Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 2 6
2 Саудия Арабистони 2 3
3 Иордания 2 3
4 Қирғизистон 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Эрон 2 2
4 Ливан 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қирғизистон 1-2 Вьетнам
2-тур Иордания 3-2 Саудия Арабистони
2-тур БАА 0-3 Япония
2-тур Ливан 2-4 Жанубий Корея
2-тур Эрон 0-0 Ўзбекистон
2-тур Сурия 1-0 Қатар
2-тур Хитой 1-0 Австралия
2-тур Таиланд 1-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бошқача федерация

Баҳо:
+1; -0

 Ўзбекистон чемпионати 11-тур доирасидаги Андижон – Нефтчи (0:4) учрашуви якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов ва андижонлик футболчилар Иброҳим Отахонов, Санжар Асқаралиевлар ўртасида жанжал рўй берган. Адашмасам, воқеа ҳакамлар протоколида қайд этилмаган, лекин ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Аввал ижтимоий тармоқлар, кейин эса спорт сайтлари бу ҳақида ёза бошлашди. Тиниб тинчимас Championat.asia сайти жанжал иштирокчиларидан бири Санжар Асқаралиевдан интервью олди:

-  “Нефтчи” билан ўйин чоғида меҳмонлар устози Исмоилов жамоадошим Отахоновни бир неча бор онасидан келиб ҳақоратлади. Иброҳимни волидаи муҳтарамаси яқинда оламдан ўтганди. Раҳматлик онасидан келиб сўкса, ҳеч ким бунга чидай олмаса керак. Боз устига йигит кишига бундай гап эшитиш оғир. Иброҳим шундай ҳақоратлардан сўнг табиийки ўйиндан кейин асабларини жиловлай олмади ва кийиниш хонасига кириб кетаётганида Исмоиловга тазйиқ ўтказишга уринди. Мен эса уларни ажратиш мақсадида борганимдаёқ, Мурод Исмоилов менга қўли билан зарба берди. Кейин ўртамизда жанжал бироз жиддийлашиб кетди, - деди Асқаралиев.  

Санжар жанжалдаги томонлардан бири бўлгани учун, воқеа айнан шундай бўлган дейишдан йироқман. Лекин ПФЛ тартиб интизом қумитаси ушбу масалани чуқур ўрганиши, суриштирув ишлари олиб бориши шарт. Ва агар, ростан ҳам, Мурод Исмоилов рақиб футболчисини ҳақорат қилган бўлса, у ҳам маълум муддатга дисквалификация қилиниши лозим. Ҳамма жойда шунақа.

“Ўйиннинг эртаси куни клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мен ва Отахоновни лицензиясини ПФЛ ходимлари сўраганини, агарда уни Тошкентга олиб бориб берилмаса, жамоадан 6 очко олиб ташлаши мумкин эканлиги борасида огоҳлантиришган. Шундан сўнг лицензияни ПФЛга тақдим этишди. Энди ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сафардан келгач, якуний қарор чиқарилар экан. Фарҳод Абдуалиевич айни дамда ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда экан.

Фарҳод ака Магометов сафардан келгач керак бўлса, олдига бориб узур сўрашга тайёрман”

Бу ҳам Санжар Асқаралиевнинг Championat.asia мухбирига айтган сўзлари.

Демак.

Футболчилар жазоланади. Бу яхши. Лекин қачонки, ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометов сафардан қайтса...

Баъзи ташкилот, идораларда тез тез кузатиладиган бир ҳолат бор. Масалан, бирор ишингиз битиши учун ўша идора раҳбарининг имзоси керак бўлади. Ҳамма хужжатлар тайёр, лекин айнан ўша имзо учун раҳбарни соатлаб кутишингизга туғри келади. Раҳбар эса кўпинча, мажлисда бўлади.

Ўйлаб қоламан, агар идоранинг асосий вазифаси одамларнинг ишини битириш бўлса, ўша одамларнинг ишини битиши бир кишининг имзосига боғлиқ бўлса, ўша бир киши эрталабдан кечгача хонасидан чиқмай ўтириши керак эмасми? Хўп, унинг бошқа вазифалари ҳам бўлса, кўпинча хонасида ўтирмасликка мажбур бўлса, одамларнинг ишининг битишини унинг имзосига боғламайдиган тизим яратиб қўйилса бўлмайдими?  

Фарҳод Магометов ПФЛ ўйинлари давом этаётган пайтда Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Янги Зеландияга кетган бўлса, ПФЛ ўйинларидаги баъзи масалалар Фарҳод Магомедовсиз битмайдиган бўлса, Фарҳод Магометовнинг Янги Зеландияга кетиб қолишга ҳаққи бормиди? Менимча, йўқ.

Яна. Асқаралиевнинг гапларига ишонадиган бўлсак, (ишонамиз, чунки “Андижон”нинг 12-тур ўйинида Отахонов ҳам, Асқаралиев ҳам жамоасига ёрдам бера олмади) ПФЛ футболчиларнинг лицензиясини олиб қўйган. Савол туғилади, нега энди, ҳали Магометов келмасдан туриб, ҳали тартиб интизом қумитасининг расмий қарори чиқмасдан, эълон қилинмасдан туриб, футболчиларнинг лицензияси олиб қўйилади? Яъни “Андижон”нинг икки футболчиси ҳеч бир расмий қарорсиз минимум 1 ўйинга дисквалификация қилинади?

Бу масаланинг амалий қисми. Энди назарияга ўтамиз.

Умуман олганда, Отахонов, Асқаралиев , Исмоиловларга чора кўриш, уларнинг масаласини ҳал қилишнинг Фарҳод Магометовга сира алоқаси йўқ. ЎФФ да айнан шу иш билан шуғулланадиган тартиб интизом қумитаси бор. Ҳар бир ҳаракат учун айнан қандай жазо берилиши кераклиги ёзиб қўйилган регламент бор. Нега энди, воқеани аниқлаштириш ва регламент бўйича чора кўриш учун ПФЛ раҳбарини кутиш керак?

Тасаввур қилинг, бир жиноятчи тутиб келтирилса, унга жазо бериш учун шаҳар ҳокими кутилмайди-ку? Телефонда "Лизенцияни беринглар, бўлмаса 6 очкодан маҳрум қиламиз" деяётган ПФЛ ходими ёки Магометовнинг олдига бориб узр сўраётган Асқаралиев... Ёки биз бошқача федерация тузганмизми?  

Киритилган сана: 10.06.2015 13:42. Ўкилди: 15826 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


GOLBOLSIN
Сана: 16.06.2015 21:27. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PERFETTO
Сана: 11.06.2015 00:31. PERFETTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PERFETTO
Сана: 11.06.2015 00:30. PERFETTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 10.06.2015 18:11. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 10.06.2015 18:08. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 10.06.2015 18:05. OTSHHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 10.06.2015 18:04. OTSHHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.