Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мундиал ва Евро фарқи

Баҳо:
+0; -0

Бир пайтлар Нидерландия терма жамоаси Собиқ Иттифоқ билан дуранг ўйнаганида, мураббийи роса хурсанд бўлган экан. Венгрия ёки Швеция каби терма жамоаларнинг жаҳон чемпионати финалида ўйнашганига, ҳозирда парчаланиб бўлган СССР, Югославия, Чехославакия кабиларнинг Европанинг етакчи термалари бўлганликларига ҳозир ишонишмайди. Шу боисдан, аввалги даврларга қайтиш ниятим йўқ, фақатгина сўнгги жаҳон ва Европа чемпионатларига назар ташлаганимда ажиб бир тенденцияни кузатмоқдаман.

Сўнгги даврлардаги Европа чемпионатлари финалчиларига эътибор қаратсак, бу рўйхатда Бельгия, Дания, Чехия, Греция кабиларни ҳам кўрамиз. Қизиғи, ўхшаш форматда ва кўпинча айни пешқадам жамоалар ўртасида кечадиган жаҳон чемпионати финалларида пастроқ статусдаги жамоаларни учратмаймиз. Бразилия, Германия, Франция, Нидерландия, Испания, Италия, Аргентина - мана сизларга қарийб ярим асрлик давр мобайнида ЖЧ финалларида ўйнаган жамоалар.

Аслида, ўша мундиалларни ҳам у қадар анъанавий ўтган деб бўлмайди, зеро бу турнирда ҳам бирданига портлаб чиққан жамоалар топилади, масалан, сўнгги йилларда Швеция, Болгария, Хорватия, Корея, Туркия, Португалия, Уругвай каби терма жамоалар шулар жумласидан. Аммо, бу жамоалар қанчалик ёрқин ўйин кўрсатишмасин, ўз юришларини ярим финалда тўхтатишга мажбур бўлишган.

Сизнинг, ахир Аргентина ва Бразилия жамоалари қўшилиб, шундай ҳолатни юзага келтиряпти-ку, деган эътирозингизга қўшилмайман. Бразилия ўрнига 1998 йилда Нидерландия, 2002 йилда Англия чиққан бўларди, масалан. Ўтган мундиал финалчиси Аргентина ҳам ярим финалда Нидерландия устидан ғалаба қозонган, демак, уларсиз ҳам ноодатий финал кўрмасдик барибир. Евро ва ЖЧ финалчилари ўртасидаги бу ўзига хос фарқлиликка бошқа томондан сабаб ахтариб топса бўлади, менимча.

Мисол учун, мундиалларда бир терма жамоа финалга чиқиши учун қаторасига 6 ўйинни муваффақиятли ўтказиши лозим, тўғрими? Гуруҳ босқичида 3 ўйин, плей-оффда яна 3 ўйин. Европада эса, йўл бироз қисқа - гуруҳ босқичидан ташқари чорак финал ва ярим финални, яъни 2 ўйинни муваффақиятли ўтказа олсангиз, кифоя, финалдасиз.

Кучли жамоалар учун бу фарқ унчалик катта аҳамият касб этмайди, улар қаторасига 10 ўйинда ҳам ғалаба қозонишлари мумкин, муаммо йўқ. Шунингдек, аввалдан охиригача боришни ният қилган термалар ўзига хос стратегия билан ташриф буюрадилар - ўйиндан ўйинга кучайиб бориш, маълум режа асосидаги ротация орқали куч тақсимотини назорат қилиш. Айтайлик, гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда масалани ҳал қилиб, учинчи ўйинда "тин олиш" ёки гуруҳ ўйинларини "эконом режим"да ўтказиш.

Лекин турнир давомида иштаҳаси очилган жамоалар учун бундай стратегия бўлмайди - улар ҳар ўйинга бор кучларини берадилар, ҳар ўйинда мағлубиятга тайёр турадилар, тўғрими? Бу ҳолатда кетма-кет ўйинларни ютиш осон эмас.     

Манимча, анъанавий фаворитлар ва оддийроқ жамоаларнинг финал сари йўлларидаги фарқ шу ерда - финалгача бўлган ўйинлар сонида келиб чиқади. Айтмоқчиманки, қаторасига 6 ўйинда муваффақият қозониш билан қаторасига 5 ўйинда ғалаба қозонишнинг фарқи катта. Демак, 3 марта плей-оффни кетма-кет ютиш билан 2 плей-офф ўйинини муваффақиятли якунлаш орасидаги фарқ катта. Мундиал ва Европа чемпионати финалчилари орасидаги фарқ мана шу ерда намоён бўлмоқда. Аслида ҳар икки турнирда ҳам ўша турнир учун "портлай олган", кутилмаган фаворитлар мавжуд бўлиб келган, бу жамоаларни юқорида санаб ҳам ўтдик. Фақат бундай жамоалар учун максимал чегара 5 ўйин бўлгани учун Европада улар финалгача етиб бора олишган, мундиалда эса, финал учун 6-ўйинни ҳам ютишга тўғри келиб қолган ва ютқазишган (табиийки, Дания ва Греция 6-ўйинни ҳам ютганини пеш қилишингиз мумкин, лекин финалга чиқиб олгач, бир ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Етмай қолишини айтаётганим куч ҳам, мотивация ҳам топилади).

Бу фикрлар шунчаки, бир фараз холос. 5 ўйин билан 6 ўйин ўтказиш фарқини илмий томондан асослаб бера олмайман, балки шундай асослар ҳам бордир. Айнан ушбу турнир олдидан бу мулоҳазага эътибор қаратишимнинг сабаби шундаки, Евро-2016дан бошлаб жамоалар сони 24 тага оширилди. Бу сафар тарихда биринчи марта Европа чемпионатида ҳам 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтади. Демак, тарихда биринчи марта, жамоа финалга чиқиш учун 6 ўйинни муваффақиятли ўтказишига тўғри келади. Демак...

Демак, бу сафарги турнирда кутилмаган финалчи бўлмайди. Бундай жамоалар финал остонасида тўхтатиладилар. Қани, кўрайликчи...

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Киритилган сана: 06.06.2016 09:48. Ўкилди: 13361 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ZOKIREAL

Сана: 06.06.2016 20:02. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.