Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Қойилмақом ҳужум триоси

Баҳо:
+0; -0

Еврофутболдаги энг кучли 5та ҳужум триоси. Қачонлардир жамоалар ҳужумида футболчилар жуфтлиги, яъни тандеми (дуэти) бош ролни бажарарди, энди эса ўткир трио (учлик)дан хавфлироғи йўқ. Футбол жамоавий ўйин ҳисобланади ва натижани кўпинча таркибдаги ижрочиларнинг нечоғли ҳамкорлик қилишлари белгилаб беради. Хусусан, эндиликда жамоанинг ҳужумдаги қудрати олдинда тўп сурадиган футболчилар билан ўлчанмоқда. Қисқаси, замонавий ўйинда ҳужумкор трионинг роли тобора ошмоқда, ҳар ҳолда, дуэт ўтмишда қолди. Айни пайт энг кенг тарқалган тактик чизма - бу 4-3-3. Дейлик, Европанинг етакчи жамоалари бундан унумли фойдаланмоқда.

5-ўрин: Серхио Агуэро - Раҳим Стерлинг - Лерой Сане («Манчестер Сити»). «Шаҳарликлар» триоси айниқса, охирги вақтларда самарали ўйнамоқда. АПЛнинг дастлабки 15 тури якуни бўйича олсак, Агуэро, Стерлинг ва Сане жами 22та гол яратишди. Бу жамоанинг деярли 50 фоиз голи демакдир. Агар самарали узатмаларни ҳам қўшсак, ушбу трионинг «Сити» кўрсаткичидаги улуши 82,22 фоизга кўтарилади. Умуман, учликнинг ҳар бир вакили ажойиб ижрочи, лекин улар биргаликда кўпроқ эффект беришади: Стерлинг ва Сане қанотларда ҳимоячиларни ҳар кўйга солишади, Агуэро эса марказда...

4-ўрин: Пако Алькасер - Марко Ройс - Жейсон Санчо («Боруссия» Д.). Ҳозирча 4-яхши кўрсаткич испан, немис ва инглиздан иборат «Дортмунд қўшини»га тегишли. Шу жойда битта фактга эътибор қаратиш керак: Пако Алькасер «Боруссия» сафига жорий мавсум арафасидагина қўшилганди, Жейсон Санчо ҳам унча «эски» эмас. Статистикага ишонсак, ушбу футболчилар 14 декабрга қадар «Боруссия»нинг жами 37та голидан 23тасига муаллифлик қилишди - 62 фоиз. Улар шунингдек, жамоадошларига 10та вазият яратишди. Умуман олганда, «Боруссия» триоси бутун Европада алоҳида ажралиб турибди. Негаки, Алькасер бошланғич таркибга атиги 2 марта кирди, Санчо эса ҳали 18 ёшли ўсмир.

3-ўрин: Лионель Месси - Луис Суарес - Усмон Дембеле («Барселона»). Каталония клуби яқин-яқингача ҳам дунё футболидаги энг кучли ҳужум триосига эгалиги билан мақтанарди. Зеро, «МСН» (Месси - Суарес - Неймар) учлиги ҳар қандай ҳимояни қийин аҳволга соларди. Бироқ Неймар «ПСЖ»га ўтишни ихтиёр этгач, даҳшатли трио бузилди. Мана, энди Неймар ўрнини 105 миллион еврога сотиб олинган Усмон Дембеле тўлдира бошлади. Янги кўринишдаги учлик Примеронинг дастлабки 15та турида 23та гол урди. Хуллас, «Барса»нинг 62 фоиз голи «МСД» ҳисобига ёзилди.

2-ўрин: Лука Йович - Себастьян Аллер - Анте Ребич («Айнтрахт»). Очиғи, Франкфуртда ўйнаётган футболчиларнинг элит рейтингга киришлари кутилмаган ҳолатдир. Лекин факт шуки, Анте Ребич, Себастьян Аллер ва Лука Йович 2-ўринга муносиб натижа қайд этишмоқда. Улар Бундеслиганинг дастлабки 14та турида 24та гол ҳосил қилиб, Германия футболида ўзига хос шов-шув кўтаришди. Умуман, камтарин жамоанинг 80 фоиз голи айнан хорват, серб ва француз иттифоқига тегишли. Бошқа ҳеч бир трио бундай юқори статистика билан мақтанолмайди. Мисол учун, «Бенфика»дан ижара шарт­номаси асосида олинган Йович «Фортуна» (Дюссельдорф)ни 5та гол билан «сийлаб» бутун Европага овоза бўлди. Аллер эса етук «9-рақам», унинг ҳисобида 9та гол ва 7та самарали узатма йиғилди. ЖЧ финалчиси Ребичга келсак, у анчадан буён юқори тезлигини ишга солиб, рақиб ҳимоячиларини роса асабийлаштирмоқда.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 22.12.2018 12:52. Ўкилди: 9348 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик