Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Армон алангасида ёнаётган йўлланма. Уни қутқариш мумкинми?

Баҳо:
+0; -0

Мамлакатимиз футбол мухлислари орзусига ўт кетди. Майдонда жаҳон чемпионати йўлланмаси ёнмоқда. Қимматбаҳо чиптани куйдираётган олов ҳарорати мухлислар қалбига кўчган. Армон алангаси яна янгиланиб, футболимиз осмони узра бўй чўзмоқда. Фарқи шуки, бу сафарги изтироб гулхани ҳароратига чидаш, бардош бериш қийин бўлмоқда. Мухлисларнинг тоқатсиз алам изтироби танқидга тўла очиқ хат, мурожаат, шеър, танбеҳ, сўкиниш, койиш, мазах ва бошқа кўринишларда оловланиб бирдан кўкка ўрлади.

Кутмоқ ва умид қилмоқдан безиган мухлиснинг безовта қалби оёққа турди. У аллақачон тарихга айланган мағлубиятни ҳамон қабул қилолмаяпти. Қандай қабул қилсин ахир?! Малайзияда бўлиб ўтган учрашувни нақ 4 ой интизор кутганди-ку. Шу интизорлик оғушида куздаги икки мағлубиятни унутди. Интизорлик бағрида эса терма жамоамиз ғалабасига нисбатан кучли ишонч ётганди. Очиғи, энди ерпарчин бўлган бу ишонч шу қадар улкан экани аввал тасаввуримизга сиғмаган. Аксарият мухлислар Самвел Бабаян шогирдларининг нурсиз ўйинларига кўникишди ва жаҳон чемпионати йўлланмасига алоҳида умид боғлашмайди, деб ўйлаганмиз. Хом ўйлаган эканмиз! Самвел Бабаяннинг  мураббий сифатидаги имконлари сўнгги саралаш босқичи даражасида эмаслиги хусусида бир неча бор мулоҳаза билдирдик. Ўйлабмизки, шу мулоҳазалар таъсирида мухлислар армиясининг бир қисми бўлажак нурсиз натижаларга руҳан тайёр туради. Йўқ, ундай бўлмади. Март ойига қадам босишимиз билан таҳририятимизга қўнғироқ қилувчи мухлислар сони кўпайди. Барчада бир мазмунда илтимос-илтижо: «Футболчиларимизни руҳан қўллаб-қувватланглар, Самвел Бабаян тактикасига ишонч йўқ, лоақал йигитлар борларини бериб ўйнашсин!» Юз - иссиқ, лафз - азиз неъмат. Мухлисларнинг сўзлари ерда қолмади. Ёздик. Футболчиларимизга ёлқинли сўзларимизни раво кўрдик. Уларнинг ўша кўтаринки ишонч балқиган мулоҳазаларни ўқишгани ёки ўқишмаганини билмаймиз. Факт шуки, яхши ният билан айтилган навобахш сўзлар ҳавога учди. Балки шунинг учундир таниқли ижодкор Улуғбек Ҳамдам мураббийлар ва футболчиларни «Сўз Таъсир Қилмасовлар», деб атади. Начора, шу хулоса - ҳақиқат! Шунинг баробарида Самвел Бабаян ва унинг шогирдларига ҳайкал қўйиш кераклигини айтаётганлар учун ўзига хос раддия. Ҳар кимга ҳайкал қўйилмайди. Ахир ҳайкал кўчада қолмаган. Мухлислар қайси мураббий ёки футболчига ҳайкал ўрнатиш кераклигини жуда яхши билишади. 

Тўғри, Бразилия - футбол бобида беқиёс ўлка ва зукко мухлис футболимиз имкониятини Пеле ворислари савиясига қиёсламайди. Бу ўринда қиёс ночор, таққос таслим! Бироқ терма жамоамиз имконларини араб футболи савиясига тенглаштирмаётганлар адашадилар. Унутмангки, ўша сурияликларга футбол сирларини ўргатган илк мутахассислардан бири Баҳодир Иброҳимов бўлади. Бу қадар паст кетиш футболимиз шаънига ярашмайди. Қолаверса, чинакам футболни ва зукко мухлисни алдашга уриниш - беҳуда иш. Агар ўзбек футболи йўлбарсона ва важоҳат билан сапчип ўрнидан турса, Сурия ёки Қатар термаси мағлубликни осонгина бўйнига олиши муқаррар. Демоқчимизки, футболимиз Сурия термасидан мағлубиятга учрамади, аксинча, унинг номидан иш юритган бир ҳовуч номуносиблар ҳеч бир уялмай, хижолат тортмай, рақибга жиддий қаршилик кўрсатишмади. Уят, андиша йўқ жойда футболнинг боши қуйи эгилади, савия ўзини нари олиб қочади. Сурия ёки Қатар терма жамоасини мағлуб этишга қодир бўла туриб, бу қодирликни қадрламаганларга нисбатан аслида айни дашномлар оз. Қодирлик нима? Зўрликнинг зўри қачон олқишланади?

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:26. Ўкилди: 8294 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик