Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Индивидуал

Баҳо:
+2; -0

Февраль ва март ойлари кўпинча, терма жамоа ва клубларимиз учун омадсиз келишига кўникиб бўлганмиз. Мухлислар томонидан «бахона» сифатида қабул қилинадиган бир нечта объектив сабаблар ҳам топилади, албатта.

Ҳали миллий чемпионатимиз бошлангани йўқ. Табиийки, футболчиларда ўйин амалиёти етишмайди, биздан фарқли равишда рақибларимизда миллий футбол авжига чиқиб бўлган. Бу муаммони ташкилий томондан ҳал қилиш имкониятмиз йўқ, зеро инфратузилмамиз, стадионларимиз, табиий шароитларимиз қишда футбол ўйнаш имконини бермайди. Нима қилиш керак?

Ўз-ўзидан барча масъулият клубларимиз, уларнинг мураббийлар штабининг гарданига тушади. Бу муаммо кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ, биз қандай тўсқинликларга дуч келишимиз олдиндан маълум эди. Бу муаммоларни еча олишга ҳеч кимда кафолат йўқ. Аммо, энг камида ушбу ҳолатнинг натижага бўлган салбий таъсирини камайтиришга бўлган ҳаракатлар максимал даражада қилиниши шарт. Шу жиҳатдан, клубларимиз кўрсатган натижани танқид қилишдан кўра, ушбу ўйинларгача борилган жараён ҳақида мунозара қилиш тўғрироқ бўлар, балки.

Ўйин амалиёти, футболчиларнинг функционал ҳолати деганда кўпинча, жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммони тушунамиз. Бу нотўғри. Футболчи талаб қилинган спорт формасига машғулотлар ёрдамида ҳам чиқа олади. Бу ерда асосий муаммо жамоанинг расмий ўйинларининг йўқлиги, жамоавий футбол ўз «ўйин тонус»ига тушиб олмаганлигидир. Ўнлаб ўртоқлик ўйинлари бу борада расмий ўйиннинг ўрнини босмайди. Айнан февраль ойидаги ўйин амалиёти тақчиллиги бу алоҳида футболчиларнингэмас, кўпроқ жамоавий ўйиндаги камчиликларни юзага чиқаради. Бу-ку майли, мураббийларимиз тақвим устидан хукмрон эмаслар. Лекин яна бир жиҳат мени кўпроқ хавотирга солди.

Янги мавсумнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, жамоага янги футболчилар келиб қўшилган бўлади. Уларнинг ўтган йили бирга ўйнаган жамоа ичига киришиб кета олиши, адаптация даври, жамоанинг унга кўникиши кабилар мавсум бошидаги энг масъулиятли жараёнлардан биридир. «Бунёдкор» Кенжесариев, Карни, «Пахтакор» эса Шибимура, Орохоавац каби янги футболчиларни таркибга жалб этди. Карни лигамиздаги биринчи австралиялик, Шибимура эса биринчи япониялик легионер. Биз учун улар, улар учун биз ўзига хос экзотика. Ушбу футболчилар мавсумнинг илк ўйинидан майдонга тушишига ишонмагандим. Биринчи тур масъулиятли бўлади. Бу футболчилар қанчалик истеъдодли бўлмасин, биринчи тур қайсидир маънода янги мавсумдан кўра, ўтган мавсумнинг давоми сифатида эътиборга олиниши керак, тўғрими? Ахир янги футболчиларнинг жамоа ўйинига мослашиши ҳам маълум вақт ва қурбонлик талаб қилади-ку? Майли, машғулотларда, ўртоқлик ўйинларида бу фтуболчилар ўзларини кўрсатишгандир, лекин бу ерда нозик нуқта бор.

Ҳеч ким барқарор эмас. Ҳатто ўша Месси ёки Роналдуда ҳам омадсиз ўйинлар бўлган. Шундай бўлиши мумкинки, ушбу футболчиларни сиз биринчи марта кўраётган бўлсангиз-у, айнан ўша омадсиз ўйинга тўғри келиб қолса, нима бўлади?Албатта, бу ўйинчилар ҳақида фикрларингиз ўзгариб кетади, «шу эканку, Роналду» деб ҳафсалангиз пир бўлиши ҳеч гап эмас. Торрес нега гол урмаяпти? Ҳа, бир нечта омадсиз ўйинларда гол ура олмаганди. Лекин айнан ҳозир гол ура олмаётганининг сабаби бошқа. Ўша илк ўйинларларда гол ура олмагач, унга нисбатан босим ошиб кетди, ҳам ауни гапира бошлади ва руҳан бу катта таъсир қилди.

Бизда мана шу жиҳатдан мураббийларимиз бироз эътиборсизлик қилишади, менимча. Тўғри, Қосимовнинг назарида Карни жуда зўр футболчидир, У ҳақиқатан ҳам зўр футболчидир. Лекин мухлислар олдида бу исботланиши учун маълум вақт ва ўйинлар керак бўлади. Ўтган йили «Пахтакор»да Шарофутдинов ва Махарадзелар билан ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганди. Илк турларданоқ мухлислар уларни ёмон кўриб қолишди. Талаб ошиб кетди. Босим кўпайди. Мураббийлар қайсарлик билан уларни майдонга тушираверишди. Ушбу икки футболчи жамоа ўйинига киришиб кетиши ва асл потенциалини кўрсатиш учун жуда узоқ кутишга тўғри келди. Ҳар бир футболчига индивидуал ёндошиш ва нафақат жисмоний ва футбол тарафидан, руҳан мувозанатга келиш учун ҳам шароит яратиб бориш керак эмасмиди?

