Бугун 9 январь, 2026 йил, жума.

      • 08.01.2026 00:30
      • Борнмут
      • 3:2
      • Тоттенхэм
      • 08.01.2026 00:30
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 08.01.2026 00:30
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Астон Вилла
      • 08.01.2026 00:30
      • Эвертон
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 08.01.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Челси
      • 08.01.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 1:1
      • Брайтон
      • 08.01.2026 01:15
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 08.01.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 4:3
      • Лидс
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 0:0
      • Ливерпуль
  • «A» Серия
      • 08.01.2026 00:45
      • Парма
      • 0:2
      • Интер
      • 08.01.2026 00:45
      • Торино
      • 1:2
      • Удинезе
      • 08.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 08.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • 2:2
      • Кальяри
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:1
      • Женоа
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Сассуоло
      • 08.01.2026 16:30
      • Австралия
      • 2:1
      • Таиланд
      • 08.01.2026 19:00
      • Ироқ
      • 0:0
      • Хитой
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Саудия Арабистони
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • -:-
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Осасуна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима беради?

Баҳо:
+0; -0

Миллий жамоамизнинг навбатдаги спарринг-рақиби - Таиланд термаси Россия мундиалига боришдан батамом умид узишга улгурган. Лекин тайлар БАА-2019 (Осиё кубоги) йўлланмасини нақд қилиб қўйишган ва бўлажак турнирга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрмоқчилар. Хусусан, терма жамоа бошқарувига сербиялик мутахассис Милован Раевацнинг келиши кўпчиликда келажак учун ишонч уйғотди. Дейлик, мамлакат миллий матбуоти хорижлик мураббийнинг иш бошлашини жамоа учун қувончли воқеа сифатида эътироф этди. Ваҳоланки, сиам эгизаклари юрти фуқаролари терма жамоа бошқаруви италиялик Клаудио Раньерига топширилишини кутишаётганди. Айтиш ўринли, янги асрнинг илк йиллари Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари бир-бирига анча «қадрдон» рақиблар ҳисобланарди. 2007 йилдан кейинги даврда эса бу жамоалар негадир ўзаро учрашмади. Умуман, бизникилар Жануби-Шарқий Осиёнинг ўртамиёна жамоаларини менсимай қўйишдими ёки бошқа сабаблар борми, нафақат Таиланд, балки Вьетнам ва Индонезия каби термалар билан ҳам ўртоқлик мақомида ўйин ўтказилмай қолди.

2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи раунди якунига етгач, Баҳрайн, Иордания, КХДР жамоалари каби сўнгги босқичнинг доимий иштирокчилари курашдан четга чиқди. Улар ўрнини Сурия ва айнан Таиланд термалари эгаллади. Очиғи, тайларни якуний раундда кўришни ҳеч ким кутмаганди. Хўш, Таиланд футболининг кечаси ва бугуни ўртасида мантиқий боғлиқлик борми? Бу юрт жамоасига қарши ўртоқлик баҳси миллий термамизга нима беради? Энди шу каби саволларга биргаликда жавоб излаймиз...

Тарих ва бугун

Сиам миллий жамоаси узоқ 1915 йили ташкил топган ва дарҳол илк норасмий ўйинларда майдонга тушган. 1916 йилнинг 25 апрелида эса Таиланд қироли Сиам футбол ассоциацияси ташкил топганини эълон қилади. Тайлар миллий термаси 1949 йилгача Ҳиндихитой ярим оролидаги жамоалар билан мунтазам ўйин уюштириб келади. Мамлакатга айнан ўша йили расман Таиланд номи берилади, футбол жамоаси эса 1956 ва 1968 йиллари Олимпиада ўйинларида иштирок этади.

1994 йили мамлакат миллий футболи вакилларидан бири Таватчай Сартжакул Таиланд термасини «Орзулар жамоаси» сифатида таърифлаганди. Зеро, Киатисук «Зико» Сенамуанг, Таван Срипан ва Дусит Чалермсан каби футболчилар айни ўша вақт энг юқори даражага кўтарилиб, жамоа асосини ташкил этишганди. 2009 йили терма жамоа бошқаруви англиялик таниқли мутахассис Бра-йан Робсон ихтиёрига топширилди. Инглиз мураббийи Осиёда катта умидлар билан иш бошлаганди, аммо жамоа таркиби иқтидорли футболчилар билан тўлдирилмади. Қолаверса, ривожланиш стратегияси ёки қандайдир яхлит лойиҳа ишлаб чиқилмади. Бунинг оқибатида тайлар жамоаси ОФК миқёсида кучли ўнликдан тушиб қолди. 2013 йилнинг июнида Таиланд футболи раҳбарияти терма жамоа бош мураббийи ваколатини миллат афсонаси Киатисук Сенамуангга топширди. Таиландликлар ёш мутахассис бошчилигида қисқа муддат ичида катта йўлни босиб ўтишди. Мамлакатдаги етакчи бизнесменлар еврофутболга бош суқишлари баробарида терма жамоа Осиёда ўз мавқесини кўтариш ҳаракатига тушди. Бироқ жорий йил аввалида Сенамуанг салбий натижалар туфайли истеъфога чиқарилди ва шу билан жамоада қабул қилинган янги лойиҳани бошқа мураббий давом эттирадиган бўлди.

Умуман, Таиланд термаси Россия-2018 мундиали йўлидаги курашни иккинчи саралаш раундида бошлаганди. Тайлар ўша босқичда 4та ғалаба ва 2та қайд этиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди. Нисбатан кучли Ироқ термаси эса 2-ўрин билан чекланди. Демакки, Таиланд термасида ўйин чакки эмасди.

Таиланд термасининг учинчи саралаш раундидаги ўйинлари

1-тур. 2016 йил 1 сентябрь. Саудия Арабистони - Таиланд - 1:0

2-тур. 2016 йил 6 сентябрь. Таиланд - Япония - 0:2

3-тур. 2016 йил 6 октябрь. БАА - Таиланд - 3:1. Гол: Тана Чанабут (65)

4-тур. 2016 йил 11 октябрь. Ироқ - Таиланд - 4:0

5-тур. 2016 йил 15 ноябрь. Таиланд - Австралия - 2:2. Голлар: Тиратон Бунматан (20, 57-пен.)

6-тур. 2017 йил 23 март. Таиланд - Саудия Арабистони - 0:6

7-тур. 2017 йил 28 март. Япония - Таиланд - 4:0

Таиландликлар энди 13 июнь куни ўз майдонларида БАА термасини қабул қилишади, 31 августга белгиланган 9-тур доирасида эса ироқликлар билан куч синашишади, яна мухлислари қаршисида. Жамоа ЖЧ-2018 саралашига 5 сентябрь куни меҳмонда Австралия термасига қарши кечадиган баҳс билан хотима ясайди. Янги бош мураббий Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари билан бўладиган 2та ўйин учун нақ 35 нафар футболчини жалб этди. Тўғри, Тошкентга 35 кишилик таркиб келмагани тушунарли. Яъни Милован Раевац 35 нафар номзод орасидан энг муносибларини танлаб олган. 3-турда БАА термасига қарши кечган баҳсда жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши учинчи раундидаги илк голини урган Тана Чанабут бу сафар жароҳат боис, таркибдан жой олмади.

Таркиб

Дарвоза. Синтавичай Хатайраттанакол аста-секин Таиланд терма жамоаси дарвозасини издоши Кавин Тамсатчананга топширмоқда. Айнан шу амплуада кескин рақобат бор. Кавин германиялик машҳур кипер Оливер Канга ҳавас қилади ва ўйинлар чоғи айнан унинг услубидан фойдаланишга уринади.

Ҳимоя. Тиратон Бунматан, Тристан До, Пирапат Нотчайя ва Адсон Промрак. Таиланд терма жамоаси ҳимоя чизиғи тўлиғича «Муангтонг Юнайтед» клуби вакилларидан ташкил топган. Жамоа сардори Тиратон Бунматан мамлакатнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнагани билан мақтаниши мумкин. Орқа чизиқ вакиллари асосан 23-24 ёшда. Демакки, жамоанинг бош муаммоси сифатида тажрибасизликни тилга олиш мумкин. Халқаро малаканинг камлиги, ўйин амалиёти етарли эмаслиги билиняпти. Тўғри, жорий йилга келиб, бу борада вазият анча ўзгарди ва кейинги мавсумларда жамоадан муносиб ютуқлар кутиш мумкин. Умуман, ЖЧ-2018 саралашида жамоа ҳимоя чизиғида 9 нафар футболчи майдонга тушди, яна 4 нафар номзод энди дебют қилиш имконига эга.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 06.06.2017 12:25. Ўкилди: 7713 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.