Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 20.11.2024 01:00
      • Боливия
      • 2:2
      • Парагвай
      • 20.11.2024 04:00
      • Колумбия
      • 0:1
      • Эквадор
      • 20.11.2024 05:00
      • Аргентина
      • 1:0
      • Перу
      • 20.11.2024 05:00
      • Чили
      • 4:2
      • Венесуэла
      • 20.11.2024 05:45
      • Бразилия
      • 1:1
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 21.11.2024 18:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.11.2024 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 22.11.2024 18:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 24 41
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 24 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур ОКМК 2-2 Олимпик
24-тур Динамо 1-2 Локомотив
24-тур Бунёдкор 1-1 Металлург
24-тур Навбаҳор 5-2 Пахтакор
24-тур Насаф 0-1 Сўғдиёна
24-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
24-тур Андижон 0-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2033 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.11.2024

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Фёдор Кудряшов.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Палмейрас".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Ботафого".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.11.2024

      07:30 "Кто кого?".
      08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал.
      10:40 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      22:40 "Кто кого?".
      23:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      03:20 "Тайны звёзд спорта".
      03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место.
      04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.11.2024

      05:00 "Лига героев".
      07:00 "Жизнь после спорта".
      07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура.
      08:00 "Вопреки всему".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Непобедимый".
      13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Вопреки всему".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция.
      23:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида.
      01:55 Евротур.
      02:45 Д/ф "Лионель Месси".
      03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.11.2024

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137.
      08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142.
      09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины.
      11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      17:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      22:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
      02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал.
      04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128.
      04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Иккита ҳужумчи

Баҳо:
+1; -0

Анчадан буён, айниқса, терма жамоамизни Миржалол Қосимов бошқараётганидан бери, мухлислар, ҳатто баъзида журналистлар орасида, бир мавзу жуда кўп бор мунозара мавзусига айланади. Мураббийнинг  “Битта ҳужумчили тактика”, аниқроқ қилиб айтганда, 4-5-1 схемасида ҳаракат қилиши танқид остига олинади. Терма жамоамизнинг кам гол уриши, хавфли вазиятларни кам яратаётгани ёки унчалик томошабоп эмаслигининг асоси сифатида ҳам, худди шу асослар келтирилади – яъниким, биз бир ҳужумчи билан ўйнаётганимиз туфайли шунақа бўлаётгани, мабодо бир нечта ҳужумчилар майдонга тушса, терма жамоамиз кучайиб, янада ҳужумкор бўлиб кетар экан. Мен бу фикрларга унчалик ҳам қўшилмайман. 

Аввало шуни айтиш керакки, замонавий футболда “4-5-1” тактика эмас, схема. Ва бу мана шу схемада ўйнаётган жамоанинг ҳужумкор ёки ҳимоявий экани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Яъни, схемага қараб туриб, жамоани ҳужумкор ёки ҳимоявий деб баҳо беришимиз нотўғри бўлади. Биздаги кўп мулоҳазалар асосан, футбол ривожининг олдинги босқичларида шаклланиб қолган тушунчаларнинг таъсирида пайдо бўлган. Бир пайтлар, футболда ҳужумчи, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи тушунчалари бутунлай мана шу маъноларни ифодалар эди. ҳужумчи ўйин давомида фақат ҳужум қилиш ва гол уриш билан, ярим ҳимоячи тўпни ҳимоячилардан олиб ҳужумчиларга етказиб бериш билан, ҳимоячилар эса, рақиб ҳужумларини қайтариш билан шуғулланар эдилар. Ўша пайтларда жамоанинг схемаси ўша ўйин учун белгиланган тактикасини тўлиқ ифодалай оларди. 3-4-3 ми, демак, бу ҳужумкор, 4-5-1, демак майдон марказига эътибор қаратилади, 5-4-1, демак, ҳимоявий деб аввалдан хулоса чиқариш мумкин эди. 

Вақт ўтган сари футболчилар универсаллашдилар, бутун дунё тотал футбол ўйнай бошлади, майдондаги вазифалар ҳам умуман бошқача тақсимлана бошлади. Тўғри, ҳозир ҳам ҳимоячи ва ҳужумчи атамаси мавжуд, аммо бу тушунчалар 60-70-йиллардагидан буткул фарқ қилади. Ҳимоячи функциясидаги ҳужумларда иштирок этиш фоизи ёки ҳужумчидаги ҳимояланиш салмоғи аввалгидан кўра бир неча баробарга ортганлиги сир эмас. 

Демак, бугунги даврда жамоанинг тактикаси ва схемаси кескин равишда бир биридан мустақил бўлган ифода турига айланди. Тактика – мураббийнинг маълум ўйинга бўлган муносабати, ўйинни ташкил қилиш стратегияси, майдондаги ўйинчилар орасида вазифаларнинг тақсимланиши, рақиб ўйинига нисбатан реакцияси, ўйин жараёнига нисбатан режаси ва ҳоказо. Мана шу вазифалардан келиб чиқиб, таркиб танланади. Схема эса, жуда мужмал ва алдамчи нарса, одатда, биз ўша танланган таркибдаги футболчиларга қараб нисбат бериб қўя қоламиз. Аслида, айтайлик, Кападзе таянч ярим ҳимоячиси ҳам бўлиши мумкин ёки ҳужум ортида ўйнаётган бўлиши ҳам мумкин. Ўйинни кузатмай туриб, 4-5-1 нинг ҳужумкор ёки ҳимоявий эканига баҳо бериш, 4-4-2 ми, демак бугун ҳужумкор эканмиз, деб хулоса чиқариш нотўғри бўлади. 

 

Энди, жаҳон футболига назар ташлаймиз.  Ким нечта ҳужумчи билан ўйнайди? “Челси” деярли ҳеч қачон Ба билан Торресни бир вақтда туширгани йўқ, “МЮ” асосан Робин ван Персининг ўзи билан кифояланди, бу ҳам қайсидир маънода Рунининг норозилик сабабларидан бири. Испания умуман баъзи ўйинларда, Европа чемпионатида, 4-6-0 схемасида ўйнади, эсингиздами? “Бавария”да Манджукич билан Гомис қанчалик сермаҳсул бўлмасинлар, ҳатто ўша Бундеслиганинг ўртамиёналарига қарши ҳам, улардан бири майдонга тушди холос. Умуман, айтингчи, мана шу санаб ўтилган жамоаларни биз ҳимоявий ёки ҳужумга кам эътибор қаратишда айблай оламизми? “Ливерпуль” Старрижни сотиб олди, у илк ўйинлардаёқ жуда сермаҳсул ўйнади, голлар урди. Аммо ярим ҳимоячи Коутиньо бироз активлашган эдики, Старриж захирага ўтирди. Старриж Коутиньодан ёмон ўйнагани учун эмас, у рақобатда Суаресдан пастроқ экани учун. Яъни, замонавий футболда икки голеадор, футболчасига айтганда, “тўққизлик” билан ўйнаш мумкин эмаслиги ўйлаб ҳам ўтирилмайдиган аксиома даражасига чиққан. Бундай тандемларни яқин тарихдан топиш қийин, ҳозир фақат Дуайт Йорк ва Энди Коул жуфтлигини эслаяпман холос. Бошқа тандемларда, асосан ҳужумчилардан бири голеадор, иккинчиси эса, кўпроқ қанотларга ёки орқароқда ўйнашга ихтисослашган бирор футболчи бўларди. 

Гап фақат ҳужумчилар сонида эмас. Танганинг икки томони бўлганидек, ҳужум қилишдаги универсиализмнинг пайдо бўлиши, яъни потенциал ҳужум қилувчиларнинг (энди, ҳимоячи ҳам ҳужум қилади) ошиши натижасида, энди универсал ҳимояланишга бўлган эхтиёж пайдо бўлди. Тўғри-да, рақибда ҳужум қилувчилар сони 10 бўлса, демак бизда ҳимояланувчиларнинг сони ҳам 10 та бўлиши керак. тўғрими? Бу эса асосан яратувчилик билан шуғулланиб, позицион ва “групповой” ҳимояланишда кам иштирок этадиган импровизаторларнинг қисқартирилишига олиб келди. Роналдиньо ва Кака бир вақтда Бразилия таркибига сиғмай қолди масалан. Умуман, жуда кўп бразилиялик юқори техникали футболчиларнинг яна Лортин Америкасига қайтиб кетишига сабаб бўлди бу. Шунинг учун Роналдиньо “Милан”га сиғмади, шунинг учун Моуриньо Какани эмас, Алонсони ўйнатаверади. Замон талаби.   

Терма жамоамизга қайтамиз. Бизда қайси ҳужумчилар бор? Улуғбек Бақоев, Баҳодир Насимов, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих. Бу ҳужумчилар ичида фақат Гейнрих услуб жиҳатидан бошқалардан фарқ қилади. Фақат у ҳужумчига тандем сифатида ҳаракатланиши мумкин. Бошқа жуфтлик ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтирилмаса керак. Чунки, жамоалар савияси бир бирига яқин бўлган бундай ўйинларда икки нафар таранни бир таркибда ушлаб туриш таҳликали бўлади. Бундай қилиш ҳужумкорлик ёки ҳимояга кам эътибор қаратиш эмас, шунчаки нотўғридир. 

Биринчидан, таркибдаги мувозанатга путур етади. Тўғри, бу ўйинчилар ҳимояланишда ҳам иштирок этиши, рақибга прессинг қилиши мумкин, аммо гап ҳимояланиш системаси ҳақида бормоқда. Систематик ва позицион ҳимояланишда икки нафар тараннинг бўлиши улардан бирининг, ёки икковининг ҳам имкониятини чеклайди, кутилганидек самара бермайди. 

Иккинчидан. Ҳа, баъзида Робин ван Персининг Чичарито билан бирга майдонга тушганини кўрамиз. Лекин у ҳолларда, кўпинча, голландиялик ҳужумчи позициясини ўзгартиради, ё ўнг қанотга ёки ҳужум ортига ўтади. Футболчининг универсал экани мураббийга бундай услубни синаб кўришга имкон яратади. Бу ҳам қулайлик. Ван Перси ярим ҳимоячи сифатида тўп суриши мумкин, босим уюштирилганда эса иккинчи ҳужумчига айлана олади. Аммо айтингчи, биз юқорида санаб ўтган футболчиларда мана шундай универсаллик борми? Тожиев ёки Бақоев маълум вақт қанотда ёки ярим ҳимояда самарали ўйнай оладими? Йўқ, саналган ҳужумчиларнинг деярли бари, дарвозага рўпара ҳолатда тўпни қабул қилишга одатланишган ва асосан ҳужумларни якунига етказиш ёки ҳимоячиларга босим уюштиришда фойдали бўла оладилар холос. 

Масалан Санжар Турсунов кузда яхши спорт формасида эди, Қосимов ундан  деярли ҳужумчи сифатида фойдаланди. Бир қараганда, ўша Эрондаги ўйинда ҳам 4-5-1 да ҳаракат қилган бўлсак-да, у 4-5-1 да ҳужум қилиш вариантлари бойроқ эди. Турсунов гоҳида иккинчи ҳужумчи сифатида вазиятларда пайдо бўла бошлаганди ва Қатарда гол ҳам урган. Хўш, дарвозага тўғридан тўғри хавф сола оладиган мана шундай “яширин ҳужумчиларимиз” борми? Хўп, “Челси” ёки “Бавария” бир ҳужумчи билан ўйнар экан, лекин Лемпард, Рибери, Мата, Роббен каби мавсумда ўндан ортиқ тўп киритадиган ярим ҳимоячилар бор. Ўзбекистонда шундай ярим ҳимоячилардан кимларни биласиз? 

Красницкий кетгунча Биродар Абдураимов, Шквирин пайтида Рифат Галеев, баъзида Мухтор Қурбонов, Николай Ширшов, Андрей Акопянц, Азамат Абдураимов каби футболчилар қанотда ёки марказда ҳаракатланиб, тинимсиз дарвозани хис қилиб турадиган футболчилар эдилар. Таассуфки, бугунги футболимизда уч типдаги футболчилар конвейер мисоли етишиб чиқмоқдалар холос

– Жасур Ҳасанов услубидаги,фақат тўп узатишни ўйлайдиган қанот ўйинчилари (Европада масалан, Валенсия, Алвеш, Лихштайнер, Ди Мария) – булар – кичик Жасур Ҳасанов, Зотеев, Гадоев...

- Жепаров услубидаги, ҳар қандай ҳолатда сўнгги пас учун вазият кутадиган диспетчерлар – Лутфилла Тўраев, Одил Аҳмедов (баъзида), Шерзод Каримов, Мансур Саидов...

- Кападзе мактаби, таянч ярим ҳимоячилари – Аҳмедов, Ҳайдаров, Мусаев...

Афсуски, кўп гол урадиган ҳужукор ярим ҳимоячиларнинг йўқлиги (Геворкян, масалан) ҳужумчиларимиз эса асосан бир хил типдаги, яъни ҳужумни ниҳоялаш билангина чекланадиган таран футболчилар экани туфайли, мураббийларнинг имконияти чекланмоқда. 

Шу туфайли, 4-5-1, биз учун ростанам ҳимоявий тактикани ифодалаб бераётгандек. Чунки бешта ярим ҳимоячимиз орасида голеадорлар йўқ ҳисоби, ўз ўзидан гол уриш вазифаси ягона ҳужумчининг гарданига тушади. Бу эса жуда кам, тўғрими? Ҳужумчилар сонини кўпайтириш эса, футболга қарши бориш бўлади, бир жамоада, бутун учрашув давомида, бир нечта тараннинг ҳаракат қилиши, тўпни назорат қилиш, позицион ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш, умуман барча тизимни тўлиқ ишлашига зарар келтириш мумкин.

Фикримча, агар таркибда гол урадиганлар сонининг ошишига урғу қаратиладиган бўлса, Қосимов Бақоев ёки Тожиевга тандем сифатида Гекйнрихни тушириши мумкин холос. Айнан Гейнрих мана шу руйхат ичида “яримҳимоячироқ”, ҳимояланишда кучли бўлмаса-да, керак бўлганда, Жепаров ёки Кападзенинг вазифасинининг бир қисмини ўз елкасига олиши мумкин.

Ҳа, Ливан билан ўйинда Фарҳоднинг тушиши ўйини кучайтирди. Хатоимиз шундаки, дарров, демак Фарҳод бошидан харакат қилганида, ўйин бошидан шунақа кечган бўларди, деб юборамиз. Йўқ. Тожиев ўйин тактикасига эмас, ўйин сценарийсига қўшилди. Мураббийлар ўйинга тайёрланишда биринчи планда тактикани назарда тутадилар, ўйин давомида эса, барча қарорлар сценарийга кўра чиқарилади. Фарҳод чиқаётганда, рақиб ҳимояга кўпроқ ётиб олган, шу билан бирга бироз чарчаган, футболчиларимизда эса бошқа имконият қолмаётганди. Фарҳод чиққандан кейинги 30 минутни 90 минут ўйнаб бўлмайди. Ҳеч қайси жамоа бунга жисмоний, ҳам эмоционал бунга тайёр бўлмайди. Ҳатто ўша ўйини эсланг, голдан сўнг, жамоада эмоционал чарчоқ ўзини кўрсата бошлади ва бироз вақт асабий кечди, тўғрими? 

Худо кўрсатмасин, мабодо Қатар билан ўйинда гол кечикадиган бўлса, бир вақтнинг ўзида бешта таран ҳужумчини тушириш ҳам ўзини оқлайди. Бу тактикани эмас. сценарийни ўзгартиришга бўлган ҳаракат бўлади ва йўқотадиган нарсамиз ошган сари, таваккалчилик ҳам ошиб бораверади. Аммо...

Қайтараман, жамоамиздан гол кутар эканмиз, таркибдаги ҳужумчиларни санашни бас қилайлик. Юқорида айтганимдек, 4-5-1 жамоанинг ҳужумкор ёки ҳимоявий эканини ифода этмайди асло. Асосийси, ҳужумларни ташкил қилиш, футболчиларимизнинг майдон бўйлаб ҳаракатланиши, энг муҳими, ўша беш ярим ҳимоячимизнинг майдоннинг қаерида жойлашишидир. Яъни, улар имкон қадар Қатар жарима майдонига яқин жойда ҳаракат қилишса ҳужумкорлик, орқароққа қайтишса ҳимоявийлик ошаверади. Асосий саволлар: Қосимов вазифаларни қандай тақсимлайди? Ҳужум ташкил қилинишида мунтазам қатнашиш неча нафар футболчининг гарданига тушади? Шораҳмедов ёки Денисовга рақиб жарима майдонига неча марта боришга рухсат берилади? Тактиканинг ҳужумкор ёки ҳимоявий экани 4-5-1 га эмас, айнан мана шу саволлар орқасига яширинган. Буни эса ўйин бошланмасдан била олмаймиз.   

Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоасига ғалаба тилайман. Омад ёр бўлсин. 

Киритилган сана: 16.06.2013 01:18. Ўкилди: 9331 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ANTIFREE
Сана: 17.06.2013 16:36. ANTIFREEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACHKI
Сана: 17.06.2013 14:35. ACHKIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DLSHOD
Сана: 17.06.2013 13:47. DLSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DLSHOD
Сана: 17.06.2013 13:46. DLSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MBAHODIR
Сана: 17.06.2013 08:30. MBAHODIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TALIMARJON
Сана: 17.06.2013 07:31. TALIMARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TALIMARJON
Сана: 17.06.2013 07:30. TALIMARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TALIMARJON
Сана: 17.06.2013 07:30. TALIMARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 16.06.2013 19:07. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 16.06.2013 19:05. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TIMURAY
Сана: 16.06.2013 15:08. TIMURAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TIMURAY
Сана: 16.06.2013 14:55. TIMURAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 16.06.2013 14:12. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 16.06.2013 14:09. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 16.06.2013 13:15. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 16.06.2013 13:02. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 16.06.2013 12:49. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASTONMARTEN
Сана: 16.06.2013 12:09. ASTONMARTENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 16.06.2013 11:45. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 16.06.2013 11:32. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 16.06.2013 11:30. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 16.06.2013 11:28. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 16.06.2013 11:19. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 16.06.2013 11:18. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BRAND
Сана: 16.06.2013 10:53. BRANDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BRAND
Сана: 16.06.2013 10:53. BRANDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 16.06.2013 10:27. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IHTIYOR
Сана: 16.06.2013 10:19. IHTIYORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANFCB
Сана: 16.06.2013 09:55. FANFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALAGENTUZ
Сана: 16.06.2013 09:53. REALAGENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALAGENTUZ
Сана: 16.06.2013 09:52. REALAGENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALAGENTUZ
Сана: 16.06.2013 09:52. REALAGENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 16.06.2013 09:01. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 16.06.2013 09:01. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 16.06.2013 08:51. ELDORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 16.06.2013 05:07. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKZODJON
Сана: 16.06.2013 04:45. BEKZODJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIVERPULREAL
Сана: 16.06.2013 02:59. LIVERPULREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIVERPULREAL
Сана: 16.06.2013 02:58. LIVERPULREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


THEKING
Сана: 16.06.2013 02:43. THEKINGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


THEKING
Сана: 16.06.2013 02:43. THEKINGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVKATFCB
Сана: 16.06.2013 02:09. SHAVKATFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 16.06.2013 02:06. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 16.06.2013 02:03. EDMONDANTESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIVERPULREAL
Сана: 16.06.2013 01:59. LIVERPULREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 16.06.2013 01:59. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIVERPULREAL
Сана: 16.06.2013 01:42. LIVERPULREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIVERPULREAL
Сана: 16.06.2013 01:42. LIVERPULREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.