07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
ЧИН ТОПҚИР ВА КАШФИЁТЧИ ёки Клод Пюэлда 23 йиллик мураббийлик тажриба...
Баҳо:
+0; -0
Эден Азар, Тьерри Анри, Давид Трезеге ва Уго Льорис каби турли давр юлдузларини бир жиҳат ўзаро боғлаб туришини биласизми? Диққат қилинг, уларни бир мураббий кашф этган (тўғрироғи, топган) ва у ҳозир ҳам топ-клубда эмас. Ҳа, шу факт нуқтаи назаридан Клод Пюэлни чин юлдуз сифатида эътирооф этиш мумкин. Бироқ... Мураббийликда 23 йиллик тажриба. 2та олий соврин. Ҳар иккиси нақ 17 йил олдин қўлга киритилган. Меҳнат дафтарчасида бирор топ-клуб йўқ. Охирги пайтда ҳам чемпионат турнир жадвали бўйича ўртамиёна саналган жамоадаги иш фаолияти. Бу фактларга қарасак, Пюэль топ-мураббийлар қаторига кирмайди, асло. Қолаверса, у асосан Францияда танилган, АПЛда эса фақат камтаринроқ жамоаларда ишлаган. Ҳа, Клод Пюэль дейлик, совринларга кўмилаётган Хосеп Гвардиола ҳам, кўмилган Жозе Моуриньо ҳам эмас.
Совринлар сони ва мақом бўйича шундай: Пюэль ўша омадли ва омадсиз Моуриньо ва прагматик Гвардиолани қўя турайлик, бошқа номдор касбдошлари олдига ҳам тушолмайди, албатта. Ликин мураббийликнинг асл моҳиятини назарда тутсак, Пюэль — чинакам даҳо. Энг сараларнинг сараси! Шунчаки, унинг асосий хусусияти ғалабалар ҳам эмас, тайёр супер-кжамоаларни бошқариш санъани ҳам эмас. Клод рейтингини оширадиган бошқа муҳим «қурол» бор - иқтидорларни топиш. Бемалол ва ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Пюэль бу борада ҳаттоки, топқирлиги билан донг таратган ҳамюрти Арсен Венгердан ҳам устун. Франциялик мутахассис жорий мавсум «Лестер»ни шуғуллантираётганди ва яқинда натижалар пастлиги боис, истеъфога чиқди. Бинобарин, «тулкилар» унинг раҳбарлигида АПЛда чемпионлик ёки совринли ўринлар тугул, евроарена йўлланмасига ҳам даъвогарлик қилолмадилар. Лекин Пюэль ҳар жойдаги одатига содиқ қолиб, фаол тарзда «Лестер» асосий таркибига бирин-кетин ёшларни тортди. Мисол учун, муҳташам «Уэмбли» стадионида «Тоттенхэм»га қарши кечган ўйинни олайлик: «тулкилар» сафида 22 ёшдан кичик нақ 8 нафар футболчи (!) майдонга тушди - шунчаки, нодир рақам. Ҳа, «Лестер» якунда кучли рақибга 1:3 ҳисобида ютқазди, аммо ўйин бобида жуда яхши кўринди, ҳаттоки, хотиржам ҳолда, «тақачилар»ни қимматли очколардан мосуво этиши ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Уэмбли»да меҳмонлар мезбонларга нисбатан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишди, фақат уларга фойдаланиш коэффициентининг пастлиги панд берди. Бен Чилуэлл, Вилфред Ндиди, Жеймс Мэдиссон, Демарай Грэй, Юри Тилеманс ва Харви Барнс бошланғич таркибдан жой олган бўлсалар, яна икки ёш иқтидор - Калечи Ихеаначо ва Ҳамза Чоутхури ўйинга захирадан қўшилишди. Хуллас, Пюэль «Лестер» қиёфасини мутлақо ўзгартирмоқда.
«Тулкилар» сафидаги ҳозирги йигитлардан кимлардир яқин келажакда ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарилса, асло ҳайрон қолманг. Эҳмимолки, улардан айримлари суперюлдуз мақомини ҳам олишар. Чунончи, Пюэль фаолияти давомида ёшларни катта саҳнага чиқариш сюжетини кўп бора такрорлаган. У айниқса, Франция чемпионатидаги ишида деярли ҳар йили лоақал 1-2 нафар мега-иқтидорни кучли клубларга ўтишини таъминлай олган. Энг қизиғи, мураббий ҳамиша трансфери нисбатан арзон футболчилар билан ишлайди. Тўғри, Пюэль номдор ўйинчиларни ҳам ўз жамоасига жалб қилади, фақат бунда ёш факторига бирламчи қоида сифатида қарайди. Оддий айтганда, унинг фахрийлар билан ишлашга унча тоқати йўқ. Умуман, француз мутахассиси кўпинча ҳали танилмаган «ғўр» йигитларга эътибор қаратиб, уларни аста-секин асосий жамоага қўшиб, юқори савияга олиб чиқиш ҳадисини яхши ўзлаштирган.
Энди аниқ асосларга ўтамиз. Очиғи, Пюэль томонидан кашф этилган машҳур футболчилар рўйхатига қараб, шунчаки, қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Биргина мураббий шунча топ-футболчиларни катта саҳнага олиб чиқиши мумкинми? Боз устига, ҳеч қачон йирик клубларда ишламаган ҳолда-я... Ҳа, мумкин, бунга Клод Пюэль фаолияти ёрқин мисол. У чиндан ҳам, ёшларда футболча истеъдодни вақтида илғай олади. Демак, эътибор қилинг, топқир француз топган энг сара юлдузлардан бемалол ўзига хос мукаммал рамзий терма жамоа шакллантириш мумкин.
Уго Льорис. 2008 йили Пюэль 22 ёшли голкиперни «Лион» сафига чорлади. Ўшанда «тўқувчилар» Франция миллий жамоасининг бўлажак биринчи рақамли дарвозабони учун «Ницца»га 7 миллион фунт стерлинг тўлашганди, албатта, Клоднинг қистови билан. Льорис ҳозир қандай мақомга эга? У жаҳон чемпиони, Франция терма жамоаси ва Англияда ўз ўрнига эга клуб - «Тоттенхэм»нинг ишонган кипери.
Вилли Саньоль. Германиянинг 5 карра чемпиони ва ЧЛ ғолиби. Саньоль бундай ютуқларга «Бавария»да эришди ва барчасига Пюэль сабабчидир. Диққат қилинг, француз мураббийи ҳимоянинг бўлажак «девори»ни «Монако»га чақирганида, у атиги 22 ёшли нотаниш йигитча эди. Франция термасида ҳам ёрқин из қолдирган Вилли айнан князлик клубидаги тартибли ҳаракатлари ортидан Бундеслигага йўл олитб. кейинчалик чемпионат афсоналаридан бирига айланди.
Одил Рами. Буниси янада салмоқли топқирлик: Пюэль 21 ёшли ҳимоячини Франция чемпионати тўртинчи дивизионида иштирок этувчи ...ҳаваскорлар жамоасидан олиб чиққан. Қаранг-а, «Лилль» Рами трансфери учун «нақ» 8 минг фунт стерлинг тўлаган. Хуллас, Одил кейинчалик Пюэль кашфиётлари рамзий жамоасини жаҳон чемпиони сифатида тўлдирди.
Данте. Таниш сценарий: Пюэль «Лилл»даги фаолияти давомида ўткир нигоҳларини 20 ёшли нотаниш йигитча томон буради ва кўп ўтмай, у «Бавария»дек гранд назарига тушади. Дарвоқе, Данте ҳам Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби - бу ҳам мураббий рейтингига қўшимча балл.
Рафаэль Маркес. Мексика терма жамоаси муҳофаза ишлари вазири «Барселона» билан шартнома тузишига қадар Францияда тўп сурди. Хуллас, Пюэль 21 ёшли йигитчани «Атлас» (Гвадалахара)дан таклиф этиб, «Монако»да бош ролга кўтарди. Лига 1даги амалиётдан кейин эса, Маркес ЧЛда 2 марта бош соврин соҳиби бўлди, қолаверса, нақ 5та ЖЧда иштирок этди. Қойил, Рафа, тасанно, Клод.
Эрик Абидаль. Француз кашфиётчиси Абидални икки бора сотиб олган. Биринчи уриниши унча ўхшамади - 21 ёшли Эрик «Лилл»да ўзини кўрсатолмади. Лекин Пюэль чекинмади ва яна бир йилдан кейин «Лион»да Абидаль борасида адашмаганини тўла исботлади. Тўғри, биринчи уринишига нисбатан «сотиб олди» бирикмасини ишлатиш ноўрин. Зеро, Эрикни «Лилль» сафига ҳаваскорлар лигасидан жалб этган ва клуб айтарли харажат қилмаганди. Иккинчи уринишида эса, «Лион» раҳбарларини 300 минг евро тўлашга бир амаллаб кўндирди. Чунки клуб раҳбарияти «Лилл»да ўйнолмаган футболчини сотиб олишга қарши чиққанди. Лекин мураббий ўз қарашида мустаҳкам турди ва нишонни яна тўғри олганини кўрсатиб қўйди.
Йон-Арне Риисе. Норвегия футболига совға. 19 ёшли бақувватгина норвегиялик йигит ҳам Европа футболи билан айнан Пюэль туфайли танишди. Тўғри, Риисе «Монако» тизимига Клоднинг аралашувисиз қўшилган, лекин айнан унинг ташаббуси билан ёшлар таркибидан асосий жамоага сакраган. 2005 йили эса Йон-Арне «Ливерпуль» билан Европа клуб футболи тахтига кўтарилиб, норвегияликларга чинакам ғурур улашди.
Людовик Жюли. Франциялик собиқ ҳужумчи катта аренага юзланишига қадар Пюэль бошқарувида маҳаллий лига чемпиони бўлди. Кейин «Барселона» сафини тўлдириб, ЧЛ бош совринига қўл узатди. Фақат бу сафар Пюэль ёнида эмасди. Чунки унинг иши соврин ютиш эмас, балки Франция инкубаторларида иқтидорларни топиш.
Эден Азар. Бунисига нима дейсиз? Бельгиялик 16 ёшли тинейжер (иқтидор) ҳам катта футбол йўлига айнан Пюэль раҳбарлигида қадам ташлади. Яъни Азар «Лилл»даги эрта дебюти учун французга алоҳида миннатдорчилик билдириши керак. Асосийси, Клод тезда бельгияликни «анча узоққа» боришига ишонтира олди. Якунда худди шундай бўлди — Азарни ортиқча таърифлаш ўринсиз. Гап замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳақида кетмоқда, шубҳасиз. Бошқача айтганда, у Клод Пюэль имзоси остидаги энг сара кашфиётлар қаторида.
Давид Трезеге. 21 ёшида Пюэль эътиборига тушган Трезеге «Монако»даёқ суперҳужумчи мақомига эришди. Натижада «Ювентус» бўлажак жаҳон ва Европа чемпиони трансфери учун ўша вақт ўлчови билан катта харажат қилди - 30 млн. евро...