Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бир юз ўн миллион

Баҳо:
+0; -0

Пол Погба дунё рекорди даражасидаги нархга “МЮ”га ўтди. Ростанам шу футболчи шу баҳога арзийдими ёки йўқми, бу бошқа масала ва бу ҳақида ҳам балки кейинроқ гаплашармиз. Бу жараёнда менинг эътиборимни жалб қилган жиҳат бошқа – Жозе Моуринюнинг позицияси. Маълум бўлишича, у клубга келган илк кунларидаёқ нархидан қатъи назар Погба кераклигини клубга маълум қилган.

Бир пайтлар, Пеп Гвардиола “Бавария”ни танлаганда, кўпчилик уни қўрқоқликда айблаганди. Мен бунга кескин қарши чиққандим. Аксинча, “Майнц” ёки “Ҳамбург” эмас “Бавария”ни танлаш ботирликдир. 8-ўриндаги “Майнц”ни 6-ўринга кўтариб, баъзи учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатиб, бахтли яшаш мумкин, аммо “Бавария”да фақат битта натижани кутадилар. Мана шу босимда ишлаш қийинроқмасми? “Бавария” катта устунлик билан Германия чемпионлигини қўлга киритган бўлса-да, Гвардиолага нари борса, ўз ишини, бошқа ҳар қандай мураббий ҳам қила оладиган ишни қилгандек қараб турибмиз холос.

Фергюсондан кейин “МЮ” турли характердаги мураббийларни кўрди. Давид Мойес раҳбарият тақдим қилган шароитдан келиб чиққан ҳолда, натижа кўрсатишга ҳаракат қиларди. “Фабрегасни олиб берайликми? – Майли. Ёки Кроосчи? – Бўлаверади. Ўхшамаяпти, Эррерани олсакчи? – Ҳм. Жамоа доим 6 баҳога кучли ўйнайди. Гап сўзлариям кўпроқ шиорга ўхшарди – биз ҳали кучаямиз, биз ҳали фалон даражага етамиз, биз ҳали...

Луи ван Гаал - футбол файласуфи. Футболга ўз қараши бор ва бу қарашларнинг амалиётга кўчириш асосий истаги. У раҳбарият билан тил бириктириб олган ҳолда, биргаликда бир нималар қилади. Игуаинни сотволиб чап қанотда ўйнатиб кўрсаммикин... У ерда Ди Мария борку? Ди Марияни марказий ҳимоячи қиламиз. Смоллинг эса, ҳужумда ўйнайди. Қани, нима бўларкин... Ўхшайди, ўхшамайди. Тушунарли ёки тушунарсиз. Жамоа баъзида 9 баҳога, баъзида 1 баҳога ўйнайди. Гап сўзларидан доим ниманидир тушунтираётганга ўхшайди – жамоа мана бу жиҳатдан мана бу босқичга келди, ўйинимизни ташкил қилиш мана бундай бўляпти, пойдевор қиляпмиз, томни ёпяпмиз, фалон вақтдан кейин...
Моуриню иккаласига ҳам ўхшамайди. У ҳеч қачон Мойес каби, раҳбариятнинг ғояси ва улар берган шароитга ўз номини қурбон қилишни истамайди. У ҳеч қачон Луи ван Гаал каби, у ва раҳбариятнинг биргаликда, аралашган ҳолда тилга олинишига рози бўлмайди. У клубдаги ўз жойини, раҳбариятнинг жойини аниқ белгилайди ва талаб қилади – фалон фалон шартларимни бажариб беринг ва мен фалон-фалон натижаларни сизга бераман. Тамом.

Албатта, бундай йўналишда ишлайдиган мураббийлар оз эмас, аммо бир юз йигирма миллионга бир футболчи олишга ҳаммаям ботина олармиди? Ахир Погбанинг Англияда қай даражада ўйнаб кетишида ўзига яраша риск бор. Эртага шу риск амалга ошиб, Погба ишончни оқламаса, бор калтак Моуринюнинг бошида синади-ку. Ундан кўра, клуб тавсия қилган бошқа вариантларни қабул қилиб, мабодо натижа бўлмай қолса, “Мен Погбани айтган эдим” деб, ҳеч бўлмаса, ичкарида ўзини оқлаши осонроқ бўлмасмиди? Моуриню шунчалик таваккалчими ёки шу даражада ўзига ишонадими? Бир юз йигирма миллионлик трансфер юкини кўтариб, бу босим остида ишлаш осон эмас ахир. Сиз жамоангизда қандай мураббий ишлашини истаган бўлардингиз?

Масалан, терма жамоамизни олайлик. Терма жамоамизда ишлаган мураббийларни. Миржалол Қосимовни мен Мойесга ўхшатаман. Ҳар қандай шароитда ишлашга рози бўлаверади. Ташкилотчиликдаги муаммоларгаям кўз юмиб, мавжуд шароитдан бирор нима чиқаришга ҳаракат қилади. Вадим Абрамов эса - Луи ван Гаал. Ўзи ҳам раҳбариятнинг бир бўлагига айланиб, бир нималар қилиб юради. Қанақадир ғоялар ортидан эргашади.

Биз шу пайтгача жаҳон чемпионатимизга чиқа олмаяпмизми, демак, ўз талабларини қўйиб, ўша босим остида ишлаб, натижа кўрсата оладиган мураббий ишламаган ҳали. Қанийди, бир кун келиб, бир мураббий “менга мана бу шароитларни қилиб беринг, мана бу терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини уюштириб беринг, шунда жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқаман” деб айтса...

Бир-биримизни табрикласак бўладиган воқеа бўларди бу...

Киритилган сана: 09.08.2016 18:12. Ўкилди: 13239 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.