07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола". 08:00 U-20. Чемпионат мира в Чили. Аргентина - Италия. 10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ". 12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого". 14:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол". 16:00 U-20. Чемпионат мира в Чили. Испания - Бразилия. 17:55LIVE Чемпионат Италии. "Болонья" - "Пиза". Прямая трансляция. 19:55 U-20. Чемпионат мира в Чили. Аргентина - Италия. 21:55LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче". Прямая трансляция. 23:55LIVE Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас". Прямая трансляция. 02:00 "Непобедимый". 02:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго". Прямая трансляция. 04:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
07:30 "Тайны звёзд спорта". 08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. 09:50 Гольф. Кубок Континентальной гольф-лиги в Пестово, Россия. 11:55LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция. 12:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 7 в Вэйхае, Китай. Женщины. 15:05 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1. 16:30 "Команда мечты". 16:55LIVE Триатлон. Supertri. Финальный этап в Тулузе, Франция. Прямая трансляция. 19:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе". 20:00 "Тайны звёзд спорта". 20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. 22:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. 00:00 Гольф. Кубок Континентальной гольф-лиги в Пестово, Россия. 02:05 "Команда мечты". 02:35 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. 03:35 "Формула-1. Гаснут огни". 04:05 Триатлон. Supertri. Финальный этап в Тулузе, Франция.
06:00 Новости. 06:05LIVE Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш; Мераб Двалишвили против Кори Сэндхагена. Прямая трансляция. 10:00 Новости. 10:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:55LIVE Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция. 14:00 Новости. 14:05 Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш. 16:05 Матч! Парад. 16:35 Все на Матч! Прямой эфир. 17:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 11-й тур. ЦСКА - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция. 20:50LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Наполи" - "Дженоа". Прямая трансляция. 23:00 Все на Матч! Прямой эфир. 23:35LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Милан". Прямая трансляция. 01:45 После футбола с Георгием Черданцевым. 02:55 Новости. 03:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:55LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Нигерия - Колумбия. Прямая трансляция.
06:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Женщины. Групповая гонка. 07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл. 08:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл. 09:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 5. 10:30 Мотоспорт. Спидвей. Спидвей Наций в Торуне, Польша. Финал. 11:30 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Женщины. Групповая гонка. 12:15LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 8. Прямая трансляция. 13:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл. 14:00 BMX-фристайл. Чемпионат Европы в Эйндховене, Нидерланды. Женщины. Обзор. 15:00 BMX-фристайл. Чемпионат Европы в Эйндховене, Нидерланды. Мужчины. Обзор. 16:00LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 6. Прямая трансляция. 18:00LIVE Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка. Прямая трансляция. 20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл. 21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл. 22:15LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция. 00:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка. 00:15LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция. 02:15 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка. 03:00 Мотоспорт. Спидвей. Спидвей Наций в Торуне, Польша. Финал. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.
Қутулдик! Ниҳоят энди бу жамоага мухлислик қилмаймиз. Агар футболга бўлган муносабатимизни асаб бирликларида ўлчасак, мана шу бойлигимизни камайтириб турадиган битта жамоа энди йўқ. Бошқа бўлмайди. Хайрият. Бир пайтлар ўша Хитой билан ўйинда бизни суюклиларимизга айланган, укаларимиздек яхши кўрган, Тошкентдаям ўйнашсин, қўллаб қувватлайлик, деб талаб қилиб, чарчамаган жамоа билан хайрлашиб, бу қадар енгил тин олишимни кутмагандим. Афсус.
Агар кимнидир яхши кўрмоқчи бўлсам, укамни, қўшнимни, сизни яхши кўришим мумкин. Лекин тўрт метрдаги шеригига тўпни аниқ ошириб бера олмайдиган, дарвоза қаердалигини тўқсон минут эслаб ҳам қўймайдиган, югурганда худди шамолга қарши югураётгандек тасаввур уйғотадиган “кантера”ни яхши кўришга мажбурманми? Йўқ, албатта. Ҳа-я, уларнинг руҳиятига таъсир қилиб қўймайлик, тўғрими? Нега энди, масалан, мен ўз ишимда хато қилсам, бошлиғим руҳиятимни ҳисобга олмай уришаверади? Ишлашяптими? Ишлашсин.
Аслини олганда Лондонга бора олмаслик воқеаси мени унчалик хафа қилгани йўқ. Рости. Барибир Сенегалга ҳам ютқазиб қўйишимиз мумкин эди. Лондондаям “бир балони“ кўришимиз эҳтимол эди. Гап унда эмас. Илгари сизга айтгандимми, йўқми, билмадим-у, хуллас, мен ёш терма жамоаларга нисбатан бироз бошқача ёндошаман. Умуман Европада ҳам олимпиада терма жамоаси деган тушунча йўқ. Салкам икки йил олдин улар Лондон йўлланмасини ҳал қилиб қўйишган, (ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида) уёғига на таркиб аниқ, на услуб. Кимлар у ерда ўйнаши ҳам унча аниқ бўлмайди. Футболчилар клубларда ўйнашда давом этишади, вазиятга қараб таркиб аниқланади. Умуман Олимпиада мамлакат футболи нуфузини у қадар ошириб ташлайдиган, жамоалар уни ютиш учун борини берадиган турнир эмас. Шунчаки, ярмарка холос. Нигерия финалга чиқиб юрадиган мусобақа. Мен шунақа ҳисоблайман. Аммо олимпиадани биз каби жамоаларга фойдаси катта. Ўзимизни намойиш қиламиз. Футболчилар ўзларини реклама қиладилар. Терма жамоага муносиб номзод бўлиб тажриба йиғадилар. Шу.
Мана шу жиҳатдан, мен ОТЖ да кўпроқ индивидуаллар бўлишини кўпроқ истардим. Бир пайтлар Убайдуллаев ҳимоя деявериб истеъдодларни буғиб ташлаганди, Абрамов жамоани ерга кўмиб қўя қолди. Натижадан қатъий назар, таркибимизда қайсидир футболчилар порласа, ҳайрон қолдирса, келажакка умид баҳш этса, терма жамоага кириб борса, мана шунинг ўзи мана шу жамоанинг миссияси бажарилганини билдирар эди. Мен ОТЖ миссияси деганда таблода ярқираб турган 0:2 га нисбатан эмас, майдонда шалвираб юрган 15 та футболчига баҳо бераман ва ўйланиб ҳам ўтирмасдан, “миссия бажарилмади” дейман. Ҳеч ким аксини исботлай олмайди. Айнан бугун.
Бутун мағлубиятни футболчиларга ағдариш ниятим йўқ. Абрамов масалан, бугунги ўйинга нотўғри тактика танлади, демоқчи эмасман. Тактика фақат қоғозда бўлмайди, қўшимча тарзда футболчиларнинг ижро маҳорати ва мураббийнинг мана шу ижро маҳоратининг қай даражада эканидан хабардор бўлиши муҳим рол ўйнайди. Мана шу тарафдан мураббий ҳам мана шу футболчиларга жуда мос. Футболчиларимиз қанчалик нўноқлик билан тўпни назорат қилган бўлсалар, Абрамов худди шунчалик нўноқлик билан жамоани бошқарди. Мана шу мини турнир давомида.
Футболчи мураббий айтганини бажара олиши, ижро этиб бериши керак. Бу жуда муҳим. Ўз навбатида, мураббий ҳам футболчилар баража оладиган кўрсатмаларни бериши керак. бу унданам муҳим. Хўш, нега ОТЖ бу қадар ўзгариб қолди. Қачон ўзгариб қолди? Ҳаммаси яхши эди-ку.
Зафар Имомхўжаевнинг гапига тўлиқ қўшиламан. Футболчилар жисмонан тайёр эмасдилар. Биз ўйнашни билмадик. Сабаб, кетма-кет йиғинларда футболчиларимиз клублардан ажратиб олинганлиги. Бу борада жуда кўп панд еганмиз. Масалан...
Мана шу ерда, терма жамоалар мураббийларининг асосий вазифаси нимада, деган саволга жавоб бериш керак. Вазифа шундан иборатки, турли футболчилар ичидан таркибни аниқлаш ва маълум ўйинларга тайёрлаш. Қандай? Масалан, футболчиларнинг клублардаги спорт формаси назорат қилиб борилади ва алоҳида ўйин учун керакли тактика, схемалар ишлаб чиқарилади. Вазифалар футболчиларга бўлиб берилади. Яъни терма жамоа мураббийининг вазифаси маълум учрашув ёки турнир учун жамоа таркибини аниқлаш, маълум учрашув учун тактика ишлаб чиқиш, футболчиларга вазифани тақсимлаб бериш ва бошқаришдир. Уларнинг жисмоний ҳолати, спорт формаси, техникаси бобида терма жамоа умуман масъул эмас. Абрамовнинг масъулияти, ўша спорт формаси йўқ футболчидан воз кечиш, мосроғини топиш. Шу холос. Лекин стоп...
Абрамов мана шу масъулиятдан ортиғига даъво қилди ва таъзири еди. Кузда олимпиячиларимиз нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишган, эсингиздами? Сабаби, ўша пайтларда миллий чемпионатимиз қизғин паллада эди. ОТЖ га номзод бўлган деярли барча футболчилар ўз клубларида етакчилар сафида эдилар. Пиримов, Рахматуллаев ва Зотеев “Олмалиқ”да, Мусаев “Машъал”да, Исматуллаев ва Абдуҳолиқов “Пахтакор”да Иброҳимов “Бунёдкор”да, Тўхтахўжаев “Нефтчи”да деярли ҳар бир ўйинда майдонга тушаётгандилар. Абрамовга осон бўлган, тайёр, юқори спорт формасидаги ўйинчиларни маълум схема ва вазифа йўналишига тушириб олиш қийин эмас. Аммо турнир жиддий паллага киргач, йиғинлар кўпая борди. Ҳатто клублар номзод футболчиларни ойлаб кўрмай қўйишди. Оқибат нима бўлди? Ёшларни кўпроқ майдонга тушириб, терма жамоаларимизга тайёрлаб берган клублар энг катта жабрни кўришди. Муҳим паллаларда муҳим футболчилардан айрилиб қолаверишди. Тизим йўқ. Манфаатларни ҳимоя қилиш НОЛЬ!
Нима бўлади? Масалан, ОТЖ Австралия билан ўйнаш керак. Абрамов ЎФФ га айтадики, Австралияни енгишимиз шарт, йиғин керак, деб. Кейин ўша клуб айтади – “биз мавсумга тайёргарлик кўряпмиз, бизга бу футболчи ҳозир зарур, мавсум бошига оптимал ҳолатга келишимиз керак” деб. Энди бир таҳмин қилингчи, жавоб қандай бўлади? “Эҳ сиз клубингизни қўя туринг, бу ерда миллатимиз тақдири ҳал бўляпти, Австралия билан ўйин муҳимроқ” дейилади. Муҳимлиги рост, лекин ўша ўйинга айнан шу тарзда ёндошиш кераклиги балки нотўғридир? Клуб ўша футболчидан воз кечади-да, ўша позицияга бошқа номзод излайди. Йўқ, битта позицияга рақобат бўлса, жамоа кучайиши ҳақидаги эртак эмас бу. Мурабий мажбурликдан қилади ва аксарият ҳолларда, ўша янгини, термага кетиб қолмайдиганини танлайди. Тамом. Бу мавзу тугади.
Энди бугун қўлимизда нима бор? Деярли ҳаммаси ўз клубларидан бироз четда қолган футболчилар йиғиндиси. Ху бир мажлисни яхши эслайман. Терма жамоа маркази раҳбарлари Рустам Акрамов ва Асқар Толибжонов қатнашганди. Терма жамоалар илмий маркази ишга тушганлиги ҳақида гапиришганди. Айтишларича, бу ташкилот термаларимизга номзод ўйинчиларни назорат қилиб бориш, керак бўлса, клуб мураббийлари билан боғланиб қўшимча машғулотлар татбиқ этиш орқали, футболчиларни спорт формаларини юксалтириб бориш ҳақида баландпарвоз гаплар айтилганди. Хўш, ўртоқ, ўша ишлар нима бўляпти? Ну как дела, профессор? Ҳа-я, сўраб нима қилдим, ўзим кўрдим-ку, бугун.
Терма жамоалар маркази осон йўлдан бориб қўя қолди. Футболчиларни клубларда назорат қилиб ўтирамизми, деб ўзларига йиғиб олдилар ва бутун қиш айлантириб юрдилар. Нега талабга жавоб берилмаяпти? Савол клубларга эмас, албатта, айнан терма жамоа марказига, мураббийлар штабига, тўғрими? Юқорида айтганимдек, бу биринчи ҳолат эмас. Убайдуллаев пайтида ҳам, мана шундай йиғинлар туфайли, оқибатда футболчилар бир-бирларидан зерикиш даражасига келгандилар ва Осиё ўйинларида умуман иштиёқсиз бир термани кўргандик. Ахир футболчини ўйинга тайёрлаб борадиган асосий омил расмий ўйинлар тонуси эканини наҳотки билмасангиз? Ойлаб машғулот ўтказилса ҳам, расмий ўйинлар орқали футболчи мавсумга кўника бормас экан, ҳеч қачон ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлмайди ўйинга. Тўғри, ОТЖ ҳам клублардан кўпроқ расмий ўйинларда майдонга тушди. Лекин бу ўйинларнинг ҳаммаси катат босим остида бўлди, деярли ҳар бир ўйинда биз ғалаба қозонишга, тўп киритишга маҳкум эдик. Ниманинг ҳисобига?
Мен жамоаларимиз мухлисиман. Сўнгги пайтгача, ғалабага ишонганим рост. Кеча ишониб, бугун ютқазишса, танқид қилиб ўтиришни истамайман. Гап умуман Лондондан қуруқ қолганимизда эмас. Энг ёмони, бугун майдонга кўрганимиз – цирк. Хатолар цирки. Энг даҳшатлиси, наҳотки биз келажагимизни кўрдик? Шу марказ, шу мураббийлар, шу футболчилар бўлади-ку, кейин ҳам. Ёруғлик? Қоп қоронғу туннелнинг охирида ярқираб турган ва ҳаммасизни ўзига жалб қилган ёруғлик аслида қарши поезднинг чироқлари экан. Чавақлаб кетди.