Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Саккиз йил аввалги садо ёки 2011 йилги илиқ таассуротлар ҳақида...

Баҳо:
+0; -0

Бундан роппа-роса 8 йил муқаддам айнан декабрнинг сўнгги кунлари футбол мухлислари Осиё кубоги-2011 стартини сабрсизлик билан кутишаётганди. Барчани Вадим Абрамов миллий жамоамиз ўйин услубига сингдирган «тажовузкор футбол» ғояси қандай натижа бериши қизиқтирарди.

Ўшанда бош жамоамиз нуфузли турнирга тайёргарлик кўриш жараёнида бир неча ўртоқлик учрашувларида шижоат билан ўйнаб, араб футболи босимидан қутулганди. Бугунги ёш авлод балки тасаввур қилолмас, у пайтлар жамоаларимиз араб футболи вакиллари билан тенг­ма-тенг баҳслашишга чўчирди.

Бу ғалати ҳайиқиш руҳият билан боғлиқ эди, албатта. Ҳар ҳолда, футболчиларимиз истеъдод ва маҳорат бобида рақиблардан асло кам эмасликларини яхши билардик. Аксинча, Максим Шацких ва Сервер Жепаров, Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедов тилга олинса, бутун Осиё футболи оёққа қалқирди. Жамоаларимизга фақат рақибдан устунлик кайфияти ва ғолиблик руҳи етишмасди.

Вадим Абрамовга хос ёндашув шу икки бўшлиқни тўлдирди. Интервьюларидан бирида таъкидлаганидек, мураббий бунинг учун, аввало, араб футболчиларини асабийлаштириш йўлини танлаганди.

«Араб футболчиларини бир неча дақиқа давомида тўпсиз қолдириш кифоя: улар асабийлаша бошлашади ва ўйин назоратини йўқотишади. Вазиятдан фойдаланиб, кескин ва тажовузкор ҳужумга ўтиш - ғалаба омили» каби мазмунда сўзлашни ёқтирарди Вадим Карленович.

Эътироф этиш керак, ҳозир кўпчиликка таниш бу хулоса ўша давр учун катта янгилик ҳисобланган ва терма жамоамизнинг араб футболидан устунлигини таъминлаганди. Турнир давомида футболчиларимиз Қатар, Қувайт ва Иордания терма жамоаларини ишонч билан енгиш асносида мухлислар меҳрини қозонишганди.

Уйда, ишхонада, кўчада - қўйингки, ҳамма бир-бирини табрикларди. Биз ҳам ҳайрату ҳаяжонлар оғушида «Одил - Осиёда овоза!», «Тошиб ўйна, довонлардан ошиб ўйна!», «Нари тур, еврофутбол!» каби эҳтиросларга лим-лим сарлавҳалар билан мақолалар ёзгандик.

Таҳририятда иш қайнарди, аммо ходимлар чарчоқ сезишмасди. Ҳамкасбимиз Гули Мурод терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосига атаб алоҳида-алоҳида шеър бағишлаган ва улар дарҳол Дохага етказилганди.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазаларни қоғозга тушириш чоғи қалбимизда яна ўша шукуҳли лаҳзаларни туйдик, қулоқларимиз остида ёқимли ғалаба садолари янгради.

Ишончимиз комилки, Сиз ҳам шундай кайфиятдасиз ва «Қайдасан, зафар садоси?» дея қувончли онларни қўмсаяпсиз. Ишонинг, барчамиз соғинган ўша ғалаба ва қувонч машъаласи шундоққина яқинимизда порламоқда.

Шу машъала ёғдуси биз ёзаётган қоғоз узра ручкамиз ва сўзлар ила майин ҳазиллашаётгандек, Сиз ўқиётган газета саҳифаларини ёритаётгандек, назаримизда. Ҳар ҳолда, бизга шундай туюлмоқда. Вакилларимиз гуруҳ босқичидан ҳатлаб ўтишса, уларга Қатар, Ливан, Сурия, Фаластин, Иордания терма жамоаларидан бири рақиб бўлиши эҳтимоли катта. Хўш, фалакнинг гардиши билан КХДР термаси рақиб сифатида гавдаланса, нима?

Миржалол Қосимовни уялтирган биргина хунук натижани ҳисобга олмасак, терма жамоамиз шимолий кореяликлар билан басма-бас тўп суришга қодир. Эътибор бердингизми, учинчи вариант хусусида сўз очмадик. Йўқ, бу каби тахмин ёки реалликни мухлисларнинг асаби кўтармайди. Бошқача айтганда, футболчиларимиз Уммон ва Туркманистон терма жамоалари устидан ёрқин ғалаба қозониб, мухлисларга олам-олам қувонч улашадилар.

Ўзга натижа - биз учун ақл бовар қилмас ҳодиса. Бундай бўлиши тасаввурга сиғмайди. Ахир термамиз тизгини Эктор Купердек салобатли мураббий қўлида бўлгач, шундай деймизда қатъият билан. Майли-да, биз келишини ёқламаган бўлсакда, у - Эктор Купер, барибир.

Тўғри, кимдир «Мулоҳазани сал эҳтиёткорона ёзиш керак. Ана, Жозе Моуриньодек беназир мураббий «МЮ»га ғолиблик руҳини сингдиролмай, футболчилар билан аразлаша-аразлаша истеъфога чиқди.

Сэр Алексдан сўнг Жозе ва ундан олдинги мураббийлар уддаламаган ишни эса Оле-Гуннар Сульшер бир зарб билан эплади. Қолаверса, Хосеп Гвардиола ва Маурицио Сарри ўртамиёна рақиблар қошида бош эгишди.

Яна ўз майдонларида. Футболда катта гапириб бўлмайди!» - дея бизга танбеҳ бериши мумкин. Тушунамиз. Ҳақиқатан ҳам, ҳозир футболимизда шу каби мубҳам кайфият ҳукмрон. 8 йил аввал ҳам жараён дастлаб шундай хавотирли руҳ билан бошланган ва ке­йинчалик ҳаммаси жой-жойига тушган.

Ўтиб кетади ҳаммаси. Футболимизга яна ёруғ кунлар қайтади. 2010 йили бўлгани каби қиш совуғида дийдираган қалбларни футболчиларимиз ёққан ғалаба гулханлари қиздириб, ёритиб юборади. Бунга жуда оз қолди.

Ҳозиргача ўзининг имкониятларини тўлиқ намойиш этмаган ёки этолмаган Эктор Купер кучини Япония терма жамоасига кечадиган баҳс­да кўрамиз. Фикримизча, ўша учрашув, натижадан қатъий назар, терма жамоамиз ўйин услуби сайқалланиши билан боғлиқ якуний имзога айланади.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 27.12.2018 20:30. Ўкилди: 8627 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик