07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Москванинг “Динамо” жамоаси дарвозабони Шуниннинг бошига тушган нарса портлатувчи модда эмас, олма эди. Аслида дарвозабоннинг эмас, “Газпром” бошқарув раиси Алексей Миллернинг бошига тушганди. Олмада инсонни ихтироларга йўналтирувчи хусусият борлиги Ньютондан маълум, жаноб Миллер эса футбол соҳасига бегона бўлмаганидан, кашфиёт мавзусини шу ердан излай бошлади. Миллер фақат Россия ёки МДҲ футболи ривожини асосий мақсад қилмаган, пул топишнинг эса янада яхшироқ йўллари унга маълум, бу ерда уни йўналтираётган асосий куч манфаатлар тўқнашуви ёки субъектив принцип холос. Келинг, бир бошдан.
Хуллас, “Динамо” – “Зенит” ўйини пайтида, меҳмонлар, яъни питерликлар жойлашган сектордан “Динамо” дарвозабони томон портловчи модда ташланади, Шунин жароҳат олади ва ўйин биринчи таймдаёқ тўхтатилади. Қоида бузилди, тугалланмаган ўйин бор, энди бу масалани ҳал қилиш керак. Секторда “Зенит” мухлислари эди, демак “Динамо”ни жазолаш нотўғри. “Зенит” эса қоида бузувчи провакатор ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида талқинини илгари сура бошлади. Мана шу ерда нозик жиҳат бор – сектор “Зенит” мухлисларига ажратилган бўлса-да, у ерга чипталарни сотиш мажбурияти ва масъулияти меҳмонларда эмасди, яъни чиптани “Зенит” сотмаган, у секторга ҳар ким кириши мумкин, вазият учун нафақат жамоани, балки фан клубни жазолаш ҳам тўғри бўлмасди. Масалани мана шунақа тушунчалар бўйича ўрганишга киришиш боши берк кўчага олиб киради, тайёр регламент бор, тўғрими? Айнан регламентда бу каби масалалар чуқур ўрганилмагани туфайли, “Зенит” жабр чекди, жамоага техник мағлубият ёзилди. Регламентда камчиликлар бўлса-да, қоида бузилиб бўлганидан сўнг, регламентни ўзгартиришга киришиш жуда хунук бўларди, демак РФФ тўғри йўлни танлади – вазият регламент бўйича ҳал қилинади, мабодо регламент борасида эътирозлар бўлса, кейин кўриб чиқилади. Қарордан норози бўлган “Зенит” бош директори Максим Митрофанов бундай ҳолда умуман Россия чемпионатида ўйнашдан маъно йўқлигини рукач қилганида, кўпчилик шунчаки, шантаж деб қабул қилган бўлса, кейинчалик, бу норозилик янги ғоя билан алмашдики, қарийб икки ҳафтадан бери бутун МДҲ бу мавзуда мунозара қилишда давом этмоқда.
Футбол бўйича МДҲ чемпионатида ўтказиш таклифи ўртага чиқди. Бундай мусобақага чуқур ва режали таҳлил асосида бориладими ёки юқоридаги биргина вазият туфайли кимнидир адовати сабаб юзага келадими, менга бариби. Бизга нима, Орландо Блум маликани ўғирлаб кетганида, Трояга қўшин тортиб келиб, гуёки келинини қутқармоқчи бўлган ҳалиги шоҳнинг нияти ҳам аслида мамлакатни қўлга киритиш эди, тўғрими?
Миллер чакана одам эмас, Европадаги энг йирик компаниялардан бирининг раҳбари. Бу ғоя оддийгина таклиф мақомидан чиқиб, механизм сифатида ишга тушиб бўлди. Кимдир бу йўналишда ишни бошлагани аниқ, Россияда кенг муҳокама қилиняпти, Арманистон, Озарбайжон ва яна бир нечта давлатлар аллақачон рози, вирус Украинани ҳам эгаллаб бормоқда. Кўпчилик учун ҳозиргача утопия деб туюлаётган бу турнирни ростанам ташкил қилиб юборишса ҳам ҳайрон қолмайман, ҳар нарса бўлиши мумкин. Тўғри, жуда кўп баҳсталаб ҳолатлар, саволлар бор – мисол учун, УЕФА да МДҲ деган аъзо йўқ, хўш, ушбу лига ғолибларининг еврокубокларга тақсимланиши қай тарзда кечади? УЕФА миллийликка кўпроқ урғу беради, акс ҳолда “Селтик” аллақачон АПЛ да қатнашаётган бўларди. УЕФА аслида бунга тўсқинлик қилмайди, (“Суонси”ни эсланг) аммо қатъий тарзда ЕЧЛ ёки ЕЛ да миллий чемпионат ғолиблари қатнашишини белгилаб қўяди. Яъни “Суонси” АПЛ чемпиони бўлиши мумкин, лекин ЕЧЛ да АПЛ дан фақат Англия клублари қатнашади, “Суонси” еврокубокни истаса, фақат Уэльс чемпионати орқали бориши мумкин. Шунга ўхшаш кичик, аслида эса энг муҳим саволларни шунчаки, регламент ёрдамида ечиш осон эмас, музокаралар ва УЕФА томонидан қандайдир ҳайрихохликка эхтиёж сезилади. Икки куч – Украина ва Россияни ҳозирча мана шу савол ажратиб турибди. Аммо УЕФА ҳам, Платини ҳам у қадар ёпиқ ташкилот эмас, ҳақиқатан ҳам фойдали проект эканига ишонтира олсангиз, марра сизники. Мана, аёллар ўртасида Голландия ва Бельгиянинг умумий лигаси ташкил қилинди, бу бир, бугун УЕФА нинг номаъхлум вакили ҳам бу ғояни ижобий баҳолагани ҳақида хабарлар чиқди, бу икки.
Россияда фақат дангасаларгина бу мавзуда ҳеч нарса ёзмадилар, бошқалар ҳатто икир чикирларгача титиб ётибдилар. Ҳатто лиганинг потенциал иштирокчиларини чамалай бошладилар, қизиғи бу руйхатда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ҳам тилга олинмоқда. Умуман бу лига бўладими ёки қоғозда қолиб кетадими, буни билмадим, УЕФА коеффицентлари-ю, турли расмиятчиликлар, регламентларга чуқур киришишга истамайман. Лекин бу мавзунинг бир учи бизга ҳам тегиши мумкинлигидан, четда қолишни лозим топмадим холос. Кимдир буни кераксиз ва ҳеч қачон амалга ошмайдиган иш деб баҳолаши мумкин, лекин энг ёмон ҳолатда менинг йўқотадиганим шу икки саҳифа ёзишга, сизни эса ўқишга кетган вақтимиз холос. Биздан нима кетди? Келинг, асосий саволни қўяй – бир ёки бир нечта клубларимизнинг бундай лигада қатнашишидан ўша клубларимизга, мухлисларимизга, футболчиларимизга, терма жамоамизга, умуман футболимизга қай даражада фойда? Албатта, мен ўз фикрларимни ёзаман, сизда унинг акси, Мираброр Усмоновда тескариси бўлиши мумкин. асосийси бу мавзу бизда ҳам муҳокама қилинишга арзийди, деб ҳисобладим. Ҳеч бўлмаса, муҳокаманинг ўзи футболимиздаги айрим муаммоларни ўртага чиқарса ва қандайдир ечимлар сари ундаса не ажаб.
Мавзуни қўйилган саволдан эмас, юқори абзацнинг сўнгги жумласидаги мушоҳададан давом эттираман. ОФК нинг бизга энг ноқулай томони нима, биласизми? Биз бу ерда “етим”миз. Терма жамоа ва клубларимиз ОФК мусобақаларида мунтазам қатнашаётган бўлса-да, Осиё футболига аралашиб кетмаганмиз. Умуман Осиёнинг ўзи Европадан фарқли равишда, бир бутун эмас, турли тузум, менталитет, дин, ирқлардан ташкил топганини биламиз, айнан мана шу ҳолатдаям Ўзбекистон кўп жиҳатдан яккаланиб қолаётгани рост. Араблар футболи алоҳида бир дунё, шарқнинг ўз йўли бор, Австралия ҳозирча Англия таъсирини ушлаб турибди, Эрон эса шиддатли ички биринчилиги ва Осиёдаги шонли тарихига эга. Бизчи? 90-йилларгача ОФК бегона бўлган Ўрта Осиё янги куч сифатида минтақага кириб келиши мумкин эди. Аввалига шундай бўлди ҳам, лекин қозоқларнинг УЕФА га ўтиб кетиши, қўшниларимиздаги оғир иқтисодий ҳолатлар туфайли фақат Ўзбекистонгина худуддаги ягона мувозанатга айланди. Энди айтингчи, биз Осиё қозонида қайнаб, футболимизда ривожлантиришни истасак, турткини қаердан оламиз? Осиёда яккаланиб қолганимиз футболимизга ҳар тарафдан таъсир кўрсатади. Тил ва менталитетдаги фарқлар туфайли арабларга ёки шарққа мунтазам легионер бериб тура олмаймиз. Жепаров ёки Кападзеларни эсламанг улар тайёр юлдуз сифатида қисқа муддатга боришди, систематик равишда ёш ёки келажаги бор футболчиларнинг қитъанинг кучлироқ лигаларидан ўрин олиши имконсиз. Фақат Хитойга бадарға қилиш бўйича қандайдир система бор, лекин буни ҳали футболимизга фойдасини кўрмадим. Айнан шу фарқлар туфайли ОАВ ва транслацияларда ҳамкорлик қилиб бўлмайди. Агар Тўлқин Бакирхўжаев бўлмасангиз, айтингчи, “Ал Жазийра Спорт” кўрасизми ёки НТВ Плюс? Тан олайлик, Европа футболини ҳам кўпроқ Россия тарқатаётган ракурсда кўрамиз, ўша сайт ва газеталарни ўқиймиз ва ҳоказо. Тан олишимиз керак, биз футбол державаси эмасмиз, бўлмаймиз ҳам ҳеч қачон, бундай ҳолда, кўп жиҳатдан мос кучга эхтиёж сезамиз. Араблар барчасини сотиб олиб, ўзи учун яратади, Япония, Хитой ва Корея бошқа дунё, биз нима қиламиз? Футбол тарихимиз кесишадиган ўлкалар билан ҳамкорлик футболимизга қаттиқроқ туртки бериши табиий, барча соҳада, айтайлик, легионерлар экспорт қилиш борасида ҳам Россия ва Украина футболчиларимиз учун қулайроқ ва фойдалироқ эканини инкор қилиб бўлмайди. Хўп, энди бу алоҳида ва жуда катта мавзу.
Хусусан мана шу муҳокамадаги МДҲ чемпионати футболимизга нима беради? Аввало, бу турнир қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўришимиз керак. Биринчидан, биз ОФК дамиз, МДҲ чемпионатига бизни қўйишадими ёки йўқми, деган саволларни ҳам бир четга олиб турайлик, ечимини топса бўладиган, лекин биз топа олмайдиган муаммо улар. Хуллас, билишимча, ҳам бир давлатнинг миллий чемпионати ўз ўрнида қолади, собиқ Иттифоқ давридагидек, ягона чемпионат қилиб, қўйи лигаларгача яратиш абсурд. МДҲ чемпионатида (шартли “Газпром Лига”), айтайлик, “Зенит”, “Спартак”, ЦСКА, “Анжи”, “Рубин”, “Динамо” Киев, “Шахтер, “Металлист”, “Днепр”, БАТЭ ва яна бошқа мамлакатлардан клублар шартли равишда олинади, мисол учун, биздан “Пахтакор”... Табиийки, бу жамоалар миллий чемпиоантларда қатнашмайдилар, бунга вақт ҳам йўқ. Лекин лигалар ўзаро боғланиб, 1-лига вазифасини ўташи мумкин, масалан, “Газпром Лига”нинг 2 аутсайдери лигани тарк этиб, ички чемпионатга равона бўладилар, уларни ўрнини эса ички чемпионатлардан 2 та янги жамоа тўлдиради. Бу жамоалар эса, миллий чемпионатлар ғолиблари ўртасидаги ўтиш турнири ёрдамида аниқланади ва ҳоказо. Бу шунчаки тасаввур учун, энди саволни қайтарамиз.
1) Пешқадамларимиз янги босқичга чиқадилар. Тўғри, уч йил олдинги “қайнар хумча” “Бунёдкор” ҳозир йўқ, аммо бундай лигада қатнашиш молиявий рентабелликни ошириши табиий. Йўқ, мен клубларимиз фойда оладилар демоқчи эмасман, бундай бўлмайди. Лекин футбол йўналишидаги даромадлар миқдори кўпайиши шубҳасиз. Телетранслациялар, чипталар, маркетинг, трансферлар орқали энди юқорироқ савияда фаолият олиб бориш имкони туғилади. Ҳозир эса, очиғини айтиш керак, ОЧЛ ҳам, ПФЛ ҳам клублар (раҳбарлар эмас) учун фақат ҳаражатдан бошқа нарса эмас, клублар айнан футбол йўналишида ҳеч қандан даромад олмайдилар.
2) Футболчиларимиз янги босқичга чиқадилар. Одил Аҳмедовни рус клублари йиллаб кузатганини биласизми? Натижада у Россиянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланди, тўғрими? Аслида эса, ўша “Зенит” ёки “Спартак” Одилга ўхшаган ва ундан кучсизроқ ўнлаб футболчиларга имконият тақдим этишганди, нега бизникиларга йўқ бу имконият? Сабаби оддий, ПФЛ ёки ОЧЛ, баъзида МТЖ ўйинлари рус клублари учун етарли ўлчов эмас. “Амкар” билан “Краснодар” ўйинида гол урган Мовсисянни “Спартак” ўйлаб ўтирмай ўз таркибига қўшади ва имконият беради, чунки Мовсисян айнан “Спартак” қатнашаётган лигада ўз кучини исботлаб бўлган. Хўш, Фозил Мусаев “Рубин”да ўйнаб кетиши мумкинлигин қаердан биламиз? Ахир Фозил фақат миллий чемпионат ёки МТЖ даги баъзи ўйинларда ўйнайди, тўғридан тўғри солиштириш имкони мавжуд эмас. МДҲ лигасида эса, камида 15-20 футболчимиз ўша “Зенит” ёки “Спартак” қатнашадиган мезонлар бўича ўзини кўрсатиш имконига эга бўлади. Албатта ўзини кўрсатганларга имконият бўлиши, ЕЧЛ даражасигача чиқиб олишлари мумкин футболчиларимиз.
3) Ички чемпионатимиз ҳам янги босқичга чиқади. “Ие, андижонликларам Ривалдони кўрсин-да” деган вақтлар ўтиб кетди, Ривалдо энди “Бунёдкор”да эмас. Мухлислар учун “Пахтакор”ни тиригини кўриш ҳам кейинги даражадаги масала, асосийси кураш ва интрига керак. Ҳозир нима бўляпти? ОЧЛ маълум ўрин ажратган, ўша ўринлар бир бош баланд ва бақувватроқ клублар томонидан бўлиб олинади, тамом. Тўғри маънода. Бу вариантда нима бўлади. Ўша МДҲ чемпионатида қатнашаётган шартли “Пахтакор” юртимиздаги асосий юлдузларни ўз сафига йиғиб олган бўлади, бошқа жамоалар ўртасида эса қизғинроқ кураш кечади. “Вой, фарқи йўғ-у, бу ерда ҳам ўша ўринлар бўлиб олинади, қолганларга нон йўқ” деманг. Кичкина фарқ бор. “Нефтчи”ни ОЧЛ қизиқтирмайди. Чунки у ерда гуруҳ босқичга чиққан тақдирда ҳам турган битгани ҳаражат, барибир охиригача боришга ишон ва шароит йўқ. МДҲ чемпионати ўтиш турнири эса қизиқроқ бўлиши мумкин, Россия ва Украинанинг кучли клубларига қарши майдонга тушиш имконияти, ҳаражат ҳам камроқ, ҳар ҳолда, клуб ёки футболчилар ўзини бир кўрсатиб қўйишни мақсад қилиши мумкин.
4) Мухлислик янги босқичга чиқади. Тошкентга “Шахтер” ёки “Зенит”, яъни ЕЧЛ савиясидаги клублар келса, стадионларимизнинг қай даражада тўлишини янгилик сифатида айтиб ўтирмай-да, бошқа жиҳатга эътиборингизни қаратай. Нега дербилар қизиқроқ бўлади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Менимча, бу ерда энг асосий жиҳат шуки, дербидаги қарши мухлислар ўртасида мулоқотнинг мавжудлигидир. Яъни мухлислар бир шаҳарда яшайдилар, ҳар куни кўришадилар, солиштирмалар, тортишувлар ўйинларга қўшимча интрига олиб киради. Биз буни тўлиқ хис қила олмаймиз, тан олинг, нақадар бўрттирлгани билан “Тошкент” ёки “Воҳа” дербилари шунчаки кўпик эканини яхши биламиз. Тўғри, 2008- йиллардаги “Тошкент” дербиси айнан ўша савияга чиқиб бориши мумкин эди, аммо бунинг учун бир неча йиллик тарих кераклиги, ҳеч бўлмаса, “Бунёдкор” бир авлод алмашувини кўриши керак бўлади. Хуллас, айтмоқчиманки, МДҲ чемпионатида айнан рақиб жамоа мухлислари билан тўқнаш келиш имкониятимиз борлиги янада ўйинларни қизиқарлироқ қилади. Интернет оламида яшаяпмиз, МДҲ деярли ҳаммаси спортс.ру ни ёки бошқани ўқийди, ўртада тил муаммоси йўқ, яъни рақиб мухлислари билан мунозара ёки мулоқот қилиш имкониятига эга бўламиз. Бундай мулоқотлар ПФЛ да ҳам кузатилади, лекин айнан шу жиҳат халқаро миқёсда бўзлиши ўйинларга бўлган эътиборни янада кучайтиради.
5) Раҳбарларнинг эътибори янги босқичга кўтарилади. Айниқса, МДҲ чемпионатидаги жамоа бутун Ўзбекистон юзи бўлиши табиий. Яна бир жиҳат шуки, у ерда қатнашадиган жамоаларнинг тарихи, тақдири, шароити бир бирига жуда ўхшаб кетади. Сўнгги йигирма йилда босиб ўтилган йўл, қийнаётган муаммолар ва ютуқлар деярли бир хил. Масалан, “Спартак” мухлислари клубни “халқ жамоаси” деб аташни яхши кўрадилар. “Зенит”нинг йирик трансферлари мамлакатда салбий резонансга сабаб бўлади доим. Ва ҳоказо.
6) Мураббийларимиз савияси янги босқичга кўтарилади. Игорь Шквирин қанчалик талантли бўлмасин. агар умрини “Олмалиқ” бошқарувида, “Металлург” ёки “Қизилқум” жамоалари қаршилигини синдириш тактикаси устида ўтказса, мураббий сифатида маълум даражадан ўта олмаслиги шубҳасиз. Янги турнир мураббийларимизга ҳам янги мотивациялар бериши ёки аксинча, четдан яхши мураббийлар келиб, масалан, пешқадам жамоамизни юқори босқичга кўтариши мумкин. Ўлкада юқори малакали мураббийлар, мутахассилар ва футбол кишиларининг кўп бўлиши футбол савиясига тўғридан тўғри алоқадор ҳисобланади.
7) Бошқарув янги босқичга кўтарилади. Албатта, Россияда ҳам ташкилий масалаларда биз каби муаммолар йўқ эмас, лекин у янада юқороқ доирада экани шубҳасиз. Ҳар ҳолда ЕЧЛ жамоалари қатнашадиган РФПЛ ёки Украинадаги регламентал бошқарув юқорироқ савияда экани шубҳасиз. Ўз ўзидан клублар менежменти ҳам.
8) Терма жамоамизга номзодлар сафи кенгаяди. Бу мавзуда чуқурлашиш шарт эмас, 2-бандда бу ҳақида тўхталинди. Танганинг иккинчи томонлари ҳам бор албатта, масалан ОЧЛ дан воз кечишимиз керак бўлиб қолиши мумкин. Федерациямиз УЕФА да эмаслиги туфайли, еврокубокларда ҳам қатнаша олмаймиз. Аммо менимча, халқаро мусобақанинг қандай ижобий таъсирлари бўлса, уларнинг ҳар бир банди бўйича МДҲ чемпионати ОЧЛ дан кўра фойдалироқ ва савиялироқ бўлиши мумкинлигига ишонаман. Хуллас, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва бошқа клубларимиз раҳбарлари ва федерациядаги мутахассислардан ушбу мавзу бўйича камида мунозара ва муҳокама қилиб кўришларини сўраган бўлардим. Бу мақолада эса, албатта, менинг ожиз фикрларим холос. Сизнинг шу мавзудаги фикрларингиз каби яшашга ҳақли...