Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Конфедерациялар кубогида ўйнаётган қочоқ, модель ёки реперларни танийсизми?

Баҳо:
+0; -0

Россияда ЖЧ-2018 ҳавосини яққолроқ сездирадиган турнир - Конфедерациялар кубоги-2017 давом этмоқда. Табиийки, рус диёрига келган жамоалар таркибида жаҳон миқёсидаги футболчилар кўп. Ахир гап турли қитъалар ва жаҳон чемпионлари ҳақида бормоқда. Шунинг баробарида  Конфедерациялар кубоги-2017 қатнашувчилари орасида яна шундай ажабтовур тақдирга эга йигитлар ҳам борки, уларнинг ҳаёт йўллари хусусидаги маълумотлар кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак.

ҚОЧОҚ

Милош ДЕГЕНЕК (23 ёш), Австралия терма жамоаси ҳимоячиси. Аждодлари сербиялик саналган австралиялик йигит Япониянинг «Йокогама Маринос» клубида ўйнайди. У 1991-1995 йиллар оралиғида Хорватия ҳудудида ўз мустақиллигини эълон қилган Серб Краина Республикаси пойтахти саналган Книн шаҳрида туғилган. Дегенеклар оиласи тор жойда ўта ночор аҳволда яшарди. Чунончи, 45 квадрат метр катталигидаги уйда 8 нафар киши истиқомат қиларди. Бироқ нотинчлик ва уруш шу харобагина турар-жойни ҳам ташлаб кетишни тақозо этади. Хуллас, 1995 йилга келиб, оила вакиллари битта тракторга ўтиришади ва нақ 9 кун йўл босиб, Белградга етиб бориб, қочоқлар ҳолатига тушишади. Милош ўша вақт атиги 1,5 ёшли чақалоқ эди. Орадан кўп ўтмай, оила бошлиғи юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси сифатида иш бошлайди.

Айтганча, катта Дегенек вақтида енгил атлетика билан шуғулланган ҳамда бу спорт тури бўйича Европа чемпионати бронза медалини ютганди (800 метрга югуриш мусобақасида). 1999 йили эса собиқ Югославия пойтахти НАТО авиацияси томонидан бомбардимон қилинади ва қандай даҳшатли манзара юзага келгани ўша пайт 5 ёшда бўлган Милош миясига муҳрланиб қолган.

Яна бир йилдан сўнг бўлажак футболчининг ота-онаси узоқ Австралия томон юз буришади. Отаси у ерда қурилиш объектларида тер тўккан бўлса, онаси фаррошлик қилиб, оиланинг оёққа туриб олишига кўмаклашади. «Биз ниҳоят, бахтиёрликни туйгандик, чунки ейишимиз учун нимадир бор эди»,- дея эслайди Милош ўз болалигини.

У ҳар куни эрталаб соат 7,5да уйқудан туриб, мактабга борадиган вақтгача футбол билан жиддий шуғулланарди. Милош Дегенек 18 ёшга тўлгач, отасининг дўсти - Мирослав Стевич унинг «Штутгарт» жамоаси сафидан жой олишига беминнат ёрдам беради. Зеро, вақтида Югославия терма жамоасида ўйнаган ва «Мюнхен 1860» клубида спорт директори сифатида фаолият олиб борган Стевич қадрдон дўстининг ўғли келажаги учун эски алоқаларини ишга солганди. 

Бироқ Милош атиги 3 марта немис клуби захирачилари қаторига киргач, кутилмаган жароҳатга йўлиқади ва иккинчи жамоага «қулайди». Дегенек мавсум-2015|2016да иккинчи бундеслигада «Мюнхен 1860» шарафини ҳимоя қилган бўлса, қишда Японияга кўчиб ўтди. Энг қизиғи, у 17 ёшга тўлгунича Австралия ўсмирлар термасида ўйнаган ва кейин 2 йил давомида Сербия ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мана, асосий жамоани танлаш зарурати туғилганида, яна «соккеруз»ни маъқул кўрди.

ОЛИМПИЯ САРАЛАШИ МАШМАШАСИ

Деклан УИНН (22 ёш), Янги Зеландия терма жамоаси ҳимоячиси. Йоханнесбургда туғилган Деклан  2010 йили 14 ёшида ота-онаси билан узоқ сафарга чиқади: ЖАР - Янги Зеландия. Умуман олганда, Жанубий Африкадаги кўплаб оқ танлилар улкан сиёсий ўзгаришлардан сўнг муқим яшаш учун Австралия ёки ҳаёт тарзи бўйича шу ўлкага яқин мамлакатларни танлагандилар.

Яъни нисбатан кенглик сари талпинишади - ям-яшил ўтлоқлар, қўйлар (аниқроғи, чорвачилик), регби... Қарангки, ЖАРдан борган йигитча кўп ўтмай, можаро марказига тушди. Аниқроқ айтсак, 2015 йилнинг ёзида Янги Зеландия терма жамоасининг Рио-де-Жанейро Олимпиадаси йўлидаги курашдан четлатилишига сабабчи бўлди.  Ваҳоланки, у бунгача айнан кивилар юртида ташкиллаштирилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида хотиржам тўп сурганди. Бироқ Олимпиаданинг футбол мусобақасига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берган Тинч океани ўйинлари-2015да қўққисдан жанжалли мунозара келиб чиқди.

Яъни Вануату термаси ярим финал раундида зеландияликларга 0:2 ҳисобида енгилгач, мамлакат футбол федерацияси Уиннинг ўйиндаги иштироки юзасидан ОкФКга шикоят ёзди. Вануатуликлар ўз аризаларига 2та асосли сабабни қўшимча қилишди. Биринчиси - Янги Зеландияда Декланнинг аждодлари йўқлиги. Иккинчиси - 18 ёшга тўлиб, фуқаролик паспортини олганидан сўнг мамлакатда 5 йил яшашга улгурмагани.

Чунончи, ФИФА қоидаларига кўра, бегона юрт вакили қайсидир мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун унинг ҳудудида камида 5 йил муқим яшаши керак. Хуллас, барчаси Янги Зеландия термасига техник мағлубият ёзилиши билан тугади. 2016 йилнинг январь ойига келиб, ФИФА Деклан Янги Зеландия термасида ўйнашга ҳақли эканлиги ҳақида қарор чиқарди, бироқ бу вақтда олимпия поезди кетиб бўлганди. Шу тариқа Бразилия-2016да зеландияликлар эмас, балки финалда Вануату термасини енгган фижилик олимпиячилар иштирок этишди.

ВАҚТИНЧА ЧЕТДА ЮРИШ ВА...

Сторм РУ (24 ёш), Янги Зеландия терма жамоаси ҳимоячиси. Бу футболчи ҳам худди Деклан каби узоқ ЖАРда туғилган. Аниқроқ айтсак, Сторм диний урушлардан безиган франциялик қочоқлар туфайли вино соҳаси ривожланган Кейптаун районида улғайган. Футболчининг фамилияси ҳам айнан француз миллатига мансублигидан далолат. Рулар оиласи Янги Зеландияга кўчиб ўтганида, бўлажак футболчи атиги 3 ёшда эди. У кейинчалик мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида бамайлихотир ўйнади. Аммо «Уинн иши» кўтарилгач, Руни дарҳол терма жамоалар рўйхатидан «ўчиришди». Лекин ФИФАнинг Уинн  ҳақидаги якуний  қароридан кейин Стормни ҳам жамоа сафига қайтаришди.

МОДЕЛЬ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.06.2017 17:30. Ўкилди: 7439 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик