05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. 07:30 "Непобедимый". 08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды. 09:35 "География спорта". Выборг. 10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. 11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1. 12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. 14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие". 16:00 "Формула-1. Гаснут огни". 16:30 "Эволюция спорта". 17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2. 18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж. 18:55LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция. 21:45 "Непобедимый". 22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство. 00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle. 00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. 02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 08:00 "Тайны звёзд спорта". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 Специальный репортаж. 11:25 "Эволюция спорта". 12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.". 16:55 "Тайны звёзд спорта". 17:25 Новости. 17:30 Все на Матч! Прямой эфир. 19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый". 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция. 00:00 Все на Матч! Прямой эфир. 01:30 Евротур. 02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. 03:55 "Эволюция спорта". 04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102. 07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1. 09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138. 10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1. 14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды. 17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия. 18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада. 19:00LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция. 23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138. 00:00LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция. 04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.
- Атрофимдаги шов-шувлар мени асло қизиқтирмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам, ўзлигимни йўқотмайман, яъни фақат машаққатли меҳнат қандайдир натижа беришини яхши тушунадиган йигит ҳолида қолавераман. Голларим - шу меҳнат меваси. Қисқаси, журналлар муқовасидаги рангли суратларим эмас, сермаҳсул ўйиним билан кўпроқ фахрланаман. «Милан»нинг қишки трансферлар бозорида амалга оширган «қайноқ» хариди - польшалик Кшиштоф Пентек Przeglad Sportowy нашри журналистлари билан мулоқотни шундай камтарона бошлади.
- «Аталанта»га қарши ўйинда фантастик даражада тўп сурганингиздан кейин Польша терма жамоаси бош мураббийи Ежи Бженчек сизни алоҳида суҳбатга чақирибди. Хўш, Венада Австрия терма билан бўладиган учрашувни бошланғич таркибда бошлашингизни кутишимиз мумкинми?
- Табиийки, Польша термаси Евро-2020 саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишини истайман. Менимча, ҳозирда мураббий ўта мураккаб масалани ҳал қилиш устида бош қотирмоқда. Чунончи, унинг ихтиёрида ажойиб спорт формасини намойиш этаётган 3 нафар ҳужумчи бор - Роберт (Левандовски), Арек (Аркадиуш Милик) ва мен. Энди қай биримизга ишонч билдириш - бу мураббий ваколатидаги масала. Шахсан мен асосий таркибдан жой олиш учун бор куч-маҳоратимни ишга соламан. Ишончим комил, ҳар қандай футболчи аввало, мураббий ишончини қозонишга интилади.
- 4-4-2 тактик чизмаси танланса, дейлик, Левандовски билан ёнма-ён самарали тўп суришингизни тасаввур қила оласизми? Ҳар ҳолда, «Милан»да олдинги чизиқнинг ягона вакилисиз...
- Унутманг, «Женоа»да Куаме билан талаб даражасида, бир-биримизни тўлдирган ҳолда ўйнаганмиз. Менимча, Арек ва Робертдан фарқли ўлароқ, ҳар икки ҳужумчи билан ҳам бемалол тил топишсам керак. Умуман, шахсий фикримча, Польша термасига ҳужумчилар дуэти кўпроқ самара келтиради. Асос шуки, ҳозирда барчамиз рисоладагидек тўп суряпмиз.
- Польша термаси таркибида бирданига 3 нафар ҳужумчи кўришни истаётганлар ҳам бор. Бу вариантга қандай қарайсиз?
- Олдинда трио бўлиб ўйнаш учун аввало, барчасини машғулотларда синаб кўриш ва натижани муҳокама қилиш лозим. Ўйлайманки, мураббий бу борада ҳам муайян режа ва ғояларга эга. Зеро, ўйин услубини айнан у белгилайди. Қисқаси, кўп нарса австрияликларга қарши кечадиган баҳс арафасидаги йиғинда нисбатан ойдинлашса, ажабмас.
- La Gazzetta dello Sport нашри яқинда бутун бир саҳифани сизга бағишлади. Газетанинг эътироф этишича, ўзингизда «Милан»нинг бир қатор афсоналарига хос хислатларни мужассам этган экансиз - Инзагига хос гол вазиятини сезиш қобилиятини, Шевченконинг кучли аниқ зарбасини, Жилардинонинг бош билан ўйнаш маҳоратини, Марко ван Бастеннинг акробатик иқтидорини ва Златан Ибрагимович шахсини. Ҳаммаси тўғридир, фақат швециялик афсона бобида бироз ошириб юборишгандек. Ҳар ҳолда, Ибра Швеция термаси ихтиёрига доимо фақат асосий таркибда майдонга тушиш учун борарди ёки умуман бормасди...
- Ҳозирча оёқларим ердан узилгани йўқ. Мақтовлар ўз йўлига. Қайтараман, Польша термаси чиндан ҳам, 3 нафар ажойиб ҳужумчига эга. Буни жуда яхши биламан. Қарорни эса мураббий қабул қилади. Умуман, айни ҳолатда терма жамоадан жой олиш хусусида алоҳида бош қотиришим ҳам шарт эмас, бу фикрдан йироқман. Ахир олдинда «Милан»ни «А» серия ва Италия кубогида ўта муҳим учрашувлар кутиб турибди.
- Маҳаллий нашрлар мақтовларига наҳотки, мутлақо бефарқ қарасангиз... Ахир Бергамодаги беллашувдан кейин сизга нисбатан «Афсунгар», «Оёғи теккан нарсани олтинга айлантирувчи», «Монстр» ва «Қудратли машина» каби таърифлар ишлатилди.
- Агарда газеталарда ёзилган барча фазилатларга эга бўлганимда, футбол тарихидаги энг кучли ҳужумчига айланардим. Бунга ҳали анча бор. Ҳозирча шунчаки, самарали ўйинларим билан «Милан»нинг қайта туғилиши, бой берилган нуфузини тиклаб олишини орзу қиламан. Агар шу мақсад амалга ошсагина ўзимга қандайдир мақтовларни эп кўришим мумкин. Демоқчиманки, айни ҳолатда турли-туман эътирофларга унча қўшилмайман, фақат айрим жиҳатларини маъқуллаш билан чекланаман. Дарҳақиқат, журналистлар баъзан жуда ошириб юборишади. Хуллас, майдонда тер тўкиш эвазига урган голларимдан қувонаман, улар туфайли газеталар муқовасидан жой олишим иккинчи даражали масала.
- Келинг, яна «Аталанта»га қарши ўша ўйинга қайтайлик: рақиб дарвозасига терс турган ҳолда йўллаган зарбангиздан кейин ҳисоб тенглашди ва ташаббус жамоангиз томонига ўтди. Ўша гол тасодифмиди ёки аввалдан режалаштирилган ҳаракат маҳсули?
- Рости, аслида дарвозанинг олис устуни томон талпинишга чоғланган эдим. Лекин ўша лаҳзада миямда бир фикр чарх урди: «Тўп яқин бурчакка келсачи?» Якунда вазиятдан келиб чиққан ҳолда, зарба йўлладим. Бунда мўлжал олганим йўқ, чунки дарвоза қаердалигию, голкипер қандай позиция танлаганини кўрмагандим. Бахтимга, зарба жуда ажойиб ва аниқ чиқди.
- Яна шундай гол уришингиз мумкинми? Ҳар ҳолда, машғулотларда дарвозага тескари турганча зарба йўллаш устида ҳам ишлар экансиз.
- Айнан шундай гол уриш жуда қийин, аммо маълум даражада ўхшатиш имкони йўқ эмас.
- Ўйин аҳамияти баландлиги олдиндан маълум эди. Зеро, ЧЛ йўлланмаси учун курашда жамоангизнинг асосий рақиби айнан «Аталанта»... Экспертлар хулосаларига кўра, сизнинг «ҳаво»дан ўйлаб топган голингиз мувозанатни тиклаш баробарида «Милан»га қўшимча куч, бергамоликларга эса тушкунлик бағишлаган.
- Бу фикрга қўшиламан. Чиндан ҳам, «Аталанта» ўша голга қадар кучли ўйнаётганди. Биз эса асосан ҳимояланиш билан овора эдик. Голдан кейин ўйин моҳияти тубдан ўзгарди. «Милан» ўзи хоҳлаганидек эркин ўйнай бошлади ва ҳақли ғалабага эришди.
- Ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келган иккинчи голингиз ҳам алоҳида эътиборга лойиқ: «россонерлар» қарийб 1 йилдан буён стандарт вазиятдан кейин бош билан гол уролмаётгандилар. Хуллас, битта ҳаракат билан собиқ устозингиз Михал Пробеж тахминини оқладингиз. У агар бош билан гол уришни бошласангиз, сизни тўхтатиб бўлмаслигини айтганди.
- Дарҳақиқат, Польшада урган голларимдан кўпи - бош билан йўлланган зарбалар маҳсули. «Милан»да эса ҳозирча бош билан фақат 2та урдим. Бунинг асосий сабаби - ҳаво орқали узатмалар оз. Тўғри, баъзан омад ҳам юз ўгиради, худди «Парма»га қарши кечган баҳсдаги каби. Умуман, рақиб дарвозасини ўнг ва чап оёқ ёки бош билан ишғол этишнинг алоҳида аҳамияти йўқ. Асосийси - гол уриш.
- Майдонда ҳаракатланиш бобида ҳали маромига етказилмаган жиҳатлар ҳам борми?
- Албатта. Футбол доимий изланишни талаб этади. Машғулотларда мудом хатоларни бартараф этиш, маҳоратим ва жисмоний ҳолатимни ошириш пайида бўламан. Жумладан, бош ва оёқ билан бериладиган зарбалар устида ишлайман, тўғри позиция танлашни ўрганаман. Менимча, бу ҳаракатлар самараси чакки эмас.
- Интернет хабарларига қарасак, Бакайоко польякча рэпни ёқтирар экан.
- Ҳа, бир куни унга «Бакайоко» қўшиғини қўйиб бергандим, маҳлиё бўлди-қолди. У ҳаттоки, қўшиқ муаллифини ҳам билмас экан, лекин мендан саломини етказиб қўйишимни сўради. Билишимча, қандайдир совға ҳам тайёрлаб қўйди.