Лекин дам-бадам Переснинг қайсидир қирраси ёки тарихи матбуот юзини кўраётгани ҳам айни ҳақиқат. Ахир бошқача бўлиши мумкинми? «Реал»дек гигантга президентлик қилсаю, унинг ҳаёти бўйича «тафтиш» олиб борилмаса-я... Йўқ, матбуот аста-секинлик билан бўлсада, очилмаган саҳифаларга кўз югуртирмоқда ва шу аснода дон Флорентинонинг номаълум қирралари кенг оммага ҳам ёйилмоқда.

«Қироллик клуби»нинг амалдаги президенти фаолиятини қисқача ёритадиган бўлсак, у Мадрид Политехника университетида муҳандислик йўлалиши бўйича таҳсил олган. Ўша пайт Испанияда олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш унчалик муаммо туғдирмасди. Хуллас, ёш Перес тезда  Мадрид шаҳар кенгашида фаолият бошлайди. Ҳали тажрибасиз саналган мутахассисга енгилроқ ваколат - жамоат автомобиль йўллари қурилиши бўлими раҳбарлик лавозимини топширишади. Оддий айтганда, Флоро пойтахт ҳукуматида йўллар ассоциацияси ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш маҳкамасига масъул шахс этиб тайинланади. Кейинчалик дадил қадам ташлаган   Флорентино бирданига ўз салоҳиятини сиёсат айвонида синаб кўришга аҳд қилади. Шу тариқа кўп ўтмай, уни Испания демократик ислоҳот партияси (ДИП)га бош котиб сифатида сайлашади. Бироқ Пересга янги соҳада узоқ иш юритиш насиб этмайди. Чунончи, 1986 йилги сайловлардан кейин ДИП тарқатиб юборилади. Чунки партия парламентдан жой эгаллаш йўлидаги курашда етарли даражада овоз тўплай олмайди. Мазкур муваффақиятсизлик ёш арбоб учун кучли зарба эканлиги тахмин қилинади. Чиндан ҳам, Флоро бундан гўёки, ўзини йўқотиб қўяди ва сиёсий саҳнадан оҳиста четга чиқади. Шу билан унинг ҳаётидаги биринчи фаолият йўналиши ёпилади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Перес энди ўзини яна бир янги олам - бизнесга уради. У бу борада осон йўлни танлайди. Яъни тор доирадаги дўстлари ҳамкорлигида инқирозга юз тутган қурилиш компанияси - Padrosни сотиб олади. Ишнинг тўғри ташкил этгани ва тадбиркорлиги самараси ўлароқ, Padros секин-аста қаддини ростлаб, бинойидек даромад келтира бошлайди. Ўша вақт Перес яна бир неча йилдан сўнг кўпмиллатли корпоратив империя ҳукмдорига айланишни хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Ёш Флоро кейинги йилларда ўз бизнесини тобора мустаҳкамлаб боради. Бунда унга Испанияда қурилиш саноатининг шиддатли ривожланиши роса қўл келгани аниқ. Хуллас, оқилона раҳбарлик натижасида Padros чинакамига гуллаб-яшнайди, Перес-нинг ўзи эса  янги объектларни бунёд этиш бўйича бизнес оламининг йирик намояндаларидан бирига айланади. Шу тариқа қудратли қурилиш компанияси - ACS дунёга келади. Айтиш жоиз, бу айни пайт бутун дунёдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири саналади.

Бизнесдаги муваффақиятлардан руҳланган компания соҳиби 1995 йилга келиб, футбол оламига назар ташлайди ва «Реал» президенти лавозимини эгаллашга қаратилган биринчи уринишга қўл уради. Ўшанда амалдаги президент Рамон Мендоса клубнинг қарзга ботгани хусусидаги фактлар фош  бўлганлиги натижасида кучли босим остида қолганди. Бироқ илк ҳаракат Перес учун омадсизлик билан тугайди. Яъни амалдаги раҳбар сайловлар жараёнида 699та овоз тўплайди ва ўз лавозимини сақлаб қолади. Флорентино бундан сира руҳини чўктирмай, шунчаки, ACSдаги фаолиятини давом эттиради. Чунки у  «Реал» тахтини эгаллаш учун яна имконият туғилишига шубҳа қилмасди. Тушунарлики, бизнесда ҳам, футболда ҳам юксак нуфузга эришиш, ҳукмронлик ўрнатишга бўлган иштиёқ жуда кучли. Бу хислатлардан бенасиб қолмаган ACS соҳиби 2000 йилги сайловларда яна бир марта ўз омадини синаб кўришга қарор қилади. У дастлабки уринишда кузатилган мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарганди. Шунга асосан, бу сафар сайловчиларни кутилмаган совғалар эвазига ўз томонига оғдиришни режалаштиради. Яъни бутун футбол олами, айниқса, «Реал» мухлислари хаёлига ҳам келмаган буюк авантюрани амалга оширади.

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 20.12.2016 14:59. Ўкилди: 12537 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик