Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 71
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Фулхэм 31 44
10 Брайтон 31 43
11 Борнмут 32 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Сервер Жепаров: Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишимизга ишоняпман

Баҳо:
+0; -0

Эрон про-лигасининг 3-турига келиб, ниҳоят, теҳронликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди. 

Миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ўйиннинг 42-дақиқасида узоқ масофадан ўнг оёғида зарба йўллаб, «Тракторсози» дарвозабонини ожиз қолдирди.

Бу «Истиқлол»нинг янги мавсумдаги илк голи бўлиш билан бир қаторда, жамоанинг биринчи ғалабасига замин яратди. Теҳрон клуби 3-турдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

«Тракторсози»га қарши кечган учрашувдан сўнг ҳамюртимиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Сервер, аввало, ажойиб гол ва жамоангизнинг илк ғалабаси билан табриклаймиз. Жуда қийин ғалаба қўлга киритилди, шундай эмасми?

- Албатта. Мазкур баҳсда бизга ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Боиси, кетма-кет икки ўйинда очко йўқотиб, бирорта ҳам гол уролмай, турнир жадвалидаги ҳолатимизни бирмунча оғирлаштириб юборгандик.

Очиғи, бу «Истиқлол»нинг кўп минг сонли мухлислари орзиқиб кутган муваффақият бўлди. Жамоамиз ишқибозлари ҳар бир учрашувни интизор кутишади. Улар ҳар бир ўйин ғалаба билан якунланишини хоҳлашади.

- Уч очко ниманинг эвазига келди, деб ўйлайсиз?

- Бутун ўйин давомида рақибга нисбатан сезиларли устунликка эга бўлдик. Дастлабки 20 дақиқа ичида икки ёки учта жуда қулай вазиятни бой бердик.

Айниқса, ҳужумчиларимиздан худди аввалги ўйинлардаги каби омад юз ўгирди. Иккинчи бўлим бошида тезкор гол уриб олдик.

Қолган дақиқаларда ўйин тизгинини ўз қўлимизда ушлаб турдик ва якунда мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик.

- Гол жуда ҳам чиройли чиқди. Ўша вазиятда дарвозадан узоқда эдингиз. Тўп ҳам сиз учун ноқулай ўнг оёқда тепилди. Таваккал қилдингизми ёки бу олдиндан ўйланган зарба эдими?

- Ўйиндан олдин мураббий менга «Зарба берадиган нуқтага чиқдингми, вазиятни қўлдан чиқарма», деб кўрсатма берганди. Шу талабга амал қилдим ва бу жамоамизга муваффақият келтирди.

Ҳа, сиз айтгандек, тўп ўзим учун бироз ноқулай ўнг оёққа тушиб қолди. Лекин зарба берадиган нуқтада эдим. Қарангки, бундай қарорни рақиб дарвозабони ҳам кутмаган экан.

Яхши зарба бесамар кетмаганидан хурсандман. Энг муҳими, «Истиқлол» мавсумдаги илк ғалабасига эришди. Бу қолган ўйинларда жамоамизга қўшимча куч-қувват бағишлайди.

- Аввалги икки учрашувдаги омадсизликни таҳлил қилиб кўрдингларми? Рақиблар кучли эдими ёки жамоангизга омад кулиб боқмадими?

- Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Иккала баҳсда ҳам ўз имкониятимиз даражасида ҳаракат қила олмадик. Бошқа томондан, чемпионат эндигина бошланди. Мавсум аввалида бир қатор омиллар футболчиларга халал бериши табиий ҳол.

Дастлабки икки турда ҳаяжон кучли эканлиги сезилиб қолди. Ўйлайманки, энди омадсизликлар ўрнини чиройли ғалабалар эгаллайди.

- Очиғи, сизни 20-рақамли либосда кўриб, ҳайрон қолдик. Шу кунгача ўйнаган жамоаларингизда ё «30» ёки «8»да ҳаракат қилгансиз. Нимага айнан 20-рақамни танладингиз?

- Ҳа, бу рақам ўзимга ҳам бироз ғалати туюляпти. Аслида иримчи эмасман-у, аммо ўрганиш қийин бўлмоқда. Ҳамиша 8-рақамда тўп суришга одатланганман.

Афсуски, «Истиқ-лол»да 8 ёки шу сон иштирок этган бошқа барча рақамли футболкалар банд экан. Қизиғи, 20-рақамни менга бош мураббийнинг ўзи тавсия қилди.

Биринчи бор шундай ҳолатга тушдим. Негаки, ҳеч бир жамоа устози менга рақам борасида маслаҳат бермаганди.

- Ниҳоят, сиз «Истиқлол»дасиз. Ўтган мавсумнинг ярмини «Сепахон» жамоасида ижара асосида ўтказдингиз. Ярим йил ичида клубда нималар ўзгарибди?

- Катта ўзгаришлар рўй берган, дея олмайман. Хабарингиз бор, трансфер сиёсати туфайли ижара асосида ўзга жамоа сафида ўйнашга мажбур бўлдим.

«Истиқлол» билан шартнома имзолаган бўлсамда, ўтган мавсум бу клуб таркибида бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмадим. Худди хизматни ўтаб қайтган аскардек, яна жамоа сафидаман.

Билганим шуки, бош мураббийнинг ўзи мени жамоада кўришни истаган ва клуб раҳбарларидан сотиб олишларини сўраган.

Мураббийимиз жуда ҳам тажрибали ва ўта талабчан. Ўтган мавсум билан таққослаганда, жамоа ўйини, тактикаси ва моделида сезиларли ўзгаришлар рўй берган.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Ўзимиз қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишимиз керак. Биринчи галда Эрон чемпиони бўлиш, кейин мамлакат кубогини қўлга киритиш.

- Бу мақсадга эриша оласизларми?

- Забт этилмайдиган чўққи йўқ. Ҳаракат қилсак, албатта, ўз мақсадимизга эришамиз. Шахсан ўзимнинг ҳам ниятим шу.

Ҳозиргача Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея мамлакатлари чемпиони бўлдим. Ана шу олтин медаллар қаторига Эрон про-лигаси ғолиблигини ҳам қўшиб қўймоқчиман.

- Эрон чемпионатида 3та тур учрашувлари ортда қолди. Илк таассуротлар қандай?

- Ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, футбол - эронликларнинг энг севимли спорт тури. Мухлислар билан тўла стадион, уларнинг олқиши, айниқса, «Озоди»даги атмосфера. Табиийки, бундай ажойиб муҳитда футбол ўйнаш кишига эстетик завқ бағишлайди. Ўз-ўзидан ўйинингиз ҳам қовушади. Мазза қилиб тўп сурасиз.

- Жамоада ким билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўласиз?

- Бразилиялик легионер Падовани билан яқин дўстмиз. Легионернинг дардини легионер билади-да (кулади). Умуман олганда, ҳамма футболчилар билан ҳам дўстона муносабатдаман. Пежман ва Муштаба инглиз тилида бемалол сўзлаша олишгани боис, улар билан ҳам кўпроқ мулоқотда бўламан.

- Турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ҳам ёнингиздами?

- Ҳозирча йўқ. Улар айни пайт Тошкентда.

- Умуман, легионернинг оиласи футболчи сингари «кўчманчи» бўлгани яхшими ёки..?

- Энди бу... ҳаммада ҳар хил. Лекин барибир, аксарият футболчилар оиласи ёнида бўлишни хоҳлайди. Ўзим ҳам доимо шундай йўл тутганман. Яқинда Теҳрондан алоҳида квартира беришди.

Шу кунларда виза билан боғлиқ масалалар ҳал этиляпти. Тез орада оиламни олиб келаман. Балки терма жамоа йиғини сабаб Тошкентга борган пайтим бу иш амалга ошар?! Ҳозир шу мавзуда гапиряпману, бир зумда фарзандларимни соғиндим. Уларни кўргим келяпти.

- Эронда зерикмаяпсизми? Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз?

- Машғулотлар, ўйинлар, сафарлар... Бундай тиғиз шароитда бўш вақт жуда кам бўлади. Дам олиш кунлари ресторанга бораман. Шаҳар марказидаги савдо мажмуаларини айланаман. Камида икки кунлик таътил берилса, балиқ овига чиқишни режалаштириб турибман.

- Октябрь ойида 35 ёшга тўласиз. Чарчоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Ўзимни қалбан 35 ёш ҳис қилмаяпман. Ҳали майдонда 90 дақиқа ўйнай оламан, бунга кучим етади. Ҳаттоки, ундан ҳам кўпга чидашим мумкин. Фикримни асослаш учун бир факт: гол урган ўйинимда 10 км. масофани босиб ўтибман.

Шундай экан, ҳали оёғимда кучим кўп. Футболдан кетиш ҳақида умуман ўйлаётганим йўқ. Модомики, майдонда жамоадошларим ёки рақиблардан ортда қолаётганимни сезган кунимоқ, бутсаларимни михга иламан. Ҳозирча футболдан чарчамадим.

- Келинг, энди миллий терма жамоа ҳақида суҳбатлашсак. Бизни олдинда иккита муҳим учрашув кутиб турибди. Икки ғалаба ва терма жамоамиз ЖЧ-2018 финал босқичида. Яхши ният-а? Шахсан сиз бўлажак ўйинлардан нималар кутяпсиз?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 24.08.2017 15:01. Ўкилди: 9454 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:44. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик