Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Алоҳида фахр туйғуси ЕЧЛда ғалаба қозонган мураббийлар ҳақида

Баҳо:
+0; -0

Жаҳон фуболининг клублар миқёсидаги асосий турнирида қайси мамлакат мутахассислари ўз жамоаларини кўпроқ якуний ғалаба сари етаклашганини биласизми?

Европа ташқарисидан келган мураббийлар ҳисобида ҳам «шалпангқулоқ» кубок борми? Soccer.ru сайти айни шу масалага қизиқиб, зафар қучган устозлар рўйхатига алоҳида назар ташлади.

Европа Чемпионлар кубоги|Чемпионлар Лигаси мусобақаси 62 марта ўтказилган ва уларда 14та мамлакат вакили саналган мураббийларга ғалабани тантана қилиш насиб этган. Хўш, бу борада Италия мураббийлар мактаби олдиндами ёки Испанияники?

Яна қайси юрт вакиллари ўз мураббийлари натижалари билан алоҳида ғурурланишлари мумкин? Тарих бўйича 63-турнирнинг асосий раунди старти яқинлашаётган экан, ушбу саволлар жавобига кўз югуртириш ортиқчалик қилмаса керак.

Италия (11та ғалаба): Карло Анчелотти (3 марта), Нерео Рокки (2 марта), Арриго Сакки (2 марта), Жованни Трапаттони, Фабио Капелло, Марчелло Липпи, Роберто ди Маттео

Италияликларнинг олдинда эканликларига шубҳангиз бормиди? Қаранг, улар жами 11та кубокка эгалар. Боз устига, бу хирмонда 7 нафар мутахассиснинг улуши бор.

Бошқа ҳеч бир юрт шунча ғолиб мураббийи билан мақтанолмайди. Итальян мураббийлари 9та ғалабани жонажон мамлакатлари жамоалари билан тантана қилишган.

Яъни фақат Карло Анчелотти ва Роберто ди Маттео XXI асрда хориж клубларини шоҳсупага етаклашган - тегишлича «Реал» ва «Челси»ни. Карлетто бу борада алоҳида ўринга эга - у 3та «шалпангқулоқ» кубок соҳибига айланган 2 нафар мураббийдан биридир (бундай натижага биринчи бўлиб, Боб Пейсли эришганди).

Испания (10та ғалаба): Хосе Вильялонга (2 марта), Мигель Муньос (2 марта), Висенте Дель Боске (2 марта), Хосеп Гвардиола (2 марта), Рафаэль Бенитес, Луис Энрике

Рейтингнинг иккинчи қатори испанларга тегишли. Бу юрт вакиллари итальянларни изма-из таъқиб этишяпти. Ҳозир ўртадаги фарқ минимал кўринишда - 11:10. Рўйхатга қарасак, пиренейликлар «дубл»ни хуш кўришлари ойдинлашади. Ҳарқалай, Хосе Вильялонга, Мигель Муньос, Висенте Дель Боске ва Хосеп Гвардиола «кўҳна қитъа» клуб футболидаги асосий турнирда 2 мартадан зафар қучишган.

Айтиш ўринли, улар ва Луис Энрике ўз ғалабаларини маҳаллий грандлар - «Реал» ёки «Барселона» воситасида расмийлаштиришган.

Хуллас, испаниялик 6 нафар ғолиб мураббий орасида биргина Рафаэль Бенитес бошқа гуруҳга мансуб. У чет эл жамоаси- («Ливерпул»)ни кубок сари элтган ягона испандир.

Германия (7та ғалаба): Деттмар Крамер (2 марта), Оттмар Хитцфельд (2 марта), Юпп Хайнкес (2 марта), Удо Латтек

Удо Латтек нуфузли совринни боши узра баланд кўтарган биринчи немис мутахассиси саналади, бироқ буюк мураббий битта ғалаба билан кифояланиб қолган.

Унинг ҳамюртлари эса ўз ғалабаларини такрорлашга муваффақ бўлишган. Хусусан, Деттмар Крамер кетма-кет 2та турнирда зафар қучгани билан мақтанишга ҳақли.

Германияликлар 7та ғалабадан 5тасини «Бавария» билан тантана қилишган. Қизиғи, ғолиб мураббийларнинг ҳар бири ютуғида Мюнхен клуби улуши бор.

Оттмар Хитцфельд шунингдек, Дортмунд «Боруссия»си билан чўққига кўтарилган. Юпп Хайнкес - «бегона» дружинани шоҳсупага олиб чиққан ягона немис мураббийи. У «Реал»да омад қушини тутганди. Дарвоқе, 1998 йилги ўша финалда «қаймоқранглилар» охирги мавсумда бўлгани каби «Ювентус»ни енгишган.

Англия (7та ғалаба): Боб Пейсли (3 марта), Брайан Клаф (2 марта), Тони Бартон, Жо Фэган

Инглизлар «шалпангқулоқ» кубокни ютиш масаласида немислар билан тенг кўрсаткичга эгалар. Юқорида таъкидланди, Боб Пейсли турнирда 3 марта зафар қучган илк мураббий саналади. Кейинчалик унинг натижаси Карло Анчелотти томонидан такрорланди, аммо рекордни янгилаш ҳеч кимга насиб этганича йўқ.

Афсонавий Брайан Клаф «Ноттингем»ни 2 бора ақл бовар қилмас даражада кубок сари бошлагани билан алоҳида ўринга эга. Тони Бартон «Астон Вилла» воситасида ўз номини тарихга битган бўлса, Жо Фэганга худди Пейсли каби «Ливерпул»даги иши муваффақият келтирган.

Англиялик мураббийлар фақат маҳаллий жамоалар билан зафар қичишган. Яна бир томони, уларнинг ғалабалари 1977-1984 йиллардаги 8та мавсум оралиғига тўғри келган.

Бу орада фақат Эрнст Хаппель «Гамбург» билан инглизлар «тўда»сига кириш уддасидан чиққан, холос.

Голландия (5та ғалаба): Ринус Михелс, Гус Хиддинк, Йохан Кройфф, Луи ван Гал, Франк Райкаард

Голландия ғолиб мураббийлар сони бўйича Германия ва Англиядан олдинда - 5 нафар. Булардан биргина Гус Хиддинк «Барселона»да ишламаган, Йохан Кройфф ва Франк Райкаард эса айнан каталонияликларни еврофутбол чўққисига олиб чиқишган.

Афсонавий Ринус Михелс ва Луи ван Гал эса Испанияга юзланишдан олдин «Аякс»ни шоҳсупага кўтаришган. Гус Хиддинкка келсак, у мураббийликдаги дебют мавсумида ПСВ билан кичик мўъжиза яратганди.

Аргентина (4та ғалаба): Луис Карнилья (2 марта), Эленио Эррера (2 марта)

Европадан ташқаридаги мамлакат вакилларидан биргина аргентиналиклар Чемпионлар кубогини забт этишган. Боз устига, бу юртнинг 2 нафар фуқароси 2 мартадан зафар қучган.

Луис Карнилья турнирнинг бошланғич даврида «Реал» воситасида ғалаба нашидасини сурган бўлса, Эленио Эррера орадан қандайдир 5 йил ўтгач, «Интер» билан «дубль» қайд қилган. Хуллас, охирги ярим асрга қарасак, европалик мутахассисларгина чемпионлик мақомини олишяпти.

Шотландия (4та ғалаба): Жок Стейн, Мэтт Басби, Алекс Фергюсон (2 марта)

Шотландия учун кубок ҳисобини очиб берган Жок Стейнни алоҳида мақташ жоиз. У 1967 йили «Селтик» билан «сенсация» кўрсатганди. Кейинги мавсумда эса сэр Мэтт Басби «Манчестер Юнайтед»нинг кубок ютишини таъминлаган.

Умуман олганда, «қизил иблислар» Чемпионлар кубогидаги натижалари учун аввало, шотланд мутахассисларидан миннатдор бўлишлари керак. Зеро, клуб музейидаги яна 2та «шалпангқулоқ»да сэр Алекс Фергюсон қўли бор.

Португалия (3та ғалаба): Артур Жорже, Жозе Моуриньо (2 марта)

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 24.08.2017 15:05. Ўкилди: 8095 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик