Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Космик даража

Баҳо:
+0; -0

«Реал» ўз стадионини дунёдаги энг яхшисига айлантирмоқчи. Шу йил ёзда «Сантьяго Бернабеу»да кенг кўламли реконструкция ишлари бошланади. «Реал» раҳбарияти 400 миллион евро сарфлаш эвазига аренани космик даражага олиб чиқишни мақсад қилган. Аслида «Қироллик клуби» 2012 йилиёқ капитал таъмирлаш ишлари масаласини ўртага ташлаганди. Бироқ ўшанда Мадрид шаҳри ҳукумати ушбу дабдабали ғояга қарши чиқди. Аниқроғи, раҳбарларга арена ҳудудининг кенгайиши сира ёқмади. Айтганча, бу билан стадионнинг ўзи катталашмайди. Кейинчалик шаҳар мэрияси билан ўртадаги келишмовчиликларга барҳам берилди. Бироқ бошқа бир муаммо туғилди. Яъни табиатни муҳофаза қилувчилар гуруҳи эътирози ўлароқ, ишни бошлаш муддати яна ортга сурилди. Умуман, «Қироллик клуби» ғоясига бир нечта ташкилот бараварига қарши бўлганига қарамай, жамоа вакиллари барчасини «босди-босди» қилиш йўлини топишди. Моҳиятан олганда, шаҳарнинг хоҳлаган фуқароси ҳашаматли лойиҳани ҳаётга татбиқ этилишига қарши чиқиши мумкин эди. Бинобарин, гап Мадриднинг қадимий меъморий кўриниши кескин ўзгаришга юз тутиши хусусида кетяпти, ахир. Бироқ пойтахт аҳолисида янгиланган «Сантьяго Бернабеу»ни кўриш хоҳиши кучлилик қилди, шекилли. Клуб томонидан сарфланадиган 400 миллион  евро чакана маблағ эмас, албатта. Табиий савол туғилади - шунча пул нималарга ва қаерга йўналтирилади?

ТОМ

Стадион томи ҳаракатланувчи механизм сифатини олади ва у 360 даражага айланадиган ҳолатга келади. Агар майдон устини тўла ёпиш зарурати туғилса, бунинг учун бор-йўғи 15 дақиқа сарфланади. Барчасини таъминлаш йўлида трибунанинг юқори қавати қайта қурилади. Хусусан, металл устунлар ўрнатиш кўзда тутилган. Улкан томни айнан шу устунлар кўтариб туради. Хуллас, лойиҳага кўра, арена янада юқорига бўй чўзади. Қанча баландлашиши эса ҳозирча маълум эмас. Лекин 1992 йилги реконструкциядан сўнг «Бернабеу»нинг баландлиги 22 метрдан нақ 45 метрга ошганини назарда тутсак, унинг «бўйи» сезиларли даражада «ўсиши» мумкин.

Коммуникация

«Сантьяго Бернабеу» Европада юқори зичликдаги тармоқ ўрнатилган биринчи стадионга айланади. Бу тизим улкан ҳажмдаги трафикни таъминлайди. Шундай экан, мухлислар интернетдан ҳеч қандай муаммосиз фойдаланиш имконини ҳосил қилишади. Шунингдек, уларга махсус иловалар тақдим этилади. Мисол учун, хоҳлаган фанатда ўз суратини бутун стадионда бир хил кўринадиган улкан экранга жойлаштириш имконияти туғилади. У агар хоҳласа, ўз таассуротлари ва фикрларини шу экран орқали баён этиши мумкин. Клуб ишчи-ходимлари учун ҳам янги коммуникацион канал очилади. Улар ўз зиммаларидаги турли вазифаларни сифатлироқ бажариш, кутилмаган муаммоларни тезкор ҳал этиш, хавфсизлик масалаларини кучайтиришда айнан шу каналдан кенг фойдаланишади.

Олд кўриниш

Махсус металл конструкция (йўл-йўл чизиқ) аренанинг олд кўринишига ноодатий манзара бағишлайди. Боз устига, шу ажиб манзарага хоҳлаган тусни бериш мумкин бўлади. Оддий айтганда, ҳисобсиз ёритгич диодлари ёрдамида стадион турли рангларда товланади. Худди Германиядаги «Альянц Арена» каби.

Кўнгилочар дастурлар

Савдо маркази, кафе, дўконлар, клуб музейи - буларнинг барчаси зарур, бироқ ҳеч бири ортиқча ҳайратлантирмаслиги ҳам тайин. Ташқарига чиқмай туриб, стадиондаги ўйин-ни бевосита томоша қилиш имконини берувчи мўъжаз меҳмонхоначи?

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 14.02.2017 09:18. Ўкилди: 8132 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик