06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал. 08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины. 10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал. 11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка. 13:35LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция. 15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго. 16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины. 17:20LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция. 19:00LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция. 19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1. 21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины. 22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян. 23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал. 00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта. 01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка. 03:00 Снукер. British Open. Финал. 04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.
Таҳминан бир ой олдин, Терма жамоалар маркази раҳбари Рустам Акрамов Миржалол Қосимовни танқид қилиб чиққанди. Аниқроғи бир масалада, унга мураббийнинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлаши нотўғри туюлган. Мен ўша фикрга тўлиқ қўшилсам-да, бир жиҳатга ҳайрон қолгандим. Терма жамоалар марказининг футболимиздаги, конкрет жамоаларимиздаги ўрни, мақоми қай даражада? Ташкилот раҳбари ўзига ёқмаган бир ҳолатни ўзгартиришга, талаб қилишга ҳаққи борми ёки бу шунчаки, ҳар доим, ҳар нарса ҳақида ўз фикрини айтиб юрадиган, лекин ҳеч ким эшитмайдиган бир “маслаҳатхона”ми?
Рустам Акрамов яхши назариётчи, лекин соҳани ўзгартира оладиган даражада амалиётчи эмас, деб ҳисобладим. Лекин ўзгаришни аввало ўзимиздан бошлашимиз керак эмасми? Мабодо Акрамов ўша танқидий фикрни бевосита вазиятга алоқадор шахс сифатида эмас, мустақил мутахассис тили билан айтганида ҳам, энди мен қабул қилмасдим. Сабаб шундаки, аслида Акрамовнинг ўзи бир нечта лавозимларни бирлаштириш тажрибасига унчалик қарши эмас экан.
Билишимча, унинг ўзи ҳам Қосимов билан бирга “Бунёдкор”да ишламоқда. Клуб академияси координатори лавозимида. Жуда самарали, фойдали иш аслида. Менимча эса, бу ерда лавозимнинг фарқи йўқ, асосийси унинг ушбу клубдан расман ойлик олиб ишлаётганидир. Чунки Акрамов шу билан бирга, ЎФФ да ҳакамлар қумитаси раиси бўлиб ҳам фаолият юритади. Энди тасаввур қиляпсизми, футболдаги энг холис ташкилот бўлмиш ҳакамлар қумитасига бир клубда ишлаб ойлик оладиган инсоннинг раҳбар бўлиши қайси мезонларга мос келади? Тўғри, мутахассисларимиз жуда кам. Рустам акадек профессордан ҳар доим, ҳар ерда фойдаланишимиз керак. Мен Рустам акани адолатсизликда, амални суъистимол қилишда айбламайман, бунга ҳаққим йўқ, лекин ушбу фактнинг ўзи ҳам циркнинг ўзи-ку? Қаранг, у “Бунёдкор” ўйинларига ҳакамларни тайинлайди, уларнинг қарорларини таҳлил қилади, хулоса чиқаради. Жазолайди. Тушликдан кейин эса, келиб, “Бунёдкор” академиясида ёшлар билан шуғулланади. “Бунёдкор” раҳбаридан буйруқлар олади, уларга маслаҳатлар беради, ойлик олади ва ҳоказо. Шунингдек, турли ёшдаги терма жамоаларнинг бевосита раҳбарининг “Бунёдкор” академиясини ҳам бошқариши туфайли, айнан “Бунёдкор”даги ўсмирларнинг терма жамоа назарига тушиш бўйича бошқа клубдагиларга нисбатан имконияти ошмаяптими? Гап шахсларда эмас, тизимнинг ўзи манфаатлар тўқнашувига шароит яратмаяптими? Агар солиштирадиган бўлсак, клуб матбуот котибларининг энг яхши футболчини аниқлашда иштирок этишлари ҳеч нарса бўлмай қолади.
Биринчи абзацдаги мавзуга қайтадиган бўлсак, беихтиёр, аждодларимизнинг “домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма” ибораси эсга тушади. Биласизми, аслида ўша мақолнинг мазмуни, пайдо бўлиш тарихи бироз бошқача экан. Ўша даврларда оммага таълим берадиган илмли кишилар ибодат қилишнинг осон ва енгил йўлларини ўргатишган. Агар оғирлаштириб юборсак, кўпчиликнинг тоқати етмайди, деб қўрқишган. Мисол учун, оддий кишиларга бир соат ибодат қилсанг етади, деб ўргатишган, ўзлари эса беш соат вақтларини ибодатга сарфлашган. Кейинчалик замоннинг, у билан бирга домлаларнинг ўзгариб кетиши натижасида, мақолнинг моҳияти, тушунилиши ҳам чаппасига ўзгариб кетди, наилож. Яхшиси, бир табибнинг болага “асал ема” деган гапни айтиши учун, ўзини бир ой асалдан тийганини эсласак бўлади.
Энди Миржалол Қосимов ўша танқидни жиддий қабул қилмайди. Унинг фикри хаёли асосан “Бунёдкор”ни ОЧЛ да муваффақиятли қатнашуви билан боғлиқ бўлди. Толибжонов эртадан бошлаб билетлар муаммосидан ортмаса керак. Акрамовда иш(лар) қизғин. Бечора термам...