Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Лутфулла Тўраев: «Терма жамоамизга чиройли ўйиндан кўра, натижа афзалроқ»

Баҳо:
+0; -0

Малайзия чемпионати баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб боряпти. Суперлига билан бирга премьер-лигада ҳам ўйинлар кескин курашларга бой тарзда ўтяпти. Хабарингиз бор, бугунги кунда Малайзия чемпионатининг ҳар икки дивизионида кўплаб ҳамюртларимиз тўп суришяпти. Улар орасида тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ҳам бор. Куни кеча «Теренггану» сафида ўйнаётган ушбу легионеримиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Лутфулла, жамоангизнинг натижалари қониқарли бўляптими?

- Умумий олганда ҳаммаси яхши, дея оламан. Турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибмиз. Пешқадам «Нигери Сембилан» клубидан 4 очкога ортда қоляпмиз. Бу жамоа 8та ўйинда 7та ғалаба ва битта дуранг қайд этган.

- Баҳслар осон кечмаётгандир?

- Ҳар бир учрашувда ўзига яраша қийинчиликлар кузатиляпти. Чунки 4-5та ўйинимиз маҳаллий вақт билан соат 16:45да бошланмоқда. Табиийки, куннинг бу пайтида ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлади. Боз устига, намгарчилик ҳам юқори.

- Жамоангизнинг қайси ўйини кутилмаган натижа билан якунланди?

- Биринчи тур учрашувини ўз майдонимизда ўтказгандик. Бу ўйин кучли ёмғир ёққанлиги сабаб 10-дақиқада тўхтатилганди. Яқинда ўша баҳс қайта ўтказилди. Афсуски, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида рақибга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Ўйлашимча, мана шу ўйин биз учун кутилмаган натижа билан якунланди. Балки ўша учрашув ўз вақтида ўтказилганида ҳозир турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган бўлармидик...

- Чемпионлик йўлида қайси жамоалар сизларга кучли рақобатни юзага келтиришяпти?

- Биринчи ўриндаги клубдан 4 очкога ортда қоляпмиз. Менимча, ҳали ҳаммаси олдинда. Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун имкониятимиз етарли.

- Жамоангиз олдига аниқ вазифа қўйилдими?

- Ҳа. Чемпионатда 1-ўринни эгаллаб, суперлигага чиқиш.

- Малайзия чемпионатидаги қолган ҳамюртларимизнинг ўйинларидан ҳам бохабар бўлиб боряпсизми?

- Албатта. Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов ўйнаётган жамоанинг уй учрашувларини бевосита стадионда кўриб бораман. Боиси, клубларимиз битта шаҳар шарафини ҳимоя қилишади. Бизнинг ўйинимиз уларникидан бир кун олдин ўтказилади. Шу боис ҳам ҳар бир баҳсда Дилшод ва Фарҳодни стадион трибуналаридан туриб қўллаб-қувватлайман.

- Уларнинг жамоалари бироз омадсиз қатнашаётгандек...

- Фикрингизга қўшиламан. Асосий таркибнинг аксарият ўйинчилари жароҳат олишган. Майдонга оптимал таркиб тушмаяпти. Омадсиз иштирокнинг асосий сабаби шу бўлса керак.

- Лутфулла, миллий жамоамиз айнан Малайзияда Сурия термасига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушди. Сизга бу ўйинни бевосита кузатиш насиб қилдими?

- Афсуски, йўқ. Стадионга бора олмадим. Биринчидан, ўша пайт жамоам билан бирга машғулот ўтказаётган эдик. Қолаверса, терма жамоамиз ўйин ўтказган шаҳар мен яшаётган ҳудуддан анча узоқда жойлашган. Лекин жонли эфирда томоша қилдим.

- Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

Марҳамат, мақола давомини бу ердан кўриш мумкин

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 08.04.2017 08:39. Ўкилди: 9816 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик