06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 12:05 Новости футбола. 12:10 Чемпионат Италии. "Сассуоло" - "Лечче". 14:10 Новости футбола. 14:15 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 16:15 Новости футбола. 16:20 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне". 18:20 Новости футбола. 18:25 "Журнал Серии А". 18:55 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Фиорентина". 21:00 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 23:05 Чемпионат Италии. Перед туром. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии.
05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "РБ Лейпциг". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Аугсбург". 12:00 Новости футбола. 12:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Гройтер Фюрт". 14:05 Новости футбола. 14:10 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Бавария Мюнхен". 16:10 Новости футбола. 16:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен". 18:15 Новости футбола. 18:20 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Майнц 05". 20:20 Новости футбола. 20:25 Журнал Лиги чемпионов. 20:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 21:25LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". Прямая трансляция. 23:25LIVE Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм". Прямая трансляция. 01:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм".
07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 09:40 "Формула-1. Гаснут огни". 10:10 Современное пятиборье. Кубок Союзного государства в Москве. 11:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. Прямая трансляция. 14:30 "Звёзды без правил". 14:55 Д/ф "История Джесси Лингарда". 15:45 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 17:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. Прямая трансляция. 19:30 Д/ф "Век спорта". 20:10 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:45LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины. Прямая трансляция. 23:15 "Что за спорт?". 23:45 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. 01:55 "Звёзды без правил". 02:20 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. 04:00 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Большой хоккей". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 13:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Кубок Будущего. Беларусь U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 15:45LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 17:10 Специальный репортаж. 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Хоккей. Фонбет Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. Финал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция. 21:25LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Динамо" (Москва). 2-й матч. Прямая трансляция. 23:25 Все на Матч! Прямой эфир. 23:40LIVE Футбол. Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 "РецепТура". 03:00 "Лига героев". 04:00 Дартс. Чемпионат России в Москве.
05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. "Жми на газ". 11:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта". 12:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 17:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады", 18 эп. 17:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 18:25LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
“Айнан шундай инсонлар борлиги туфайли, футбол миллионларни жалб этаверади. Қачондир яна иккита шайх келиб, бир-бирига “кел, АПЛ дан жамоа сотиб олиб, чемпион қиламиз” деб яна айтади. Сотиб оларлар ҳам. Сарфлайдилар миллионларни. Аммо ўзининг “чўлоқ таркиби” билан ўша машҳур чол барчасини ютиб кетавергач, улар ҳам ўйланиб қолишлари табиий. Ўйланиб қолишлари аниқ – қанийди, бизда ҳам Фергюсон бўлса. Йўқ, унақа эмас – қанийди, бизнинг ҳам ўз Фергюссонимиз бўлса. Ҳамманинг ҳам ўз Фергюссони бўлмаслигини, бу нарсалар пулга сотилмаслигини билиб энди, орзу қилишга, хавас қилишга тушадилар. Мана шу жиҳатлар учун ҳам Венгерлар, Пеплар, Лобановскийлар қадрланадилар. Балки мана шунинг учун ҳам Абрамович энди фақат мураббий қидириш билан овора бўлиб қолмадимикин...? “МЮ”нинг эса ўз Фергюсони бор. Бу катта бойлик. Пеп кетди, лекин мен Пепсиз “Барселона”ларнинг кўпини кўрганман. Балки бироз кучсизроқ бўлгандир. Аммо мен Фергюсоннинг "МЮ"сидан бошқа “МЮ”ни кўрмаганман. Балки шунинг учун ҳам, “Олд Траффорд”ни усиз тасаввур қила олмасман. Яхшиси... Яхшиси, умрингиз узоқ бўлсин... сэр!”
Бир йил олдин мана шу сайтда эълон қилинган “Сэр” номли мақоламни мана шу мулоҳазалар билан тугатгандим. Таассуфки, у инсон билан бирга футболда бир алоҳида давр тугаяпти. Албатта, у инсоннинг ютуқлари, Манчестерга, футболга нималар бергани, у етиштирган шогирдлар, у тузган жамоаларни эслаб, таъсирчан жумлалар, эсселар битиш мумкин. Аммо менимча, бу шарт эмас. Бу тақлид таъсирчан сўзлар одатда, кимнидир хизматини бўрттириш, кимгадир ниманидир тан олишга чақириш, эътиборни тортиш, эҳтиросларни жўнбушга келтириш учун ёзилади. Айнан Фергюсонга келганда, менимча, бу шарт эмас. Сабаби ўзи шундоқ ҳам Фергюсон ҳамманинг эътиборида турибди. Унга нисбатан муносабат деярли ҳаммада бор ва деярли ўхшаш. Шундай эмасми?
Фақат бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега у айнан бугун кетяпти? Аслида қанақадир триумфал мавсум, Европанинг энг муҳим кубогини қўлда кўтарганча нафақа ҳақида эълон қилиши ва барчанинг қарсаклари остида тарк этиши, мана шу кунни кутиб яшаши мумкин эди,тўғрими? Мана шу давр, мана шу инсонга мос бўлган кетиш бўларди, менимча. Йўқ, бу кун ҳали узоқлигини ва Фергюсон учинчи марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш мумкинлигига ишонмаслиги ҳақидаги фаразни қабул қилмайман. Умуман Фергюсон ўзи ва МЮ ўртасидаги муносабатларни белгилашда ўз шахсияти ҳақида ўйлай бошлаши мумкинлигига ҳам ишонмайман. Фергюсон шундай система яратдики, унинг ўзи ҳам мана шу системанинг бир мурватига айланди, қойилмисиз? Фергюсон шу даражада “МЮ”га боғланганки, ушбу системандаги ўзининг ўрнидан ҳам муҳими – жамоа манфаати. Буни инкор қилиб бўлмайди. “Симона” фильмидаги Аль Пачино қаҳрамони эсингиздами? Унинг ўзи бир юлдузни яратади ва четдан кузатади. Ҳар ким ҳар қанча Фергюсоннинг бу системадаги ўрни ҳақида фикр билдирмасин, Фергюсон учун мана шу системанинг ўзи муҳим, ўзининг ўрни эмас. У мана шу система билан яшайди. Тасаввур қилинг, сиз отасиз. Қачондир ўғлингиз сиздан ҳам муваффақиятлироқ, кўркамроқ бўлиши мумкин. Хўш, кимдир ўғлингизни сиздан омадлироқ, кўркамроқ, ақллироқ экани ҳақида фикр билдирса аччиғингиз келадими? Йўқ, албатта.
Фергюсон кетиш учун қулай пайт пойламаган ҳеч қачон. У кетиш ҳақида қарор бериши учун фақат бир ҳолат бўлиши керак. У “кетиш МЮ учун қолишидан кўра яхшироқ бўлиши”га амин бўлиши керак. Аслида бу яхши бўладими ёки йўқми, буни ҳозирча ҳеч ким билмайди, лекин аниқки, Фергюсон айнан бугун кетиш яхшироқ деб ҳисоблайди. Фақат буюкларгина мана шундай кетадилар. Ундайлар эса кўп эмас.� Бундан бошқа сабаб уни расмий “Олд Траффорд”дан бир метр ҳам четга чиқара олмасди. Ҳа, яна бир сабаб бу... Келинг, бу ҳақида ўйламайлик, умрингиз узоқ бўлсин, сэр...
Мураббийнинг айнан бугун кетаётганлиги мавзунинг иккинчи томонида намойиш қилади. Ўрнига ким? Энди нима бўлади? Ахир Фергюсоннинг қарори айнан келажакда босиладиган қандайдир қадамнинг бошланиши, шундай эмасми? Бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Негадир Фергюсоннинг вориси ҳақида гап кетганда, асосий ўлчов манбаи сифатида мураббийнинг узоқ вақт клубда қолиши кераклиги назарда тутилади доим. Гуёки, Фергюсондан кейинги мураббий, албатта, яна йигирма беш йил шу клубни бошқариши шартдек. Аммо аслида ундай эмас. Кейин бугунги ҳолатнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам бор.
Мисол учун, Фергюсон Манчестерга келган давр билан бугунгисини солиштириб бўлмайди. У Манчестерга келганида клуб деярли йигирма йилга яқин вақт давомида чемпион бўлмаганди. Сэр Манчестерга келгач, олтинчи йилга келибгина илк чемпионликни нишонлаган. Яъни Фергюсонда шошилмасдан ўз жамоасини қуриш учун етарли имконият ва вақт берилган. Бугун эса, орқага йўл йўқ. Янги мураббий ўз жамоасини қуриб бориш билан биргаликда, ҳар йили чемпионлик учун курашиши шарт.
Бугун муҳокама қилинаётган номзодлар ичида Жозе Моуриньо ва Давид Мойес номи энг кўп тилга олинмоқда. Букмекэрларнинг ставкаларида ҳам айнан мана шу номзодлар етакчилар. Бу номлар “МЮ” учун янгилик эмас. Жозе Моуриньо номзоди анча аввал ҳам кўтарилган, масалан февраль ойида Манчестер ва Мадрид жамоалари тўқнаш келганида Сэрнинг вориси сифатида айнан португлиялик мутахасси тилга олинганди. Мойес ҳам бир неча йилдан бери тез тез тилга олиниб келаётганди. Хўш бир бирига ўхшамаган икки мутахассис “МЮ” га нима бериши мумкин?
ДАВИД МОЙЕС Устунлиги. Мойес Фергюсон каби британиялик. АПЛ га бегона эмас. Барқарор натижа кўрсата оладиган ва энг асосийси узоқ вақт бир клубда ишлай олишини намойиш эта олган мураббий. Шунингдек, Мойес биан ғоявий мақсад ҳам бажарилади. Мабодо у билан шу даражада қолинадиган бўлса, клубнинг бузилмас бир система экани исботланади. Жозе эса ҳар қандай жамоа билан чемпион бўлиши мумкин. Камчилиги. Ҳали топ клубда ишламаган. Ўртамиёна клуб билан максимал даражада футбол кўрсатиш, алоҳида ўйинларда тактик билимни намойиш қилиш бошқа, том маънодаги чемпион жамоани бошқариш бутунлай бошқа. “Эвертон” каби клубларга хос ва мос бўлган пасайишлар, жароҳатларнинг таъсири ва бошқа салбий жиҳатларни “МЮ”да кечиришмайди.
ЖОЗЕ МОУРИНЬО Устунлиги. Турли жамоаларда ишлаб, қисқа вақтдаёқ ўйинни юқори савияда ташкил қила олиши. Яъни келаси мавсумларни “МЮ” учун янги даврга ўтиш деб тушунсак, айнан Жозе каби мураббийлар жамоа ўша бқори савияда ушлаб тура олиши мумкин. Иккинчидан, ёш топ мураббийлар ичида Моуриньо айнан мотиватор, етакчи, авторитет сифатида Фергюсон даражасига яиқн дейишимиз мумкин. Учинчидан, Жозени олиб келиш билан бирга, АПЛ даги асосий рақибларда бири бўлмиш “Челси”га ҳам зарба бериш мумкин. Моуриньо агар Манчестерга келмаса, айнан Лондонда ишлаши аниқ. Нима бўлгандаям, Фергини йўқотган “МЮ” келаси йили “Челси”га рақобат кўрсата олмай қолиши мумкин эди. Жозенинг келиши Криштиану Роналдуга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида индамай турамиз. Камчилиги. Узоқ муддат бир жамоада ишлаши кузатилмаган. “МЮ” учун умуман нотаниш саналга турли жанжаллар, муҳитнинг бузилиши каби таҳликалар ҳам йўқ эмас. Кейин одатда, Жозе Моуриньо тарк этаётган клубларда, кейинги мавсумларда жиддий муаммолар юзага келиши кузатилган. Яъни Жозени танлаган “МЮ” бир неча йилдан кейин чиқиши мумкин бўлган муаммо ҳақида ҳозирдан бошқотиришларига тўғри келади.
Албатта, бу ҳаммаси оддий мулоҳазалар. Нафақат бу икки мураббий, балки Юрген Клопп ёки “Юнайтед” системасидаги Невил, Сульшер каби мутахассислар ҳам тилга олиняпти. Албатта, тор доирада муносиб ворис саволи ҳам ҳал қилиб олингани шубҳасиз, акс ҳолда Фергюсон “МЮ”ни ташлаб кетмаган бўларди. Бир нарса аниқки, ҳар қандай мураббий танланмасин, албатта, “МЮ” учун Фергюсондан яхшироқ вариант бўлмаслиги аниқ. Бундан кейинги ҳеч қайси "МЮ" Фергюсонники каби буюк бўлмаслиги ҳам шубҳасиз. Демак манчестерликлар барча қарорларни нисбийлик нуқтаи назаридан беришга мажбурлар. Тағин ким билади, балки бир пайтлар Мэтт Басбига нисбатан ҳам шундай мулоҳазалар янграгандир. Хуллас...
Хозир йиглавораман.мен умрим буйи МЮда факат САФни курганман.P/S мен тугилгандан буен САФ МЮда.I LOVE UNITED.ONE LOVE,ONE LIFE,ONE CLUB MANCHESTER UNITED.
Кахрамон ака макола у.н рахмат! 11ёшимдан бери МЮ га мухлисиман энди сер Алекс ни Орзулар Театрида жамоа б.н курмаслик... Умуман тасаввуримга сигмаяпти. Нима булганда хам барчаси у.н рахман С Е Р АЛЕКС
man chelsining awaddiy muhlisiman lekin awaddiy duwmanim myu murabbiyiga wunday b6lsa ham omad man myu muhlislarini juda yaxwi tuwunib turibman wu qatorda qahramon akaniyam 4unki chelsidayam 2marta eng z6r murabbiylar ketiwini hazm qiliw oson bömagan nima bölgandayam myu bilan böladigan raqobat qiziqarli fergyuson bilan mayli omadini bersin SAF!
тугрисини айтсам фергюсинни кетишини эшитиб кунглим колгандай футболдан лекин шу тренерни 25 йилдан бери биламан бунака мураббий йук! жахон футболида катта из колдирди.езинглар езаверинглар у хакда хар канча езса кам уни урнини босадиган хозирча йук.сени узок эслаймиз ферги тога. лекин сенсиз мю ни тасаввур килолмаймиз сен хакингда хар канча гапирса арзийди омад!!!
Шахсан ман учун, САФ – идеал мураббий, МЮ ижросидаги ўйин – энг яхши ўйин сифатида қолади. Келадиган мураббийнинг ўйин услуби ҳам МЮ мухлисининг қарашини ўзгартира олмаса керак. Яна билмадим.
САФнинг ўрнига келадиган мураббийнинг тахмин ёки таваккал қилиш бефойда, манимча. САФ шунча йил ишлаб, меросхўрини аниқламаган деган фикрга қўшилмайман. Барчаси аллақачон ҳал этилган, фикримча.
Ажойиб макола учун рахмат.
-------------------------------------------------------
1986 йил 6 ноябрда жамоага Алекс Фергюсон бош мураббий этиб тайинланган ва "МЮ" унинг кул остида куплаб ютукларга эга булди.
1999 йилги Европа чемпионлар лигаси финалини барча футбол мухлислари эслашса керак. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» жамоаси финалда Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси билан ўтган драматик учрашувнинг сўнги дақиқаларигача 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда Сулшер ва Шерингемнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛ Кубогини Англияга олиб кетади.
Шу ғалаба туфайли Буюк Британия қироличаси томонидан клуб бош мурабийи Алекс Фергюсонга Сэр унвони берилган.
2008 йили Москванинг «Лужники» стадионида бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Челси» жамоаси билан куч синашиб, асосий ва қўшимча таймларда дуранг ўйнаб, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, ЕЧЛ Кубогини учинчи бор ўз музейига олиб кетади.
ЕЧЛ финалчиси: 2 марта — 2009, 2011
УЕФА кубок эгалари кубоги соҳиби: 1—1991
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 1—1991
Қитъалараро кубок соҳиби: 1— 1999
Клублар ўртасида жаҳон чемпиони: 1— 2008