Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба.

      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • 1:0
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
  • «A» Серия
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 2:2
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • 1:1
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4906]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4087]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2728]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2435]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2211]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2169]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1843]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1683]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1677]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1651]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Моуриньо Англияга келадими?

Баҳо:
+3; -0

Моуриньонинг Англияга кетиши ҳақида турли гап сўзлар яна кўпайди. Йўқ, бунга ҳали етарли асослар йўқ. Ҳеч нарсани таъкидламоқчи эмасман. Шунчаки, эътиборингизга, ўтган йили ёзилган бир мақоламни эътиборингизга ҳавол қиляпман. Шунчаки, мулоҳаза учун мавзу. Ортиқ эмас.

Круифф Жозе Моуриньо ҳақида “У – мураббий эмас” деганди. Шошманг, “берди”сини айтволишга қўймасдан, мулоҳазанинг айнан мана шу қисми мода бўлиб кетди, аслида бу гапларнинг давоми бор – “У – совринлар тўпловчи”. Барибир тўполон.

Хуллас яна Жозе ҳақида ёзаман. Ажойиб финтлар-у голлар ичидан нега доим Моуриниьони ажратиб олаётганим жонингизга теккан бўлса узр, лекин гап бор. Круиффнинг юқоридаги фикри икки қисмдан иборат ва умуман олганда кескин салбий фикр эмас. Круифф тренер деб ҳисоблайдиган профил – яъни футболда янгилик яратиш, футболчиларни тарбия қилиш, ўйинни ташкил қилиш борасида Жозени кучли деб ҳисобламаяпти. Айнан мана шу ўлчов бўйича уни инкор қиляпти. Энди мураббий деганда бошқа нарсани тушунадиганлар ҳам бор. Айнан улар учун Йохан амаки фикрининг иккинчи қисмини ҳавола қиляпти! У совринларни йиғади! Конкрет совринга нисбатан стратегия ишлаб чиқади ва буни бажаради. (Яқинда Василий Уткин уни машҳур фильмдаги Оушенга ўхшатганди.) Агар мураббийнниг вазифаси совринларни йиғиш, деб ҳисобласангиз, сиз уни мурабибй деб ҳисоблашингиз мумкин. У ўз наздида мулоҳазани ўртага ташлади, бу борадаги ўз нуқтаи назарини маълум қилди. Бу ерда ўлчовлардаги фарқ холос. Круифф “тренер” деганда УСТОЗ сўзини тушунади, яна кимдир эса бу сўзнинг “МЕНЕЖЕР” қисмини эътиборга олади. Шу холос. Моуриньо ажойиб менежер (бизнинг тушунишимиздаги менежер яъни директор эмас, жамоа ўйинини бошқарувчи маъносида келяпти)

Моуриньо кубок финалида ажойиб мураббий эканини яна бир бор исботлади. Бир неча йиллик етакчидан совринни тортиб олди. Буни фақатгина омад туфайли эмас, конкрет ўйинга тайёрланган стратегия ва тактика эвазига амалга оширди.

Аслида бошқа фикрни илгари сурмоқчиман. Мен уни уч йилдан кейин қайси жамоада бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрдим. У Испаниядан кейин Англияга қайтиш ниятини яширмаган. Бу биринчи факт. Яқинда “МЮ” да ишлаш борлигини айтиб ўтди. Бу иккинчи факт. “Реал”га ўн етти йилдан сўнг кбуокни қайтариб бергани унинг ҳақиқатан ҳам қисқа вақтда жамоа натижасини яхшилай олишини яна бир бор исботлади. Бу учинчи факт. Шулар асосида фикрласак, турли вариантлар қаршимизга чиқади.

1. Қироллик кубоги “Реал”нинг ушбу мураббий қўл остида охирги соврин бўлади, деб ўйламайман. Айниқса янаги йили (аслида бу мавсум ҳам бор) “Реал” янада кучлироқ бўлиши табиий. У ҳолда клуб раҳбарияти нима қилиб бўлса ҳам уни яна бир неча мавсум ушлаб қолишга ҳаракат қилишлари мумкин. “Реал” мухлисларига маслаҳат – Моуриньонинг жамоангизда яна уч йил қолишини орзу қилманг. Мен буни Жозенинг характеридан келиб чиқиб айтяпман. У ҳеч қачон чўққидан пастга тушмайди. Чўққига чиққан жамоанинг пасайишдан қутулиши имконсиз эканини билади ва ўша юқори тепаликда жамоа билан хайрлашади. Айтайлик клуб билан ЕЧЛ ни ютиб, яна қолишдан не наф? Яхшироқ бошқа мақсад қолмагач, нари борса яна ўша соврин учун курашиш ортиқча риск эмасми? Ҳатто агар “Реал” бу йилги ЕЧЛ ни ютиб олса, Моуриньо кетишни ўйлаб қолишини ҳам таҳмин қилиб кўрса бўлади. У ҳозир маълум мақсад йўлида кучли коллектив қуряпти. Ўша мақсадга етиб борилгач, “Реал”да янги коллектив қуришни истамайди. Қачон у “Реал”да узоқ вақт қолиши мумкин? Қачонки, мақсадга етиб борилмаса! Албатта буни “Реал” мухлислари истамаса керак. Хуллас унинг иш услуби Ирина Аллегрова ва Игорь Крутойнинг машҳур дуэтини эсга солиб юборади – “Ҳозир ажрашиб қўя қолайлик, илтимос” деган )).

2. “Манчестер Юнайтед” Жозени таклиф қилишига ишонмайман. “МЮ” ғоявий жиҳатдан “Барселона”га ўхшаб кетади. Бу ерда ҳам шонли тарих бор, бу ернинг ҳам ўз Круиффлари бор, услубий ғояси мавжуд ва ҳоказо. Манчестерда муваффақият калити мураббийда эмас, мана шу ғояларда эканини сингдиришга ҳаракат қиладилар доим. Бу ерда Фергюсон ўзига яраша бир “давр” бўлса-да, Мэтт Басби каби бир тарғиботчи холос. Нима демоқчиман? Ҳозир Моуриньо ҳақида шундай тасаввур борки, уни таклиф қилдингми, албатта ниманидир ютасан! Демак “МЮ” мана шу фактор асосида ғолиб бўлгандек тасаввурда қолишни истамайди. “МЮ”, “Барса”, “Милан”, “Реал” каби клублар кимнидир буюклиги ҳисобига ғалаба қозонишни исташмайди. Улар учун шахслар эмас, клуб ғоясини тарғиб қилувчи оддий “ячейка”лар керак холос. Бекхэм ёки Роналду трансферини эсланг. Барча жамоа муваффақиятинни улар билан боғлашди. Клуб эса уларсиз ҳам соврин юта олишини исботашга киришди. Фергюсон буюк мураббий тўғри, аммо у фақат “МЮ” да буюкка айланганини ҳам унутмаслик керак. Фергюсон Манчестерда “ўзиники” ҳисобланади, Моуриньо эса йўқ! Унда нега “Реал” ушбу мураббийни таклиф қилди? Бу оддий жараён. “Реал” саккиз йилдан бери халқаро мусобақаларда ҳеч нарса юта олмаётганди. Яъни айнан ҳозир “Реал”га соврин керак эди! Ўз вақтида “Интер” ҳам, Абрамович ҳам шу мақсадда таклиф қилишган уни. “МЮ” да ҳозирда совринлар борасида муаммо йўқ.

3. Хўш энди ким? Қайси клуб? Яна Круиффнинг фикрига қайтамиз. Жозени кубоклар киритиш умидида “ёнаётган” клублар кўпроқ орзу қилиши мумкин. Таҳминимча, Моуриньони қўлга киритишга қаттиқ ҳаракат қиладиган клуб “Манчестер Сити” бўлади. Сарфланган пуллар ўзини оқламаяпти. Бу мавсум жамоа ЕЧЛ ҳуқуқини қўлга киритар балки, аммо Манчини жамоаси катта портлаш бўлади, деб ўйламайман. Моуриниъо учун айни муддао. Яхши пул. Яхши шароит. Ижрочилар. Муҳит. Яна битта жиҳати қандайдир бошланиш ишлари амалга оширилган. Ўша “Челси”да Ранъери, “Интер”да Манчини қилганидек. Яъни тактик тартибот ва тарғибот керак холос. Жуда айни муддао! “Челси”даги натижалар фақат Абрамовичники эканини айтадиганларга (балки менга ҳам) ажойиб тарзда жавоб бериш учун имконият туғилади. Тасаввур қилинг, бир клуб миллионлаб пул сарфлайди, бир нечта юлдузларни сотиб олади, лекин тўртинчи ўриндан юқорига чиқа олмай юраверади. Моуриньо келади-да, кўпи билан 2-3 та трансфер амалга ошириб, ёқмаганларини сотиб, яхшигина жамоа “ясайди” ва ниманидир ютади. Бундан ортиқ “супермен” бўлиши мумкинми футболда? Ахир бундай вазият футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилмаслигини исботлашдан ташқари (агар Липпи ёки Хиддинк келиб шу ишни қилса), Моуриньо футболда кўп нарсани ҳал қилишини исботлайди-ку?!

Моуриньонинг навбатдаги бекати сифатида, ҳали гапиришга эрта бўлса-да, Манчестерни кўряпман. Фақат кўпчилик таҳмин қилаётгандек, “Юнайтед” эмас, “Сити”. Балки Жозенинг ўзи ҳам Манчестерни гапириш орқали шу вариантни шаъма қилаётгандир?! Ким билади дейсиз...

 2011 йил, апрель 

Киритилган сана: 09.02.2012 21:45. Ўкилди: 8480 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 15.09.2012 08:53. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 15.02.2012 09:01. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULAZIZ
Сана: 11.02.2012 10:26. ABDULAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJBEKFM
Сана: 10.02.2012 14:05. DJBEKFMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.