Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 20.11.2024 01:00
      • Боливия
      • 2:2
      • Парагвай
      • 20.11.2024 04:00
      • Колумбия
      • 0:1
      • Эквадор
      • 20.11.2024 05:00
      • Аргентина
      • 1:0
      • Перу
      • 20.11.2024 05:00
      • Чили
      • 4:2
      • Венесуэла
      • 20.11.2024 05:45
      • Бразилия
      • 1:1
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 21.11.2024 18:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.11.2024 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 22.11.2024 18:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 24 41
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 24 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур ОКМК 2-2 Олимпик
24-тур Динамо 1-2 Локомотив
24-тур Бунёдкор 1-1 Металлург
24-тур Навбаҳор 5-2 Пахтакор
24-тур Насаф 0-1 Сўғдиёна
24-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
24-тур Андижон 0-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2033 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.11.2024

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Фёдор Кудряшов.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.11.2024

      07:30 "Кто кого?".
      08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал.
      10:40 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      22:40 "Кто кого?".
      23:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      03:20 "Тайны звёзд спорта".
      03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место.
      04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.11.2024

      05:00 "Лига героев".
      07:00 "Жизнь после спорта".
      07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура.
      08:00 "Вопреки всему".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Непобедимый".
      13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Вопреки всему".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция.
      23:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида.
      01:55 Евротур.
      02:45 Д/ф "Лионель Месси".
      03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.11.2024

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137.
      08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142.
      09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины.
      11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      17:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      22:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили

Баҳо:
+2; -0

Ёз яхши ўтмаяпти, Ливан билан ўйиндан кейин турнир жадвалида хосил бўлган ажойиб устунлик йўққа чиқди. Энди тўғридан-тўғри йўлланма учун курашда фаворит эмасмиз. Вазиятга бир томондан қараганда, Эроннинг Кореяда ютқазиши жудаям ҳақиқатга яқин ҳолатдек туюлса-да, руҳий юксалиш даврида бўлган эронликлар мотивацион танқисликка учраган корейсларга осонликча мағлуб бўлмасликлари табиий.

Кореяда охирги бўлиб биз эмас, Эроннинг тўп сураётгани омадимиз келмаганидан далолат, умуман, ушбу циклда бизга қарши бўлган факторлар етарлича бўлди. Аммо биласизми, буни ҳолатимизнинг асосий айбдори санаш, айниқса, бизга қарши йўналтирилаётган қандайдир махфий фитналар ҳақида жиддий тарзда фикр кулгили. Айбдорларни ташқаридан излаш доимо инсонга хуш ёқади, ўзини оқлашга асосли баҳона бўлади, аммо бу кейинги фаолияти учун етарли тажриба сифатида ўрин олиши мумкинми? Йўқ, ахир биз келаси сафар ҳам атрофдаги ҳолатларга ўз таъсиримизни ўтказа олмаймиз, яна мағлуб бўламизми? Оддий мисол, ОФК раҳбариятининг гўёки ЎФФ билан тескари бўлиб қолгани ҳақидаги гаплар ғирт уйдирма, зеро, билишимча, Мираброр Усмонов ҳозирги ОФК раҳбарини сайловларда ёқлаб овоз берган ва ўзаро яқин алоқадалар. Кейин, ўйин вақтини ўзгартириш тўғридан-тўғри ФИФА билан боғлиқ масала, ОФК эса, айнан иқлимдаги фарқни назарда тутиб, Ўзбекистон–Қатар ўйинини эртароққа сурилишига қарши бўлган ҳатто.

Ҳа, майли, мақола бу ҳақида эмас. Яхшиси, келинг, Жанубий Кореяга нима сабабдан ютқазганимиз ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Аввало, баъзи масалаларда ўз позициямни билдириб ўтаман ва шу тарзда пайдо бўлиши мумкин бўлган эътирозларга олдиндан жавоб бераман. Яъни, терма жамоамиз ўйинига, футболчиларига, натижасига ўз муносабатини билдиришда қандайдир қолипни ҳосил қилмоқчи бўлаётган мухлислар кўп. Уларнинг иддаолари бор, масалан:

1. Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири, биз улар билан сафарда шунчалик натижа кўрсата олганимизнинг ўзи бахт. Биласизми, Жанубий Кореяни таркиби Европада ўйнайдиган қандайдир осмон-жамоа ҳисобласангиз, бу сизнинг ҳаққингиз. Бемалол. Мен бу фикрга унчалик қўшилмайман, лекин тортишишни ҳам истамайман. Масала бошқа ерда. Бу ерда асосий жиҳат шундаки, ушбу ўйиндаги бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик эди. Рақибнинг фарқи йўқ, жамоа турнир тақозо қиладиган вазифани бажариш учун майдонга тушади, ўз кучини ўлчаш учун эмас. Айтайлик, Испанияга қарши майдонга тушган Хорватия эсингиздами? Ўйинда Хорватияга ғалаба жуда зарур эди, шунинг учун рақиб Испания бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга тушди. Бизнинг Кореядаги вазифамиз кичикроқ ҳисобда мағлубиятга учраш эмас, ростанам Кореянинг кучлироқ эканини амалда тан олиш эмас, мағлубиятга учрамаслик эди. Биз буни бажара олмадик, демак, натижа салбий, ҳар қанча мантиқий бўлса ҳам.

2. Ўйинчиларни танқид қилмай турайлик. Муҳим ўйин олдидан уларга далда бўлайлик. Далда бўлиш учун стадионга бориш мумкин. Аэропортда кутиб олиб, далда бўлиш мумкин. Керак бу нарсалар. Бизда ҳали имконият бор. Лекин, шуни эътиборга олиш керакки, бу ер футбол сайти. “Кричалка”лар ёзиладиган ижтимоий гуруҳ эмас. Футбол ёритилади, таҳлил ва танқид қилинади, хулоса қилинади. Футболчиларга қандай таъсир қилинишидан қатъий назар, ҳамма ўз ишини қилиши керак. Тўғри, жамоа муҳитини бузувчи қандайдир фитналарни қўзғаш нотўғри, лекин гап объектив таҳлил ҳақида боряпти. Корея билан ўйиндаги ўтказилган голнинг айбдори ким – бу саволга жавоб бериш учун яна бир ҳафта кутишга мажбур эмасмиз.

3. Ҳакамнинг қарорлари ўйин натижасига таъсир қилди. Акс ҳолда биз дуранг билан қайтган бўлардик. Ҳа, голдан олдин ҳакам қоида бузилишини қайд этганида, бутунлай бошқа ўйинни гувоҳи бўлардик балки. Лекин вазифамиз бўлиши мумкин бўлган ўйинни эмас, бўлиб ўтган ўйинга баҳо бериш. Ҳа, спортчилар учун ҳам қийин вазиятлар бўлади, ҳа, улар ҳам инсон, тўғри тушуниш керак. Тўғри тушунамиз. Аммо уларнинг иши шу, шунинг учун пул оладилар, шунинг учун олқиш ҳам. Эрондаги ўйинда ҳакам бизнинг фойдамизга қарор чиқариб, ғалаба қозонганимизда роса мақтадик, ҳамма жим турди. Ҳакам хатолари эса футболнинг бир бўлаги. Шу.
Энди бевоcита учрашувга тўхталамиз.

ТАРКИБ

Миржалол Қосимов танлаган таркибда кутилмаган номлар бўлмаса-да, ўйинчиларнинг жойлашуви ва вазифаси нуқтаи назаридан бироз тушунарсиз бўлди. Маълумки, Қосимов кўпинча соф қанот ярим ҳимоячисига эга бўлган классик услубни танлайди. 4-5-1 да одатда, марказий ярим ҳимоячилар ромб услубида жойлашишади ва қанотларнинг ҳужумдаги фаоллиги ягона ҳужумчига мадад бўлиши керак. Айниқса, асосий хавф қанотлардан бўлиши керак бўлган Жанубий Кореяга қарши ўйинда бу танловни тахмин қилиш қийин эмасди. Аммо...

Чап қанотга келганда, тушунарли, асосийси мағлубиятга учрамаслик керак бўлган ўйинда ушбу қанот биратўла иккита ҳимоявий футболчига топширилди. Ҳужумкор ҳимоячи Денисовга шерик қилиб, ҳимоявий ярим ҳимоячи Гадоев танланди. Очиғи, услубан бир-бирига яқин бўлган футболчиларнинг бир қанотда қандай қилиб бир-бирларини тўлдириб туришлари мумкинлигини мен тушунмадим. Менимча, футболчиларнинг ўзи ҳам Қосимов улардан айнан нима истаганини охиригача тушунмаган бўлишса керак, зеро пастдаги расмда кўриб турибсиз: Денисов билан Гадоев учрашув бошланганда, ўзларига жой топа олмай, бир-бирларига яқин келиб қолишганини. Назаримда, ушбу сурат мана шу чап қанотни тўлиқ ифода этади – тушунмовчилик!


Нариги қанотда эса умуман қанотдан ҳужум қилиши мумкин бўлган футболчи йўқ эди. Натижа нима бўлди? Чап тарафда икки ҳимоявий футболчилар бир-бирини “страховка” қилиш билан вақт ўтказиб, ҳужум уюштира олмадилар, ўнг тараф эса асосан биргина Шораҳмедовга топширилгани учун, унинг ҳам қўли боғланиб қолди. Одил Аҳмедов гуёки майдонда ўз жойи йўғ-у, мажбуран жой топиб берилгандек, қаерга боришни билмай қолаётгандек тасаввур уйғотди.

Масалан, марказий ярим ҳимояни олайлик. Тезкор ва марказни тезлик билан босиб ўтишга одатланган, эпчил ва чаққон Жанубий Кореяга қарши кимлар билан ўйнадик? Жепаров, Кападзе, Аҳмедов, Ҳайдаров! Ҳар бири яккакурашларда русчасига айтганда “резкость” (кескин тезланиш) етишмайдиган ва ҳар бири бир бирига яқин услубда ҳаракат қиладиган футболчилар. Оқибатда биз аксарият якка курашларни ҳам, ҳаво курашларини ҳам бой бердик.

Балки Қосимов Корея билан ўйинда тўпни назорат қилишга урғу берган, шунинг учун тажрибали ярим ҳимоячиларни майдонга туширган бўлиши мумкин. Аммо биз ўйиннинг асосий вақтини барибир иккинчи планда ўтказишимиз аниқ эди, ўйин асосан корейсларнинг ташаббусида бошланишини тахмин қилиш қийин эмасди, тўғрими? Тўпсиз ўйнашга унчалик ўрганмаган ярим ҳимоямиз энг керакли пайтда, иккинчи тайм ўрталарида тамом бўлиб бўлганди. Сафарда, конкрет натижа учун ўйнаётган жамоа кучини бутун тўқсон дақиқага тақсимлаши керак эмасмиди?

Биз нима қилдик? Ўйиннинг бошланишига урғу бердик. Мақсад бир темпда ўйинни ушлаб туриш ва вақт ўтган сари рақибнинг ортиқча ҳаяжонидан фойдаланиб, бемалол ҳимояланиш эди. Эрондаги ўйин ҳам шу тарзда кечган. “Бунёдкор”нинг сафардаги ўйинларида ҳам кўпинча шунақа бўлаётганди. Биз ғалаба қозонган ўша ўйинларда ҳам, биласизми, мабодо рақиб ҳисобни тенглаштирса ёки олдинга чиқиб олса, тақдим этадиган ҳеч нарсамиз йўқ эди. Бизда ўйинда бурилиш ясайдиган, ташаббусни ўз қўлимизга оладиган ва ҳеч бўлмаса босим уюштирадиган режа йўқ эди. Ўйинни қанақа бошласак, шундай тугатамиз, бу сафар омадимиз келмаганини сабаби, биринчи таймдаёқ гол ўтказиб қўйдик.

Кимдир захираларга ёпишади, Тожиев вақтида тушиши керак эди, иккита ҳужумчи қилиш керагиди, Санжар, Гейнрих ва ҳоказо. Йўқ, ишонинг, гап таркибда эмас, биз Кореяга кўрсатишимиз мумкин бўлган тишимиз йўқ эди. Хўш, бутун тўқсон дақиқа давомида эслайсизми, бирорта охиригача ўйланган комбинацияни ёки беш дақиқагина рақиб ҳимоясини босимда ушлай олганимизни? Мен эслолмадим, балки узоқдан берилган зарба ёки бурчакдан оширилган тўпдан сўнг бирор нима қила олмасак, бошқасига ишониш қийин эди. Ўйиндан келиб чиқиб.

Энг ачинарлиси, Корея бизни ютиш учун ўйин темпини оширишга, қандайдир қўшимча ҳаракатлар қилишга муҳтож бўлмади. Биз қандай осонгина мағлуб бўлган бўлсак, улар шунчалик терламасдан ғолиб бўлишди. Кўриниб тургандики, керак бўлганда, қўшиш учун уларда етарли ва жуда кўп захира куч бор эди. Шунчаки. Улар ҳам ортиқча эҳтиёткорлик кўрсатишди холос.

ҲИМОЯЛАНИШ
Биргина гол, уям автогол, у ҳам ҳакамнинг хатосидан сўнг киритилгани бизни алдаб қўймаслиги керак. Сабаби, бусиз ҳам ҳимояда хатолар етарли бўлди.
Биринчиси, биз рақибнинг жарима майдони яқинига юқорилатиб етказиб берган узатмаларини қабул қила олмадик. Хўп, яккакурашларда улар устун экан, аммо бу ҳолатда, зонада сон жиҳатидан ёки позицион устунликка эга бўлиш орқали эпизодларни ҳал қилиш имкони йўқмиди? Кореянинг бу жиҳати олдинги ўйинларда ҳам кўрилган, демак марказда юқори курашларга устароқ бўлган футболчиларни қўйиш керакмасмиди? Корея асосан жарима майдони ташқарисига тўп етказиб бермоқда, ва кўпинча, ўша зонада уларнинг бир нечта футболчиси жойлашиб олмоқда. Демак, марказий ярим ҳимоячилар – Анзур билан Исломнинг бу курашларда қатнашиши хавфли. Чунки, кураш натижасида позицион устунликни йўқотишади, мабодо мағлуб бўлишса, марказий ҳимояда очиқ бўшлиқ юзага келади. Асосан таянч ярим ҳимоячилари курашда актив бўлишлари талаб этиларди. Бунинг учун эса Мусаев каби атлет ва бузғунчи ярим ҳимоячиларга эҳтиёж сездик.
Кореянинг мана бу ҳужумига эътибор қаратинг:


Бу ерда ҳам индивидуал, ҳам позицион хато кўзга ташланади. Узатмадан сўнг, корейс футболчиси яққол ҳимоячимизни ортда қолдирмоқда. Марказда турган Ислом эътиборини тўпга қаратиб, деярли пассив ҳолатга чиқиб кетаётганига эътибор қаратинг. Корейс футболчиси икки шериги турган зонага тўпни ташлаб бера олса, тамом, фақат Анзургина икки корейс футболчиси қаршисида қолади. Шундай бўлди ҳам, икки фтуболчи осонлик билан Анзурни доғда қолдиришди. Фақатгина яккама-якка вазиятга чиққан ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетганигина бизни голдан асраб қолди.

Энди бошқа футболчиларимизнинг позициясига эътибор қаратинг. Уч футболчимиз деярли бир чизиқда ва энди, қаршилик қила олмайдиган ҳолатда қолиб кетишди. Тўп учун курашаётган рақиб футболчиси бемалол тўпни орқароққа ташлаши ҳам мумкин. У ерга ҳам биринчи бўлиб корейс футболчиси ҳаракатланмоқда. Гуёки саккиз киши бўлиб ҳимояланаётган бўлсак ҳам, мана шу расмнинг ўзида Кореянинг тўрттала футболчиси деярли очиқ турибди. Тўғри, вазият, рақибнинг узун пасидан кейин юзага келди, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоячилар ўз позициясини ва ўз футболчисини аниқлаб олишилари керакмасми?

Энди мана бу ҳолатга эътибор беринг.



Рақиб унчалик тезкор бўлмаган позицион ҳужум уюштиряпти. Яъни ҳимоячиларимизда вазиятни баҳолаш ва зоналарни ёпиш учун етарли имкон бор. Биз яна 8 ҳимоячи билан ҳимояланяпмиз. Хўш?

Қаранг, кореялик ярим ҳимоячида, шу ернинг ўзида иккита йўқотишсиз вариант бор. У чапга, яъни марказда турган шеригига ҳам етказиб бериши мумкин ёки ўнг қанотга ошириб ҳужумни ривожлантириши мумкин.

Футболчи учинчи вариантни танлайди ва одатдагидек, жарима майдонимиз яқинида кўпчиликни ташқил қилган шерикларига бироз юқорилатиб тўпни йўллайди. Шунчаки кўзини юмиб, кураш зонасига эмас. Расмдаги сўроқ белгиси остида турган кореялик футболчи олдиндан ўйланган маневрни қилади ва ўнг тарафга тезлик олади. Марказий ҳимоячимиз Анзур Исмоилов табиийки, унинг ортидан югуриб кетди, натижада марказдаги иккинчи ҳужумчи ёлғиз қолди. Бу ерда, тезлик олган ҳужумчининг ёнида турган иккинчи футболчимизнинг вазифаси нима эди, Ислом Тўхтахўжаев нега Анзур қолдиришга мажбур бўлган марказни ёпиш ўрнига орқада юрибди, буям масала. Қайтараман, бу Кореянинг позицион ҳужуми, кутилмаган бир вазият эмас. Вазият Корея ҳужумчисининг осонгина тўпни қабул қилиши ва зарба бериши билан якун топди. Яхшиямки, ҳужумчи бироз шошилди ва вазиятни баҳолай олмади. Агар у ёлғиз турганида ҳозир биз кўриб тургандек, билганида, бошқача ўйнаши аниқ эди.

ГОЛ
Энди гол бўлган вазиятга эътибор қаратамиз. Ҳа, автогол. Олдинроқ қоида бузилганди. Ҳа, ҳакам хато қилди. Аммо, яхшилаб қарасак, бу вазиятда ҳам айбдор фақат ҳакам билан Акмал эмаслигини кўрамиз.



Корея иккинчи тўлқин ҳужумини уюштирмоқда. Бақоевдан ташқари барча футбочлиларимиз ҳимояда. Рақибнинг тўрт футболчиси жарима майдони ичида, иккитаси ташқарисида. Гўёки, иккита ҳимоявий футболчимиз жой олган ва бетон бўлиши керак бўлган ўнг қанотимиздаги кореялик футболчида вариантлар кўплигини қаранг. Денисовнинг бир ўзи икки рақибга қарши қолиб кетган, агар кореялик тўпсиз турган футболчи истаса, ўнг қанотдан тезлик олиши ва шеригидан тўпни қабул қилиб, бемалол тўпни етказиб бериши мумкин. Нима бўпти дерсиз, лекин ҳимоядаги асосий вазифамиз корейсларни қанотларда тўпни қабул қилиб, юқорилатиб оширишларига тўсқинлик қилиш эмасмиди?



Ҳайрият, Шоҳрух Гадоев топилди. Лекин айни пайтда у нима қилаётганини тушуна олмадим. Балки сиз уриниб кўрарсиз?


Энди шу ҳолатда жарима майдонидаги бошқа футболчиларимиз нималар қилаётгани билан танишинг. Саккиз футболчи рақибнинг тўрттагина ҳужумчисини тўлиқ назорат қила олгани йўқ. Эътибор беринг, ўнг қанотга яқин турган корейс футболчисидан бошқаси деярли очиқ турибди. Тўғри, ҳимоячиларимиз уларни қуршаб олган, лекин уларнинг барчасининг эътибори тўпда. Ҳужумчи бемалол ҳаракатини ўзгартириши ва бошқа зоналарга очилиши мумкин, ҳимоячилар сезишмайди. Бунинг исботи ўлароқ, узоқ бурчакдаги корейс футболчиларига эътибор қаратинг. Бирининг ёнида уч ҳимоячи (уччовиниям кўзи бошқа жойда), иккинчиси эса мутлақо бўш турибди. Уни ким қўриқлаши керак? Ўз дарвозасига гол уриб қўйган Шораҳмедов эмасми? Билмадим.

ҲУЖУМ
Гол уришимиз керак бўлагн иккинчи таймда чарчаб қолгандик. Кўпчилик бўлиб рақиб дарвозасига босим ўтказа олмадик. Вазиятни баҳолаган Қосимов эҳтиёткорлик қилганини тан олди ва мабодо, йирик ҳисобда ютқазсак, аҳвол янада қийин бўлиб кетишидан қўққанини айтди. Лекин вазифа нима қилиб бўлса ҳам ютқазмаслик эди, зеро Қатарни 6-0 ютиш билан 10-0 ютиш ўртасида кескин фарқни кўрмаяпман.
Келинг, биргина расм билан кифояланамиз.


Уч футболчимиз чап қанотдан жарима майдонига кирмоқчи. Биласизми, нега Месси футболчиларни алдаб кетаверади, бизникилар йўқ? Гап фақат Мессида эмас. Ҳужумдаги бошқа футболчилар турли “коридор”лар ташкил қиладилар, тинмай ҳаракатланадилар. Яъни тўп билан кетаётган Мессида фақат алдаб ўтиш эмас, ундан ташқари бир нечта вариантлар бўлади. Ҳимоячилар ўша бошқа вариантлардан ҳам қўрқиб, Мессига қаршилик кўрсатишда чекланадилар. Мана бу ҳолатни қаранг: хўп чап қанотдан кирмоқчимиз, лекин бошқа зоналарда ҳужумни қувватлаш қани? Бошқа ҳудудларда ҳаракатланиш ва ҳимоячилар эътиборини жалб қилиш орқали, шериклардаги вариантлар сонини кўпайтириш эмасми асосий вазифа? Гейнрихнинг юрган жойига эътибор беринг, ахир, бундай ҳужумни писта чақиб, қайтаради-ку, яхши жамоалар!

ЯНА БИР ГАП

Терма жамоамиз Кореяда кийиб тушган либоснинг сифати эътиборимни тортди. Масалан, яхши майдон бўлса, трансляцияда ёмғир ёғаётгани билинмайди. Яқин планда кўрсатмагунча, тўғрими? Ўйиннинг бошидаёқ футболчиларимизнинг либосига қараб, ҳолатни пайқаш қийин эмасди. Футболка сувда шилта шалаббо бўлиб, футболчилар танасига замбилдек осилиб ҳаракатланиш учун халақит бераётганини пайқаш қийин эмасди. Хўш, шу аҳволда, Корея билан юқори қаватлардаги кескин курашни кутганмидик? Кимнинг айби бу? Нега, ҳар қандай ҳолатга ҳам чидамли бўлган, футболчиларимиз ҳаракатланишини чекламайдиган юқори сифатли либос олинмади? Мундиалга лойиқ бўлиш учун ҳар томонлама лойиқ бўлиш керакмасми?

Хуллас, гапирса гап кўп. Лекин бу спорт, ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларимизга ишонишда давом этамиз. Имкон қадар эски хатоларни қайтармаган ҳолда, Қатарга қарши ўйинда яхшироқ, мазмунлироқ ўйин намойиш этиб берадилар, деб умид қиламиз. Омад.

Киритилган сана: 13.06.2013 22:25. Ўкилди: 21555 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BRAND
Сана: 16.06.2013 11:03. BRANDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PREMIER
Сана: 14.06.2013 22:28. PREMIERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PREMIER
Сана: 14.06.2013 22:23. PREMIERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANA
Сана: 14.06.2013 21:47. BLAUGRANAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2013 18:19. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKGAFUROV
Сана: 14.06.2013 16:59. BEKGAFUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKGAFUROV
Сана: 14.06.2013 16:46. BEKGAFUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASTONMARTEN
Сана: 14.06.2013 16:44. ASTONMARTENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMRON
Сана: 14.06.2013 16:39. KOMRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JORESMA
Сана: 14.06.2013 16:37. JORESMAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2013 16:14. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.06.2013 16:11. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 14.06.2013 15:59. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2013 15:58. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2013 15:55. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.06.2013 15:33. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.06.2013 15:31. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKGAFUROV
Сана: 14.06.2013 15:04. BEKGAFUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FRIBERY
Сана: 14.06.2013 13:33. FRIBERYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FRIBERY
Сана: 14.06.2013 13:25. FRIBERYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XASANBOY
Сана: 14.06.2013 12:13. XASANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 14.06.2013 10:46. DOTSENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 14.06.2013 10:35. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 14.06.2013 10:18. DOTSENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULOVJ
Сана: 14.06.2013 09:39. ABDULOVJга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JANUB
Сана: 14.06.2013 09:32. JANUBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 14.06.2013 09:31. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CONQUEROR
Сана: 14.06.2013 09:21. CONQUERORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIFREE
Сана: 14.06.2013 09:20. ANTIFREEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANFCB
Сана: 14.06.2013 07:57. FANFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUTDBARSA
Сана: 14.06.2013 07:27. MANUTDBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 14.06.2013 07:11. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 14.06.2013 05:17. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOSMACHI
Сана: 14.06.2013 03:36. BOSMACHIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 14.06.2013 03:01. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 14.06.2013 02:50. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LYUBITEL
Сана: 14.06.2013 02:23. LYUBITELга ёзиш
+4; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 14.06.2013 01:51. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 14.06.2013 01:50. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 14.06.2013 01:25. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 14.06.2013 01:25. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANA
Сана: 14.06.2013 00:56. BLAUGRANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2013 00:04. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2013 00:03. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2013 00:01. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 13.06.2013 23:57. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.