Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Шунақа бир ўйин

Баҳо:
+5; -0

(Эртага бошланадиган футбол бўйича навбатдаги Европа чемпионатига бағишланади)

Кечагидек эсимда…

…Ёшлигимдан бери мухлислик қиладиган италияликларнинг Голландияга йирик ҳисобда мағлубиятга учраганини оғир қабул қилдим. Нега, деган савол миямда чархпалакдек айланаверарди. Ўтириб ёздим, саволларга жавоб қидириб кўрдим. Аслида нима учун ёзганимни, буни кимдир ўқиши мумкинми ёки йўқми билмасдим ҳам. Ниҳоят керакли сайтни топиб, мақоламни мухлисларга ҳавола қилдим. Шу шу чемпионатнинг ҳар бир ўйинини назардан қочирмасдан, фикрларимни қоралаб боришга ҳаракат қилдим. Шунингдек, Бобур Акмалов, Олимхўжа Бўронов, Хайрулла Ҳамидовларнинг шу турнир ҳақидаги ёзганларини ўқиб борардим. Хуллас маълум йўналишда ўзига хос пойдевор ҳосил бўлди. Билмадим, ҳаракатлар бўлганмиди ёки айнан Европа чемпионати сабабми, янги футбол газетасини ташкил қилиш ғояси пайдо бўлганди. Бунга эришилди ҳам...

Кечагидек эсимда... Менимча, ўша биринчи ўйиндан кейин бўлса керак, бирга ишлайдиган бир ҳамкасбим грекларга юқори баҳо берди. Рости, менга ўша натижа тасодиф туюлганди, у Греция ҳатто финалгача бориши мумкинлигини таҳмин қилганида роса кулгандим. Ўзи Чемпионлар Лигасидаги “Порту”нинг ғалабаси ўша мавсум учун етарли эди. Биз бир нечта футболга қизиқадиган ҳамкасблар Европа чемпионатини алоҳида қизиқиш билан кўрдик. Биргаликда қайсидир нашрнинг махсус сонини сотиб олдик. Кунига иккита ўйин бўларди. Ҳар куни ишимиз бир кун олдинги ўйинларнинг муҳокамаси билан бошланиб, уйга кетаётганда бўлажак ўйинга ўз башоратларимизни берардик…

…Курсдошларим билан Ўзбекистон кубоги финалини кўришга “Пахтакор” стадионига бордик. “Самарқанд” ва “Дўстлик” ўйнаган. Ўйин жуда қизиқ кечган, ҳимояда бехато ҳаракат қилган “Дўстлик” 4:1 ҳисобида енгганди. Талабалар ётоқхонасида турардик. Ўша куни кечқурун Италия ва Голландия ўртасидаги ярим финални кўрдик. Катта залда кичкина телевизор. Ҳамма қизиқиб кўрадиган “Даллас” бир ойга яқин давр мобайнида унутилганди. Ўйинмисан ўйин бўлган, ўзиям. Мендан ташқари яна иккита бола Италияга мухлислик қилди. Қолганлар Голландияга. Кубок финалига мен билан бирга борган самарқандлик кўрсдошим эса, Клювертнинг “фанати” эди. Босвельт пенальтини ура олмаганда, шартта туриб, телевизорни ўчириб қўйганди бечора. Атрофдагиларнинг кайфияти менгаям таъсир қилган, тузукроқ байрам қила олмагандим ўшанда. Бояги иккита бола ҳам таниш эмасдим, ҳеч қачон гаплашмагандим. Шу бахона танишиб олмаган бўлсак-да, кейинги икки йил давомида рўпара келиб қолганда, бош ирғаб сўрашиб қўярдик. Шунчаки...       

…“Шу сизларга зарилми?” дерди баъзи синфдошларим кечки футболни қаерда кўриш ҳақида режалар ёки хавотирларни юзимиздаги аксини кўриб. Лицейимиз ҳафтада беш куни ётиб ўқишга мўлжалланган. Тартиб қаттиқ, телевизор ҳам кунига бир соатга қўйилади. Умумий хонада. Кечқурун тарбиячилар хонани қулфлаб, телевизор антеннасини олиб кириб кетишади. Аксига олиб, уларнинг ичида футболга қизиқадигани йўқ. Табиийки, ўйинларнинг муҳимлигини тушунтира олмайсиз. Ҳар куни қайси ўйин бўлишини ёддан билардик, аммо ўйинни кўриш насиб қиладими ёки йўқми, билмасдик. Тақвим чиққандаёқ, қайси ўйинлар шанба-якшанба кунларига тўғри келишини белгилаб ҳам чиққандим. Ҳамма ухлагач, бояги телевизор бор хонага билдирмай кириб олардик. Битта деразанинг ойнаси чиқариб қўйилганди, кетаётиб, ойнани жойига енгилгина суяб қўярдик. Бу тўсиқлардан ўтгач, қўлга киритадиган мукофотимиз ҳам катта эмасди. Кимдир уйидан яшириб олиб келган “домашний” антеннани улаймиз, тасвир жуда хира, овозни ҳам баландлатиб бўлмайди, уйғониб қолишлари мумкин. шунақа. Лекин хаёлимизга бу бизга зарилми, деган фикр ҳеч келмаган экан ўшанда…

…Битта қалин дафтар тутгандим. Аслида маълумотлар ҳозиргидек эмас. “Советский спорт”, “Футбол Хоккей” каби газеталарнинг архиви кўп эди уйда. Ўша нашрлардан Швецияга келган саккиз жамоа ҳақида батафсил маълумот йиғишга ҳаракат қилдим. Чемпионат бошлангандан кейин ҳам ёзиб бордим. Футболчилар ҳақида ҳам ўзимча “мақолалар” ёзар, атрофини турли газеталардан қирқилган расмлар билан безаганман кейин. Қизиғи, баъзи ўйинларда жамоалар таркиби ҳақидаги маълумотлар чиқмай қоларди. Ўзимча, таҳминан таркибларни тўлдириб юбораверардим. Барибир ҳеч ким ўқимайди-ку, ким билиб ўтирибди, дердим ўзимга ўзим. Ростанам, дафтарни ҳеч кимга ҳатто дадамга ҳам кўрсатмаганман. Бир куни “Ишдаги ишқ” фильми бераётганди. Қаҳрамон аёл Людмила Прокофьевнанинг “Статистикада таҳминлар бўлмайди” деган гапини эшитиб қолдим. Бу гап шунчалик таъсир қилдики, худди “Абдуллажон” фильми қаҳрамони уч сумликларни қозонда ёққандек, тўқима таркибларни ўчириб чиққандим. Ҳаммасини….        

Кечагидек эсимда...

“Рекорд 345” деган телевизоримиз бўларди. Ўшани ҳовлига олиб чиқишди. Бундай тайёргарликлар ҳар доим ҳам бўлавермасди. Қандайдир съезд бўлса ёки “1 май” парадидан репортаж берилаётганда мана шунақа байрамона тус бўларди. Нимадир бор. Футбол қачон, неча дақиқа қолди, деган гап сўзлар эшитавергач, шу футболни албатта кўраман, деб кўнглимга тугиб қўйдим. Бизникилар финалда ўйнашаётган экан. Лекин болалик, бироз кўриб зерикдим. Кўчада ўйнаётган ўртоқларимга қизиқиб, ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келганимда ҳеч кимнинг кайфияти жойида эмасди. Оддийгина ўйин экран ортидан миллионларни хафа қилиши ёки бахт улашиши мумкинлигини ўша вақтларда тушунмасдим…

…Бирдан уйғониб кетдим. Қачон ухлаганим, нега ўз жойимда бўлиб қолганим эсимда йўқ. Ахир мен бугун сўрида ётмоқчи эдим-ку? Кимдир кўтариб, олиб келибди. Дадам бўлса керак. Аста туриб, ёруғлик келаётган хонага чиқдим. Қоронғу тунда, укамнинг уйғониб кетишидан қўрқиб телевизорнинг овозини фақат ўзи эшитадиган даражада пастлаб олган дадамни кўрдим. Нимадир бўляпти. Ям-яшил майдон. Паҳмоқ жингалак сочли, кўк футболка кийиб олган йигитни шериклари олқишламоқдалар. Нима бу?

- Нима кўряпсиз, дада? – деб сўрайман уйқусираб

-Футбол,ўғлим.
- Нима у?

- Ўйин. Шунақа бир ўйин.

Кечагидек эсимда...

Киритилган сана: 07.06.2012 11:50. Ўкилди: 9728 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик