Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 2 6
2 Саудия Арабистони 2 3
3 Иордания 2 3
4 Қирғизистон 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Эрон 2 2
4 Ливан 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қирғизистон 1-2 Вьетнам
2-тур Иордания 3-2 Саудия Арабистони
2-тур БАА 0-3 Япония
2-тур Ливан 2-4 Жанубий Корея
2-тур Эрон 0-0 Ўзбекистон
2-тур Сурия 1-0 Қатар
2-тур Хитой 1-0 Австралия
2-тур Таиланд 1-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Стратег

Баҳо:
+0; -0

Моуриньонинг ушбу мавсумда "Челси"даги фаолияти муваққиятсиз чиқди. Ҳайрон бўлманг, бу янги гап, зеро бундай хулосани баралла айтиш учун истеъфони кутиш шарт эди. Аввалроқ, мураббий Лондонда ишлаб турганда бу фикрни илгари суриш учун барибир асос етарли бўлмасди, сабаби - қолган вақт давомида вазиятни ўнглаш имкониятига унда бор эди, тўғрими?

Балки кимдир, ушбу истеъфонинг буткул маъмурий қарор бўлганини, агар Моуриньога охиригача имкон берилганда вазиятни ўнглай олишини иддао қилар. Яъни Жозега бор имконият тақдим этилмагани учун у муваффақиятсизликда айбланмаслиги лозимлигини айтар. Лекин мен ўз фикримда қоламан, истеъфо - мураббийнинг муваффақиятсизлигини расман тасдиқлайдиган энг муҳим асосдир.

Истеъфодан бир кун олдин мен шу ердаги биринчи гапимни ёзмаган бўлардим чунки, "Челси"нинг муаммоси аслида нима эканини билмасдим. Қониқарсиз натижалар жамоага четдан баҳо бериш имконини беради холос. Четдан берилган баҳолар доимо сабабга эмас, оқибатга нисбатан берилади, сабаблар нари борса таҳмин қилинади. Балки муаммо каттароқдир, фақат мураббийнинг алмашиши ҳал қилмас. Балки бутун жамоа вазиятдан чиқиб кетиш учун бор имкониятини ишга солган-у, ҳозирча омад келмаётгандир? Шундай шубҳалар бор эди менда ҳам, сизда ҳам, тўғрими?

Айтмоқчиманки, истеъфо вазиятнинг оқибатига эмас, сабабига йўналтирилган воқеадир. Чунки бу қарор ташқаридан эмас, ичкаридан берилади. Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилдими, демак бояги таҳминлар ўз ўзидан аниқ хулоса тусига киради - демак, жамоа бор имкониятини ишга солмаётганди, демак аслида мураббий футболчиларни тўлиқ бошқара олмаётганди. Демак, мавсум охиригача имкон берилганда ҳам, "Челси"даги муаммо ҳал бўлмасди. Шунинг учун истеъфо содир бўлди. Тамом.

Моуриньонинг футболдаги фаолияти мураббийлар ҳақидаги бир фаразга аниқлик киритади гўё: футболда асосан икки хил мураббийлар бор. Менежерлар ва стратеглар.

Менежерлар сирасига Фергюсон, Дел Боске, Анчеллотти каби мутахассислар кирадилар. Оила бошлиғига ўхшатиш мумкин уларни. Оила бахтли бўлиши учун нима керак? Муносабат. Агар муносабатлар кўнгилдагидек бўлса, оиланинг ҳар бир куни бахтли кечаверади. Муштарак мақсадлар бу иккинчи даражада, ўша муносабатни ушлаб туриш учун бир восита холос. Оила бахтли бўлиши учун ҳар бир аъзоси бир бирига мос бўлиши, бир бирини тўлдириши шартки, менежерлар жамоада худди шу муносабат шакли учун ҳаракат қиладилар.

Стратег эса, маълум манзил йўлида саёхатга чиққан эшкакли кема капитанини эслатади. Бир бирига ўхшамаган, бир бирига мос бўлмаган турли характерлар белгиланган маълум йўналишида бир тану жон бўлишга, бир бирларига сабр қилишга мажбурлар, акс ҳолда кема ҳалокатга учрайди. Стратеглар йўлнинг бошидаёқ манзилга ким билан боришни ҳал қилишга ҳаракат қиладилар, кучсизларга кемада жой йўқ, аввалдан ташлаб юборилади сувга. Капитан ажойиб мотиватор, сувга ташланмаганлар ҳам капитанни яхши тушунадилар, демак шунақа бўлиши керак, агар унга раҳм қилинса, оғирлиги бизга тушади, манзил кечикади, дейдилар улар.

Моуриньо фаолиятидаги энг ёмон мавсумнинг сабаблари қаерда?
У Англияга иккинчи марта ташриф буюрганида руҳан аввалги Жозе эмасди. У "Челси"да узоқ вақт қолиши ҳақида кўп гапирди, ҳеч ким билан урушмади, ҳаммани хотиржамликка ундади. Ушбу давр мобайнида Жозега энг ёмон таъсир қилган савол эса,унинг клублардаги учинчи йили ёмон кечиши билан боғлиқ эди. Яъни Жозе бир умр мақтаниб юрган ўзининг стратеглик амплуасидан воз кечиб, менежерга айланмоқчи эди. Аммо... Жозе "Челси"га аввалги Жозега ўхшамаган ниятда келгани билан, унинг услуби, ишлаш принциплари-ю устунликлари билан аввалги Жозенинг худди ўзи эди барибир, тўғрими? Табиийки, осон эмасди. Табиийки, эплай олмади.

Бир пайтлар ушбу мураббий ҳақида кино олиниши, бош рол эса Жорж Клунига топширилиши ҳақида эшитгандим. Клуни Моуриньо ролини қанчалик қойил қиларди билмадим-у, лекин Моуриньо футбол оламида ўша актернинг Оушен образини ажойиб тарзда уддалайди. Моуриньо ўзининг 11 дўсти билан дунёдаги энг баланд бинодан дунёнинг энг қалин сейфи ичида турган ўлжани ўғрилаб чиқиши мумкин, ишонаман, аммо ўша ўлжани бўлишиб олиб, бахтли ҳаётга давом этиш керак бўлганида, муаммо чиқаверади... Ким билади тағин...

Киритилган сана: 28.12.2015 10:59. Ўкилди: 13883 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ZOKIREAL

Сана: 13.01.2016 16:04. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.