Бир пайтлар Қўқоннинг «Темирйўлчи» клубига Ваҳоб Охунов деган футболчи таклиф этилганди. Ўша пайтлардаги бош мураббий Баҳром Ҳакимов ундаги ўзига хос жиҳатларни пайқай олган ва жамоа ўйинига фойда келтиришига ишонган. Охунов жуда баланд бўйли, футболчи сифатида бироз бесунақай, тўп билан бироз беўхшов муомала қиларди. Хуллас бир қараганда, оддий мухлис учун сўкиш «объекти».

Атай қилгандек, унинг мавсудаги илк ўйини унчалик ўхшамади. Мухлислар норози бўла бошлашди. Унга тўп келганида стадион ҳайқириб юборар, худди тўпни олдириб қўядигандек хавотирга тушарди. Албатта, бу ҳолатлар футболчига ҳам таъсир ўтказди ва кўп хато қила бошлади. Хўш, мураббий нима қилиш керак? Футболчидан ва олдинги режаларидан воз кечиш керакми ёки қайсарлик қилиб, ҳалиги футболчини мухлислар кўз олдида шарманда қилиш яхшими?

Ҳакимов бошқа йўлдан борди. Қўқондаги учрашувларда Ваҳобни умуман майдонга туширмасди. Лекин сафардаги ўйинларда мунтазам ўйната бошлади. Шу орқали футболчи жамоа ўйинига кўникиб борди, мухлислар томонидан босим уюштирилмади. Бунинг устига, сафардаги бир нечта ўйинларда голлар уриб, кўзга кўриниб қолди. Жамоа билан сафарга чиққан мухлислар «Ваҳобнинг зўр ўйнай бошлаганини» кўрмаганларга гапира бера бошлашди. Натижада, мухлисларда ҳам унга нисбатан танқидий қарашлар йўқолди, Ваҳоб ҳам энди жамоага тўлиқ мослашган, майдонга тушганда оёқлари қалтирамасди. Мана шу индивидуал ёндошиш натижасида бир йил ичида футболчи жамоанинг етакчи, мухлисларнинг севимли футболчисига айланди.

Бундай ҳолатлар ҳаммада турлича кечади. Кимдир Вильянуэвага ўхшаб илк ўйинда ҳаммани ўзига қаратади. Омади келади. Бошқасининг, масалан Трифуновичнинг дебюти омадсиз ўйинга тўғри келиб қолади ва ёмон таассурот қолдиради. Тан оламан, ўтган йили илк турларда Трифуновични умуман футболчи деб ҳисобламагандим. Лекин ҳужумчи тез кунларда аксини исботлади. Энди бўлса, худди шундай танқидлар ёмғири Шибимура ёки Кенжесариевга нисбатан бўлмоқда. Мухлислар мағлубиятлардан сўнг, бир неча йилдан бери клубда ўйнаётган Карпенко, Андреев, Ғафуровларни эмас, негадир, айнан легионерларни кўпроқ танқид қилишмоқда. «Фалончи умуман арзимаган ўйинчи экан». «шунча пулга шуни олиб келгандан кўра, ўзимизникилар яхши эди», «мақтаган легионерларнинг аҳволи шуми» қабилидаги гаплар жуда кўп янграмоқда. Албатта бу легионерлар ушбу фикрларни ўқимаслиги, эшитмаслиги ҳам мумкин. Лекин футболнинг ўз тили бор. Футболчи унга бўлган муносабатни жуда яхши пайқай олади. Илк ўйинлардаги мағлубиятларнинг босими айнан бечора легионерларга тушиб, ушбу футболчиларга қўйилган режалар бузилиб кетмайдими?

Айтмоқчиманки, алоҳида ўйинда энг кучли таркибни тушириш ва алоҳида ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа яна бир нечта вазифалар ҳам бор. Булар орасида, янги футболчиларнинг айнан ўз вақтида тушириш орқали уларнинг жамоадаги фаолиятларига пойдевор тайёрлаш, жамоа келажаги учун турли синовлар ротацияларни мунтазам ўтказиб бориш, футболчиларнинг жамоа ўйини ва натижасидан мустақил равишда индивидуал ўсиб боришларини таъминлаш ва ҳоказолардир.

Бусиз футбол бўлмайди. Футбол осмонидаги исталган юлдузни танлаб, унинг тарихини, биографиясини ўқинг. Уларнинг бу даражага етишида нафақат меҳнат ва талант, балки қаердадир, қандайдир мураббийлик қўли, мураббийлик қарори ҳам беқиёс хисса қўшган бўлади.

Киритилган сана: 16.03.2012 10:40. Ўкилди: 8678 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


REALCHI
Сана: 17.03.2012 11:11. REALCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 16.03.2012 11:35. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJBEKFM
Сана: 16.03.2012 11:27. DJBEKFMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик